жаҳолат – Alhidoya.uz

Омонлик диёридан ҳижрат қилинмайди
Фарғона вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

Залолатга далолат қилаётганлар
O’zbekiston MTRK

Убайдуллоҳ домла: Биродаринг билан тортишма!
Убайдуллоҳ домла Абдуллаев

Фарғона вилояти бош имом-хатиби

Жаҳолатга қарши маърифат – диннинг асл моҳиятларидан бири
Президентимиз томонидан 2018 йил 16 апрелда қабул қилинган «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонда маърифатпарварлик, бағрикенглик, меҳр-мурувват, бунёдкорлик каби эзгу фазилатлар ва қадриятларимизни кенг тарғиб қилиш, жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда диний-маърифий соҳа вакилларининг ўрни ва иштирокини ошириш ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ бир қатор вазифалар белгилаб берилди.

Жумладан, “Жаҳолатга қарши маърифат” улуғвор ғоя асосида диннинг асл инсонпарварлик моҳиятини, эзгулик, тинчлик ва инсонийлик каби фазилатлар азалий қадриятларимиз ифодаси эканлигини кенг ёритиш ва бу соҳадаги илмий-маърифий фаолиятни жадал ташкил этиш, ислом ва жаҳон цивилизациясига бебаҳо ҳисса қўшган аждодларимизнинг бой маданий меросини чуқур ўрганиш асосида ёшларнинг онг-у тафаккурини шакллантириш, динни зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиган бузғунчи ёт ғояларнинг асл моҳияти ва мақсадлари ҳақида аҳолининг, айниқса, ёшларнинг хабардорлик даражасини ошириш, жамиятда миллий ва диний қадриятларимизга ёт бўлган ғояларга нисбатан тоқатсизлик муҳитини шакллантириш, жамиятда бағрикенглик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, тинчлик ва тотувликни, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда диний-маърифий соҳа вакилларининг дахлдорлик ҳисси ва иштирокини янада ошириш, диний-маърифий ташкилотларнинг моддий-техника таъминотини мустаҳкамлаш, соҳа вакиллари меҳнатини муносиб рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, глобаллашув шароитида жамиятимиздаги ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги ва эътиқод эркинлигига таҳдид туғдириши мумкин бўлган омилларни барвақт аниқлаш ва олдини олишга қаратилган ахборот-таҳлилий фаолиятни кучайтириш, диний ва дунёвий билимлар уйғунлигини ривожлантириш асосида таълим сифатини ошириш, диний-маърифий соҳада малакали кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг яхлит тизимини яратиш бўйича барча зарур чоралар кўрилмоқда.

Ислом дини таълимотида юрти ва миллатига хиёнат қилиш, бегуноҳ одамларнинг қонини тўкиш оғир гуноҳ саналади. Исломнинг муқаддас китоби бўлган Қуръони каримда террор ҳаракатларига қарши шундай оятлар келтирилган: “Аллоҳ бузғунчилик-фасодни севмайди”  (Бақара, 205-оят).

Яна бир оятда эса:  “Эй мўминлар, Аллоҳга, пайғамбарига ва ўзларингиздан бўлган бошлиқларга итоат қилинглар”, дейилади. (Нисо сураси, 59-оят).

Ислом дунёсидаги дастлабки террорчилик ҳаракатини қўллаган жамоа сифатида 657 йили вужудга келган “Хорижийлар” оқимини кўрсатиш мумкин. Ушбу гуруҳ  “Гуноҳи кабира” (катта гуноҳ) қилганлар имондан чиқади ва уларга қарши уруш (жиҳод) олиб бориш керак, деб эълон қилган ва ўзларига эргашмаган мусулмонларни қирғин қилишган.

Шундай экан, ёш авлодда мустақил теран фикрлаш, соғлом дунёқараш ва мустаҳкам ирода, қалби ва онгида соғлом ҳаёт тарзи, миллий ва умуммиллий қадриятларга ҳурмат-эҳтиром, мафкуравий таҳдидларга қарши доимо сергак, огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшаш туйғусини болаликдан шакллантириш лозимдир.

Исломда тинчлик инсон қалбининг тинчлигидан бошланади. Сўнгра қалбдаги тинчлик оилага кўчади. Ислом оила тинчлиги учун зарур бўлган барча чораларни ишга солади. Демак, аста-аста оиладаги тинчлик қўни-қўшни, қариндош-уруғлар орасига кўчади. Сўнгра тинчлик жамиятга кўчади. Ҳар бир жамият ўзаро тинчликда яшаш учун нималар қилиши лозимлиги ҳам муқаддас динимиз кўрсатмаларида белгилаб қўйилган.

Жаноб Расул Акрам (с.а.в.) муборак Ҳадиси шарифларида айтадиларки: «Икки неъмат борки, кўпчилик инсонлар унинг қадрига етмайдилар. У хотиржамлик ва сиҳат-саломатлик».

Инсонда хотиржамлик бўлмас экан, на егулигида ҳаловат бўлсин, на уйқусида. Кўнглига ҳеч нарса сиғмайди, чунки унда хотиржамлик йўқ-да! Агар кишининг саломатлиги бўлмаса, у суйиб тановул қиладиган лаззатли таом ҳам татимайди. Чунки унинг танасида оғриқ бор. Ҳадиси шарифдан кўриниб турибдики, тинчлик, осойишталик ва хотиржамлик улуғ неъматдир. Тинчлик бор жойда юрт равнақ топади.

