жума мавъизаси – Alhidoya.uz

«Имом Бухорий» масжидидаги жума суҳбати
Зайниддин домла Эшонқулов

ЎМИ раиси ўринбосари

Бир ҳадис шарҳи
Ҳабибуллоҳ домла Ҳамдамов

Тошкент шаҳри «Ракат» жоме масжиди имом-хатиби

Жума мавъизалари: Ислом мўътадил дин!
Убайдуллоҳ домла Абдуллаев

Фарғона вилояти бош имом-хатиби

Бугунги жума мавъизаси: “Динимиз ҳар соҳада мўътадилликка чақиради”
بسم الله الرحمن الرحيم

Динимиз ҳар соҳада мўътадилликка чақиради

Муҳтарам жамоат! Яратган бандаларига меҳрибон Зот, бизларни яратиб ўз холимизга ташлаб қўймади, балки дунё ва охиратда ҳам бахтли ҳаёт кечиришимиз учун барча нарсаларни очиқ – ойдин баён қилувчи китобини ва у китобини бизларга етказувчи Расулини юборди. Аллоҳ таоло сизу биз мўминларга хитоб қилиб шундай марҳамат қилади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا اسْتَجِيبُوا لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ

яъни: “Эй, имон келтирганлар! Сизларни тирилтирувчи нарса учун чорлаганларида, Аллоҳга ва Расулга (лаббай деб) жавоб қилингиз” (Анфол сураси, 24-оят).

Муфассир уламоларимиз ушбу ояти каримадаги “Сизларни тирилтирувчи нарса”дан мурод мусулмон кишининг руҳий тириклигини таъминловчи имон, эътиқод, шариатимизга мувофиқ ҳаёт тарзи эканини таъкидлаб ўтишган. Ҳа, динимиз инсоннинг қандай ҳаёт кечириши, нималарга амал қилиб, нималардан сақланиши кераклигини очиқ ойдин белгилаб берган.

Динимизга кўра инсон ҳам ички олами – қалбини ислоҳ қилишга, ҳам ташқи кўринишини тартибга келтиришга буюрилган.

Қалбини ислоҳ қилиши – унинг аввало имон эътиқоди, тақвосида, қолаверса, одоб ахлоқи ва инсонлар билан ўзаро муомаласида намоён бўлади. Нўъмон ибн Башр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай марҳамат қилганлар:

«أَلَا وَإِنَّ فِي الْجَسَدِ مُضْغَةً إِذَا صَلَحَتْ صَلَحَ الْجَسَدُ كُلُّهُ، وَإِذَا فَسَدَتْ فَسَدَ الْجَسَدُ  كُلُّهُ، أَلَا وَهِيَ الْقَلْبُ»

(متفق عليه).

яъни: “Огоҳ бўлингким! Албатта жасадда бир парча гўшт бордир. Қачон у солиҳ бўлса, жасаднинг ҳаммаси солиҳ бўлур. Қачон у бузуқ бўлса, жасаднинг ҳаммаси бузуқ бўлур. Огоҳ бўлингким ушбу нарса қалбдир”.

Кишининг ташқи олами эса, унинг кийими ва ташқи кўринишининг озода ва тартибли эканида кўринади. Динимиз мана шу икки жиҳатни тартибга солишга буюради.

Кийим – инсон зийнати. У киши маънавияти, маданияти, диди ва дунёқарашининг ёрқин кўзгусидир. Кийим инсонни иссиқ-совуқдан сақлайди, авратларини беркитади ва кишига зийнат бўлиб хизмат қилади. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

يَا بَنِي آدَمَ قَدْ أَنْزَلْنَا عَلَيْكُمْ لِبَاسًا يُوَارِي سَوْآتِكُمْ وَرِيشًا وَلِبَاسُ التَّقْوَى ذَلِكَ خَيْرٌ ذَلِكَ مِنْ آيَاتِ اللَّهِ لَعَلَّهُمْ يَذَّكَّرُونَ

яъни: “Эй, Одам авлоди! Сизларга авратларингизни беркитадиган либос ва патлар (зийнат кийимлари)ни туширдик. (Аммо) тақво либоси – бу, яхшироқдир. Бу(лар) Аллоҳнинг мўъжизаларидандир. Шояд (буни) эслаб кўрсалар!” (Аъроф сураси, 26-оят).

“Аврат” сўзи арабча бўлиб, инсон ўз қадри ва ҳаёсини асраб қолиши учун баданининг бекитадиган аъзоларини англатади. Инсон танасининг кўздан яширилиши ва намозда ёпиқ туриши фарз қилинган, кўрсатиш ва қараш ҳаром бўлган қисми – авратдир.

Жоҳилият даврида одамлар нафси ҳаволаридан келиб чиқиб кийинишар эди. Ислом келиб кийиниш масаласини тартибга солди. Инсон эҳтироми ва жамоатчилик одобига зид бўлган либослардан қайтарди. Шу билан бирга кийиниш маданиятига риоя қилишга чақирди.

Ислом дини кўрсатмасига кўра аёл-қизлар балоғатга етганларидан кейин бегона (номаҳрам) эркаклардан тўсиш учун ўз аврат аъзоларини беркитиб юришларига буюрилганлар. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

وَقُلْ لِلْمُؤْمِنَاتِ يَغْضُضْنَ مِنْ أَبْصَارِهِنَّ وَيَحْفَظْنَ فُرُوجَهُنَّ وَلَا يُبْدِينَ زِينَتَهُنَّ إِلَّا مَا ظَهَرَ مِنْهَا  وَلْيَضْرِبْنَ بِخُمُرِهِنَّ عَلَى جُيُوبِهِنَّ

яъни: “Мўминаларга ҳам айтинг, кўзларини (номаҳрам эркаклардан) қуйи тутсинлар ва авратларини (зинодан) сақласинлар! Шунингдек, (одатда) кўриниб турадиганидан бошқа зийнатларини кўрсатмасинлар ва рўмолларини кўкраклари узра тушириб олсинлар! …” (Нур сураси, 59-оят).

Ушбу ояти каримадаги “кўриниб турадиганидан бошқа зийнатлари” жумласини шарҳлаб жумҳур уламолар аёлларнинг икки қўлининг кафти ва юзи аврат ҳисобланмайди, деганлар.

Мазкур ояти каримада муслима аёл-қизларга ташқаридан бўлиши мумкин бўлган салбий таъсир ва муомалалардан ўзларни сақлаш мақсадида бегона (номаҳрам) эркакларни олдида авратларини яшириб, ёпинчиқларини устиларига ташлаб юришларига буюрилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, исломда ибодат либоси йўқ. Асосий талаб эркак киши кийинишда ўзини аёлларга ўхшатиб олмаслиги ёки аксинча, аёл эркакча кийинмаслиги саналади. Ҳанафий мазҳабимизга кўра аёл киши ўранганида икки қўлининг кафти ва юзидан бошқа аъзоларини ёпиши вожибдир. Бунга Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг Асмо бинти Абу Бакр разияллоҳу анҳога қарата айтган қуйидаги ҳадислари ҳам далолат қилади:

«يَا أَسْمَاءُ، إِنَّ الْمَرْأَةَ إِذَا بَلَغَتِ الْمَحِيضَ لَمْ يَصْلُحْ أَنْ يُرَى مِنْهَا إِلاَّ هَذَا وَهَذَا» وَأَشَارَ إِلَى وَجْهِهِ وَكَفَّيْهِ»

(رَوَاهُ الامام أَبُو دَاوُدَ).

яъни: “Эй Асмо, аёл киши вояга етганда ундан мана бу ва мана бу жойларидан бошқаси аъзоси кўриниши мумкин эмас”, деб юз ва икки кафтларига ишора қилдилар” (Имом Абу Довуд ривоят қилган).

Лекин ҳозирда айрим аёл-қизларимиз сохта ғоялар таъсирида, ўзгаларга тақлид қилиб мазҳабимизга хилоф ва миллий урф-одатларга зид равишда юз ва қўлларини тўсган ҳолда бурқа ва ниқоб тақиб олиш ҳолатлари учраб турибди. Аслида ҳар бир нарсада бўлгани каби, кийимда ҳам мўътадил бўлиш мақсадга мувофиқ саналади.

Исломда аёл-қизларнинг сатри авратда бўлиши талаб этилсада, бунда махсус кўринишдаги ёхуд махсус рангдаги кийим кийиш шарт қилинмаган. Яъни, ибодатли, диёнатли аёллар махсус ранг ёки кўринишдаги либосларни кийишлари фарз ёки вожиб деб белгиланмаган.

Ислом тарихида баъзи саҳобия аёлларнинг қора рангли ёпинчиққа ўранганларининг асосий сабаби ўзларига номаҳрам эркакларнинг эътиборини жалб этмаслик бўлган. Лекин бундан бошқа муслима аёлларнинг ҳам кийимлари айнан қора рангда бўлиши шарт экани келиб чиқмайди.

Шариатда талаб этилгани – аёлларнинг либоси аврат аъзоларини тўлиқ ёпиши кераклигидир.

Аёлларнинг қора кийим кийишларига диний тус бериш нотўғри эканини ҳозирги замон уламолари ҳам таъкидлаб ўтишган. Зеро, Қуръони каримда ҳам, суннати набавияда ҳам аёллар қора рангли либосда бўлиши ҳақида кўрсатма йўқ. Саудия Арабистонига қарашли “Илмий тадқиқотлар ва фатво бериш доимий қўмитаси” томонидан эълон қилинган “Аёл кишининг рўмоли ва либосининг ранги ҳақида”ги фатвосида шундай дейилган: “Муслима аёл кишининг либоси қора рангга хосланган эмас. У истаган рангдаги либосни кийиши мумкин. Бунда кийим аврат аъзоларини тўсадиган бўлиши, эркакларнинг либосига ўхшамаслиги, тор бўлиб, аёлнинг аъзоларини билдириб турмаслиги, юпқа бўлиб, баданини кўрсатадиган бўлмаслиги ҳамда фитнага сабаб бўлмайдиган либос бўлиши шарт қилинган”.

Муҳтарам азизлар! Аёл кишининг юзини беркитиши, қўлларига қўлқоп тақиб олиши ёки айрим йигитларнинг узун соқол қўйиб олиши уларнинг тақводорлигини ифодаламайди. Аслида тақво инсоннинг қалбида бўлиб, унинг нишонаси амалда ва инсонлар билан муомалада намоён бўлади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳадиси шарифларидан бирида:

«التقوى ها هنا وأشار إلى القلبِ بحسْبِ امريءٍ من الشرِّ أن يحقِرَ أخاه المسلمَ» (أخرجه مسلم).

яъни: “Тақво бу ерда, деб қалбга ишора қилдилар ва “Бир кишининг ёмонлигига биродарини таҳқирлаши етарли бўлади”, дедилар” (Имом Муслим ривоятлари).

Ҳозирда айрим йигитлар бетартиб соч-соқол қўйиб, атрофидагилар билан қўпол ва дағал муомалада бўлиши, ҳар-хил бемани ёзув ва расмлар туширилган футболка, калта шим ва  шиппакларда кўчани тўлдириб юриши мусулмончилик одобларига тўғри келмайди.  Мусулмон кишининг одоби унинг қуруқ даъвосида эмас, балки, юриш-туриши, ҳаракоту саканотида намоён бўлиши лозим.

Ўрни келганда шуни ҳам айтиб ўтишимиз лозимки, баъзи қизларимизнинг миллийлигимизга муносиб бўлмаган, тиззалари йиртиқ-ямоқ шимларни, «мода» деб турли бемаъни расм ва ёзув солинган кийимларни кийиб олишлари адабсизлик ва ҳаёсизликдир. Зеро, аёл-қизлар Аллоҳ берган ҳусну жамолини кўча-кўйда кўз-кўз қилиб гуноҳга ботмай, иффатли кийинишлари керак.

Ўзга миллат маданиятига эргашиб, ҳақиқий, соф маданиятимизни, эътиқодимизни эсдан чиқармаслигимиз лозим ва лобуд. Шу ўринда бир зарбул масални эслаб ўтишимиз мақсадга мувофиқ.

Ўтган замонда бир қарға бўлган эди. У мўътадил ҳаракат қилиб юрар эди. Бир куни у ўйноқлаб юрган чумчуқни кўриб қолди. Қарғани ақлу ҳушу учиб, уни енгиллиги, оҳиста сакраши ва учиши ҳақида ўйлаб қолди. Ўйлай – ўйлай унга тақлид қилишга азму қарор қилди. Ҳаддидан ошиб, бор кучини ишга солди. Табиатидаги қарғаларга хос хислатлар қолиб “чумчуқ” бўлишни истаб қолди. Тинимсиз машқлардан сўнг натижа чиқмагач, ҳафсаласи пир бўлди. Кўзлаган орзусига эришолмагач, аввалги ҳолатига қайтмоқчи бўлди. Лекин… Қандай юришни билмади. “Ўзининг юришини” эсидан чиқарганди. Шунинг учун ҳам Расули акрам алайҳиссалом ўзга миллатга кўр кўрона эргашиш, тақлид қилишдан қайтарганлар:

«مَنْ تَشَبَّهَ بِقَوْمٍ فَهُوَ مِنْهُمْ» (رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ)

яъни: “Ким ўзини бирор қавмга ўхшатса у улардандир”, – дедилар” (Имом Абу Довуд ривояти).

Муҳтарам азизлар! Дунёда илм-фан шиддат билан ривожланмоқда, ҳар куни кашфиётлар қилинмоқда. Лекин шу кашфиётларнинг қанча қисми мусулмонлар ҳиссасига тўғри келмоқда? Афсуски, бу нисбат жуда кам бўлиб, бизни огоҳликка, илм-фан билан жиддийроқ шуғулланишга ундайди. Тарихда мусулмон олимлари дунё халқларига кўплаб кашфиётларни тақдим этганлар. Кашфиётларнинг кўпи аниқ фанларга тўғри келган, яъни математика, геометрия, астрономия, физика, кимё ҳамда тиббиёт фанлари ривожланган.

