Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Янгиликлар Ўзбекистон

Мусулмон донишмандлар кенгаши делегацияси билан мулоқот

Мусулмон донишмандлар кенгаши делегацияси билан мулоқот
87
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

2023 йил 20 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Абу Дабидаги Мусулмон донишмандлар кенгаши Бош котиби Муҳаммад Абдуссалом бошчилигидаги делегацияни қабул қилдилар.

Учрашувда Муфтий ҳазратлари меҳмонларни ташриф билан қутлаш баробарида сўнгги йилларда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар ҳақида маълумот бердилар. Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси мақсад-вазифалари, асосий фаолият йўналишлари ва келгусидаги режалари тўғрисида ҳам ўртоқлашдилар.

Муфтий ҳазратлари охирги йилларда Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари муносабатлари янги босқичга кўтарилиб, турли соҳаларда ҳамкорлик равнақ топаётгани, айниқса, турли тадбирлар, халқаро анжуманлар ўтказиш борасидаги алоқалар сезиларли ошаётганини алоҳида қайд этиб ўтдилар.

Бош котиб жаноблари самимий қабул учун миннатдорлик билдириш асносида Муфтий ҳазратларига Мусулмон донишмандлари кенгаши раиси, доктор Аҳмад Тоййиб жаноблари саломларини етказди.

Мулоқотда Муҳаммад Абдуссалом 10 йил муқаддам Абу Даби шаҳрида ташкил этилган мазкур кенгаш ислом дунёсидаги нуфузли ташкилотга айлангани, унинг асосий мақсади тинчликни тарғиб қилиш ва умуминсоний қадриятларни кенг ёйиш эканини изоҳлади. Меҳмон сўзида давом этиб, бугунги мураккаб даврдаги экстремизм, терроризм ва исломофобия каби таҳдидларга биргаликда курашиш муҳимлигига ҳам эътибор қаратди.

Дўстона руҳда ўтган учрашувда икки томонлама алоқаларни ривожлантириш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжларини таъминлаш ва ислом уммати бирдамлиги мустаҳкамлаш каби масалалар ҳам муҳокама этилди.

Маълумот ўрнида, “Мусулмон донишмандлари кенгаши” мустақил халқаро ташкилот бўлиб, у 2014 йилда Бирлашган Aраб Aмирликларининг Aбу Даби шаҳрида ташкил этилган. Кенгаш фаолияти БAA Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён томонидан қўллаб-қувватланади.

Кенгашнинг асосий мақсади мусулмон оламида тинчликни тарғиб қилиш, низоларни тўхтатишда биргаликда ҳаракат қилиш ҳисобланиб, кенгаш бошқаруви аъзолигига ўзининг мустақиллиги ва мўътадиллиги билан нуфузга эришган мусулмон олимлари ва экспертлари жалб қилинган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 

Калит сўзлар: делегацияМусулмон уламолариянгиликлар
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

ҲАМДАРДЛИК

Кейинги мақола

Вилоятимиз аҳли илмларининг 24 ноябрь куни Қўқон шаҳридаги масжидларга ташриф режаси

Ўхшаш мақолалар

35 нафар болаларга ўқув қуроллари совға қилинди
Видео

35 нафар болаларга ўқув қуроллари совға қилинди

21.08.2026
10
Марғилонда 100 та хонадонга хайру эҳсон
Видео

Марғилонда 100 та хонадонга хайру эҳсон

21.08.2026
10
Илмга киритилган сармоя — келажакка киритилган сармоядир
Ўзбекистон

Илмга киритилган сармоя — келажакка киритилган сармоядир

17.08.2026
41

Сўнгги мақолалар

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
8
35 нафар болаларга ўқув қуроллари совға қилинди

35 нафар болаларга ўқув қуроллари совға қилинди

21.08.2026
10
Марғилонда 100 та хонадонга хайру эҳсон

Марғилонда 100 та хонадонга хайру эҳсон

21.08.2026
10
Илмга киритилган сармоя — келажакка киритилган сармоядир

Илмга киритилган сармоя — келажакка киритилган сармоядир

17.08.2026
41
Қувасойда 80 та оилага байрам туҳфалари улашилди

Қувасойда 80 та оилага байрам туҳфалари улашилди

17.08.2026
28
Муносиб эътироф

Муносиб эътироф

10.08.2026
125
Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

10.08.2026
91
Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

10.08.2026
91

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]