Дарҳақиқат, инсон огоҳ бўлсагина келиши ёки содир бўлиши мумкин бўлган фитна-фасод, хавф-хатарни олдини олиш ва бартараф қилиш ҳаракатида бўлади. Аксинча, ғофил, бепарво ва лоқайд бўлган кимса эса атрофида нималар бўлаётганига ҳам эътибор бермай, охир-оқибат турли бало ва мусибатларга дучор бўлади. Ҳар бир мусулмон турли фитна, фасод ишлардан, бузғунчилик, динда фитнага тушиш, хусусан бир жамиятда яшовчи инсонлар ўртасида тафриқа солиш, бузғунчи фикр ва ботил ғояларни тарқатиш каби ношаръий амаллардан эҳтиёт бўлиши зарур.

Донишмандлардан бири шундай деган эди: “Душманлардан қўрқма – нари борса, улар сени ўлдириши мумкин. Дўстлардан қўрқма – нари борса, улар сенга хиёнат қилиши мумкин. Бефарқ одамдан қўрқ – улар сени ўлдирмайди ҳам, сотмайди ҳам, фақат уларнинг жим ва бепарво қараб туриши туфайли ер юзида хиёнат ва қотилликлар содир бўлаверади”. Тўғри, душман қотиллиги, дўст хиёнати – бу оғир мусибат, катта йўқотиш, аммо бепарво ва лоқайдликнинг зарари олдида ҳеч нарса эмас. Чунки лоқайдликнинг зарари кўпчиликка, жамиятга бўлади.

Ҳасан ТАЛХАЕВ  – Пайариқ туман “Чинобод” жоме масжиди имом хатиби

Ислом шариатига таҳдид соладиган хатар
Бугунги кунда мусулмон оламида Ислом ниқоби остидаги ақидапарастлик гуруҳларидан ташқари яна бир таҳдиднинг янги қатлами намоён бўлдики, у ҳам бўлса мазҳабcизликка чақирувчилар тоифасидир.

Ҳаракат тарафдорларининг даъвосича, Исломда унга эътиқод қилувчи шахс учун суннийликдаги тўрт ёки фиқҳий мазҳабнинг бирига эргашишлик шарт қилинмаган. Агар мусулмон шахс бирор шаръий масалада улардан бирига эргашса, у кўр-кўрона тақлид қилгани учун хатокор ва динидан ажралган шахслар каби адашади.

Мазкур тоифага кирувчи шахслар Исломга амал қилишнинг асосида фақатгина Китоб (Қуръон) ва Сунна туриши лозимлигини таъкидлашади. Уларнинг фикрича, бу икки манба хатолардан холи. Аммо фиқҳий мазҳабларга эргашиш эса Китоб ва Сунна таълимотидан кўра, кўпроқ шахсларнинг ижтиҳод фикрларига тақлид қилиниши билан тавсифланади. Бу эса хатога йўл қўйиш ва нуқсонлардан холи бўлишни тўлиқ кафолатлай олмайди.

Қолаверса, Исломдаги фиқҳий мазҳаблар ҳижрий III асрдан сўнг пайдо бўлганлиги эътиборидан, бидъат ишлардан саналиб, Сунна таълимотига кўра ҳар бир динга киритилган янгилик шубҳасиз залолатга маҳкумдир. Саҳобаи-киром розияллоҳу анҳумнинг барчаси ҳам Аллоҳнинг Китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларигагина мурожаат қилганлар. Улар бирор-бир масалада Қуръон ва Суннадан далил тополмай қолгандагина ижтиҳодга қўл урганлар. Бу эса, асосий эътибор қаратиладиган ва эргашиладиган ҳолат. Шунинг учун ҳам мазҳаб тутиш ёки бирор-бир мужтаҳид имомга тақлид қилиш Аллоҳни қўйиб уларни Робб қилиб олишдир деб иддао қилишади.

Ўзларини Ислом динининг фидойилари деб эълон қилаётган мазкур тоифадаги шахслар Қуръон ва Сунна турганда фиқҳий мазҳабларга эргашиш айнан мусулмонлар ўртасида ихтилофга замин бўлиши ва бу Ислом бирлигига раҳна туғдиришини жар солмоқдалар.

Аслидачи?! Аслида, мазҳабсизлик даъвосини ёйишнинг ўзи ихтилоф манбаи бўлиб, Ислом дини, хусусан, мусулмонлар бирлигига улкан таҳдид туғдирадиган омил эканига шубҳа йўқ. Улар ўзларини бирор бир мазҳабга амал қилмасликларини даъво қиладилару, аслида намоз ва бошқа ибодатларда тўрт мазҳаб имомларидан бирига эргашадилар. Бундан бошқа иложлари ҳам йўқ. Негаки, ижтиҳод қилишга ҳар ким ҳам қодир бўла олмайди. Чунки бу ишни қилиш учун шаръий далиллардан ҳукмларни чиқариб олишга етарли даражада илмий ва ақлий қувват лозим бўлади. Лекин бир икки масалани чуқур ўрганмай туриб, ихтилоф чиқаришга усталар, масалан: “Мазҳаб деган нарса Расулуллоҳнинг даврларида бўлмаган, биз уларга эмас Аллоҳ ва Расулига эргашамиз”, – деган даъвони қиладилар. Бу ўта калтафаҳмлик ва жоҳиллик, хусусан, ғаразгўйликдан бошқа нарса эмас.

Ислом уммати илмий салоҳият жиҳатидан икки тоифага бўлинади: биринчиси –мужтаҳид, иккинчиси – муқаллидлардир.

Киши мужтаҳид деб эътибор қилиниши учун қуйидаги илмларни тўлиқ эгаллаган бўлиши шарт:

Қуръон ва тафсир илмлари.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари илми.

Салафларнинг қавллари, ижмоъ ва ихтилофлари илми.

Усулул фиқҳ илми.

Луғат илми.

Қиёс илми.

Муқаллид бу – мужтаҳид бўлмаган шахс бўлиб, мужтаҳид имомларнинг бирига эргашиши лозим. Чунки у ҳукм чиқаришдаги далилларни топиш ёки аниқлашга қодир эмас. Демак, муқаллид агар Қуръон ва Суннага амал қилмоқчи бўлса, уларни билган кишилар, яъни мужтаҳидларга эргашиш, яъни тақлидга ўзўзидан мажбур бўлади.