Лекин воқеълигимизнинг аксар ҳолатларида бекорчи тортишувлар, диний ҳис-туйғуларни қўзғатиш билан гиж-гижлаш ҳолатлари ҳалигача давом этмоқда. Маърифатпарвар аждодларимиздан Мунавварқори Абдурашидхонов бундан бир аср олдин таассуф билан шундай деган эдилар: “Бугунгача Оврупо халқи осмонга учар экан, бизда соч ва соқол низолари, овруполилар денгиз остида сузар экан, бизда узун ва қисқа кийим жанжаллари, Оврупо шаҳарлари бутун электрик билан иситилур ва ёритилур экан, бизда мактабларда жўғрофия ва табиёт ўқитиш, ўқитмаслик ихтилофлари давом этади”.

Кўриб турганимиздек, бу сўзлар ҳозиргача ўз қийматини йўқотмаган. У киши зикр қилган тортишувларнинг аксарияти ҳали ҳам учрамоқда. Мусулмончиликни эркаклар фақат узун соқол қўйишда, аёллар эса юз қўлларини ўраб олишларидан иборат деб ўйлашлари нодонликдир.

Аслида, фарзандларимизни жамият учун манфаатли қилиб тарбиялаш бугунги кунда барчамизнинг мақсадимиз бўлиши лозим. Зеро, Ибн Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

«أَحَبُّ النَّاسِ إِلَى اللهِ أَنْفَعُهُمْ لِلنَّاسِ» (رَوَاهُ الْإِمَامُ الطَّبَرَانِىُّ عَنْ ابْنِ عُمَرَ رضي الله عنه).

яъни: “Одамларнинг Аллоҳга энг севимлиси – бошқаларга фойдаси кўпроқ тегадиганидир” (Имом Табароний ривояти).

Аллоҳ таоло ёшларимизни камолотга эриштириб, аждодларига муносиб авлод бўлишини насиб қилсин. Омин!

Бугунги жума мавъизаси: “Суннатга амал қилиш ва бидъатнинг зарарлари”
بسم الله الرحمن الرحيم

Суннатга амал қилиш ва бидъатнинг зарарлари

Муҳтарам жамоат! Аллоҳ таоло ўзининг охирги дини бўлмиш Исломни мукаммал, унинг аҳкомларини тўкис қилиб берди. Бу Аллоҳ таолонинг мўмин-мусулмонлар учун берган битмас-туганмас неъматидир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай деган:

الْيَوْمَ أَكْمَلْتُ لَكُمْ دِينَكُمْ وَأَتْمَمْتُ عَلَيْكُمْ نِعْمَتِي وَرَضِيتُ لَكُمُ الْإِسْلَامَ دِينًا

яъни: “Ана, энди бугун, динингизни камолига етказдим, неъматимни тамомила бердим ва сизлар учун Исломни дин бўлишига рози бўлдим” (Моида сураси 3-оят).

Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло Ислом динини мукаммал қилиб, унинг томирини ерга мустаҳкам жойлаган ва шохларини осмонга қадар етган дарахт каби қилган.

Суннат бу динда юриладиган йўлдир. Ким энг тўғри йўлда юрмоқчи бўлса, Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўлларида юриши лозимдир. Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:

﴿أمَا بَعْدُ، فَإِنَّ خَيْرَ الْحَدِيْثِ كِتَابُ اللهِ، وَخَيْرَ الهَدْيِ هَدْيُ مُحَمَّدٍ، وَشَرَّ الْأُمُورِ مُحْدَثَاتُهَا، وَكُلُّ بِدْعَةٍ ضَلاَلَةٍ﴾

(رَوَاهُ الإمام مُسْلِمٌ عن جابر بن عبد الله رضي الله عنه)

яъни: “Аммо баъд, албатта сўзларнинг энг яхшиси Аллоҳнинг китобидир. Йўлларнинг энг яхшиси Муҳаммаднинг йўлидир. Ишларнинг ёмони янги пайдо чиқарилганидир. Ҳар бир бидъат залолатдир”, – деганлар (Имом Муслим ривоятлари).

Қуръони каримнинг қирқдан ортиқ ояти карималарида мўмин-мусулмонлар Расулимиз алайҳиссаломга итоат қилиш ва эргашишга буюрилган. Жумладан, Ҳашр сурасида бундай дейилган:

وَمَا آَتَاكُمُ الرَّسُولُ فَخُذُوهُ وَمَا نَهَاكُمْ عَنْهُ فَانْتَهُوا وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ

яъни: “Пайғамбар сизларга келтирган нарсани олингиз, у сизларни қайтарган нарсадан қайтингиз ва Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ жазоси қаттиқ зотдир” (Ҳашр сураси 7-оят).

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга итоат этиш, у зот келтирган шариатларига амал қилиш шариатимиз талабидир. Бу ҳақда Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилган: “Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ухлаб ётганларида ҳузурларига фаришталар келдилар. Фаришталарнинг баъзилари: “Бу киши ухлаяпти”, дейишди. Баъзилари эса: “Кўзлари ухлоқ, қалблари уйғоқ”, дейишди. Кейин фаришталар: (Пайғамбаримизга ишора қилиб): “Мана шу биродарингизга бир масал бор. Қани бир зарбулмасал келтирингларчи”, дедилар. Шунда фаришталар: “Албатта, бу киши ҳовли қуриб, зиёфат уюштирган зотга ўхшайди. Ўша зот бир даъватчи юборибди. Ким даъватчига жавоб берса, ҳовлига киради ва зиёфатдан баҳам кўради. Ким даъватчига жавоб бермаса, ҳовлига кирмайди ва зиёфатдан баҳам кўрмайди”, дедилар. Баъзи фаришталар: “Бу гапни таъвил қилинглар, тушунсин”, дейишди. Бошқа фаришталар: “Ҳовли – жаннат, даъватчи – Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам. Ким Муҳаммадга итоат қилса, батаҳқиқ, Аллоҳга итоат қилибди. Ким Муҳаммадга осий бўлса, батаҳқиқ, Аллоҳга осий бўлибди. Муҳаммад – одамлар орасини фарқловчидир”, – дедилар”  (Имом Бухорий ривоятлари).

Шунинг учун У Зот алайҳиссаломдан келаётган дин йўлига хилоф равишда янгиликлар жорий қилиш қаттиқ қораланади ва рад этилади. Бу ҳақда Расулуллоҳ саллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:

﴿ مَنْ أَحْدَثَ فِي أَمْرِنَا هَذَا مَا لَيْسَ مِنْهُ فَهُوَ رَدٌّ ﴾ (رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ عَنْ عَائِشَة رضي الله عنها)

яъни: “Ким ушбу ишимизда унда йўқ нарсани пайдо қилса, у қайтарилган”, –дедилар (Имом Бухорий  ривоятлари).

Ҳадиси шарифдаги “Ушбу ишимиз” деганда дин, шариат назарда тутилган. “Унда йўқ нарса” деганда шариатда мутлақ бўлмаган ёки шариатнинг умумий қоида ва далиллари далолат қилмаган амал тушунилади.

Ҳанафий мазҳабининг муҳаққиқ олимларидан Мулла Али Қори шундай дейдилар:

وَمَعْنَى الْحَدِيْثِ: أَنَّ مَنْ أَحْدَثَ فِي الْإِسْلاَمِ رَأْياً لَمْ يَكُنْ لَهُ مِنَ الْكِتَابِ وَالسُّنَّةِ سَنَدٌ ظَاهِرٌ أَوْ خَفِيٌّ مَلْفُوظٌ أَوْ مُسْتَنْبَطٌ فَهُوَ مَرْدُودٌ عَلَيْهِ

яъни: “…Ҳадиснинг маъноси, ким Исломда бир “фикр” ўйлаб топса, унга Қуръондан ҳам, суннатдан ҳам, очиқ ойдин ёки махфий, лафзий ёки мустанбат (ижтиҳод қилиб топилган) асос бўлмаса, у (фикр ёки амал) рад қилингандир”.

Ҳофиз ибн Ҳажар Асқалоний раҳматуллоҳи алайҳ мазкур ҳадис шарҳида бундай дейдилар: “Бу – динни сохталаштириб, бузишдан асровчи ҳадислар жумласидан бўлиб, муҳим қоидани ўз ичига олган. Яъни, динга зид ва диннинг далиллари, қоидаларига хилоф бўлган ҳар қандай бидъатни рад қилиш лозим эканлигини ифодалайди. Аммо динга зид бўлмаган, шу билан бирга, унинг асосларига таянган ҳолда кейинчалик динни ҳимоялаш учун жорий қилинган амаллар рад этилмайди”.

Энди бевосита “бидъат” сўзини таърифига киришадиган бўлсак, “бидъат” сўзи луғатда “ўхшаши бўлмаган янги нарсани пайдо қилиш, диний ақидаларга киритилган ўринсиз ислоҳ”, – деган маънони билдиради. Истилоҳда эса Аллома Иззиддин ибн Абдуссалом шундай таърифлаганлар:

اَلْبِدْعَةُ فِعْلُ مَا لَمْ يُعْهَدْ فِي عَصْرِ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ

яъни: “Бидъат – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида бўлмаган нарсани амалга оширишдир” (“Қавоидул аҳком” китоби).

Демак, ибодатларда асри саодатда учрамаган, балки, кейинчалик динда янги пайдо бўлган амаллар бидъат ҳисобланар экан.

Динга янгилик киритиш, гўёки, Аллоҳ ва унинг Расули билмаган нарсани “мен топдим”, – деган даъво қилишдир. Ваҳоланки, Ислом – Аллоҳ томонидан юборилган мукаммал ва баркамол диндир. Биз мусулмонларнинг вазифамиз –  динимизнинг моҳиятини тўғри англаб етиб, ҳаётимизга татбиқ қилиш ва турли бидъат-хурофотларни пайдо қилмасликдир.

Уламоларимиз бидъатни икки қисмга бўлганлар: бидъати ҳасана (яхши бидъат) ва бидъати саййиа (ёмон бидъат).

Бидъати ҳасана – шариатда асли бўлган амални шу аслга таяниб, уни шакллантириш учун жорий қилинган қўшимча амалларга айтилади. Бунга ҳазрати Умар разияллоҳу анҳунинг ишларини мисол қилиш мумкин. Суннат амал бўлган Таровеҳ намозини Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жамоат билан ўқимас эдилар. Ҳазрати Умар эса халифалик даврларида мазкур намозни имомга иқтидо қилиб, жамоат билан ўқишни жорий қилдилар ва: “Қандай яхши бидъат бўлди”, – дедилар.

Шунга биноан диний илмлар ўргатиш учун алоҳида мадрасалар қуриш, китоблар чоп этиш, масжидларга гилам солиш, Расулуллоҳ саллоҳу алайҳи васалламни гўзал сийратларини тарғиб қилиш учун мавлид ўқиш сингари дин асосларига зид бўлмаган амаллар – “бидъати ҳасана” бўлади. Яъни, мақталган, яхши бидъат саналади.

Бидъати саййиа эса – шаръий асосга эга бўлмаган бирор амал ёки эътиқодни жорий этишдир. Бундай бидъат айни залолат бўлиб, уни шариатимизда рад этилгандир.

Уламоларимиз бидъати ҳасана ва бидъати саййиа ўртасини ажратиб олиш учун асосий мезон бу – шариатимизнинг умумий қоидаларидир, деганлар. Яъни, Пайғамбаримиз алайҳиссалом даврларида кузатилмаган бирор бир амал ушбу шариат қоидаларига мувофиқ келса, залолатга бошловчи бидъат саналмайди. Аксинча, мақталган, яхши бидъат саналади.

Демак, Пайғамбаримиз алайҳиссалом давриларида бўлмаган ҳар бир амал ҳам ёмон бидъат бўлавермайди. Балки, шариатимизнинг умумий қоидаларига зид бўлган ёхуд унга асосланмаган ҳар қандай амал ёки эътиқод залолатга бошловчи бидъат саналади. Ҳар бир мусулмон айнан ушбу бидъатдан сақланиши лозим бўлади.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, бир ишни кўрганда унга нисбатан бидъат ёки бидъат эмас деб ҳукм  қилишга шошилмаслик керак. Чунки бу борада уламолар томонидан жорий этилган қоида ва асослар бор. Шундан келиб чиқиб шуни айтамизки, юртимизда баъзи бир одатлар борки, гарчи шариатда у айни шу шаклда собит бўлмаган бўлса-да, шариатимизнинг умумий асосларга зид келмайди. Бунга мисол қилиб намоздан кейин қироат қилиш ва жамаовий дуо қилишни келтиришимиз мумкин. Мадомики, мусулмонлар бу одатларни албатта шундай шаклда собит бўлган деб эътиқод қилмасдан амалга оширсалар бидъат ҳисобланмайди. Шунинг учун бу одатлар юртимизда бир неча асрлардан бери уламолар тарафидан инкор этилмай давом этиб келмоқда.

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам биз умматларини Ўз суннатлари (тутган йўллари)ни маҳкам ушлаш ва Расулимиздан кейин ўтган улуғ зотларнинг йўлларида бардавом бўлишга чиқириб, бундай деганлар:

﴿ عَلَيْكُمْ بِسُنَّتِي وَسُنَّةِ الْخُلَفَاءِ الْمَهْدِيِّينَ الرَّاشِدِينَ، تَمَسَّكُوا بِهَا وَعَضُّوا عَلَيْهَا بِالنَّوَاجِذِ ﴾

(رواه الإمام الترمذي عن عرباض بن سارية رضي الله عنه)

яъни: “Сизлар менинг ва тўғри йўлда юрувчи, ҳидоят топган хулафоларимнинг йўлини тутиб, уни озиқ тишларингиз билан тишлагандек, маҳкам ушланглар” (Имом Термизий ривоятлари).

