Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

«Сахийлик – саховат кўрсатиб, уни унутишдадир»

289
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Глобал инқироз ва пандемия шароитида мамлакатимиз аҳолиси бандлиги масалалари”га бағишланган видеоселектор йиғилишида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида  эътибор бериб,  вақтинча ишламаётган ва ёрдамга муҳтож оилаларни аниқлаб, уларни манзилли асосда, озиқ-овқат ва дори-дармон билан таъминлаш кўламини янада кенгайтириш кераклигини таъкидлади.

Ҳозирги пандемия пайтида ишсизлар, ёрдам ва кўмакка муҳтож аҳолига  кўмак бериш мақсадида, Президент «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурди.

«Яқин кунларда барчамиз учун муқаддас бўлган Рамазон ойи кириб келади. Бу ойда эҳтиёжманд ва муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатиш ҳам қарз, ҳам фарздир. Шунинг учун ушбу муқаддас ойда ҳар бир тадбиркор ўзи фаолият юритаётган ҳудудда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини, аввало маҳалладошлари, қўни-қўшниларини фаол қўллаб-қувватлаши мақсадга мувофиқ», — деган эди давлат раҳбари.

Бунинг натижасида Рамазон ойида амалга ошириладиган эҳсон ва хайриялар манзилли бўлиши, ифторликларга сарфланадиган маблағлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари аҳолининг кам таъминланган қатламларига йўналтирилиши лозимлиги таъкидланган.

«Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати давлатимиз ва халқимиз қудратининг амалий намоёнига айланишига ишонаман, — дея таъкидлади Президент.

Бугунги кунда муҳтарам президентимизнинг ташаббусларига саховатпеша инсонлар, тадбиркорлар ўз ҳимматлари билан лаббай деб жавоб бераётганлари қувонарли ҳолдир.

“Саховат” сўзи асли арабча сўз бўлиб, бизнинг тилимизда бир нарсанинг ғоятда кенглигини билдиради. Уламолар “саховатни ҳожат тушганда керакли нарсани, бировнинг сўровисиз, кераклигича бериш” деганлар.

لَنْ تَنَالُوا الْبِرَّ حَتَّى تُنْفِقُوا مِمَّا تُحِبُّونَ وَمَا تُنْفِقُوا مِنْ شَيْءٍ فَإِنَّ اللَّهَ بِهِ عَلِيمٌ

“Суйган нарсаларингиздан эҳсон қилмагунингизча сира яхшилик (жаннатга)га ета олмайсизлар. Ниманики эҳсон қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни билгувчидир” (Оли Имрон, 92-оят). Сахийлик энг яхши инсоний хулқлардандир. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом яхшилик қилишда, сахийликда, инфоқ эҳсон қилишликда саховатлиларнинг саховатлиси эдилар. У зотдан бирор нарса сўралса, асло йўқ демас эдилар. Муборак Рамазон ойи раҳм-шафқат, меҳр мурувват ва саховат ишларини янада авж олдирадиган ойдир. Сахий ва олий ҳимматли, мурувватли ва меҳр шафқатли бўлиш улуғ инсоний фазилатдир. Бундай фазилатлар соҳиби бўлиш учун ҳар ким, ҳар куни эзгу, савоб ишларни қилмоғи керак. Аллоҳ таоло ато этган беҳисоб неъматларига шукрона қилиб туришлик зарур бўлади. Закот, садақа ва хайр-эҳсон эса берилган неъматларга инсоннинг шукрона қилиб бораётганлигига далолатдир. Бунинг эвазига Аллоҳ таоло эҳсон эгасининг молу давлатини янада зиёда қилишликни ва унга ажру савоблар ато этилишликни ваъда қилади. Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Бахил одам Аллоҳ таолодан ҳам, жаннатдан ҳам, одамлардан ҳам узоқ, лекин дўзахга яқиндир. Сахий одам аксинча, Аллоҳга ҳам, жаннатга ҳам, одамларга ҳам яқин, дўзахдан эса узоқдир”.

