Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Янгиликлар Ўзбекистон

Умра тўлови тафсилоти

Умра тўлови тафсилоти
384
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Аллоҳга шукр, икки йил сабр ила кутилгандан сўнг умра зиёрати бошланмоқда. Ўтган куни жорий умра мавсуми нархлари, навбатлари, учиш вақтлари ва вакциналар ҳақида хабар берилди.

Шу кунларда айрим ижтимоий тармоқ юритувчилари пандемиядан аввал, яъни 2020 йил февраль ойига қадар қилинган умра тўлови миқдорига қўшилган қиймат борасида турли мулоҳазалар билдирмоқда.

Шу боис, қўшимча тўлов тафсилотини қуйидаги жиҳатлар орқали баён қиламиз:

Биринчи, коронавирус пандемияси умра хизматлари кўрсатишга ҳам салбий таъсир кўрсатди. Аввал қайд этганимиздек, меҳмонхонада 4 кишилик хонага 2 нафар зиёратчи, 50 ўриндиқли автобусга 25 киши жойлаштириш каби талаблар ўрнатилди.

Ҳар бир фуқаронинг сафарга чиққандан то она-Ватанга қайтиб келгунга қадар эпидемиологик меъёрларга жавоб берадиган ташкилий ва тиббий хизматлар йўлга қўйилди. Масалан, озиқ-овқат маҳсулотлари махсус қадоқланган ҳолда тарқатилади, тиббий хизмат кўрсатишда қўшимча шифокорлар ва махсус дори-дармонлар билан таъминланади.

Шунингдек, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишда икки йил аввалги ҳолатга нисбатан нарх-наво кўтарилди. Бунинг устига қиролликда 15 фоиз қўшимча қиймат солиғи ҳам жорий этилди.

Иккинчи, табаррук заминда зиёратчи ҳар бир дақиқасини ғанимат билиб, фақат тоату ибодатга сарфлаши учун Макка ва Мадина шаҳарларида Икки Ҳарамга яқин бўлган меҳмонхоналар буюртма қилинди. Масжиди Набавийга яқин бўлган 5 юлдузли “Пулман зам-зам” ва Байтуллоҳ атрофидаги “Жабал Умар” ҳудудида жойлашган 5 юлдузли меҳмонхона олинди. Қиёс учун, олдинги йилларда зиёратчиларимиз Макка шаҳрида Ҳарам масжидидан чамаси 1,2 км. бўлган меҳмонхонада истиқомат қилишган.

Булар зиёратчиларга беш маҳал намозни Ҳарами шарифларда адо этиш, дуою илтижолар билан банд бўлишда енгиллик беради. Йўл, таомланиш ва бошқалар учун кетадиган вақтни тежайди. Шунингдек, меҳмонхоналарда тиббиёт ва ишчи гуруҳлари хизмат кўрсатади.

Ўзбекистон Саудияда умра сафарини ташкил қилиш бўйича бир неча ширкат имкониятларини ўрганганини аввал ҳам хабар қилган эдик. Бунда Саудия ҳаж ва умра вазирлиги талабига асосан умрани ташкил этиш бўйича лицензияга эга бўлган ширкатлар бўлишига эътибор қаратилди. Шу кунларда, ижтимоий тармоқларда муқобил таклиф билан чиқаётган баъзи ширкатлар умра хизматини кўрсатиш учун янгиланган рухсатномага эга эмаслигини билдириш билан кифояланамиз.

Олдинги узоқ йиллик ҳамкор ширкат ҳам пандемиядан кейин лицензия ололмагани учун бошқа, имконияти кенгроқ “Абу Сарҳад” ширкати билан шартнома имзоланганини алоҳида таъкидлаш ўринлидир.