Акс ҳолда суннатлар унутилиб, ҳар хил бидъат ва хурофотлар кўпаяди. Зеро, бу борада Амр ибн Авф разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай деганлар:

﴿مَنْ أَحْيَا سُنَّةً مِنْ سُنَّتِي قَدْ أُمِيْتَتْ بَعْدِي فَإِنَّ لَهُ مِنَ الْأَجْرِ مِثْلَ أَجْرِ مَنْ عَمِلَ بِهَا مِنَ النَّاسِ لاَ يَنْقُصُ مِنْ أُجُورِ النَّاسِ شَيْئًا وَمَنْ اِبْتَدَعَ بِدْعَةً لاَ يَرْضَاهَا اللهُ وَرَسُولُهُ فَإِنَّ عَلَيْهِ مِثْلَ إِثْمِ مَنْ عَمِلَ بِهَا مِنَ النَّاسِ لاَ يَنْقُصُ مِنْ آثَامِ النَّاسِ شَيْئًا﴾

яъни: “Мендан кейин унутилган суннатлардан бирини ким амалга тадбиқ қилса, сўнг унга одамлар амал қилсалар, у учун ўшанга амал қилган кишиларнинг савобича савоб бўлади ва бу уларнинг савобидан бирон нарсани камайтирмайди. Ким Аллоҳ ва Расули рози бўлмайдиган бир бидъатни пайдо қилса, у учун ўша бидъатга амал қилган кишилар гуноҳича гуноҳ бўлади, лекин бу уларнинг гуноҳидан бирон нарсани камайтирмайди” (Имом Ибн Можа ривоятлари).

Вакт ўтиб, инсонлар дин қонун-қоидаларидан узоқлашган сайин илм сусайиб, жаҳолат ва нодонлик юзага келиши оқибатида турли бидъат-хурофотлар юзага келади.

Ҳозирги кунда баъзиларнинг илмсизлик оқибатида турли бидъат-хурофотлар юзага келмоқда. Масалан, баъзи жойларда ўтганлар руҳини ёд этиш мақсадида шам-чироқ ёқиш, динда асли йўқ турли маърака-тадбирларни жорий қилиш. Хусусан, баъзи ҳудудларда инсон вафотидан кейинги уч кун ичида маросим қилиб меҳмон чақириш одат тусига кирган. Ваҳоланки, бундай қилиш шариат ҳукмларига зиддир. Бу ҳақда “Хулосатул фатово” китобида бундай дейилган:

وَلاَ يُبَاحُ اِتِّخَاذُ الضِّيَافَةِ عِنْدَ ثَلاَثَةِ أَيَّامٍ، لِأَنَّ الضِّيَافَةَ تُتَّخَذُ عِنْدَ السُّرُوْرِ

яъни: “Мусибат етгандан кейин уч кун ичида одамларга зиёфат қилиб беришга рухсат этилмайди. Чунки зиёфат хурсандчилик кунлари қилинади”.

Маййитни дафн қилмай бир неча кун ушлаб туриш ҳам суннатга хилоф одатлардандир. Шунингдек, янги уй ёки маркаб сотиб олганда бирор жонлиқ сўйиб, қонини уй ёки маркабнинг устидан оқизиш ҳам хорофотлардандир. Аёллар ўртасида “Мушкул кушод”, “Биби сешанба” каби тадбирларни ўтказиш ҳам айнан мана шундай бидъатлардан саналади. Шунингдек, халқ орасида “иккала ҳайит орасида никоҳланиш жоиз эмас”, “сафар ойида сафар қилиб бўлмайди”, “рўза ойида тухум еб бўлмайди”, “ўлик чиққан хонадонда сумалак, ҳалим пиширилмайди”, “ифторликка ҳамирсиз овқат тайёрлаш лозим”, “мавлид ўқилса, хонадон соҳиблари қатнашмайди”, “балиқ еса, жиғилдони тозаланиб, луқмаси ҳалол бўлади” қабилидаги эътиқодлар ҳам айни қораланган бидъатлар турига мансубдир. Бу каби ирим-сиримларга ишониш, унга “ихлос” билан амал қилиш Аллоҳ таолога яқинлаштирмайди, балки унинг ғазабига олиб боради. Аллоҳ бундан барчамизни асрасин! Шунинг учун ҳам обид зотлардан бири бўлмиш Абу Айюб Сихтиёний раҳимаҳуллоҳ: “Бидъатчи ўз бидъатида қанча тиришса, Аллоҳдан шунча узоқ бўлади”, – деганлар.

Демак, ҳаётимиз давомида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини ўрганиб, кундалик ҳаётимизга татбиқ қилишимиз, турли шаръий асосга эга бўлмаган одат ва хурофотлардан сақланишимиз лозим бўлади.

Аллоҳ таоло барчамизга Ўзи рози бўладиган амалларни муяссар айлаб, икки дунё саодатини насиб қилсин! Омин!

Бугунги жума мавъизаси: “Фаришталар ҳам ҳаё қилган зот”
بسم الله الرحمن الرحيم

Фаришталар ҳам ҳаё қилган зот

Муҳтарам жамоат! Бугун сиз азизлар билан Ислом тарихида тўғри йўлдаги халифаларнинг учинчиси, тириклигида жаннат башорат берилган буюк саҳоба – Ҳазрати Усмон ибн Аффон разияллоҳу анҳу ҳақларида суҳбатлашамиз.

Усмон ибн Аффон разияллоҳу анҳу машҳур “Фил ҳодисаси”дан олти йил кейин Тоиф шаҳрида таваллуд топганлар. Демак, у киши Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан олти ёш кичик бўладилар.

Усмон разияллоҳу анҳунинг насаблари Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг насаблари билан ҳам ота тарафдан, ҳам она тарафдан бирлашади.

Абу Бакр разияллоҳу анҳу мусулмон бўл­ган кунларининг ўзидаёқ жаннатнинг башоратига сазовор бўлган зотлардан беш кишининг Исломга келишига сабабчи бўлганлар. Ана ўша беш кишининг бири ҳазрати Усмон разияллоҳу анҳу эдилар.

Ибн Асокирнинг ривоят қилишича, Усмон разияллоҳу анҳу ўрта бўйли, чиройли ва оппоқ юзли, яноқлари қизғиш, юзида чечакдан қолган излар бор, соқоли қалин, икки елкаси кенг, болдирлари кичкина, билаклари узун, жингалаксоч, энг гўзал одамлардан эдилар. Расули акрам алайҳиссалом қизлари Умму Кулсумни Ҳазрати Усмон разияллоҳу анҳуга турмушга бераётганларида:

إِنَّ بَعْلَكِ أَشْبَهُ النَّاسِ بِجَدِّكِ إبْرَاهِيمَ وَأَبِيكِ مُحَمَّدٍ

(رَوَاهُ الامَامُ الحَاكِمُ فِي المُسْتَدْرَكِ)

яъни: “Сизнинг бўлажак эрингиз инсонлар ичида бобонгиз – Иброҳимга ва отангиз Муҳаммадга энг ўхшаш кишидир”, – деганлар (Имом Ҳоким ривоятлари).

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Усмон разияллоҳу анҳуга аввал Руқайя исмли қизларини, унинг вафотидан кейин эса Умму Кулсум исмли қизларини никоҳлаб берганлар. Шунинг учун ҳам Ҳазрати Усмон разияллоҳу анҳуни “Зун-нурайн” – икки нур эгаси деб айтилади. Ушбу фазилатга бошқа саҳобалар етиша олишмаган. Ривоят қилинишича, Сарвари оламнинг Умму Кулсум қизлари вафот этганинида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам “Агар яна бир қизим бўлганида, уни ҳам, албатта, Усмонга жуфти ҳалолликка берардим”, – деганлар.

Ҳазрати Усмон разияллоҳу анҳу ўта ҳаёли киши эдилар. Бунга Оиша онамиз разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган қуйидаги воқеа ҳам очиқ далилдир: “Бир куни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам менинг уйимда ёнбошлаб ётган эдилар. Шу пайт Абу Бакр разияллоҳу анҳу изн сўрадилар. У зотга изн берилди. У зот алайҳиссалом эса, ҳалиги ҳолатда ҳазрати Абу Бакр сиддиқ  билан гаплашдилар. Сўнгра Умар разияллоҳу анҳу изн сўрадилар. У зотга ҳам изн берилди. У зот алайҳиссалом яна ҳалиги ҳолатда ҳазрати Умар билан ҳам гаплашдилар. Сўнгра Усмон разияллоҳу анҳу изн сўрадилар. У зот алайҳиссалом ёнбошлаган ҳолатларидан ўтирган ҳолатга ўзгариб, кийимларини тўғрилаб, кейин ҳазрати Усмонни қабул қилдилар. Сўнгра ҳазрати Усмон чиқиб кетганларида мен: “Ё Расулуллоҳ, ҳазрати Абу Бакр кирган эди, ҳолатингизни ўзгартирмадингиз. Сўнгра ҳазрати Умар кирган эди, ҳолатингизни ўзгартирмадингиз. Ҳазрати Усмон кирганда эса, ўтириб, кийимларингизни тўғриладингиз?!” дедим. Шунда Расули акрам алайҳиссалом:

أَلاَ أَسْتَحِي مِنْ رَجُلٍ تَسْتَحْيِ مِنْهُ الْمَلاَئِكَةُ

(رواه الامام مسلم)

яъни: “Фаришталар ҳаё қиладиган одамдан мен ҳаё қилмас эканманми?!” дедилар (Имом Муслим ривоятлари).

Усмон разияллоҳу анҳуга Аллоҳ таоло томонидан берилган нодир сифатлардан яна бири чексиз саховат эди. У  зот Исломга кирганларидан бошлаб, умрларининг охиригача ҳар жума куни Аллоҳ таолонинг розилиги учун бир дона қулни озод қилар ва буни ўзларига вазифа қилиб олган эдилар. Агар озод қилгани қул топа олмасалар, кейин топиб, бўлса ҳам озод этар эдилар.

Мадинаи мунавварада сув тақчиллиги вужудга келиб, кишилар ичгани сув топа олмай қолди. Бу ҳолатдан бир ғайридин киши фойдаланиб қолмоқчи бўлди. Унинг Рума номли бир қудуғи бор эди. Ўша қудуқнинг сувини қиммат нархда сота бошлади. Бойроқ кишилар унинг сувидан сотиб олиб, ичдилар, лекин кўпчилик сувсизлик машаққатини чека бошлади. Ана шу чоғда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:

مَنْ يَشْتَرِي بِئْرَ رُومَةَ فَيَجْعَلَ دَلْوَهُ مَعَ دِلَاءِ المُسْلِمِينَ بِخَيْرٍ لَهُ مِنْهَا فِي الْجَنَّةِ

(رواه الإمام الترمذي)

яъни: “Ким “Рума” қудуғини сотиб олиб, ўз челагини мусулмонлар челаги билан бирга қилса, унга жаннатда яхшироқ қудуқ берилур”, – дедилар (Имом Термизий ривоятлари). Шунда ҳазрати Усмон разияллоҳу анҳу қарийб ўттиз беш минг дирҳамга сотиб олдилар. (Бу ҳозирги кунда тахминан 350 та ўртача туя қийматига тенг бўлади).

Бугунги кунда ушбу қудуқ атрофида боғ бўлиб, ундаги хурмолар сони 15500 тупдан кўпроқ. Расмий маълумотга кўра, қудуқнинг чуқурлиги тахминан 37 метрни, кенглиги тахминан 4 метрни, сувнинг баландлиги тахминан 29 метрни ташкил этади. Аллоҳ таолонинг фазли билан ушбу вақфнинг савоби 14 асрдан бери Усмон разияллоҳу анҳуга бориб турибди. Модомики, ушбу қудуқ мавжуд экан, ундан мусулмонлар манфаат олишар экан, Усмон разияллоҳу анҳуга савоб бориб туради.

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрати Усмон разияллоҳу анҳуни мақтаб шундай деганлар:

لِكُلِّ نَبِيٍّ رَفِيقٌ وَرَفِيقِي فِي الجَنَّةِ عُثْمَانُ بْنُ عَفَّانَ

(رواه الإمام الترمذي)

яъни: “Ҳар бир набийнинг ҳамроҳи бордир. Менинг жаннатдаги ҳамроҳим Усмон ибн Аффондир”, – деганлар (Имом Термизий ривоятлари).

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг саҳобаи киромларидан ўн кишига бир пайтнинг ўзида жаннатнинг башоратини берганлар. Ана шу саодатманд зотлар рўйхатида Абу Бакр разияллоҳу анҳу ва Умар разияллоҳу анҳудан кейин, учинчи сирада ҳазрати Усмон разияллоҳу анҳу турадилар.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрати Усмон разияллоҳу анҳудан рози ҳолда вафот этдилар. Сарвари олам алайҳиссалом Рафиқи Аълога интиқол қилишларидан олдин қуйидагиларни эълон қилганлар: “Эй одамлар! Албатта, мен Умардан, Усмондан, Алидан, Тол­ҳа ибн Убайдуллоҳдан, Зубайр ибн Аввомдан, Саъд ибн Абу Ваққосдан, Абдурраҳмон ибн Авф­дан ва аввалги муҳожирлардан розиман. Бас, уларнинг қадрини билинглар”, – дедилар.

Шундай қилиб, Усмон разияллоҳу анҳу яна бир катта бахтга эришдилар, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам рози бўлиб ўтган саодатманд кишилар рўйхатининг аввалги қисмидан ўрин олдилар.

