Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Янгиликлар Ўзбекистон

Отамиздек меҳрибон эдилар

Отамиздек  меҳрибон  эдилар
45
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Эслаб…

Муфтий ҳазратлари – Усмонхон Алимов жуда меҳрибон, айниқса, аёлларнинг ҳурматини жойига қўядиган инсон эдилар. У киши устозларнинг дуоларини олишни одат қилган эдилар.

Кечагидек эсимда: 2006 йилнинг август ойида муфтийлик вазифасига тайинланганларида муфтий ҳазратлари Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон, Юсуфхон Шокиров каби устозларининг хонадонларига ташриф буюриб, дуоларини олишни ният қилган эканлар. Ўшанда бизнинг ота уйимизга ҳам келгандилар. Шу куни ҳазрат узоқ йиллар давомида диний идорада фаолият юритган отамиз Абдулғани Абдуллоҳни эслаб ҳақларига дуо қилдилар. Бу ташриф хотирамда мангуликка муҳрланди.

Менга муфтий ҳазратлари билан бирга ишлаб, дуоларини олиш бахти насиб қилди.

Ҳазрат идорада барча ходимларга хушмуомалалик билан муносабатда бўлардилар. Биз у кишига бирор жойда дуч келиб қолсак, беэътибор ўтиб кетмас, албатта, тўхтаб: “Яхшимисиз, оилангиз тинчми, фарзандларингиз яхши юришибдими?” деб ҳол-аҳвол сўрар ва дуо қилар эдилар.

Иш юзасидан хизмат сафарларига чиқишдан олдин муфтий ҳазратларининг олдиларига кириб, маслаҳат сўрардик. У киши ўз маслаҳатларини бергач, доимо: “Она қизим, яхши бориб келинг”, дер ва қўлларини дуога очар эдилар. Сўнг дарҳол масжидлар бўлими ходимларидан бирини чақириб, бизни вилоятда яхши кутиб олишларини, сафар давомида қийналиб қолмаслигимиз учун барча шароитларни яратиб беришлари лозимлигини тайинлардилар. Ҳазрат доимо ўз маслаҳатларини аямас, иш фаолиятимиз бўйича керакли ўгитларни беришни канда қилмас эдилар.

Ишда ҳам, сафарда ҳам доимо у кишининг ишончларини оқлашимиз лозимлиги ёдимизда турарди.

Бир воқеани айтиб берсам. Бир неча йил олдин опамнинг ўғли автоҳалокатга учраб, комага тушиб қолди. Поччам ўша пайтда масжидда имом ноиби бўлиб ишлар эдилар. Муфтий ҳазратларининг ҳузурларига келиб, ўғилларининг ҳаққига дуо қилишларини сўрадилар. Ҳазрат жиянимнинг ҳаққига дуо қилиш билан бирга, Тошкент шаҳридаги масжидлар имомларига жума намозларида ҳам дуо қилиш ҳақида топшириқ бердилар. Кечга бориб, жияним ўзига келиб, комадан чиққани ҳақида хабар беришди.

Ҳа, ҳазратимиз шундай дуогўй, ҳалим, барчамизга отамиздек меҳрибон инсон эдилар… У киши Пайғамбаримиз алайҳиссалом авлодларидан бўлганлари учун ҳам дуолари ижобат эди. Бундан ташқари, Қуръонга ўзгача муҳаббатли эдилар. Кўплаб шогирдларни тарбиялаб, етиштирганлар ҳам. Бу ҳақда аёллари Адолат ҳожи она кўп бор эслайдилар. Фарзандлар тарбиясида-да ўзига хос услубга эга эдилар.

Аллоҳ таоло муфтий ҳазратимизнинг солиҳ амалларини, динимизга қилган хизматларини, илм-маърифат, зиё таратиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин. Чеккан дардларини барча саҳву хатоларига каффорат қилсин. Қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод этсин!

Ҳақ таоло ўтган барча устоз олимларимизни ғариқи раҳмат, шоҳистайи жаннат қилсин. Омин!

Марямхон АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходимаси

Калит сўзлар: муфтий ҳазратУсмонхон Алимов
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Президент Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази беқиёс илм-маърифат марказига айланади

Кейинги мақола

Ҳижрат ва унга тегишли ҳукмлар ҳақида фатво

Ўхшаш мақолалар

Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар
Ўзбекистон

Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

14.09.2026
39
Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди
Ўзбекистон

Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

14.09.2026
38
Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор
Ўзбекистон

Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

11.09.2026
44

Сўнгги мақолалар

Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

14.09.2026
39
Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

14.09.2026
38
Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

11.09.2026
44
Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

11.09.2026
47
Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

07.09.2026
51
Диний таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланди

Диний таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланди

07.09.2026
39
Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар халқаро анжуман иштирокчилари эътиборида

Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар халқаро анжуман иштирокчилари эътиборида

05.09.2026
16
Муфтий ҳазрат анжуманда оила мустаҳкамлиги ва фарзанд тарбиясига оид муҳим ташаббусларни илгари сурдилар

Халқаро анжуманда 500 нафар иштирокчига Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар ва Муфтий ҳазратлари фаолиятига оид фильм намойиш этилди

04.09.2026
14

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.