Ҳозирги даврда Абу Ҳанифа, Шофеий, Молик ва Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳимга ўхшаш мужтаҳидлар йўқлигига ҳамма уламолар иттифоқ қилганлар. Мужтаҳидлик даъвосини қилган ёки қилаётган ёхуд фалончи мужтаҳид деб айтаётган аҳли илм йўқ. Бундай бўлиши жуда ҳам қийин. Аммо мазҳаб ичида ва янги пайдо бўлган масалаларни ҳал қилиш ёки янги фатволарда ижтиҳодлар содир бўлиб турибди.

Бугунги кунимиздаги ҳар бир мусулмон якка тартибдаги ижтиҳод билан шуғулланиши керак, деган ҳам гап мутлақо асоссиздир. Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳи айтадилар: “Ким динда тақлид йўқ деса, Аллоҳ ва Унинг Расули олдида фосиқдир. Унинг сўзи Сунна ва салафи солиҳлар қарашларини рад қилишдир”.

Мужтаҳид Абдуллоҳ ибн Ваҳб айтадилар: “Мен 360 та уламони учратдим. Агар имом Молик ва Имом Лайс бўлмаганда уларнинг илмларида адашиб кетардим”. Имом Моликнинг шогирди бўлган, моликия мазҳабининг мужтаҳиди ибн Ваҳб бу сўзлари билан айтмоқчики, ҳадисларни тушуниш ва унга эргашишда имом Молик тушунча бермаганда адашар экан. Яна у айтади: “Ҳадис илмлари, агар фиқҳ илми бўлмаса, адаштиради”.

Мазҳабдан юз ўгириш салафи солиҳ йўлидан юз ўгириш бўлиб, шубҳасиз адашишга олиб боради. Шунинг учун ҳам замонамизнинг машҳур алломаларидан доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Мазҳабсизлик Ислом шариатига таҳдид соладиган хатарли бидъатдир”, – деган.

Шу ўринда мазҳабсизликни даъво қилаётганларнинг айтаётган сўзларига ҳужжат келтира олмаслиги ва қилаётган даъволарининг асоссиз эканлигига доктор Муҳаммад Саййид Рамазон Бутий ва мазҳабсизлик даъвоси тарғиботчиси Носируддин Албоний иккиси ўртасида кечган баҳснинг баъзи қирраларини келтириш билан бу мавзуни якунлаймиз.

– Сиз Аллоҳнинг ҳукмларини англашда қандай услубни қўллайсиз? Уларни Қуръон ва Суннадан оласизми ёки мужтаҳид имомларданми?

– Мен имомларнинг фикрларини ва уларнинг ҳужжатларини кўриб чиқаман-да, сўнг Қуръон ва Суннага энг яқин бўлган фикрга суянаман.

– Жуда яхши .Айтинг-чи, ҳар бир мусулмон имомларнинг ҳужжатларини кўриб чиқиб, сўнг улардан Қуръон ва Суннага кўпроқ мос келадиганига эргашиши шартми?

– Ҳа.

– Бундан чиқди ҳамма одамлар ҳам худди мазҳаб имомлари каби ижтиҳод даражасига эга экан-да. Бунинг устига уларнинг салоҳияти яна ҳам юқорироқ, яна ҳам етук экан. Ахир буюк-буюк имомларнинг фикрларини баҳолайдиган ёки ушбу фикрлар ҳақида Қуръон ва Сунна мезони асосида ҳукм чиқара оладиган одам имомлардан ҳам илмлироқ бўлади-да! Хўп, Сиз Қуръонни етти қироатнинг қайсинисида қироат қиласиз?

– “Ҳафс” қироати билан.

– Ҳар доим шу қироат билан ўқийсизми ёки ҳар куни ҳар хил қироат биланми?

– Йўқ, мен ҳар доим фақат “Ҳафс” кироати билан ўқийман.

– Хўш, нима учун сиз буни ўзингиз учун вожиб қилиб олдингиз? Ахир Аллоҳ таоло сизга Қуръонни фақат Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилингандек ўқишни буюрган-ку?

– Чунки мен бошқа қироатларни ўргана олмаганман. Менга фақат шу қироатда ўқиш осон.

– Фиқҳни Шофеий мазҳаби бўйича ўрганган бир киши сиз бошқа қироатларни ўргана олмаганингизга ўхшаб, бошқа мазҳабларни ўргана олмаган. Унга дин аҳкомларини фақат шу имомдан ўрганиш осон бўлган. Агар сиз у барча имомларнинг ижтиҳодини ўрганиб, ҳукмларни уларнинг ҳаммасидан олиши шарт десангиз, у ҳолда ўзингиз ҳам барча қироатларни ўрганишингиз лозим бўлади-ку! Агар ўзингизни қобилиятим йўқ деб оқлайдиган бўлсангиз, унда ўша муқаллидни ҳам оқлашингиз керак бўлади.

– Айтайлик, диний аҳкомларни бажаришни энди бошлаган, ҳали Ислом илмларидан ҳеч нарса олиб улгурмаган ўспирин бола Парвардигорнинг “Машриқу мағриб Аллоҳникидир, қаёққа қарасангиз Аллоҳнинг юзи бор. Албатта, Аллоҳ кенг қамровли, билувчи зотдир” (Бақара, 115) оятини ўқиди. У бу оятни “Мусулмон одам намозида юзини хоҳлаган томонга буриши мумкин экан, оятнинг маъноси буни аниқ кўрсатиб турибди” деб тушунди. Бола тўрт буюк имомлар намозда юзни фақат Каъба томонга буриш керак деб иттифоқ қилишганини, уларда бу ҳақда далиллар борлигини эшитган экан, лекин ўша ҳужжатларни ўрганмаган. Хўш, у намозга турганида нима қилади? Ўзида бор ҳужжатга эргашадими ёки иттифоқ бўлиб, бунга тескари ҳукм чиқарган имомларгами?

– У ўз эътиқодига эргашиши лозим!!!

– У масалан, машриққа қараб намоз ўқиса, намози дуруст бўладими?

– Ҳа. Чунки у ўз шахсий эътиқодига эргашиши лозим!

– Агар шахсий эътиқоди унга қўшнининг аёли билан зино қилиш, хамр ичиш, қўшнисининг молини ноҳақ тортиб олишда ҳеч қандай гуноҳ йўқ, деб ишонтирадиган бўлса-чи? Унинг “шахсий эътиқоди” бўлганлиги учун Аллоҳ таоло унга бу нарсаларни ҳалол қиладими?

У бироз сукут қилиб, сўнг деди:

– Нима бўлганда ҳам, сиз мендан сўраган ушбу ҳолат воқеликдан узоқ ва ҳаётда юз бериши мумкин эмас.

– Бу хаёл эмас, аксинча, бундай нарсалар ва бундан ҳам ажабланарли ҳодисалар ҳаётда тез-тез учраб турибди! Ислом, Қуръон ва Сунна ҳақида илмга эга бўлмаган ўспирин тасодифан ушбу оятни эшитиб ёки ўқиб қолиб, ундаги зоҳирий маънога қараса, ҳар қандай араб тушунадиган нарсани тушунади: намозхон юзини истаган тарафга бурса ҳам “гуноҳ йўқ” экан! Ваҳоланки, у ҳамманинг бошқа томонга эмас, айнан Каъбага қараб намоз ўқишини кўриб турибди. Яъни мусулмонлар орасида Исломдан ҳеч нарса билмайдиган одамлар бор экан, бундай бўлиши табиий ва ҳар қачон юз бериши мумкин. Қисқаси, бу ҳолат хоҳ воқелик бўлсин, хоҳ хаёлий, сиз бу ҳақда чиқарган ҳукм хаёлий эмас эди. Сиз шахсий фикрни ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳукм чиқариш учун асос бўлади, деб ҳисобладингиз.

– Текшириб кўриши керак. Ахир у бирорта ҳадис ёки бошқа оятни ўқимаганми?

– Унда мана бу саволимга жавоб беринг. Бир кишининг фарзанди бор. Бола касал бўлди, дейлик, шамоллаб қолди. Шаҳардаги ҳамма табиблар уни текшириб, унга фалон дорини бериш керак дейишди. Улар боланинг отасига унга пенициллин уколидан эҳтиёт бўлишни уқтириб, бу боланинг ўлимига олиб келади, деб айтишди. Бироқ боланинг отаси пенициллин шамоллашда ёрдам беради деб тиббий журналларда ўқиган эди. У бу масалада ўзининг билимларига асосланиб, табибларнинг маслаҳатини рад этади, чунки уларнинг ҳужжат-далилларини билмайди. У шахсий фикрига суяниб, боласига пенициллин укол қилдиради. Натижада бола Аллоҳнинг ҳузурига йўл олади. Ўша отани маҳкамага тортиш керакми? Бу ерда унинг гуноҳи борми?

У бироз ўйланиб турди ва жавоб берди:

– Булар бошқа-бошқа масалалар.

– Аксинча, булар айни бир хил масалалар. Худди бояги ўспирин олимларнинг иттифоқ қилган фикрларини эшитгани каби ота ҳам барча табибларнинг фикрларини эшитди. Лекин у фақат тиббий журналда ўқиган маълумотига таянди, худди бояги ўспирин Аллоҳнинг Китобидан ўқиган битта матнига таянгани каби. Иккаласи ҳам ўз шахсий фикрини қўллади!

Сардор САИДОВ,

Қарши тумани «Сарой» масжиди имом-хатиби

Жиҳод, такфир, шаҳидлик, мазҳабсизлик, халифалик каби масалалардаги сохта даъволарга раддиялар
Минг афсуски, ўта нозик ва ҳассослик билан ёндашиш талаб этиладиган “такфир”, “жиҳод”, “шаҳидлик”, “мазҳабсизлик”, “халифалик” каби тушунчаларни турли диний экстремистик оқим аъзолари чаласавод кимсаларнинг фатволарига таянган ҳолда ғаразли ниятларда талқин этишмоқда. Бундай нотўғри талқин одамлар онгини бузиб, уларнинг иддаоларига эргашмаганларга нисбатан уруш, қон тўкиш, зулм ўтказишга сабаб бўлмоқда.

“Шаҳидлик” ёки ҳудкушлик амалиёти ва унга раддия. Ҳозирда баъзи гуруҳ ёки шахслар томонидан “ўз-ўзини ўлдириш” тушунчаси шаҳидлик деб нотўғри талқин қилинмоқда. Аслида бу ҳаракатлар ҳам шахснинг ўз ҳаётига тажовуз қилиши бўлиб, Қуръон ва Суннатга кўра ўз жонига суиқасд қилиш ҳисобланади. Дунёнинг баъзи давлатларида ҳокимиятга эришиш учун ислом динини ниқоб қилиб олган бузғунчи кучлар томонидан мусулмон шахснинг маълум мақсадлар йўлида “ўзини-ўзи ўлдириш”и “шаҳидлик амалиёти” деб баҳоланиши айни адашишдир. Ислом уламолари томонидан мазкур “кучлар”нинг ўз ҳаракатларини оқлаш мақсадида келтирган барча далиллари қораланган ва асоссиз деб топилган. Қадимги фақиҳлар азобланиш ёки асирга тушишдан қутулиш учун ўзини-ўзи ўлдириш ҳаромлиги ҳақида иттифоқ қилишган. Ибн Хазм айтадилар: “Фуқаҳолар шахсни ўзини-ўзи ўлдириши, аъзоларидан бирортасини кесиши, айниқса, кесса оғриғи ҳаёт учун жуда ҳам хавфли бўладиган аъзосини кесиб даволамасдан ўзини-ўзи қийнаши ҳалол эмаслигига иттифоқ қилишган”.

Шунингдек, яна кўплаб манбаларда ислом фақиҳлари томонидан мусулмон шахснинг тинч-осойишта ҳаётда ўз ўзини ўлдириш у ёқда турсин, ўзига ўлим тилаш ҳам қоралангани таъкидланади.

Имом Қуртубий Қуръони карим “Нисо” сурасидаги: “Бир-бирларингизни ўлдирмангиз!”, – ояти ҳақида фикр билдириб, унда инсонлар бир-бирларини ўлдиришдан қайтарилган бўлса ҳам, шахснинг ўз жонига қасд қилишини ўз ичига олади”, – дейди.

Бугунги кунда мавжуд замонавий фатволарда ҳам “Нисо” сурасининг мазкур 29-ояти асос қилиниб ўзи ёки бошқа шахсни ўлдириш исломда қатъий ман этилгани таъкидланади. Унга кўра бир кимса душман ичида ўзини портлатса, биринчи навбатда, ўзи ўлади, қилган иши очиқдан-очиқ ўзини ўлдириш ҳисобланади. Қолаверса, бегуноҳ инсонлар қони тўкилади. Ўз жонига қасд қилган ва ноҳақ қон тўккан кимса эса дўзахга тушиши Қуръон оятларида очиқ билдирилган. Айниқса, мазкур фатволарда ўз Ватани ҳудудида амалга оширилган ҳудкушлик амалиёти кечириб бўлмас жиноят эканлиги ва бу – ислом ҳамда миллатдошларига нисбатан содир этилган энг катта хиёнат бўлиши маълум қилинган.

Асримизнинг забардаст уламолари ушбу сўзларини исботлаш мақсадида: “Қуръон оятлари ва Суннатда баён этилган ўзини-ўзи ўлдириш тўғрисидаги ман қилинган кўрсатмаларнинг мавжудлиги, унинг ҳаром амал эканлиги унинг ношаръий амал эканлигидан далолатдир”, – ­­­дейдилар. Замонавий чиқарилган фатволар хулосасида мазкур амалиётларда ўлган кимса шаҳид бўлмаслиги ва уни шаҳид деб номлаш ҳам мумкин эмаслиги, аксинча, мазкур амаллар ўзини-ўзи ўлдириш ва ўз жонига қасд қилиш деб таъкидланади.

Жиҳод сўзининг мазмун-моҳияти. Жиҳоднинг луғатдаги хусусиятидан келиб чиққан ҳолда қатор турларга ажратилган. Ислом динига сўз билан даъват қилиш ёки фарзандни ота-онаси хизматида бўлиши ҳам жиҳод ҳисоблангани боис, унинг кенг маънода қўлланиши аён бўлади.

Умумий ҳолда жиҳод нафс, шайтон ва босқинчиликка қарши курашиш каби турларга ажратилган.

Пайғамбар алайҳиссалом Макка даврида мушриклар томонидан содир бўлган қийинчиликларга барча саҳобаларни сабр қилишга чорлаб, уруш қилишдан қайтарганлар. Қуръон илмлари билан шуғулланган уламоларнинг таъкидлашларича, 70 дан ортиқ ояти-каримада мусулмонлар кофирларга қарши жиҳоддан қайтарилган. Ҳатто, ҳимоя учун ҳам кофирларга қарши жанг қилишга рухсат берилмаган.

Макка даврида Пайғамбар алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг Наҳл сураси 125-оятидаги: “(Эй Муҳаммад), Парвардигорингиз йўли – динига донолик, ҳикмат ва чиройли панд-насиҳат билан даъват қилинг! Улар билан энг гўзал йўлда мужодала-мунозара қилинг!”, – деган кўрсатмаси асосида фаолият олиб борган.

Мусулмонлар қатнашган жанглар фақатгина уруш ҳудудларида бўлиб, Пайғамбар алайҳиссаломнинг кўрсатмасига мувофиқ жангда қўлида қурол бўлган кимсалар билан урушилган, агар улар тўхтатишни хоҳлашса сўзсиз тўхтатилган. Шунингдек, жангни хоҳламаганларга тегилмаган, аёллар, болалар ва кекса ёшдагиларга ҳужум қилинмаган. Ўзаро аҳдлашган кимсаларга хабар бермасдан ёки тўсатдан ҳийла билан уруш очилмаган, душман томон олдин жанг бошламагунча, уларга уруш қилинмаган.

Пайғамбар алайҳиссалом мусулмон жамиятини барпо этиш ёки унга ҳудуд ҳозирлаш учун умуман жанг қилмаган. Ва ҳатто хос давлатни барпо этиш мақсадида мусулмонларни жамлаш учун ҳам амалга оширмаган. Агар “жиҳод” ислом давлатини қуриш учун ёки инсонларни динга киришга мажбурлаш учун жорий этилганида, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ўзи бу борада намуна бўлур эдилар. Бироқ Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай йўл тутмаган. Аксинча, мусулмон жамияти тинч йўл билан табиий равишда юзага келган.

Ҳозирда турли гуруҳ ва тоифалар ўзлари илгари сураётган ғояга эришиш мақсадида “жиҳод” турларидан фойдаланишга уринмоқдалар. Улар баъзи мусулмонларнинг ислом аҳкомларини тўғри талқин этадиган илмий савияга эга эмаслигидан фойдаланиб, “жиҳод – муқаддас уруш”, деган тушунчаларни тарғиб қилиб, ноҳақ қон тўкилишга сабабчи бўлмоқдалар. Бунга дунёнинг турли чеккасида “жиҳод” ниқоби остида содир этилаётган қўпорувчилик ҳаракатлари мисол бўла олади.

Афсуски, ушбу тушунча такрор ва такрор ислом уламолари томонидан шарҳланиб, жиҳод бу – жанг қилиш эмаслиги, араб тилида урушни англатувчи “қитол” сўзи мавжудлиги таъкидланаётган бўлсада, баъзи шахслар онгида жиҳод қуролли кураш деган тушунча ҳамон ҳукмрон бўлиб турибди.

Ваҳоланки, “жиҳод”нинг асосий негизи ислом ва унинг асосларини инсонларга тўғри талқин этишдир. Бунга турли фиқҳ китобларининг жиҳод боби ҳужжат бўла олади. Мазкур асарларда инсонларни яхшиликка чорлаш ва ёмонликлардан қайтариш, ўзининг инсонийлик жиҳатлари билан бошқаларга намуна бўла олиш жиҳоднинг асосий мағзи эканлиги баён этилган. Имом Нававий ўзининг “Ал-манҳаж фий аввал китаб ал-жиҳад” китобида “жиҳод”нинг таърифи ва турлари баёнида “... яхши ишларга буюриш ва ёмон ишлардан қайтариш” марказий ўринда туришини баён қилган. Имом Дирдийр ўзининг “Ақроб ал-масалик” деган асари “жиҳод” бобини шариат илмларини тарқатиш, яхши ишларга буюриш ва ёмон ишлардан қайтариш вожиб эканини тушунтириш билан бошлаган.

Халифалик масаласи. Барчамиз оммавий ахборот воситалари орқали гувоҳи бўлганимиздек, Ироқ ва Сурия мамлакатлари ҳудудида “Ироқ ва Шом ислом давлати” диний-экстремистик гуруҳи гўёки “халифалик” тузилганини даъво қилди. Табиийки, бу қандай гуруҳ, мусулмон оламининг унинг баёнотига муносабати қандай деган саволлар туғилади.

Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳадиси шарифларида айтилганидек: “Халифалик мендан сўнг ўттиз йил. Ундан сўнг подшолик ва амирлик бўлади”. Шунга кўра, Абу Бакр икки йил, Умар ўн йил, Усмон ўн икки йил ва Али олти йил халифалик қилди.

Ўтган умавий, аббосий ва усмонли турк ҳукмдорлар амалда жамиятнинг диний ҳаётига таъсир кўрсатмаганлар. Шунинг учун ҳам маълум даврдан сўнг диний арбоблар қатлами (фақиҳ, муфассир ва муҳаддислар) шакллана бошлади. Диний масалалар бўйича жамоатчилик фикрини диний уламо ва фақиҳлар ривожлантирган. Айтиш мумкинки, давр ўтиши билан ҳукмдорлар давлат ишлари билан, уламолар эса диний масалалар билан шуғулланганлар.

Ҳозирги мутаассиб кишиларнинг халифалик тузиш тўғрисидаги фикрлари асоссиздир. Дунёвий тизим ҳукмрон бўлган ҳозирги замонда халифаликка зарурат йўқ. Буни воқеликнинг ўзи бизга кўрсатиб турибди.

Юқорида таъкидланганидек, давлат диндорларга ўз ибодатларини тўлиқ, эмин-эркин адо этишлари учун барча шароитларни яратиб бераётган, буюк маънавий меросимиз ўрганилиб, муқаддас динимизга юксак эътибор ва эҳтиром кўрсатилаётган шароитда мутаассиб оқимларнинг бундай сохта даъволари буткул асоссиз ва хатодир.

Такфир тушунчаси мазмун-моҳияти. Ислом тарихида, такфир тушунчаси халифа Али розияллоҳу анҳу даврида пайдо бўлган хорижийлар фирқаси томонидан ўзларига эргашмаганларга нисбатан қўлланилган. Улар дастлаб халифа Алининг ашаддий тарафдорлари бўлиб, “Сиффийн” жангидан сўнг ҳазрати Алидан ўн икки минглик қўшин билан ажралиб чиқиб, унга ва Муовияга қарши баробар кураш бошлаган.

Хорижийлар қурол ишлатиш орқали ўз эътиқодини тарқатиш ва ҳокимиятга эришишни мақсад қилиб қўйган. Улар мусулмонларни ўлдиришни ҳалол санайдилар. Катта гуноҳ қилган кишини кофирга чиқариб, уларнинг моли ва жонини ўзларига ҳалол санашган. Таъкидлаш ўринлики, хорижийларнинг мазкур такфир тушунчаси орқали минглаб мусулмонлар, жумладан, халифа Алининг ҳам ҳаётларига тажовуз қилинган.

Ислом уламолари хорижийларнинг катта гуноҳ бўйича даъволарини таҳлил қилиб, умуман уларни исломий тушунчалардан йироқ эканлигини таъкидлашади. Жумладан, мусулмонлар томонидан содир этилган гуноҳлар сабабли исломдан чиқмаслиги ҳақида қатор далиллар мавжуд. Жумладан, Ислом уламолари айтадилар: Ислом шаҳодат калимасидир. У билан инсон мусулмон бўлади.

Бунга Убода розияллоҳу анҳунинг Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган ҳадислари далил бўлади: “Ким Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг Расули эканлигига гувоҳлик берса, дўзах унга ҳаром бўлади” (Имом Муслим ривояти). Яна: Абу Зарр розияллоҳу анҳунинг Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан келтирган ҳадислари далил бўлади: “Умматимдан бирор киши Аллоҳга ҳеч бир нарсани шерик қилмаган ҳолда вафот этса, жаннатга киради”, – дейилган (Имом Бухорий ривояти).

“Такфир” — мусулмонни имонсизликда айблаш демакдир. Жиҳодчилар уларга эргашмаган мусулмонларни “кофир” яъни “динсиз” деб асоссиз ҳукм чиқариб, ўзларининг жирканч мақсадларини, инсонийликка зид хатти-ҳаракатларини амалга оширмоқдалар. Бирор кишини кофирга чиқариш оғир иш, унинг хатари ва хатоси ҳам қаттиқ экан, уламолар бу борада толиби илм, айниқса энди илм ўрганишни бошлаган ҳали етарли билимга эга бўлмаган одам бу мавзуга киришишдан эҳтиёт бўлиши, ўзи ва охирати учун фойдали бўлган илмларни ўрганиш билан машғул бўлиши керак, деб таъкидлайдилар.

Мазҳабсизлик тушунчаси. ХХ аср сўнггида мусулмон оламида ислом ниқоби остидаги ақидапарастлик гуруҳларидан ташқари яна бир таҳдиднинг янги қатлами намоён бўлдики, у ҳам бўлса мазҳабcизликка чақирувчилар тоифасидир. Ҳаракат тарафдорларининг даъвосича, исломда унга эътиқод қилувчи шахс учун суннийликдаги тўрт мазҳабларнинг бирига эргашиш шарт қилинмаган.

Маълумки, суннийликда тўртта фиқҳий мазҳаб бўлиб, улар: шофиъий, моликий, ҳанбалий ва ҳанафий мазҳаблардир. Бу фиқҳий мазҳаблар исломда муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, бугунги таҳликали кунда ақидада адашаётган, мутаассиб, экстремистик оқимларга даъват қилаётганларнинг ноҳақ даъволарига зарба беришда асос бўлаётган бу мазҳаблар асосларини тутганлар адашмайдилар.

Хулафои рошидинлар даврларида ислом дини ҳудуди кенгайди. Миср, Сурия, Ироқ каби давлатлар ислом динини  ўзларига қабул қилдилар. Куфа ва Басра каби янги шаҳарлар барпо қилинди. Мазҳаблар пайдо бўлишининг асосий омили ҳам мана шундан бошланган. Бу юртларга ислом дини таълимотларини етказиб бера оладиган устоз яъни олим — саҳобалар келиб, уларнинг холис меҳнатлари самарасида Аллоҳ таоло дин аҳкомларини мукаммал талқин қила оладиган забардаст фиқҳ уламоларини дунёга келишини ирода қилди.

Ана шундай улуғ алломалардан бири ҳанафий мазҳаби асосчиси бўлмиш Имоми Аъзам Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собитдир.

Ҳанафийлик мазҳаби мўътадиллиги, динимизнинг моҳиятини мусулмонларга осон етказиши, диёримиз мусулмонлари асрлар оша ўзаро иттифоқда,  муаммоларни  осон ҳал қилиб, дин кўрсатмаларига гўзал ҳолда амал қилиб, келаётгани  юртимизда кўп сонли забардаст олимларнинг етишиб чиқаётгани кабиларда, энг мақбули сифатида ўз исботини топди. Бизнинг юртимизда диний эътиқодимиз асосан ҳанафий мазҳаби асосида экани Яратганнинг марҳамати, мўмин-мусулмонларнинг ҳидоят йўлида, аҳил-бирдам эканининг асосий сабабларидан биридир. Зеро, таниқли олим, марҳум Рамазон Бутий таъкидлаганидек: “Мазҳабсизлик бу динсизликка олиб борувчи кўприкдир”.

Ҳақиқатдан эътибор бериб ўрганиб кўрсак, ҳозирги кунимиздаги дин ниқоби остидаги ҳамма бузғунчи экстремистик оқимлар ва гуруҳларнинг аъзолари мазҳабсизликнинг натижасидир. Чунки, баъзан мазҳабга қарши бемазҳаблар қайсар ҳаққа унамайдиган, соф эътиқодли уламоларимизнинг насиҳати ва кўрсатмаларига рози бўлмайдиган мутаассиб бўлиб, охир-оқибат бузғунчи — террорчи оқимлар сафига кириб қолишмоқда.

Биз барчамиз  динимиз кўрсатмаларини халқимизга аҳли сунна вал жамоа, хусусан ҳанафийлик мазҳаби эътиқодига мувофиқ мукаммал қилиб етказишга масъулмиз.

Халқимиз маънавий ҳаётида асрлар бўйи эътиқод, иймон, пок ақида собитлиги муҳим ўрин тутган. Шундан келиб чиқиб, халқимиз эътиқодини турли ғаразли хуружлар ва ҳамлалардан ҳимоя қилиш, ёшларга динимизнинг асл моҳиятини тўғри тушунтириш, мусаффо ислом ғояларини аҳоли, хусусан, ёшларга тўғри тушунтириш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидандир. Мамлакатнинг келажаги бўлган ёш авлод ҳар жиҳатдан – ҳам жисмонан, ҳам ахлоқан, ҳам маънан баркамол бўлиши лозим. Пағамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.): «Ҳар бирингиз раҳбарсиз ва ҳар бирингиз қўл остидагиларингизга масъулсиз», дея марҳамат қилганлар.

Дин ниқобидаги турли бузғунчи оқим ва фирқалар мамлакатдаги тинчлик, осойишталик, миллатлар ва динлар ўртасидаги аҳилликка раҳна солишни мақсад қиладилар. Бу эса ҳар биримиздан доимо ҳушёрлик ва огоҳликни, ёшлар тарбиясига масъулият билан ёндашишни шу йўл билан жаҳолатга маърифатни қарши қўйиб, улар қалбини четдан бўлаётган барча хуружлардан қатъий ҳимоя этишни талаб этади.