Ҳазрати Усмон ибн Аффон разияллоҳу анҳу ибодатда ва тақвода ҳам пешқадам саҳобалардан эдилар. Ривоят қилинишича, у зот ҳаж кунлари Каъбанинг олдида бир ракъатда Қуръонни тўлиқ хатм қилар эканлар. Бошқа кунлари ҳар жума куни Қуръонни хатмини бошлаб, пайшанба куни тамомлар эканлар. Ҳазрати Усмон разияллоҳу анҳу Қуръон тиловати ҳақида шундай дер эканлар:

إِنِّي لَأَكْرَهُ أَنْ يَأْتِيَ عَلَيَّ يَوْمٌ لَا أَنْظُرُ فِيهِ إِلَى عَهْدِ اللهِ يَعْنِي الْمُصْحَفَ

(رواه الامام البيهقي)

яъни: “Мен бирор кунимни Аллоҳнинг бу аҳди (яъни, Қуръон)га қарамасдан ўтказишимни ёқтирмайман” (Имом Байҳақий ривоятлари).

Бошқа ривоятда:

حُبِّبَ إليَّ مِنَ الدُّنْيَا ثَلاثٌ: إِشْبَاعُ الجَوْعَانِ، وَكِسْوَةُ العُرْيَانِ، وَتِلاَوَةُ القُرْآنِ

яъни: “Менга дунёдаги учта нарса яхши кўрсатилди: Очларни тўйдириш, кийимсизларни кийинтириш ва Қуръонни тиловат қилиш”.

Дарҳақиқат, ҳазрати Усмон разияллоҳу анҳу ушбу хайрли ишларни канда қилмас эдилар. Тобеинлардан Шураҳбил ибн Муслим у зотнинг тақвоси ва саховати ҳақида сўз кетганда шундай дер эди: “Усмон разияллоҳу анҳу одамларга амирларнинг таомини едирар эди. Ўзи эса уйига кириб, сирка билан зайтун ер эди”.

Шунингдек, таҳажжуд намози билан тунларини бедор ўтказиш, кундузлари узлуксиз рўза тутиш у зотнинг одатлари ҳисобланган эди. Ибодатга бўлган бу олий ҳимматларини кўрган кишилар бундан қаттиқ таъсирланишарди. Саҳобалардан Ибн Умар разияллоҳу анҳу Аллоҳ таолонинг:

أَمَّنْ هُوَ قَانِتٌ آنَاء اللَّيْلِ سَاجِدًا وَقَائِمًا يَحْذَرُ الآَخِرَةَ وَيَرْجُو رَحْمَةَ رَبِّهِ

яъни: “Ёки кечалари сажда қилган ва тик турган ҳолда ибодат қилувчи, охиратдан қўрқадиган ва Парвадигорининг раҳматидан умид қиладиган киши (билан бошқалар баробарми?!)” (Зумар сураси, 9-оят) ояти ҳақида “Бу ҳазрати Усмон ибн Аффон ҳақларидадир”, – деганлар.

Ҳазрати Усмон ибн Аффон разияллоҳу анҳу халифаликлари даврида ўзларидан аввалги халифаларнинг ишларини давом эттириб, мусулмонлар оммаси учун фойдали бўлган катта ишларни амалга оширдилар. Жумладан, Қуръондан нусхалар кўчиртириб, барча ўлкаларга тарқатиш, Масжиди Набавийни кенгайтириш, мусулмонлар учун денгиз флотини ташкил этилиши, Жума намозида биринчи азоннинг зиёда қилиниши, қўриқхоналар ташкил қилиш, масжидларни хушбўй қилиш ва муаззинларга маош белгилаш каби ислоҳатларни жорий қилдилар.

Муҳтарам жамоат! Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳаётлик пайтларида ҳазрати Усмон разияллоҳу анҳу фитначилар томонидан шаҳид қилинишини айтган эдилар. Ҳазрати Усмон разияллоҳу анҳунинг умрларининг охирида айрим мунофиқ кимсалар фитна қўзғаб, одамларни халифага қарши қайрадилар. Иш катталашиб, фитначи тўдалар Мадинага бостириб келиб, ҳазрати Усмон разияллоҳу анҳунинг ҳовлиларини қамал қилишганида, Мадинадаги низом бузилди, Усмон разияллоҳу анҳу беҳуда қон тўкилмаслиги учун саҳобалардан уруш қилмасликни талаб қилдилар. Бошқа вилоятлардан Усмон разияллоҳу анҳунинг ҳимоясига мададлар етиб келишига оз қолганида қўзғолончилар қўрқиб, девордан ошиб тушиб, ҳазрати Усмон разияллоҳу анҳунинг ҳовлиларига киришди. Уша пайтда у зот Аллоҳ таолонинг

الَّذِينَ قَالَ لَهُمُ النَّاسُ إِنَّ النَّاسَ قَدْ جَمَعُوا لَكُمْ فَاخْشَوْهُمْ فَزَادَهُمْ إِيمَانًا وَقَالُوا حَسْبُنَا اللَّهُ وَنِعْمَ الْوَكِيلُ

яъни: “Кишилар уларга: “Одамлар сизга қарши куч тўпладилар, улардан қўрқинглар”, деганда бу уларнинг иймонларини зиёда қилди ва: “Бизга Аллоҳнинг Ўзи етарли, У қандай яхши вакил!” дедилар” оятини қироат қилиб ўтирар эдилар (Оли Имрон сураси, 173-оят).

У киши уларга эътибор ҳам бермасдан тиловат қилавердилар. Фитначилар ўзларининг жирканч жиноятларига қўл уришганида ҳам ҳеч қаршилик қилмай, Аллоҳнинг Китобини ўқийвердилар. Фақат хиёнат қиличининг бир зарбаси қўлларини кесганида: “Аллоҳга қасамки, бу қўл Қуръон оятларини биринчи бўлиб ёзган қўл эди”, дедилар, холос. Қон отилиб, мусҳаф саҳифаларига тушаётганини кўриб, дарҳол қўлларини ўзларига тортиб олдилар. Шундай қилиб икки нур соҳиби – ҳазрати Усмон разияллоҳу анҳу ҳижрий 35 йил 18 зулҳижжа, жума куни фитначилар томонидан шаҳид қилиндилар.

Аллоҳ таоло Усмон разияллоҳу анҳудан рози бўлсин. Бу зотни Ислом уммати учун қилган улкан хизматларини қабул айлаб, Ўзи мукофотласин! Омин!

Бугунги жума мавъизаси: “Силаи раҳм – қариндошлик алоқаларини яхшилаш”
بسم الله الرحمن الرحيم

СИЛАИ РАҲМ – ҚАРИНДОШЛИК АЛОҚАЛАРИНИ ЯХШИЛАШ

Муҳтарам жамоат! Аллоҳ таоло биз бандаларига шу қадар меҳрибонки, Ўзининг розилигини ибодат билан топишимиз билан бир қаторда, ўзаро муомалаларни чиройли ва холис қилиш билан ҳам топиш имкониятини берган.

Силаи раҳм – қариндошлик ришталарини боғлаш бўлиб, у инсоний муомалаларнинг энг афзалидир. Унинг акси бўлган қариндошлик ришталарини узиш эса, у энг оғир гуноҳлардан ҳисобланади.

Силаи раҳм динимиз моҳиятини кўрсатиб берувчи буюк бир ибодатдир. У Қуръони карим оятларида Аллоҳнинг ўзигагина ибодат қилиш баробарида зикр этилади:

وَاعْبُدُوا اللَّهَ وَلَا تُشْرِكُوا بِهِ شَيْئًا وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًا وَبِذِي الْقُرْبَى

яъни: “Аллоҳга ибодат қилинглар. Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар. Ота-онангизга ва яқин қариндошларга яхшилик қилинг” (Нисо сураси 36-оят).

Ушбу амал мўмин-мусулмонлар ҳаётида энг аҳамиятли амаллардан бири бўлгани учун Қуръони карим оятларида қайта-қайта такрорланади. Қуйидаги оятда Аллоҳ таоло силаи раҳмни ўзи буюрганини таъкидлайди. Ваҳоланки, динимиздаги барча амалларни Аллоҳ таоло буюрган. Барча буйруқларни берган зот айнан силаи раҳмга буюрганини таъкидлагани ушбу ибодат нақадар муҳим амал эканини билдиради. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деди:

وَالَّذِينَ يَصِلُونَ مَا أَمَرَ اللَّهُ بِهِ أَنْ يُوصَلَ وَيَخْشَوْنَ رَبَّهُمْ وَيَخَافُونَ سُوءَ الْحِسَابِ

яъни: “Улар Аллоҳ боғланишга буюрган нарсаларни (яъни қариндошлар билан алоқани) боғлайдилар, Парвардигорларидан қўрқадилар ва (охиратда) ҳисоб-китобнинг нохуш кечишидан чўчийдилар” (Раъд сураси 21-оят).

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам силаи раҳмни намоз ва зикр ибодатига тенглаштирганлар: “Бир аъробий Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўлларини тўсиб чиқиб: “Менга жаннатга яқинлаштирадиган ва дўзахдан узоқлаштирадиган амалнинг хабарини беринг”, – деди. Шунда Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Аллоҳга ибодат қиласиз. Унга ҳеч нарсани ширк келтирмайсиз. Намозни адо қиласиз. Закотни берасиз. Силаи раҳм қиласиз”, –дедилар”.

Силаи раҳм инсонийликнинг юксак кўриниши ҳисобланади. У кишининг аслиятини очиб берувчи гўзал бир хислатдир. Буни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳиро ғорида бўлганларида Жаброил алайҳиссалом келиб: “Ўқинг!” деб “Алақ” сураси нозил бўлган машҳур воқеадан ҳам англашимиз мумкин. Ушбу воқеадан кейин Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг қалблари титраб-қақшаб, уйларига  қайтдилар. Хадича онамизнинг олдиларига кирганларида: “Мени ўраб қўйинглар! Мени ўраб қўйинглар!” дедилар. У зотдан қўрқинч кетгунча ўраб қўйишди. Кейин у зот Хадича онамизга хабарни айта туриб: “Ўзимга бир нарса бўлмаса эди, деб қўрқдим”, – деганларида Хадича онамиз: “Ундай эмас! Аллоҳга қасамки, Аллоҳ сизни ҳеч қачон шарманда қилмайди. Сиз силаи раҳм қиласиз. Заифга ёрдам берасиз. Одамлар қилмаган яхшиликларни қиласиз. Меҳмонга зиёфат берасиз. Мусибатга учраганларга ёрдам берасиз”, дедилар. Ушбу ҳадисда силаи раҳм Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи васалламнинг буюк ахлоқлари қаторида зикр этилмоқда. Шунингдек, ушбу ҳадисдан мазкур ахлоқлар, жумладан силаи раҳм билан сифатланган инсонларни ҳеч қачон Аллоҳ таоло шарманда қилмаслигини ҳам билиб олишимиз мумкин. Зеро, бу сўзларни инсоният тарихида энг буюк аёллар сафида зикр этиладиган, энг биринчи бўлиб Ислом неъмати билан шарафланган ва ўта кучли фаросат соҳибаси бўлган онамиз Хадича бинти Хувайлид разияллоҳу анҳо айтмоқдалар ва бу сўзлар Исломнинг энг ишончли манбаларида бугунги кунгача нақл этилиб келинмоқда.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбарликнинг илк кунлариданоқ силаи раҳмга чақиришни бошлаганлари ҳам ушбу иш нақадар аҳамиятга эга амал эканини билдиради.

Абу Умома Боҳилий разияллоҳу анҳу айтадилар: Мен Амр ибн Абаса разияллоҳу анҳудан: “Сизни нега “Исломда илк мусулмонлардан” дейишади? – деб сўрадим. У зот бундай деб жавоб бердилар: “Мен одамлар залолатда эканини кўрардим ва бутлар ҳеч нарса эмаслигини билардим. Сўнгра Маккада бир одамнинг хабарини эшитдим. Туямга миниб Маккага келдим. Қарасам, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни қавми ўраб турибди. Ёнларига бордим ва: “Сиз кимсиз?” – дедим. “Пайғамбарман”, – дедилар. “Пайғамбар нима дегани?” “Аллоҳнинг элчиси”, – дегани. “Сизни Аллоҳ юбордими?” “Ҳа”. “Нима учун юборди?”  “Аллоҳнинг биру борлигини билдириб, Унга ҳеч нарсани шерик қилмаслик, бутларни йўқ қилиш ва силаи раҳмни мустаҳкамлаш учун юборди”.

Ушбу ҳадисда силаи раҳм пайғамбарликнинг асосий вазифаси сифатида ҳамда Ислом динининг асосий ғоялари билан бир ўринда келтирилмоқда.

Силаи раҳм ўзига хос бўлган жуда кўп ажрларга эга қилувчи ибодат ҳисобланади. Амр ибн Динор раҳматуллоҳи алайҳ: “Билингларки, фарзга босилган қадамдан кейин қариндош томон босилган қадамдан кўра каттароқ ажр келтирувчи амал йўқдир”, – деганлар.

Силаи раҳмнинг ўзига хослиги шундаки, унинг мукофоти дунёда ҳам ўта тез берилади ва охират учун ҳам катта захира бўлади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Ибн Ҳиббон ривоят қилган ҳадисда:

الطاعاتِ ثوابًا صلةُ الرَّحِمِ إنَّ أعجلَ

яъни: “Ибодатлар ичида энг савоби тез келадигани силаи раҳмдир”, –деганлар.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом бизга силаи-раҳм сабабли ризқнинг мўл-кўл бўлиши, умрнинг узоқ бўлишини уқтирадилар:

من أحَبَّ أنْ يُبْسَطَ لَهُ في رِزْقِهِ، ويُنْسأَ لَهُ في أثَرِهِ، فَلْيَصِلْ رَحِمَهُ

(مُتَّفَقٌ عَلَيهِ)

яъни: “Ким ризқи кенг бўлиши, умри узун бўлишини хуш кўрса, қариндошлик алоқаларини боғласин” (Муттафақун алайҳ).

