Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Янгиликлар Ўзбекистон

Хайрли ишнинг ғаразли талқини

Хайрли ишнинг ғаразли талқини
58
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Шу кунларда баъзи интернет тармоғида “Ўттиз минг ўзбекча-туркча Қуръони карим таржима китоби Ўзбекистонда тарқатилди” деган мазмундаги хабарлар кенг тарқатилмоқда. Айрим ижтимоий тармоқ юритувчилари хайрия тариқасида улашилаётган мазкур китоблар дўконларда сотувга чиқарилиши мумкинлиги ҳақидаги асоссиз ахборотларни ҳам ёйишга уринмоқдалар.

Таъкидлаш зарурки, марҳум муфтий Усмонхон Темирхон ўғли ҳазратлари томонидан нашр этилган “Тафсири Ирфон” китобининг мухтасар шаклда таълиф этилган – “Қуръони карим ва ўзбек тилидаги маънолари таржимаси” китоби муаллифнинг саъйи-харакатлари билан Туркия Диёнат ишлари бошқармаси ҳомийлигида чоп этилган эди.

Айни кунларда ушбу Қуръони карим китобининг илк нусхаларини диний идора тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом билим юртлари устоз-талабалари ва диний соҳа ходимларига хайрия сифатида улашиш бошланди. Бу тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ижтимоий тармоқларда маълумотлар эълон қилинди   https://t.me/muhaddisuz/5315,   https://t.me/oliymahad/13779,   https://t.me/oliymahad/13795.

Яқин кунларда масжидлар имом-хатиблари, имом ноиблари, отинойилар, шунингдек, Қуръони карим ўқишга иштиёқи бор, лекин имконияти йўқ фуқароларга ҳам ушбу Қуръони карим китобларидан бепул тарқатиш бошланади. Республикадаги барча масжидларда намозхонлар ушбу китобни мутлоаа қилиш имкониятига эга бўладилар.

Қайд этиш лозимки, Қуръони каримнинг ушбу нашри вақф мулки сифатида чоп этилган бўлиб, диний идора уни текинга тарқатиш учун нашр этди. Китобни сотиш мутлақо жоиз эмас. Шу сабабли диний идоранинг талаби билан ушбу китобнинг ички муқоваларида “Қуръон совға қиламан” ва “Сотиш мумкин эмас” деган қайдлар ёзилган.

Шу нуқтаи-назардан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси келгусида, мазкур “Қуръони карим ва ўзбек тилидаги маънолари таржимаси” китоби кенг тарқатила бошлагандан сўнг ким ушбу нашрни савдода кўрса 71-240-39-33 телефони орқали хабар беришларини ёки ЎМИнинг Интернетдаги “Muslim.uz” сайтидаги электрон манзилига маълумот юборишини илтимос қилади.

Ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарда яна бир нотўғри ёритилган жиҳат шуки, ушбу Қуръони карим таржимаси фақат ўзбек тилида бўлиб, оятларнинг турк тилидаги таржималари баён этилмаган.

Хўш, шундай экан, мазкур хабарни аниқлаштирмасдан туриб, ижтимоий тармоққа атайин қўйиб юборган кимса ёлғончи, мусулмон биродарига зиён-заҳмат етказган, уни обрўсизлантирган бўлиб қолмайдими?!

Ҳар бир мўмин-мусулмон киши бундай ёлғон-яшиқларга, асоссиз гапларга учмаслиги даркор. Аллоҳ таоло бундай огоҳлантиради: « Эй иймон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўрингиз, билмай бир қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлмангиз» (“Ҳужурот” сураси, 6-оят). Ҳадиси шарифларда эса: “Эшитган нарсасини гапиравериш кишининг ёлғончилигига кифоя қилади”(Имом Муслим ривояти),  дейилган.

Муфассирлар ояти каримани шарҳлаб, келтирилган ҳар қандай хабарга ишонавермасликни, агар фосиқ киши бирор гап олиб келса, уни яхшилаб текшириб кўриш зарурлигини таъкидлашади.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, ҳар бир мўмин-мусулмон киши бундай ёлғон-яшиқларга, ҳақиқатдан йироқ гапларга учмаслиги, фитналардан огоҳ бўлиши даркор. Шунингдек, тўғри ахборот олиш, уни тўғри етказа билиш бугунги кун кишисининг шиори бўлиши керак.

Аллоҳ таоло ҳаммамизга инсофи тавфиқ берсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Калит сўзлар: қуръонмуносабат
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Эр ишламасдан уйда ўтирса гуноҳкор бўладими?

Кейинги мақола

24 сентябрдан жума намози масжидлар хонақосида адо этилишига рухсат берилди

Ўхшаш мақолалар

Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди
Имомлар фаолиятидан

Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

05.10.2026
47
ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди
Имомлар фаолиятидан

ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

04.10.2026
141
Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар
Имомлар фаолиятидан

Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

04.10.2026
49

Сўнгги мақолалар

Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

05.10.2026
47
ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

04.10.2026
141
Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

04.10.2026
49
Муфтий ҳазратлари Шайх Айман Сувайд билан учрашув ўтказдилар

Муфтий ҳазратлари Шайх Айман Сувайд билан учрашув ўтказдилар

28.09.2026
74
Шайх Айман Сувайднинг Тошкентдаги маҳорат дарслари бошланди

Шайх Айман Сувайднинг Тошкентдаги маҳорат дарслари бошланди

28.09.2026
83
Тошлоқ туманида ўтказилган сайёр семинарда бир қатор амалий ишлар олиб борилди

Тошлоқ туманида ўтказилган сайёр семинарда бир қатор амалий ишлар олиб борилди

04.10.2026
21
Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

23.09.2026
323
Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

23.09.2026
149

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.