Имом Абуллайс ас-Самарқандий ўз оталаридан бошлаб то Ибни Аббосгача бўлган ровийлардан нақл этиб, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладиларки: “Он ҳазрат бир куни хонаи  Каъба ёнидан ўтиб бораётсалар, зору тазарруъ ила дуо қилиб турган бир кишини кўрибдилар. У ўз дуосида: “Эй Парвардигоро, шу Каъбанг ҳурмати, мени мағфират қилгин!” дер эди. Шунда  Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам унга қараб: “Эй банда, ўз ҳурматингни восита қилиб Аллоҳдан мағфират сўрайвер, чунки мўмин кишининг ҳурмати каъбанинг ҳурматидан ҳам улуғ туради”, дедилар. Шунда у одам айтдики: “Ё  Расулаллоҳ! Менда жуда катта гуноҳ бор. У ҳам бўлса, мендаги ўта бахиллик ва қизғончиқликдир. Молу давлатим жуда кўп. Лекин бирор киши шу давлатимдан бир нарса сўраб қолгудек бўлса, юзимдан гўё олов чиқиб кетгандек бўлади. Шу даражада бировга бир нарса беришга қизғонаман. Аллоҳдан мана шу гуноҳимни кечиришини сўраб турибман”, деди. Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам унга қараб айтдилар: “Эй фосиқ банда, мендан узоқлаш, то ўша оловинг мени ҳам куйдирмасин! Лекин билиб қўйки, минг йил рўза тутиб, намоз ўқисангу, хасис ҳолда дунёдан ўтсанг, Аллоҳ таоло сени барибир оташи дўзахга гирифтор қилур. Чунки хасислик куфрдир. Куфрнинг жойи эса дўзах. Сахийлик имондандир. Имоннинг жойи эса жаннат”, деб марҳамат қилган эканлар.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам яхшилик қилишда, сахийликда, инфоқ-эҳсон қилишда саховатлиларнинг саховатлиси эдилар. У зотдан бирор нарса сўралса, асло йўқ, демасдилар. Сахийлик нажот топишнинг йўлларидандир. Мажидиддин Хавофий шундай дейди: “Олимларнинг айтишларича, одамлар тўрт тоифадан иборат: уларнинг бирлари очкўзлардир, булар ўзлари еб, бошқага беришмайди. Иккинчилари ўта кетган зиқналар бўлиб, улар ўзлари ҳам ейишмайди ва бошқаларга ҳам беришмайди. Учинчи тоифа сахий кишилар бўлиб, улар ўзлари ҳам ейишади ва бошқага ҳам беришади. Тўртинчилари олийҳиммат кишилардир, улар ўзлари емай, бошқаларга беришади”. Яна шу киши: Сахийлик – инсоннинг саховат кўрсатиб, кейин бу ҳақда унутишидир”, деган. Хуллас, ҳазрати Али айтганларидек, “Бойлик эҳсон қилинса иззат, беркитилса хорлик келтиради”.

Сахийлик инсоннинг зийнати бўлган гўзал ахлоқлардан биридир. Саховатнинг катта кичиги бўлмайди. Ҳар ким имкони борича, қўлидан келганича саховат кўрсатаверса, Аллоҳ таолонинг кенг даргоҳидан кўп савобга етишаверар экан.

А.Наимов,
Фарғона вилояти бош имом-хатиби ўринбосари

Калит сўзлар: мақоласахийликсаховатСаховат ва кўмак
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Саудия Арабистонида чекловлар аста-секин бекор қилинмоқда

Кейинги мақола

Инсон мақомига муносиб бўлиши керак! Унинг мақоми қандай?

Ўхшаш мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
54
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
42
Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни
Жаҳолатга қарши - маърифат!

Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни

29.06.2026
66

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Муносиб эътироф

Муносиб эътироф

10.08.2026
72
Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

10.08.2026
70
Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

10.08.2026
81
Фарғонада 35 нафар болажонга хатна тўйи ўтказилди

Фарғонада 35 нафар болажонга хатна тўйи ўтказилди

07.08.2026
27
“Ёшлар билан бир кун” лойиҳаси доирасида учрашув

“Ёшлар билан бир кун” лойиҳаси доирасида учрашув

07.08.2026
17
Имомлар билим ва маҳоратда беллашди

Имомлар билим ва маҳоратда беллашди

05.08.2026
46
Ўзбекистонлик имом-хатиблар БААда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик имом-хатиблар БААда малака оширмоқда

04.08.2026
42
Қалбларга сокинлик бағишловчи муқаддас маскан (фотолавҳа)

Қалбларга сокинлик бағишловчи муқаддас маскан (фотолавҳа)

04.08.2026
28

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]