Динимиз кўрсатмаларида яхшилик қилишни аввало яқин қариндошлардан бошлаш лозим эканлиги таъкидланади. Зеро бу ҳолатда қилинган яхшилик икки баробар ажр олишга сабаб бўлади. Бу хусусда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:

الصَدَقَةُ عَلَى الْمِسْكِيْنِ صَدَقَةٌ، وَعَلَى ذِي الرَّحْمِ ثِنْتَانِ، صَدَقَةٌ وَصِلَةٌ

яъни: “Мискинга қилинган бир садақадир. Қариндошга қилинган садақа икки яхшиликдир: садақа ва силаи раҳмдир” деганлар.

Ривоятларда келадики, бир кишининг амакисининг ўғли оғир касаллик билан вафот этганда унинг болаларидан: “Отангизнинг бирортасидан қарзи бормиди?” деб сўрайди. Улар оталарининг қарзи бор эканини айтадилар. У киши: “Қарзлар менинг зиммамга, ўзим тўлаб бераман”,  – дейди. У қарз нари борса ўн минг ёки йигирма минг танга бўлса керак, деб ўйлаган эди. Бироқ болалардан қарзнинг 385 минг эканини эшитади. Унинг ўзи бу хусусда шундай деган: “Қарзларнинг барчасини битта-битта қилиб тўладим. Аллоҳга қасамки, бир неча йиллардан бери касод бўлиб турган молларим бор эди. Бир неча кунда сотилиб кетди. Ҳисоблаб қарасам ушбу савдолардан топган фойдам тўлаган қарзларим теппа-тенг чиқди”.

Умуман олганда силаи раҳмни боғлаш динимиз ҳукмига кўра вожибдир. Уни узиш эса катта гуноҳлардан бири ҳисобланади. Бунга уламолар иттифоқ қилишганини Имом Қуртубий ва Қози Иёзлар нақл қилганлар.

Силаи раҳмни жорий қилиш қанчалик улуғ бўлиши баробарида уни узиш гуноҳи кабиралардандир. Зеро ояти карима ва ҳадисларда қариндош уруғлик алоқаларини узганларга қаттиқ таҳдид қилинади:

فَهَلْ عَسَيْتُمْ إِنْ تَوَلَّيْتُمْ أَنْ تُفْسِدُوا فِي الْأَرْضِ وَتُقَطِّعُوا أَرْحَامَكُمْ أُولَئِكَ الَّذِينَ لَعَنَهُمُ اللَّهُ فَأَصَمَّهُمْ وَأَعْمَى أَبْصَارَهُمْ

яъни: “Агар (имондан) бош тортсангиз, аниқки, сизлар ерда бузғунчилик қиларсизлар ва қариндошларингиз (билан ҳам алоқаларингиз)ни узасиз, албатта ундай кимсаларни Аллоҳ лаънатлагандир, бас, уларнинг (қулоқларини) «кар», кўзларини «кўр» қилиб қўйгандир” (Муҳаммад сураси 22-23-оятлар).

Ушбу оят шарҳида Умар ибн Абдулазиз раҳматуллоҳи алайҳнинг қуйидаги сўзлари келтирилади: “Силаи раҳмни узган кишилар билан дўст бўлмагин, чунки Аллоҳ таоло уларни Қуръони каримнинг икки оятида лаънатлаган” (Бу ерда мазкур оят билан Раъд сураси 25-ояти назарда тутилган).

Аллоҳ таолонинг изни билан раҳм (қариндошлик) ўзини боғлаганларни ҳақига яхши дуо, ўзини узганларни дуоибад қилиб туради. Оиша онамиз Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ривоят қиладилар:

الرَّحِمُ مُعَلَّقَةٌ بِالْعَرْشِ، تَقُولُ: مَنْ وَصَلَنِي وَصَلَهُ اللهُ، وَمَنْ قَطَعَنِي قَطَعَهُ اللهُ

(أخرجه البخاري عن عائشة رضي الله عنها)

яъни: “Раҳм (қариндошлик) Аршга осилиб: “Ким мени уласа, Аллоҳ уни уласин! Ким мени узса, Аллоҳ уни узсин!”, дейди” (Имом Бухорий ривоятлари).

Силаи раҳмни узганлар жаннатга кирмаслиги ҳақида Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан қуйидаги ҳадис ривоят қилинади:

لَا يَدْخُلُ الْجَنَّةَ قَاطِعٌ» قَالَ سُفْيَانُ فِي رِوَايَتِهِ: «يَعْنِي قَاطِعَ رَحِمٍ

(متفق عليه)

яъни: “Кесувчи жаннатга кирмайди”. Суфён раҳимаҳуллоҳ ўз ривоятларида: “Қариндошликни узувчи назарда тутилган”, – дейдилар (Муттафақун алайҳ).

Юқоридаги ояти карима ва ҳадиси шарифларга кўра силаи-раҳм мусулмон кишига фарз бўлган амалдир.

Баъзи одамлар ўзаро борди-келди қилиб турган қариндошларгагина яхшилик қилишни силаи раҳм деб ҳисоблайдилар. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу тушунчани хато эканини айтадилар ва силаи раҳмнинг ҳақиқий моҳиятини баён қилиб берганлар:

لَيْسَ الْوَاصِلُ بِالْمُكَافِئِ وَلَكِنْ الْوَاصِلُ الَّذِي إِذَا قَطَعَتْ رَحِمُهُ وَصَلَهَا

(رواه الامام البخاري)

яъни: “Ҳақиқий силаи раҳм қилувчи киши қариндошлари тарафидан унга қилинган алоқага жавоб тариқасида (борди-келди) алоқа қилаётган одам эмас, балки улар тарафидан алоқа узилган пайтда уларга алоқани боғлаган одамдир” (Имом Бухорий ривоятлари).

Демак, силаи раҳм қариндошлар билан чиройли муносабатда бўлиш, уларнинг хурсандчиликлари билан қувониш, мусибатларига ҳамдард бўлиш, муҳтож бўлсалар ёрдам бериш, уларни доимо зиёрат қилиб туриш, кўнгилларини олиш, дилларини оғритишдан сақланиш, улардан бирор ёмонлик етса ҳам кек сақламай кечириб юбориш, қалбида уларга нисбатан ҳасад ва адоват сақламасдан ўртада муҳаббат пайдо қилишни ўз ичига олади.

Бугунги кунимизда силаи-раҳм билан боғлиқ, гоҳида кўзга ташланадиган нохуш воқеалар динимиз кўрсатмаларига зиддир. Масалан, ота-оналар дунёдан ўтгач, ака-ука, опа-сингиллар ўртасида арзимаган мол-мулк, ерни деб келишмовчиликлар чиқиши ёки секин-секин муносабатлар ёмонлашиб, ўзаро узоқлашиб, бегоналардек бўлиб кетишлари, бир-бирларини йўқлаш, тез-тез хабарлашишни ҳам унутишлари ўта аянчли ҳолатлардир. Бу ишларга мол-дунёнинг сабабчи бўлаётгани янада аянчлидир. Ваҳоланки, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам молу-мулк ҳақида бундай деганлар:

تَقيءُ الأرضُ أفلاذَ كبدِها أمثالَ الأُسطوانِ منَ الذَّهبِ والفضَّةِ قالَ: فيجيءُ السَّارقُ فيقولُ: في مثلِ هذا قُطِعَت يدي ويجيءُ القاتلُ فيقولُ: في هذا قَتلتُ: ويجيءُ القاطعُ فيقولُ: في هذا قَطعتُ رحِمي ثمَّ يدَعونَهُ فلا يأخُذونَ مِنهُ شيئًا

(الترمذي)

яъни: “Ер ўзининг олтин ва кумушдан бўлган хазиналарини устунлардек уюм-уюм қайт этиб чиқариб ташлайди. Шунда қотил келади ва: “Мен шулар сабабли одам ўлдиргандим”, – дейди. Силаи раҳмни узган келади ва: “Мен шулар сабабли силаи раҳмни узгандим” – дейди. Ўғри келади ва: “Мен шулар сабабли ўғрилик қилгандим”, – дейди. Кейин улар бу нарсаларни ташлаб кетадилар ва ундан ҳеч нарса ололмайдилар” (Имом Термизий ривояти).

Демак, барчадан қоладиган мол-дунёни деб Аллоҳ таолога осий бўлиш, у буюрган амрларни тарк этиш, хусусан силаи раҳмдек дунё ва охиратимиз учун ўта фойдали ишга бепарво бўлиш мўмин-мусулмонга ярашмайдиган иш ҳисобланади.

Аллоҳ таоло барчаларимизнинг тутаётган рўзаларимизни қабул қилсин. Барчаларимизни силаи раҳм деган буюк ибодатга амал қиладиган ва унинг фазилатларига эришадиган бандалардан айласин!

Бугунги жума мавъизаси: “Қадр кечасининг фазилати”
بسم الله الرحمن الرحيم

Муҳтарам жамоат! Маълумки, Рамазон ойининг фазилатларидан яна бири Қадр кечасини шу ойда бўлишидир. Қадр кечасининг улуғлиги ва ундаги ажр-савобларга  йилнинг бошқа ойларидаги бирор-бир кеча тенг кела олмайди. Ибн Абу Ҳотимдан ривоят қилинади, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни Бани Исроил пайғамбарларидан Айюб, Закария, Ҳузайқийл ва Юшаъ ибн Нун алайҳиссаломларни зикр қилиб, “улар Аллоҳга саксон йил ибодат қилганлар. Бу муддат давомида бир кўз очиб юмгунча ҳам гуноҳ иш қилмаганлар” деганларида саҳобаи киромлар бундан ғоятда ажабландилар. Шунда Расулуллоҳнинг ҳузурларига Жаброил алайҳиссалом келиб: “Умматингиз шундан ажабландими? Аллоҳ таоло сизларга ундан кўра яхшисини нозил қилди”, деб, қуйидаги Қадр сурасини ваҳий орқали тушурганлар:

إِنَّا أَنْزَلْنَاهُ فِي لَيْلَةِ الْقَدْرِ  وَمَا أَدْرَاكَ مَا لَيْلَةُ الْقَدْرِ  لَيْلَةُ الْقَدْرِ خَيْرٌ مِنْ أَلْفِ شَهْرٍ  تَنَزَّلُ الْمَلَائِكَةُ وَالرُّوحُ فِيهَا بِإِذْنِ رَبِّهِمْ مِنْ كُلِّ أَمْرٍ  سَلَامٌ هِيَ حَتَّى مَطْلَعِ الْفَجْرِ

(سورة القدر/1-5)

яъни: “Албатта, Биз У (Қуръон)ни Қадр кечасида нозил қилдик. (Эй Муҳаммад) Қадр кечаси нима эканини Сизга не ҳам англатур?! Қадр кечаси минг ойдан яxширокдир. У (кеча)да фаришталар ва Руҳ (Жаброил) Парвардигорининг изни ила (йил давомида қилинадиган) ишлар (режаси) билан (осмондан ерга) тушарлар. У (кеча) тонг отгунича саломатликдир” (Қадр сураси, 1-5 оятлар).

Шундан кейин Жаброил алайҳиссалом: “Бу сизнинг умматингиз ажабланган нарсадан афзалдир”, дедилар. Шунда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ва атрофларидаги саҳобаи киромлар жуда хурсанд бўлдилар.

Демак, Қадр кечаси учун алоҳида бир тўлиқ сурани нозил бўлиши – бу кечанинг нақадар улуғ эканига далолат қилади.

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Қадр кечасини мақтаб бундай деганлар:

«لِلَّهِ فِيهِ لَيْلَةٌ خَيْرٌ مِنْ أَلْفِ شَهْرٍ, مَنْ حُرِمَ خَيْرَهَا فَقَدْ حُرِمَ»

(رواه الإمام أحمد عن أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه)

яъни: “Аллоҳга қасамки, Рамазон ойида минг ойдан афзалроқ бир кеча бор. Ким уннинг яхшилигидан маҳрум бўлса, шубҳасиз (жуда кўп нарсадан) маҳрум бўлибди” (Имом Аҳмад ривоятлари).

Демак, Қадр кечасини топиб, уни ибодат билан ўтказкан киши 83 йилу тўрт ой тўхтовсиз ибодат қилганни савобини олар экан. Бу биз уммат учун нақадар катта бахт. Аллоҳ барчамизга насиб қилсин!

Бошқа бир ҳадиси шарифда шундай деганлар:

«مَنْ قَامَ لَيْلَةَ الْقَدْرِ إِيمَانًا وَاحْتِسَابًا غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ»

(رَوَاهُ الامَامُ البُخَارِيُّ عن أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه)

яъни: “Ким Қадр кечасини имон ва ихлос билан бедор ўтказса, унинг шу кечагача қилган гуноҳлари мағфират қилинур” (Имом Бухорий ривоятлари).

Азизлар! Қадр кечаси Рамазон ойининг нечанчи кечаси эканини Аллоҳ ва Расули томонидан сир тутилган. Сабаби, бандалар Рамазон ойининг охирги ўн кунлигида имкон қадар кечаларини тоат-ибодат, дуо-тазарруълар билан ўтказиб, дунё ва охиратларига тегишли барча нарсаларни бундай дуолар ижобат бўладиган кунларда сўраб олсинлар.

Саҳобаи киромлар Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан Лайлатул қадрни қайси кеча эканини сўраганларида Рамазон ойининг учинчи ўн кунлигининг тоқ кечаларидан излаш кераклигини айтганлар (“Тафсири Бағавий”).

Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилганлар:

«تَحَرَّوْا لَيْلَةَ الْقَدْرِ فِي الْوِتْرِ مِنَ الْعَشْرِ الْأَوَاخِرِ مِنْ رَمَضَانَ»

(رَوَاهُ الشَّيْخَانِ عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا)

яъни: “Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кунлигини тоқ кечаларидан изланглар” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Қадр кечаси ҳақидаги далилларни ўрганиб чиққан уламоларимиз Рамазоннинг йигирма еттинчи кечаси (йигирма олтинчидан йигирма еттинчига ўтар кечаси)ни Қадр кечаси эканига баъзи ишоралар борлигини баён қилганлар. Шунингдек, Қадр сурасининг тафсирида ҳам қадрнинг йигирма еттинчи кечада эканига енгил ишоралар борлигини айтганлар. Масалан, Қадр сурасида “Лайлатул Қадр” калимаси уч бора қайтарилган. Аслида араб тили фасоҳати қоидасига кўра бундай вазиятда замирлар (олмошлар) ишлатилиши керак эди. Лекин Қуръони карим биз билган ҳар қандай нисбий  қонуниятлардан устун туради. Буни билган уламолар айнан ушбу “Лайлатул Қадр” калимасининг уч марта қайтарилиши бежиз эмас, дейишиб, ундан айрим ишораларни чиқариб олдилар: Араб ёзувида “Лайлатул Қадр” калимаси тўққиз ҳарфдан иборат. Унинг уч марта қайтарилиши эса бу ҳарфларнинг йиғиндиси йигирма еттига тенг эканини билдиради. Бу билан Қадр кечаси йигирма еттинчи кечада эканига ишора бўлмоқда, дейдилар.

Яна бундан ташқари ушбу сура ўттизта калимадан ташкил топган. Бу калималарнинг йигирма еттинчиси “هِيَ ” яъни “У” олмошидир. Ушбу олмошдан “Лайлатул Қадр” ирода қилинган. Демак, бу ўринда ҳам Қадр кечасининг йигирма еттинчи кечада эканига енгил ишора бор дейилган.

Шундай экан, мусулмон киши рамазон ойининг охирги ўн кунида жидди-жаҳд билан ибодат қилиши, хусусан 27 кечада эса бошқа кунга нисбатан янада шижоат ила ибодатга берилмоғи керак бўлади. Шояд, Аллоҳ таоло ўзининг кенг раҳмати ила минг ойдан яхшироқ бўлган кечани топишга барчамизни муваффақ қилса!

Ойша разияллоҳу анҳо онамиз “Ё Расулуллоҳ агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам нима деб дуо қилай?” деб сўраганларида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам:

«اللَّهُمَّ إِنَّكَ عُفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي«

(رواه الامَامُ الترمذى عن عائشةَ رضِيَ اللهُ عنها)

яъни: “Сиз: “Аллоҳумма иннака ъафуввун, туҳиббул ъафва фаъфу ъанний”, яъни, “Ё Аллоҳ, албатта, Сен кечирувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Мени (гуноҳларимни) кечиргин” деб айтинг”, – дедилар” (Имом Термизий ривоятлари).

Шундай экан, бу кечада рўзадор бедор бўлиб, аҳли аёлини ҳам, ёру дўстларни ҳам савобли ишларга чорлаши мақсадга мувофиқ. Аллоҳ таоло ўша кечанинг баракотидан минг ойлик ибодатнинг ажру савобидан кўра яхшироқ ажру савоб беришидан умидвор бўлиши керак.

Қадр кечасини нафл ва қазо намозлар, зикру тасбиҳлар, Қуръон тиловати, китобхонликлар каби савобли амаллар билан ўтказишимиз керак. Шунингдек, фурсатдан фойдаланиб ибодатимиз сўнгида Аллоҳ таолога дуо-тазаррулар қилиб, Рамазон ойидан гуноҳлардан фориғ бўлиб чиқишимиз ва барча эзгу мақсадларимизга эришишимиз каби ҳожатларимиз ҳамда Аллоҳ таоло юртимизни тинч қилиб, ҳар хил бало-офатлардан Ўз ҳифзу ҳимоясида сақлашини Аллоҳдан сўрашимиз мақсадга мувофиқ бўлади.

Шуни таъкидлаш керакки, Қадр кечасини исрофгарчилик ва маишатпарастлик ҳамда ва турли фойдасиз ишлар билан ўтказмаслик лозим.

Муҳтарам азизлар! Шу ўринда Рамазоннинг саховат ойи эканини яна бир бор ёдга олсак. Қавму қариндош ва маҳалла кўй ичида боқувчиси йўқ, қийналганларга таом бериш, уларни ҳолидан хабар олиб машаққат ва ташвишларини аритиш мўминнинг оғирини енгил қилиш ҳисобланади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

وَلأَنْ أَمْشِيَ مَعَ أَخٍ لِي فِي حَاجَةٍ، أَحَبُّ إِلَيَّ مِنْ أَنْ أَعْتَكِفَ فِي هَذَا الْمَسْجِدِ يَعْنِي مَسْجِدَ الْمَدِينَةِ شَهْرًا، …وَمَنْ مَشَى مَعَ أَخِيهِ فِي حَاجَةٍ حَتَّى يُثْبِتَهَا، أَثْبَتَ اللَّهُ قَدَمَيْهِ يَوْمَ تَزُولُ الأَقْدَامُ

(رواه الإمام الطبراني)

яъни: “Бир биродаримнинг ҳожатида юриш мен учун мана бу масжидда (яъни Масжиди Набавийда) бир ой эътикоф ўтиришдан яхшироқдир. Ким биродарининг ҳожатини раво қилиб бергунигача у билан бирга юрса, Аллоҳ уни қадамлар тойиладиган кунда (қиёмат кунда) собитқадам қилади (қадами тойилмайди)” (Имом Табароний ривояти).

Динимиз эзгулик, яхшилик, меҳр-мурувват, хайру саховат динидир. Муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиш, ўзганинг эҳтиёжини ўзиникидан устун кўриш динимизда энг юксак қадрланадиган, барчага ўрнак қилиб кўрсатиладиган чинакам исломий фазилатдир.

Демак, биз жамиятда яшар эканмиз, кундалик ҳаётимизда қўни-қўшни, дўсту ёрлар ва турли инсонлар орасида қийинчиликларга учраган кишиларга дуч келамиз. Бундай ҳолатдаги инсонларни дардини эшитиш ва имкон даражасида ҳам моддий ҳам руҳий кўмак бериш мўминлик вазифаси ҳисобланади. Қолаверса, бундан хайрли ишларни нафл ибодатга фарзни савоби бериладиган ва фарз ибодатга етмишта фарзни савоби бериладиган Рамазон ойида қилсак айни муддао бўлади.

Азизлар! Мавъизамиз давомида намоздаги аввалги сафга боғлиқ баъзи ҳукмлар ҳақида суҳбатлашамиз. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам биринчи сафда намоз ўқишнинг фазилати ҳақида шундай деганлар:

“Агар одамлар азон ва биринчи сафда қандай савоб борлигини билиб, кейин унга қуръа ташлашдан бошқа илож топилмаса, шубҳасиз, қуръа ташлаган бўлардилар…” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Яъни, қуръа билан бўлса ҳам, биринчи қатордан жой олардингиз, дейилмоқда. Ўзини аввалги сафлардан орқага тортаётган кишиларни кўриб, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадислари ёдимизга тушади: “…Бир қавм доим ўзини орқага тортаверади, Аллоҳ ҳам уларни орқага суриб қўяди”, – дедилар (Имом Абу Довуд ва Имом Байҳақий ривоятлари). Шунинг учун ким масжидга биринчи келса, аввалги қатордаги бўш жойларни тўлдириб бориши керак бўлади. Ўзини орқага тортиб, охирги сафга ўтириб олиш – суннатга хилофдир.

Сафда турганлар сафни тўғри тутиш билан бирга, ораларида очиқ жой қолдирмасликлари керак. Агар сафда бир киши сиғадиган миқдорда очиқ жой бўлса, уни орқадаги киши тўлдириши керак бўлади. Олдинги сафда очиқ жой бўла туриб, намоз ўқиш макруҳдир. Намозга киришгандан кейин олдинги сафда очиқлик пайдо бўлса, уни тўлдириш мақсадида олдинга юриш ҳар бир рукн (қиём, рукуъ)да икки қадамдан ошмаслиги шарт. Агар ошса, намоз бузилади.

Саф борасида яна бир қанча ҳолатлар борки имомга иқтидо қилишдан тўсади:

Имом билан иқтидо қилувчи ўртасида арава (машина) ўтадиган умумий йўл бўлса; Яъни, уларнинг ўртаси камида уч кишидан иборат саф билан боғланиши керак. Агар ўртани уловчи саф бўлмаса, йўлнинг нариги томонидагиларнинг иқтидоси дуруст эмас, натижада намози ҳам бекор бўлади.

Имом билан иқтидо қилувчи ўртасида қайиқ ўта оладиган ариқ бўлса; Яъни, уларнинг ўртаси камида уч кишидан иборат кўприк устидаги саф билан боғланиши керак. Агар ўртани уловчи кўприк орқали боғловчи саф бўлмаса, ариқнинг нариги томонидагиларнинг иқтидоси ва намози дуруст эмас.

Очиқ жойларда, жумладан, масжид ҳовлисидан ташқаридаги сафлар ўртасида икки саф сиғадиган миқдорда бўш жой бўлиши; Яъни, масжиднинг ҳовлиси (дарвозаси)дан ташқарида туриб иқтидо қилувчилар билан масжид ҳовлисида иқтидо қилганлар ўртасида икки саф сиғадиган миқдорда узилиш пайдо бўлса, масжиддан ташқарида турувчиларнинг иқтидоси ва намози дуруст бўлмайди.

Рамазон кунларида ва жума намозларида юқорида саналган баъзи иқтидога халал берувчи ҳолатлар кўзга ташланади. Масалан, таровеҳ намозларида масжид ҳовлисидан ташқарида иқтидо қилувчиларнинг сафлари масжид ҳовлисидаги сафлардан узилиб қолади. Иқтидо дуруст бўлиши учун ана ўша сафлар уланиши керак.

Кунлар тобора исиган сари жума куни намозхонлар масжид ҳовлисидан ташқарида соя-салқинларда намозни адо қилишни хоҳлашади. Лекин юқорида айтилгани каби масжиднинг ҳовлисидан ташқаридаги сафлар ичкаридаги сафларга уланмаса, иқтидо дуруст эмас. Ҳеч бўлмаганда жуманинг фарзида (Бу озгина вақтни олади) соя салқинда ўтирганлар келиб масжид ҳовлисидаги ёки энг охирги сафларга қўшилишлари шарт. Суннатларни яна салқин жойларда ўқишлари жоиз.

Аллоҳ таоло барчамизга муборак Рамазон ойининг қадрига етиш, Қадр кечаларини топиш ва дуоларимизни ижобат айлаш бахтини насиб айласин! Омин!

Бугунги жума мавъизаси: “Нафс тарбияси – икки дунё саодати”
بسم الله الرحمن الرحيم

Нафс тарбияси – икки дунё саодати

Муҳтарам азизлар! Рамазон ойи мусулмонни фазилатли амаллар, улуғ хулқлар, гўзал ўрнаклар ила тарбиялайдиган ойдир. Бу ойда мусулмон киши нафсини тийишга жидду-жаҳд қилиб, уни бошқаришга киришиши лозим. Ҳар қандай разил хулқдан, ёмон йўллардан узоқ бўлиши даркор.

Инсонда руҳ ва нафс бордир. Руҳнинг озуқаси шариатга мувофиқ бўлган барча амаллар бўлиб, кимки бирон шаръий амални қилса руҳ қувватланади. Мана шу сабабдан намоз ва бошқа ибодатлардан кейин руҳий таскинлик топилади.

Нафснинг истаги эса шариатнинг зидди бўлган нарсалар бўлиб, ўша амал сабаб кишининг нафси қувватланади. Намоз қазо бўлганида, қазони ўқимай юравериш ёки ибодатларни адо этишнинг қийин бўлиши нафс истаги бўлиб, у шундан қувватланаверади.

Мусулмон киши ибодатларга қанча ташна бўлса, намозини вақтида ўқиса, закотини кечиктирмай адо қилса, садақалари тўкис бўлса, Қуръони карим тиловатида бардавом бўлаверса, руҳи қувватланиб, нафсу ҳавоси синиб, ибодатлар унга севимли бўлаверади. Нафс Шайтоннинг энг кучли қуролидир.

Кимки нафсига қул бўлиб, маъсият ишларга гирифтор бўлса, ҳалол-ҳаром фарқига бормаса, нафси кучайиб, руҳи қувватсизланаверади. Оқибатда ибодатлар унинг учун қийин, ёқимсиз бўлаверади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда Юсуф алайҳиссаломнинг сўзларини қуйдагича келтиради:

وَمَا أُبَرِّئُ نَفْسِي ۚ إِنَّ النَّفْسَ لَأَمَّارَةٌ بِالسُّوءِ إِلَّا مَا رَحِمَ رَبِّي ۚ إِنَّ رَبِّي غَفُورٌ رَّحِيمٌ

(يوسوف/53)

яъни: “Ва ўз нафсимни оқламайман. Албатта, нафс, агар Роббим раҳм қилмаса, ёмонликка кўп ундовчидир. Албатта, Роббим мағфиратли ва билгувчидир” (Юсуф сураси 53-оят).

Ушбу оятда Роббимиз бизларга нафснинг моҳиятини баён қилиб, Ўзи раҳм қилмаса, у сабабли ҳолимиз хароб бўлишини таъкидламоқда. Роббимизнинг бизга раҳм қилиши эса, шариатга мувофиқ амалларга муяссар қилиши билан бўлади.

