Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Янгиликлар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ювилган сув

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ювилган сув
202
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Кунлардан бир куни дин шайхлари ва уламоларидан бири бошчилигида бир ҳафталик исломий анжуман уюштирилди. Бу конференцияга шайх Шаъровий ҳам таклиф қилиндилар.

Анжуман бошланди. Шайх Шаъровий мажлис ҳайъатидан жой олдилар.

Анжуманга раислик қилаётган киши ўзини илму маърифатда барчадан устун даражада дея мағрурланар ва бу билан ҳузурланар эди.

Мажлис асносида бунга гувоҳ бўлган имом Шаъровий изн сўраб, минбарга чиқдилар ва: «Сизларга бир савол бераман: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида у зот ювилган сув қаерга кетган?» дедилар.

Мажлис аҳли кутилмаган саволдан ҳангу манг бўлиб қолди. Ҳеч кимдан садо чиқмади. Анжуман раиси ҳижолат ва саросимада қолди. «Наҳотки мен бу саволнинг жавобини билмайман?» ўйларди у.

Ниҳоят, раис шайх Шаъровийга: «Бизга фурсат беринг, иншааллоҳ, эртанги мажлисгача саволингизга жавоб топармиз» деб, бу ҳолатдан чиқди.

Мажлисга раислик қилган киши тўғри уйига борди-ю, кутубхонасига кириб, бу мушкул саволга жавоб қидира кетди. Бироқ, ҳарчанд қидирмасин, китоблардан  ҳеч нарса топа олмади. Ниҳоят чарчаб, варақлаб ўтирган китобининг устида ухлаб қолди.

Бир пайт тушида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг олдига келдилар. У зотнинг ёнларида фонус кўтарган бир киши бор эди.

Раис дарҳол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб: «Эй Аллоҳнинг Расули, сиз ювилган сув қаерга кетган?» деб сўради.

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ёнларида фонус кўтариб турган кишига ишора қилдилар. Фонус кўтарган киши шундай деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ювилган сув буғланиб, осмонга кўтарилган. Сўнг ёмғир бўлиб ерга ёққан. Бу ёмғирнинг ҳар бир қатраси ўрнида масжид бино қилинган».

Анжуман раиси уйқусидан бахтиёр ҳолда уйғонди. У шоша-пиша анжуманга етиб бориб, шайх Шаъровийнинг оғзига термулиб, кечаги саволнинг жавобини сўрашларини кутди. Лекин шайх ҳеч нарса бўлмагандек, мажлис ҳайъатида виқор билан ўтирарди. Раиснинг ичи пишиб, бир амаллаб мажлиснинг охиригача чидади. Ниҳоят, тоқати тоқ бўлиб, имомга деди:

– Кеча бир савол сўраган эдингиз, жавобини айтайми?
– Жавобини билдингизми? – сўрадилар имом Шаъровий.
– Ҳа, – деди раис.
– Хўш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ювилган сув қаерга кетган экан?
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ювилган сув буғланиб, осмонга кўтарилган экан. Сўнг ерга ёмғир бўлиб ёққан экан. Ўша ёмғирнинг ҳар қатраси ўрнида бир масжид бино бўлган экан, – деди раис.
– Жавобни қандай қилиб билдингиз? –сўрадилар имом.
– Тушимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимга келдилар, у зотдан сўрадим.
– Лекин жавобни сенга фонус кўтарган киши айтди-ку? – дедилар кулимсираб имом Шаъровий.

Раис саросима ва ҳайратдан бир зум ҳайкалдек қотиб қолди.

Сўнг ўзига келиб, беихтиёр:
– «Буни қандай билдингиз?» деди. Шунда Шаъровий ҳаммани чексиз ҳайратда қолдириб:
– «Фонус кўтарган мен эдим!» дедилар.

Бу қиссани ўша анжуман раисининг ўзи ҳикоя қилиб берган.

Интернет маълумотлари асосида
Қўштепа тумани “Эшонгузар” масжиди имом-ноиби
Раҳматилло МАДАМИНОВ тайёрлади

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Бемор акаси учун «мўъжиза топган» қизалоқ

Кейинги мақола

«Айнан шунинг учун ҳам сен бадавлат қилингансан!»

Ўхшаш мақолалар

Юртимизда «РАМАЗОН– 2027» тараддуди бошланди!
Ўзбекистон

Юртимизда «РАМАЗОН– 2027» тараддуди бошланди!

12.11.2026
3
Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда
Ўзбекистон

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

09.11.2026
11
Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди
Ўзбекистон

Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

09.11.2026
19

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Юртимизда «РАМАЗОН– 2027» тараддуди бошланди!

Юртимизда «РАМАЗОН– 2027» тараддуди бошланди!

12.11.2026
3
РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

11.11.2026
10
Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

09.11.2026
11
Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

09.11.2026
19
Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
20
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
22
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
30
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
122

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.