Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Янгиликлар Ўзбекистон

“Хўжа Порсо” масжидида нима гап?

“Хўжа Порсо” масжидида нима гап?
649
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Аввалроқ, бир блогер томонидан «Марғилон шаҳридаги «Хўжа Порсо» масжиди нега бузиб юборилди?» дея хабар тарқатилиб, вазиятга ойдинлик киритилгандан сўнг узр сўраган, кейинроқ нотўғри берилган маълумот блогер томонидан ўчириб юборилган эди. Яна шу кунларда ижтимоий тармоқлар ҳамда айрим оммавий ахборот воситаларида Марғилон шаҳридаги “Хўжа Порсо” масжидининг тарихий биноси бузиб юборилганлиги тўғрисида танқидий руҳдаги материаллар эълон қилинди. Хўш, бу борада асли вазият қандай?

Танқидий чиқишларда қайд этилганидек 1869 йилда эмас, балки 1918 йилда қурилган ушбу масжид биноси хом ғиштдан барпо этилган бўлиб, бино деворлари ёрилгани, пойдеворнинг чўкиб кетгани кузатилгани, шунингдек, бино томининг ибодат пайтида қулаб тушиш хавфи пайдо бўлгани сабабли 2019 йилда бинони техник экспертизадан ўтказиш бўйича қурилиш соҳасида назорат органларига масжид маъмурияти томонидан мурожаат йўлланган.

2019 йил ноябрда олиб борилган техник экспертиза давомида биносининг конструктив ва тузилмавий ечимлари меъёрий хавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги, хом ғиштдан қурилган бинонинг деворлар конструкциясида ҳамда пойдеворда чўкиш ёки ёрилишлар мавжудлиги, намлик таъсирида деворнинг уқаланишга бошлаганлиги, “юк кўтарувчи ва тўсиқ конструкциялар” меъёрий ҳужжатлари талабларига умуман мос келмай қолганлиги аниқланган.

Бинони реставрация ёки реконструкция қилиш имкониятлари йўқлиги сабабли, бузиб қайта қуриш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилган ҳамда масъул идоралар экспертлари хулосаси олинган. Бугунги кунда эски масжид ўрнида 1500 ўринли бўлган барча қулайликларга эга замонавий янги масжид биноси қад ростламоқда. Ушбу маълумотлар Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан билдирилган муносабатда ҳам ўз аксини топган.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, бугун юртимизда диний-маърифий соҳага, хусусан масжидларга қаратилаётган эътибор кишини қувонтиради. Юртимиз масжидлари обод қилиняпти, қайта чирой очяпти, айримлари таъмирланаётган бўлса, бошқалари қайта қуриляпти. Бунда масжидга келаётган намозхонларга қулай шарт-шароитлар яратиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш асосий омилдир. Шу маънода Марғилон шаҳридаги “Хўжа Порсо” масжидининг қайта қурилиши сабаблари ҳам юқорида қайд этилди.

Яна бир нарса, яқин-яқинда ҳам бошқа мамлакатлардаги масжидларни кўриб ҳавас қилардик. Бугун эса бошқаларнинг бизга ҳаваси келмоқда. Қолаверса, қўлида моддий имконияти бўла туриб масжид қуролмай ўтган боболаримиз ҳам бўлган. Чунки ўша вақтда бундай шароит бўлмагани уларни бу каби хайрли ишларни амалга оширишга имкон туғдирмаган. Бугун эса имкон бўлиб тургандан «қилдан қийиқ ахтарадиган»ларни кўриб хайрон қоласан?!

Биз ҳар қандай оммавий ахборот воситалари, блогер ва журналистларни ҳурмат қиламиз ҳамда улар билан холис ва яхшилик йўлида ҳамкорлик қилишдан мамнун бўламиз. Аммо журналистиканинг одоб-ахлоқ меъёрларига бепарволик қилиш, эълон қилинаётган ахборотни тўлиқ ўрганмай, тагига етмай чиқариб юбориш динимизда ҳам қораланган. Ҳужурот сурасининг 6-оятида: «Эй иймон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар, билмай бир қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлманглар», дея марҳамат қилган. Агар динимизнинг бу кўрсатмасига амал қилинмаса, одамлар орасида бир-бирига нисбатан адоват юзага келиш хавфи бор эканини унутмаслик керак. Шундай экан, обод қилаётган кишини ёнига киринг, турли хил иғволарга сабаб бўлиб, унинг «оёғига болта урманг». Аллоҳ барчамизни ҳидоятда қилсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Калит сўзлар: "Хўжа Порсо" масжидимуносабат
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Нуриддин домла Холиқназаров муфтий лавозимига сайландилар (видео)

Кейинги мақола

Туркия Диёнат ишлари бошқармаси делегацияси диний идорага ташриф буюрди

Ўхшаш мақолалар

Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди
Имомлар фаолиятидан

Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

05.10.2026
1
ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди
Имомлар фаолиятидан

ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

04.10.2026
26
Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар
Имомлар фаолиятидан

Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

04.10.2026
22

Сўнгги мақолалар

Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

05.10.2026
1
ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

04.10.2026
26
Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

04.10.2026
22
Муфтий ҳазратлари Шайх Айман Сувайд билан учрашув ўтказдилар

Муфтий ҳазратлари Шайх Айман Сувайд билан учрашув ўтказдилар

28.09.2026
63
Шайх Айман Сувайднинг Тошкентдаги маҳорат дарслари бошланди

Шайх Айман Сувайднинг Тошкентдаги маҳорат дарслари бошланди

28.09.2026
69
Тошлоқ туманида ўтказилган сайёр семинарда бир қатор амалий ишлар олиб борилди

Тошлоқ туманида ўтказилган сайёр семинарда бир қатор амалий ишлар олиб борилди

04.10.2026
12
Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

23.09.2026
319
Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

23.09.2026
145

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.