Нафс тарбиясининг аҳамияти: Динимиз бизга нафсимизни доимо назорат қилиб боришга, уни койиб, тарбия қилишимизга буюрган. Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ: “Нафсни тарбиялаш ҳар бир мусулмон учун фарзи айндир. Зеро нафс пок бўлсагина нажотга эришади”, – дейдилар. Аллоҳ таоло бу борада Қуръони каримда шундай огоҳлантиради:

قَدْ أَفْلَحَ مَنْ زَكَّاهَا * وَقَدْ خَابَ مَنْ دَسَّاهَا

(الشمس/9-10)

яъни: “Ҳақиқатан, нафсни поклаган киши нажот топур. Ва у (нафс)ни (гуноҳлар билан) кўмиб, хорлаган кимса эса (Аллоҳнинг раҳматидан) ноумид бўлур!” (Шамс сураси 9-10 оятлар).

Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васаллам ўз нафсини тергаб турган кишини ақлли, ҳушёр инсон деб атаганлар:

الكَيِّسُ مَنْ دَانَ نَفْسَهُ وَعَمِلَ لِمَا بَعْدَ الْمَوْتِ وَالْعَاجِزُ مَنْ أَتْبَعَ نَفْسَهُ هَواهَا وَتَمنَّى عَلَى اللهِ

(رواه الامام الترمذي)

яъни: “Ақлли-ҳушёр киши – ўз нафсини тергаган ва ўлимдан кейинги ҳолат учун амал қилган инсондир. Ожиз одам – нафсини ҳавосига эргаштирган ва Аллоҳдан (кўп нарсаларни) умид қилган кишидир” (Имом Термизий ривоятлари).

Бошқа бир ояти каримада Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

وَأَمَّا مَنْ خَافَ مَقَامَ رَبِّهِ وَنَهَى النَّفْسَ عَنِ الْهَوَى فَإِنَّ الْجَنَّةَ هِيَ الْمَأْوَى

(النازعات/40-41)

яъни: “Аммо, кимки Парвардигорининг (ҳузурида) туриши (ва ҳисобот бериши)дан қўрққан ва нафсини ҳаволанишдан қайтарган бўлса, бас, фақат жаннатгина (унга) макон бўлур” (Назиат сураси 40-41 оятлар).

Демак, ким Қиёмат кунидаги ҳисоб-китобдан қўрқиб, нафсини гуноҳ ишлардан тийса, унга жаннат ваъда қилинган экан. Шунинг учун ҳам Ҳазрати Умар разияллоҳу анҳу одамларга хитоб қилиб, шундай деганлар:

«حَاسِبُوا أَنْفُسَكُمْ قَبْلَ أَنْ تُحَاسَبُوا، وَزِنُوا أَنْفُسَكُمْ قَبْلَ أَنْ تُوْزَنُوا، فَإِنَّهُ أَهْوَنُ عَلَيْكُمْ فِي الْحِسَابِ غَدًا أَنْ تُحَاسَبُوا أَنْفُسَكُمْ اليَوْمَ وَتَزَيَّنُوا لِلْعَرْضِ الأَكْبَرِ يَوْمَئِذٍ تُعْرَضُونَ لَا تَخْفَى مِنْكُمْ خَافِيَة»

(رَوَاهُ الإِمَامُ التِّرْمِذِيُّ)

яъни: “Ҳисоб қилинишингиздан олдин ўзингизни ҳисоб-китоб қилинг, амаллар тарозига қўйилишдан олдин нафсингизни тарозига қўйинг! Бугун нафсингизни ҳисоб қилишингиз эрта – Қиёматда ҳисобингизни енгиллаштиради. Ўзингизни катта ҳисоб-китоб Кунига ҳозирланг! Аллоҳга рўпара бўладиган кунда бирор нарсангиз махфий қолмайдиган кунингизга ҳозирлик кўринг!” (Имом Термизий ривоятлари).

Нафсига эргашмай, уни тарбиялаган киши ютуққа, муваффақиятга етишади. Зеро, нафсга фақат гумроҳ кимсаларгина эргашадилар. Аллоҳ таоло шундай дейди:

وَمَنْ أَضَلُّ مِمَّنِ اتَّبَعَ هَوَاهُ بِغَيْرِ هُدًى مِنَ اللَّهِ

(القصص/50)

яъни: “…Ўз ҳавои нафсига эргашган кишидан кўра адашганроқ кимса борми?!” (Қасос сураси 50-оят).

Инсон бошига тушадиган ҳар хил бало-офатлар асосан нафс бузуқлигидан келиб чиқади. Шунинг учун ҳам халқимизда: “Менинг нафсим балодур, ўтдан чўққа солодур”, – деган пурҳикмат гап бежизга айтилмаган.

Нафс тарбиясининг фойдалари: Нафсни турли разил одатлардан поклаш, уни тарбия қилиш ва сайқаллаш орқали киши “саломат қалб”га эришади. Зеро, қалб саломат бўлсагина инсоннинг бошқа аъзолари ҳам тўғри бўлади, турли гуноҳ ишлардан тийилади. Қолаверса, инсон Қиёмат кунида саломат қалб билангина нажот топа олади. Аллоҳ таоло айтади:

يَوْمَ لَا يَنْفَعُ مَالٌ وَلَا بَنُونَ * إِلَّا مَنْ أَتَى اللَّهَ بِقَلْبٍ سَلِيمٍ

(الشعراء/88-89)

яъни: “У Кунда на молу давлат ва на бола-чақа фойда бермас. Магар Аллоҳ ҳузурига тоза дил билан келган кишиларгагина (фойда берур)” (Шуаро сураси 88-89 оятлар).

Бошқа ояти каримада Аллоҳ таоло нафсини поклаган бандаларини “Адн” жаннати билан мукофотлашини ваъда қилган:

جَنّاتُ عَدنٍ تَجري مِن تَحتِهَا الأَنهارُ خالِدينَ فيها وَذلِكَ جَزاءُ مَن تَزَكّى

(طه/76)

яъни: “остидан анҳорлар оқадиган, улар доимий қоладиган – “Адн” жаннатлари бўлур. Бу (нафси) пок бўлган кишиларнинг мукофотидир!” (Тоҳа сураси 76 оят).

Нафсни тарбиясида муҳим бўлган омиллар: Нафсни тарбиялайдиган энг яхши омил бу фарз ибодатлардир. Зеро, ушбу ибодатларнинг барчасида инсоннинг нафсий иллатларини даволайди. Жумладан: Имон нафсни ҳар қандай ҳолда Аллоҳ таолога суянишга, уни улуғлашга ва ўзини паст олишга ундайди. Намоз – Роббига итоатни шакллантиради. Рўза кишида дунё неъматларидан ўзини тийиб туришга одатлантиради. Закот эса нафсдан бахилликни кетказади. Ҳаж эса нафсга Аллоҳ таоло йўлида турли машаққатларни кўтаришни ўргатади.

Шунингдек, нафл ибодатларни адо этиш, Қуръон тиловат қилиш ва тинглаш, турли зикрлар билан тилни банд қилиш нафс тарбиясининг энг самарали омилларидан ҳисобланади.

Шу билан бирга руҳий тарбия машойихлари: нафс истакларига тескари ҳаракат қилиш – уни тарбия қилишнинг бошидир, дейдилар. Бу ҳақда ҳазрати Имом Раббоний қуддиса сирруҳу ўзларининг “Мактубот”ларида шундай дейдилар: “Нафснинг истаганларини қилмаслик, истамаганларини қилиш, нафсни заифлаштиради. Уни мағлуб этишнинг энг қулай йўли эса суннатга уйғун яшамоқ ва қалбни махлуқот севгисидан пок тутмоқдир”.

Демак, киши ўз нафсини тарбия қилган зотларга яқин юрмоғи, улар билан ҳам суҳбат бўлмоғи, илм олмоғи ва унга амал қилмоғи лозим бўлади.

Бир куни Ҳазрати Умар разияллоҳу анҳу Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳунинг қўлларида гўшт кўтариб кетаётганларини кўрдилар ва: “Бу нима, Эй Жобир?”, – деб сўрадилар. Шунда Жобир разияллоҳу анҳу: “Иштаҳам хоҳлаб, гўшт сотиб олгандим”, – дедилар. Шунда ҳазрати Умар разияллоҳу анҳу:

أَوَ كُلَّمَا إِشْتَهَيْتَ إشْتَرَيْتَ يَاجَابِرُ، أَمَا تَخَافُ هَذِهِ الآيَةَ ﴿ أَذْهَبْتُمْ طَيِّبَاتِكُمْ فِي حَيَاتِكُمُ الدُّنْيَا

(الأحقاف/20)

яъни: “Эй Жобир! Иштаҳанг хоҳлаган ҳар нарсани сотиб олаверасанми?! Оятда: “Сизлар ўз ҳузур-ҳаловатларингизни дунёдаги ҳаётингиздаёқ кетказдингиз ва улардан фойдаланиб бўлдингиз”, – дейилганидан қўрқмайсанми?!”, – дедилар.

Ҳазрати Умар ушбу танбеҳлари билан ҳар гал нафс хоҳласа, уни истагини бажо қилаверишнинг оқибатидан огоҳлантирганлар.

Тарихда ўтган кўплаб алломалар, машойихлар, руҳий тарбия уламолари ушбу йўл билан нафсларини ислоҳ қилиб, олий мартабалар, мақомларга эришганлар. Машҳур авлиёлардан бири ҳазрати Сирри Сақотий қуддиса сирруҳу айтадилар: “Нафсим қирқ йилдан буён бир бўлак нонни шиннига ботириб егиси келади. Лекин унга буни едирмадим”.

Рамазон ойида нафсни тарбиялаш: Киши ўз нафси билан ҳар куни, ҳар кеча шуғулланиши керак. Рамазон ойи ҳам нафсни жиловлаш, бўйсундириш учун энг қулай фурсат ва имкониятдир. Рўза тутган инсон доимо Аллоҳ таолонинг кузатувида эканлигини ҳис қилади, ўзи ёлғиз қолганида ҳам рўзасини очишга журъат қилмайди. Аллоҳнинг розилиги учун рағбатлардан четлашади. Тонг отгандан қуёш ботгунига қадар емоқ-ичмоқ ва нафсоний ҳаваслардан тийилади.

Рўзада жоҳиллик, тортишув, фисқ-фужур ва ёмонликдан узоқ бўлинади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:

إذا أصبَحَ أحدُكم يومًا صائمًا فلا يرفُثْ ولا يَجهَلْ فإنِ امرؤٌ شاتَمَه أو قاتَلَه

فلْيَقُل: إنِّي صائِمٌ إنِّي صائِمٌ

(مُتَّفَقٌ عَلَيْه)

яъни: “Сизлардан бирингиз рўза тутган бўлса, ёмон гапларни гапирмасин, жоҳиллик қилмасин. Агар биров уни сўкса ёки уришса, “мен рўзадорман, мен рўзадорман”, – десин” (Муттафақун алайҳ).

Рамазон ойида шайтонлар кишанланиб, инсон нафси билан яккама-якка қолади. Натижада нафсини тоат-ибодатларга бўйсиндириши учун улкан фурсат юзага келади. Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ “Латоифул маориф” китобларида айтадилар:

إعْلَمْ أَنَّ الْمُؤْمِنَ يَجْتَمِعُ لَهُ فِي شَهْرِ رَمَضَانَ جِهَادَانِ لِنَفْسِهِ: جِهَادٍ بِالنَّهَارِ عَلى الصِّيَامِ ، وَجِهَادٍ بِاللَّيْلِ عَلَى القِيَامِ, فَمَنْ جَمَعَ بَيْنَ هَذَيْنِ الْجِهَادَيْنِ، وَوَفَّى بِحُقُوقِهِمَا, وَصَبَرَ عَلَيْهِمَا ، وُفِّىَ أَجْرُهُ بِغَيْرِ حِسَابٍ

яъни: “Билгинки, мўмин кишига Рамазон ойида нафсига қарши икки хил кураш жамланади: кундизи рўза ила (нафсга қарши) кураш қилиш, кечаси қиёмул-лайл ила курашиш. Ким мана шу икки мужоҳадани орасини жамласа, уларни тўла бажарса, иккисига сабр қилса, ажру савобини ҳисобсиз олади” (183-бет).

Демак, “жиҳод” деганда фақат қўлига қурол олиб, уруш қилиш тушунилмас экан. Балки киши ўзининг ичидаги энг катта душмани – нафсига қарши қаратган ҳар қандай кураши ҳам “жиҳод” ҳисобланар экан. Шунинг учун ҳам Суфён Саврий: “Ўзимга нафсимдан кўра ашаддийроқ душманни кўрмадим”, деганлар.

Хулоса қилиб айтганда, нафс тарбиясида инсон учун жуда кўп яхшиликлар, баракалар бор. Унга эргашиш эса ёмонликларнинг пойдевори ҳисобланади. Ҳар ким ўз нафсини тергаб, уни ислоҳ қилиб борса, натижада бутун жамият маънавий ислоҳга эришади.

Аллоҳ таоло барчамизни нафсимиз ёмонлигидан сақлаб, уни тарбиялаш ва гўзал ахлоқларга одатлантиришга муваффақ қилсин! Омин!

Бугунги жума мавъизаси: “Закот – молиявий ибодат”
بسم الله الرحمن الرحيم

ЗАКОТ – МОЛИЯВИЙ ИБОДАТ

Муҳтарам жамоат! Ислом нуқтаи назарида инсонга берилган мол-мулк ҳам синовлардан биридир. Одам молу давлатини Аллоҳ таоло ва Пайғамбари кўрсатганидек сарф қилса, тўғри йўлга ва эзгуликка ишлатса, мол-мулк унга берилган неъмат бўлади. Агар мол-мулкини гуноҳга ва ер юзида бузғунчилик қилишга сарфласа, бу унинг учун азобга айланади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

إِنَّمَا أَمْوَالُكُمْ وَأَوْلَادُكُمْ فِتْنَةٌ وَاللَّهُ عِنْدَهُ أَجْرٌ عَظِيمٌ

яъни: “Сизларнинг мол-мулкларингиз ва фарзандларингиз фақат бир синовдир. Улуғ мукофот эса Аллоҳнинг ҳузуридадир” (Тағобун сураси 15-оят).