Қўшимча тўловлар юзасидан яна бир жиҳат. Ҳар бир Ҳаж ёки умра мавсуми тўловлари учун алоҳида ҳисоб рақам очилади ва сарф-харажатлар амалга оширилади. Маблағлар банкдаги махсус ҳисоб рақамда сақланади. Маблағлардан муборак сафарга тегишли йўналишлардан бошқа мақсадда фойдаланишга имконият мавжуд эмас. 2020 йил февраль ойига қадар умра учун тўлов амалга оширган, пандемия сабаб бориш истагидан қайтган фуқароларнинг мурожаатига асосан тўловлари қайтариб берилди. Қолган фуқароларнинг маблағлари ўз ихтиёрларига кўра, умра ҳисоб рақамида сақланмоқда.

Мўмин-мусулмонларни умра ибодатига бошчилик қилишда кўп йиллик тажрибага эга, диний мутахассислар билан таъминлайдиган ва бу борада ваколатли, расмий ташкилот ҳисобланган Ўзбекистон мусулмонлари идораси орқали муборак сафарни хавфсиз адо этишга чақирамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси мунтазам равишда халқимизнинг талаб-истакларини инобатга олган ҳолда умра сафари нархларини мақбуллаштиришни давом эттиради, бу борада янгиликлар бўлса, расмий матбуотда эълон қилади.

Сўзимиз якунида, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳамда ахборот тарқатувчилардан тўлиқ ўрганилмаган ахборот тарқатиш шаръий жиҳатдан тўғри эмаслиги ва қонуний жавобгарликка сабаб бўлишини ҳисобга олиб, бирор хабар эълон қилишдан олдин иккинчи томоннинг ҳам фикрини олишлари учун доимий ҳамкорликка тайёрлигимизни билдирамиз.

Аллоҳ таоло умрага отланганларнинг сафарларини муборак қилсин, Икки Ҳарами шариф зиёратини барчамизга насиб этсин!

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Калит сўзлар: Умра тўлови тафсилоти
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Зикрда, тасбеҳда ҳаловат бор

Кейинги мақола

Яқинда турмуш қурамиз, балиқ буржи билан балиқ буржи тўғри келмас экан. Нима қилсак бўлади?

Ўхшаш мақолалар

Мино ва Арафотда ҳожилар учун хизмат сифати янги босқичга кўтарилади
Ўзбекистон

Мино ва Арафотда ҳожилар учун хизмат сифати янги босқичга кўтарилади

08.11.2025
2
Зиёратчилар билан мулоқот қилиниб, шароитлар кўздан кечирилди
Ўзбекистон

Зиёратчилар билан мулоқот қилиниб, шароитлар кўздан кечирилди

07.11.2025
6
Ноёб қўлёзма асарларнинг электрон каталоги тузилмоқда
Ўзбекистон

Ноёб қўлёзма асарларнинг электрон каталоги тузилмоқда

07.11.2025
2

Сўнгги мақолалар

Мино ва Арафотда ҳожилар учун хизмат сифати янги босқичга кўтарилади

Мино ва Арафотда ҳожилар учун хизмат сифати янги босқичга кўтарилади

08.11.2025
2
Зиёратчилар билан мулоқот қилиниб, шароитлар кўздан кечирилди

Зиёратчилар билан мулоқот қилиниб, шароитлар кўздан кечирилди

07.11.2025
6
Ноёб қўлёзма асарларнинг электрон каталоги тузилмоқда

Ноёб қўлёзма асарларнинг электрон каталоги тузилмоқда

07.11.2025
2
ЮНИСЕФ делегацияси билан учрашув ўтказилди

ЮНИСЕФ делегацияси билан учрашув ўтказилди

07.11.2025
1
Қабрда савол-жавоб қандай бўлади?

Қабрда савол-жавоб қандай бўлади?

07.11.2025
24
“Ҳаж – 2026” мавсуми учун меҳмонхоналар юқори сифат нуқтаи назаридан танланмоқда

“Ҳаж – 2026” мавсуми учун меҳмонхоналар юқори сифат нуқтаи назаридан танланмоқда

06.11.2025
57
Намоз пайтида соатга қараса намози бузиладими?

Намоз пайтида соатга қараса намози бузиладими?

06.11.2025
20
Салавот айтиш нурдир

Салавот айтиш нурдир

05.11.2025
21

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика