Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Навоий ҳаёти ва ижодида тасаввуфнинг ўрни

Навоий ҳаёти ва ижодида тасаввуфнинг ўрни
206
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Айни кунларда бобомиз Мир Алишер Навоий ҳазратларининг 580 йиллик таваллуди кенг тарзда нишонланмоқда. У зот буюк шоир ва давлат арбоби бўлиш билан бирга, тасаввуфда ҳам юксак чўққиларни забт этганлар десак, муболаға бўлмайди.

Тасаввуф таълимоти халқни ягона мақсад атрофида бирлаштирган, жамиятнинг турли табақалари ўртасида дўстлик, биродарлик ришталарини илдиз отишига замин яратган. У доимо ҳалоллик, меҳнатсеварлик, адолат ва ростгўйлик каби умуминсоний қадриятларини ўзида мужассам этган.

Тасаввуф таълимоти тўрт йўналишни ўз ичига олади: шариат, тариқат, маърифат, ҳақиқат.

Шариат – ислом дини фиқҳ қоидаларига қатъий амал қилиш йўли.

Тариқат – одоб, ахлоқ, яъни инсоннинг юриш-туриш ҳаракатлари, кўркам муомала, хулқ-атвор гўзаллиги, ички поклиги, маъноли сўзлаш йўлидир.

Маърифат – ўз нафсидан кечиб, ўзликни йўқотган ҳолда Ҳаққа йўл тутмоқдир. Сиррий Сақатий баёнида: “Маърифатнинг бошланиши нафсни поклаб, Ҳақ учун ажратишдир”, деб ёзилган. Шу боис авлиёлар ислом эътиқодидаги уч йўналишга маърифат йўналишини қўшган ҳолда Ҳаққа йўналганлар.

Ҳақиқат – ўз руҳини илоҳий сифатларга улашиб кетишга йўналтириб, Ҳақни топишдир.

Тасаввуф тарбияловчи сифатига эга бўлиб, у руҳият оламининг, қолаверса, инсоният тафаккур оламининг инсон иродасини оширмоқ билан кишини доноликка чорловчи, ўз-ўзини тарбиялаш, барча ишларда илмга асосланиш, ақл идрокни юксалтириш, нафс хоҳишидан узоқ бўлиш каби фазилатларга етаклайди.

Тасаввуф инсоният маънавий оламида энг етук ва энг мураккаб илмий таълимот десак, хато бўлмас. Тасаввуф таълимоти Аллоҳ таолога интилиш сулуки (йўли) бўлиб, инсон ана шу йўл орқали Аллоҳ таоло қудратини тафаккур этиб, ўзлигини англаб, қалбининг очилмаган имкониятларини ишга солиш, бу билан Аллоҳ таолонинг каромат нуридан баҳраманд бўлиш имконига эгадир. Инсон ўз руҳини Аллоҳ таолога яқинлаштириб, синов дунёсининг фоний ва ўткинчилигини англаб етган ҳолда, боқий дунёни идрок этишга интилади, Аллоҳ таолонинг қудрати чексизлигини англайди.

“Насойимул муҳаббат”нинг Шайх Абулҳасан Харақоний баёнида шундай жумлалар бор: «Андин сўрдиларки: “Сўфий кимдур?”. Дедики: “Киши мураққаъ ва сажжода била сўфий бўлмағай ва русум ва одот била сўфий бўлмағай. Сўфий улдурки, бўлмағай”. Ҳам ул дебдурки: “Сўфий бир кундурки, кунаска эҳтиёжи бўлмағай ва бир кечадурки, ойға эҳтиёжи бўлмағай ва бир йўқдурки борлиққа ҳожати бўлмағай”».

Дарҳақиқат, тасаввуф аҳлининг ташқи дунё билан ички дунёни ажратмаслик, ахлоқ, қалб ва руҳ тарбияси орқали инсонда қудратли бирлик туйғусини яратиш тажрибалари ҳамма замонлар учун ибратли.

Биз огоҳлик ҳақида кўп гапирамиз. Лекин инсонни ёвузлик ва жаҳолатдан муҳофаза этгувчи ҳақиқий огоҳлик “ҳар нафас” ҳолидан огоҳлик эканлигига унча эътибор қилмайдмиз. Ҳолбуки, Навоий қаҳр, ғазаб ва жоҳилликлардан покланган, илоҳий сифат ила сифатланган ҳол ва нафасни:

Бас муни анфоси муқаддас дегил,
Балки муқаддас дема, ақдас дегил, – дейди.

Биз бу зотнинг ҳаёт ва ижодларини ўрганар эканмиз, ундаги панду ўгитларни ҳаётимизга тадбиқ қилиб, ички ва ташқи дунёимизни гўзаллаштиришга ҳаракат қилмоғимиз даркор.

Убайдуллоҳ АБДУЛЛАЕВ,
Фарғона вилояти бош имом-хатиби

Калит сўзлар: Навоийтасаввуф
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Мазҳабни маҳкам ушлаш ҳақида

Кейинги мақола

Қўрқувни йўқотиш учун нима қилса бўлади?

Ўхшаш мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
43
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
28
Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни
Жаҳолатга қарши - маърифат!

Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни

29.06.2026
49

Сўнгги мақолалар

Бағдодда “Эзгулик ва маърифат тарғиботчилари” шиори остида сайёр тадбир ўтказилди

Бағдодда “Эзгулик ва маърифат тарғиботчилари” шиори остида сайёр тадбир ўтказилди

24.07.2026
7
Муносабат: Исломий молия ривожида янги давр

Муносабат: Исломий молия ривожида янги давр

24.07.2026
10
Тошкент ислом институти магистрлари хатмонаси: Диний-маърифий соҳада янги ва шарафли босқич

Тошкент ислом институти магистрлари хатмонаси: Диний-маърифий соҳада янги ва шарафли босқич

24.07.2026
6
Илк битирувчи магистрларга Президент туҳфаси топширилди

Илк битирувчи магистрларга Президент туҳфаси топширилди

24.07.2026
6
Муфтий ҳазрат Халқаро ислом фиқҳи академиясига аъзо бўлдилар

Муфтий ҳазрат Халқаро ислом фиқҳи академиясига аъзо бўлдилар

16.07.2026
25
Ўзбекистондаги халқаро форум дунё матбуоти нигоҳида

Ўзбекистондаги халқаро форум дунё матбуоти нигоҳида

14.07.2026
26
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
43
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Ислом цивилизацияси I халқаро форуми иштирокчиларининг МУРОЖААТИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Ислом цивилизацияси I халқаро форуми иштирокчиларининг МУРОЖААТИ

13.07.2026
20

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]