Мол-дунё фитнаси мўмин учун катта синовдир. Бу синовни ҳамма ҳам енгиб ўта олмайди. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда шундай дейдилар:

﴿إِنَّ لِكُلِّ أُمَّةٍ فِتْنَةً، وَإِنَّ فِتْنَةَ أُمَّتِي الْمَالُ﴾

яъни: “Ҳар бир умматнинг синови бор. Умматимнинг синови молдир” (Имом Аҳмад ривоятлари).

Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

اُبْتُلِيْنَا بِالضَّرَّاءِ فَصَبَرْنَا، وَابْتُلِيْنَا بِالسَّرَّاءِ فَلَمْ نَصْبِرْ

яъни: “Қийинчилик билан имтиҳон қилинганда сабр қилдик. Кенгчилик билан синалганда, сабр қила олмадик”.

Динимизда мол-дунёнинг муҳаббати қалбни эгалламаслиги учун турли садақалар ва инфоқ-эҳсон қилиб туришга буюрилади. Мана шу садақаларнинг бошида бойларга фарз бўлган закот туради. Садақалар ичида энг савоблиси ҳам закотдир. Чунки амаллар ичида энг савоби кўпи фарз амаллардир. Нафл садақалар ундан кейин туради.

Закот – Исломнинг беш фарзидан бири, молиявий ибодатдир. Унинг “ўсиш”, “салоҳият” ва “поклаш” каби маънолари бор. Истилоҳда эса, бой киши маълум бир моллардан зиммасига вожиб бўлган миқдорни камбағалга мулк қилиб беришидир. Закот беришда нисоб (бойликнинг энг кам миқдори) ва йил ўтиши эътиборга олинади. Закот бир йилда бир марта берилади.

Закотнинг фарзлигига Қуръони карим, ҳадиси шарифлар ва умматнинг ижмоси  далолат қилади. Аллоҳ таоло шундай дейди:

وَأَقِيمُوا الصَّلاَةَ وَآتُوا الزَّكَاةَ

яъни: “Намозни қоим қилинг ва закотни беринг…” (Бақара сураси 43-оят). Қуръони каримда худди шу буйруқ саккиз марта такрорланган.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Ислом беш нарса устига қурилганини зикр қилиб уларни ичида закотни ҳам санадилар (Имом Бухорий ривоятлари).

У Зот атрофдаги мусулмонларнинг закот молларини йиғиш учун ходимлар жўнатар эдилар. Жумладан, Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳуни Яманга жўната туриб:

﴿ أَعْلِمْهُمْ أَنَّ اللَّهَ افْتَرَضَ عَلَيْهِمْ صَدَقَةً فِي أَمْوَالِهِمْ تُؤْخَذُ مِنْ أَغْنِيَائِهِمْ وَتُرَدُّ عَلَى فُقَرَائِهِمْ ﴾

яъни: “Уларга маълум қилингки, Аллоҳ таоло уларнинг молида бойларидан олиниб камбағалларига қайтариладиган бир садақани вожиб қилган”, деганлар (Имом Бухорий ривоятлари).

Закотни бермайдиганларни Аллоҳ таоло қаттиқ азоб билан огоҳлантиради:

وَالَّذِينَ يَكْنِزُونَ الذَّهَبَ وَالْفِضَّةَ وَلَا يُنْفِقُونَهَا فِي سَبِيلِ اللَّهِ فَبَشِّرْهُمْ بِعَذَابٍ أَلِيمٍ

яъни: “…Олтин ва кумушларни кон (махфий хазина) қилиб олиб, уларни Аллоҳ йўлида сарф қилмайдиганларга аламли азоб ҳақида «хушхабар» беринг!” (Тавба сураси 34-оят).

Закот берганда нафақат мол покланади, балки бу билан мўминнинг қалби ҳам покланади. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:

خُذْ مِنْ أَمْوَالِهِمْ صَدَقَةً تُطَهِّرُهُمْ وَتُزَكِّيهِمْ بِهَا وَصَلِّ عَلَيْهِمْ إِنَّ صَلَاتَكَ سَكَنٌ لَهُمْ وَاللَّهُ سَمِيعٌ عَلِيمٌ

яъни: “Мол-мулкларидан уларни у сабабли поклашингиз ва тозалашингиз учун садақа олинг ва улар (ҳаққи)га дуо қилинг! Албатта, дуоингиз уларга таскин (тасалли)дир. Аллоҳ эшитувчи ва билувчидир” (Тавба сураси 103-оят).

Демак закот берган киши гуноҳлардан покланади.

“Мўминун” сурасида зикр қилинган, Фирдавс жаннатини мерос қилиб олувчи мўминларнинг бир сифати закот берувчи эканидир. Бу ҳақида шундай дейилади:

وَالَّذِينَ هُمْ لِلزَّكَاةِ فَاعِلُونَ

яъни: “Улар закотни адо этувчидирлар” (Мўминун сураси, 4-оят).

Бу закот ибодати биздан аввалги умматларга ҳам фарз бўлган эди. Қуръони каримда Иброҳим, Лут, Исҳоқ, Яқуб, Исмоил, Мусо ва Исо алайҳимуссаломга закот фарз қилингани ҳақида баён қилинади. Демак, закот ҳам қадимий ибодатлардан биридир. Қуръони каримда Исо алайҳиссалом тилидан айтилади:

وَجَعَلَنِي مُبَارَكًا أَيْنَ مَا كُنْتُ ‎وَأَوْصَانِي بِالصَّلَاةِ وَالزَّكَاةِ مَا دُمْتُ حَيًّا

яъни: “Яна мени қаерда бўлсам баракотли қилди ва модомики, ҳаёт эканман, менга намозни ва закотни (адо этишни) буюрди” (Марям сураси 31-оят).

Муҳтарам жамоат! Закот бериш олтин-кумуш, тижорат учун боқилаётган ҳайвонлар, хом ашё, ишлаб чиқарилаётган барча турдаги ярим тайёр маҳсулотлар ва тайёр маҳсулотлар, қоғоз пул­лар­, дўкондаги сотиладиган атир-упа, кийим-кечак ва бошқа шуларга ўхшаш нарсалардан ўзи ёки қийматини чиқариш билан бўлади. Аслий ҳожатга кирадиган нарсалар закот бериладиган молларга қўшилмайди. Кундалик (аслий) ҳожатига яшаши учун ҳожатини чиқариб турган нарсалар: уй-жой ва уй жиҳозлари, авто-улов, соғин сигир, ҳар бир касб эгасига ўша касб асбоблари, ейиш учун сақлаб қўйилган озиқ-овқат маҳсулотлари киради. Булардан закот берилмайди.

Демак, кимнинг моли нисоб (85 гр тилла ёки қиймати)га етиб, бир йил тўлса, унга закот фарз бўлади. Ана шу молнинг қирқдан бирини ҳақ­дорга чиқариб беради. Закотни ажратаётганда ёки бераётган пайтида закот беришни ният қилиши фарздир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2022 йил учун нисоб миқдорини 34 млн сўм деб белгилади. Демак, одамнинг зарурий ҳожатларидан ташқари маблағи ва тижорат моллари 34 млндан ошса, у бойлик даражасига етган бўлади. У энди бошқалардан закот ола олмайди. У шу йилнинг ўзида қурбонлик қилиши, ўзи ва балоғатга етмаган болаларига фитр садақаси бериши вожиб бўлади. Бир йил ўтгач эса бойлиги нисобдан камаймаган бўлса, маблағининг қирқдан бирини закот қилиб беради.

Моли биринчи марта нисобга етган бўлса, бир йил ўтса ҳам нисобдан камайиб кетмаса, закот бериши фарз бўлади. Доим закот бериб юрган кишилар, йил давомида қўшилган бойлиги бир йил айланишини кутиб ўтиришмайди. Ўша қўшилган йилининг ўзида қўлидаги бойлигига қўшиб ҳисоблаб, закот чиқаради.

Тижорат учун сотиб олинган ҳар қандай мол мулкни закот ҳисобига қўшилади. Агар мол-мулк сотиш ниятида олинмаган бўлса, қиймати ҳарчанд баланд бўлса-да, ундан закот берилмайди. Масалан, бирор маҳсулот ишлаб чиқарадиган цех – корхона ва ундаги қимматбаҳо ускуналардан закот берилмайди. Балки уларни ишлатиб топган пулидан закот беради.

Кумуш, қоғоз пуллар ва тижорат молларининг закоти бир-бирига қўшиб ҳисобланади. Лекин  чорва молларининг закоти буларга қўшилмасдан, алоҳида ҳисобланади.

Закот бериладиган чорва моллари йилнинг кўп қисмида (6 ойдан кўпроқ) даладан ўтлаб юрган бўлиши керак. Қўлда боқиладиган ҳайвонлардан, модомики тижорат мақсадида боқилмаётган бўлса, закот берилмайди. Тижорат мақсадида олиб боқилаётган ҳар қандай ҳайвонларнинг қиймати тилла-кумуш, қоғоз пул ва тижорат моллари қийматига қўшиб ҳисобланади.

Закот бериладиган чорва ҳайвонлари: қўй-эчки, сигир, туя ва от. Бу чорваларнинг турлари ҳам бир-бирига қўшиб ҳисобланмайди. Алоҳида-алоҳида нисобга етиши шарт бўлади. Қўй қирқтага етса, битта қўй; сигир ўттизтага етса, битта бир ёшни тўлдирган бузоқ; туя бештага етса, битта қўй; урғочи ёки эркак-урғочи отлар аралаш бўлганда, отнинг ҳар биттасидан қийматининг 1/40 и закот қилиб берилади. Бу ҳайвонларнинг сони ортиб борган сари закотга бериладиган сони ўзгариб боради. Уларни батафсил билиб олиш учун фиқҳ китобларга мурожаат қилиш керак.  Бунда ҳайвоннинг ўзидан ҳам, қийматини ҳам бериш мумкин. Қайси ҳайвон бўлса ҳам, фақат болаларининг ўзи бўлса, ундан закот берилмайди, лекин катталари билан аралаш бўлса, кичикларини ҳам ҳисобга қўшилади.

Муҳтарам азизлар! Закот олишга ҳақдор кишилар асосан камбағал ва мискинлардир. Закот беришни камбағал ака-ука, опа-сингил ва уларнинг фарзандлари, амаки-амма ва уларнинг фарзандлари, тоға-хола ва уларнинг фарзандларидан бошлаш афзалдир. Юқорида саналганлар ичида ҳақлилар топилмаса, ён қўшни, кейин маҳалла аҳолиси, кейин шаҳар аҳлига беради.

Закотни нисоб миқдорича моли бўлган бой кишига, ўзининг ота-онаси, бобо-момосига, ўзининг ўғил-қизларига ва уларнинг фарзандларига, эр-хотин бир-бирига бериш мумкин эмас.

Шуни эслатиб ўтамизки, ҳақдорларни топа олмайдиганлар закот ва фитр садақаларини масжидларда “Вақф” хайрия жамоат фонди учун қўйилган алоҳида закот қутилари орқали адо қилишлари мақсадга мувофиқдир. Закот ва фитр садақаси учун махсус жамғарма ташкил қилинган бўлиб, маблағларнинг ҳақдорларга етиб бориши шаффоф кўринишда олиб борилади.

Азизлар! Қуйида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг милодий 2022 (ҳижрий 1443) йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарорини баён қиламиз:

Закотнинг тиллодан нисоби 85 грамм бўлиб, бугунги кунда 585 пробали  1 грамм тиллонинг ўртача нархи 400 000 (тўрт юз минг) сўм экани эътиборидан, бу йилги ЗАКОТ нисоби 34 000 000 (ўттиз тўрт миллион) сўм деб белгиланди.

Шунга кўра, зарурий эҳтиёжидан ташқари бир йил давомида 34 000 000 (ўттиз тўрт миллион) сўм ва ундан ортиқ пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат молига эга бўлган мусулмон киши, жами маблағининг қирқдан бири (1/40)ни ажратиб, уни закот ниятида камбағал ва фақирларга беради.

Фитр садақасининг миқдори буғдойдан ярим соъ (≈ 2 кг.), арпадан бир соъ (≈ 4 кг.), майиздан ярим соъ (≈ 2 кг.) ва хурмодан бир соъ (≈ 4 кг.)дир.

Бугунги кунда мазкур маҳсулотларнинг Тошкент шаҳар бозорларидаги ўртача нархлари 1 кг. буғдой – 5 минг, 1 кг. арпа  – 4 минг,   1 кг. майиз  –  50 минг ва 1 кг. хурмо  –  40 минг сўм эканлигини инобатга олиб, бу йилги ФИТР садақасининг миқдори  қуйдагича этиб белгиланди:

буғдойдан ≈ 2 кг. 10 000 (ўн минг) сўм;

арпадан ≈ 4 кг. 16 000 (ўн олти минг) сўм;

майиздан ≈ 2 кг. 100 000 (юз минг) сўм;

хурмодан ≈ 4 кг. 160 000 (бир юз отмиш минг) сўм деб белгиланди.

Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини берса кифоя қилади.

Фидя миқдори бир мискиннинг бир кунлик озиқ-овқати қийматида бўлиб, бугунги кунда бир мискиннинг бир кунлик озиқ-овқати ўртача 25 000 (йигирма беш минг) сўмга тўғри келганидан, бу йилги ФИДЯ миқдори бир кун учун 25 000 (йигирма беш минг) сўм, бир ойга 750 000 (етти юз эллик минг) сўм деб белгиланди.

Эслатма: Мазкур қийматлар Тошкент шаҳар бозорларидаги нархга асосан белгиланди. Ҳар бир вилоят ўз бозорларидаги нархга қараб фитр садақасини белгилайди.

Барчамизга Рамазон ойи муборак бўлсин! Уни ғанимат билиб, яхшиликлар билан ўтказишни барчамизга насиб қилсин! Омин!