Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Долзарб

Инсонлар ҳожатини чиқаришда шундай бир лаззат борки, уни фақат тажриба қилганлар билади

108
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Коронавирус пандемияси дунё мамлакатлари бошига тушган синов бўлиб турган бир вазиятда, аҳолининг қийинчиликларни бирдамлик билан енгишга ҳаракат қилишаётгани баробарида, саховатли тадбиркорларнинг фидойилиги алоҳида эътиборга молик.

Ҳикояларда келтирилишича, бир киши дўконга кириб бананнинг нархини сўради:
– Банан қанча туради?
– Ўн икки динор.
– Олмачи?
– Ўн динор.

Шу пайт дўконга маҳаллада турадиган бир кампир кирди ҳамда банан ва олманинг нархини сўради. Сотувчи унга банан уч динорлигини, олма эса икки динорлигини айтди. Кампир “Алҳамдулиллаҳ, болаларим мазза қиладиган бўлишди”, деди. Олдин кирган киши сотувчининг бу ишидан ғазабланиб, кўзлари қизарди. Сотувчи унга қизишмай туришини ишора билан англатди. Кампир оладиганини олиб дўкондан чиққач, у кишига деди:

“Аллоҳга қасамки, мен сизни алдамадим, сизга хиёнат қилмадим. Бу кампирнинг тўртта етими бор. Ҳеч кимдан ёрдам олишни хоҳламайди, иффатли. Неча бор ёрдам бермоқчи бўлдим , кўнмади. Кейин унга қандай ёрдам қилишимни ўйлаб, шу йўлни топдим. Яъни унга нархни арзон айтаман. У ҳеч кимга муҳтож эмасман, деб ўйлайди. Мен ҳам яхшилик қилишни хоҳлайман. Аллоҳ билан ушбу тижоратни йўлга қўйдим. Бу кампир ҳафтада бир келади. У келган куни жуда кўп фойда кўраман. Унинг дардига малҳам бўлишни хоҳлайман”

Ҳалиги киши айтади: “Мен дўкондорнинг бу қилмишидан хурсанд бўлиб унинг пешонасидан ўпдим”.

Инсонларнинг ҳожатини чиқаришда шундай бир лаззат борки, уни фақат тажриба қилганлар билади.

Ушбу ҳикояни ўқиган ё эшитган бўлишингиз мумкин. Аммо бу каби воқеалар бугунги кунимиздаги реал ҳаётимизда мамлакатимизда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар, саховатли инсонлар юртдошларимизга имкон қадар маънавий ва моддий ёрдам бераётганлари, эҳтиёжманд, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаётганларини кўриб гувоҳи бўлиб турибмиз.

Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ тарихда бутун мусулмон мамлакатларига келган ўлат ва вабо касалликларни ўрганиб, “Базлул Моун” китобларида,  тарихда мусулмон мамлакатларда тарқаган вабо ва ўлатлар асосан баҳор фасли асносида воқеъ бўлган. Сўнг ёзнинг бошига бориб йўқ бўлганини қайд этган эканлар. Бугунги кунда бутун дунёга ташвиш ва муаммо бўлиб турган коронавирус инфекцияси ҳам айни баҳор ойида бошланди. Иншааллоҳ, Аллоҳдан  умид қиламиз, ёз фасли яқинлашяпти, бу бало кўтарилсин, ваболар арисин!

Одамлар кўп неъматларни билишади, лекин билмайдиган неъматлари ундан ҳам кўп.  Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Агар  Аллоҳнинг  неъмат(лар)ини санасангиз, саноғига ета олмайсиз” (Иброҳим сураси, 34 оят).

Неъматларнинг саноғини билмаган инсон, албатта, уларни билмайди. Аслида кундалик ҳаётимизнинг ўзи, уйдан чиқиш ҳам неъмат экан, ишга бориш ҳам неъмат экан, масжидга бориш ҳам неъмат экан, суюкли инсонларимиз билан кўришиш ҳам неъмат экан! Биз қийматини биз билмайдиган неъматларинг бунчалар кўп, эй Роббим! Давлатимиз раҳбари таькидлаганидек:

– Чиндан ҳам, мана шундай мураккаб ва синовли дамларда биз улуғ ва меҳнаткаш халқимизнинг қудрати, ақл-заковати ва сабр-матонати, меҳр-оқибати ва самимияти билан ушбу оғир синовларни ҳам, албатта енгиб ўтамиз.
Аллоҳ Юртимизни тинч, ҳаётимизни фаровон, кунларимизни осуда айласин!

Раҳматилло МАДАМИНОВ,
Қўштепа тумани “Эшонгузар” масжиди имом-ноиби

Калит сўзлар: мақоламурувватэҳсоняхшилик
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Сахийнинг моли ҳам шифодир!

Кейинги мақола

Саудия Арабистонида чекловлар аста-секин бекор қилинмоқда

Ўхшаш мақолалар

Истиқлол шукронаси
Долзарб

Истиқлол шукронаси

03.09.2026
92
Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
35
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
77

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Муфтий ҳазратлари Шайх Айман Сувайд билан учрашув ўтказдилар

Муфтий ҳазратлари Шайх Айман Сувайд билан учрашув ўтказдилар

28.09.2026
5
Шайх Айман Сувайднинг Тошкентдаги маҳорат дарслари бошланди

Шайх Айман Сувайднинг Тошкентдаги маҳорат дарслари бошланди

28.09.2026
34
Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

23.09.2026
283
Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

23.09.2026
124
«Гумбаз», «Галатой» ва «Мўйи Муборак» масжидларида янги тайинловлар

«Гумбаз», «Галатой» ва «Мўйи Муборак» масжидларида янги тайинловлар

23.09.2026
110
Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

14.09.2026
59
Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

14.09.2026
54
Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

11.09.2026
66

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.