Р. Атажонов. Янгиариқ тумани бош имом-хатиби,

(Шайх Абдулазиз Мансур фатволаридан фойдаланилди)

Жиҳод фитна ёки боғийлик эмас
Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда гўё “жиҳод” барча мусулмонларга фарз, шу боис ҳақиқий мусулмон ёшлар Сурия каби уруш кечаётган заминга бориши ва “кофирлар”га қарши курашиши зарур экани ҳақидаги даъватлар тарқатилаётгани сир эмас.

Ўзи Туркия ҳудудига беркиниб олиб, ёшларни Суриядаги уруш ўчоғида “ўтин” бўлишга даъват қилаётган “Абдулла Зуфар” каби шахслар фуқароларимизнинг, ўсмир-гўдакларимизнинг умрларига зомин бўлмоқда.

Ушбу фитначининг гўё “умматга жиҳодсиз ҳаёт йўқ” каби даъволарига алданаётган айрим ёшлар “жиҳод қилиш керак экан”, деган тор тасаввурлари билан Суриядаги террорчилар сафига бориб қўшилмоқда. Охир-оқибатда эса ушбу алданганлар жангу жадалларда ўлиб кетмоқда, ҳукумат ёки бошқа кучлар қўлига тушиб, умрлари қамоқхоналарда ўтмоқда. Сурияга эргаштириб борган турмуш ўртоқлари, опа-сингиллари насл-насаби номаълум жангари кимсаларга хотин бўлиб, норасида гўдаклари оч-наҳор, тарбиясиз ҳолда сарсон-саргардон бўлмоқда.

Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, дунё уламоларининг фикрларига таянган ҳолда “жиҳод” тушунчасининг Ислом таълимотидаги соф мазмун-моҳиятини эслаш мақсадга мувофиқдир. “Жиҳод” арабчада “жидду жаҳд”, “ғайрат қилмоқ” маъноларини англатиб, Ислом таълимотида дастлаб динни ҳимоя қилиш сифатида вужудга келган тушунча ҳисобланади. Жиҳод уруш маъносида эмас, Аллоҳнинг динига сўз билан даъват қилиш маъносида юзага келган. Араб тилида “уруш” маъносини “қитол” сўзи англатади.

Жиҳод Ислом ҳуқуқшунослари томонидан “қалб жиҳоди” (инсон ўзининг нафси ва ёмон хулқи билан курашуви), “тил жиҳоди” (яхшиликка чақириш, ёмон ишлардан қайтариш), “қўл жиҳоди” (жиноятчиларни жазолаш) ва “қилич жиҳоди” (душман билан қуролли кураш) каби кўринишларда бўлиши эътироф этилади.

Жалолиддин Суютийнинг “Ал-Фатҳул кабир” китобида (2-жуз, 280-б.) келтирилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кичик жиҳоддан катта жиҳодга, банданинг ҳавойи нафсига қарши қиладиган жиҳодига хуш келдингиз!” деганлар. Ушбу ҳадисдан энг афзал жиҳод инсоннинг ўз нафсини енгиши экани келиб чиқади. Жиҳод масаласида Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда: “Жиҳоднинг афзали Аллоҳ таолонинг йўлида ҳавойи нафсингга қарши жиҳод қилмоғингда”, дейилган.

Илм ўзлаштириш учун бор имкониятларини ишга солаётган ўсмирни маърифат йўлида, ота-онасининг розилигини олиш учун астойдил киришган инсонни эса ота-онаси хизматида жиҳод қилмоқда, деса бўлади. Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда айтилади: «Абдуллоҳ ибн Амр розийаллоҳу анҳу ривоят қилади: “Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб, у зотдан жиҳод қилишга изн сўради. Шунда у зот: “Ота-онанг тирикми?” дедилар. У “Ҳа”, деди. У зот: “Ундай бўлса, ана ўшаларнинг йўлида жиҳод қил!” дедилар» (Имом Бухорий, 3004-ҳадис).

Бошқа ҳадиси шарифда эса қуйидагилар баён этилган: “Аллоҳ нинг йўлида қиличи билан урушишнинг ўзи жиҳод эмас, балки ота–онаси, фарзандларини боқиши ҳамда ўзини одамлардан тиланишдан тўхтатиши ҳам жиҳоддир”.

Дунё уламоларининг хулосаларига кўра, Исломда қуролли жиҳод ҳукми шароитга қараб ўзгариб туради ва икки қисм: талаб ва мудофаадан иборат эканини таъкидлайдилар. Талаб жиҳоди ҳозирги кунда йўқ эканига уламолар ижмо қилганлар. Чунки мусулмонлар ҳозир турли мамлакатларда истиқомат қилиб, мамлакатлар орасидаги муносабатлар ўзаро урушмасликка ва элчихоналар орқали алоқаларга асосланган.

Мудофаа жиҳоди душман мусулмон юртига бостириб кирса, ҳимоя учун зарур бўлиб, у ҳеч қачон ички фитна шаклида бўлиши мумкин эмас. Исломда қонуний ҳокимиятга қарши фитна қилиб, боғийларча қурол кўтариб чиқиш эмас, аксинча, қонуний ҳокимиятни ҳимоя қилиш буюрилган. Имом Бухорий келтирган ҳадисда айтилади: Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким менга итоат қилса, Аллоҳ таолога итоат қилган бўлади. Ким амирга итоат қилса, демак, менга итоат қилибди ва ким амирга осийлик қилса, демак, менга осийлик қилибди. Чунки амир – орқасидан, яъни уни ҳимоя қилиб жанг қилинадиган ҳамда у билан душмандан сақланадиган қалқондир” (Имом Бухорий, 2957-ҳадис).

Уламоларнинг хулосасига кўра, агар душман мусулмон юртига уруш очиб, бостириб кирса, барча мусулмонларга қуролли жиҳод фарзи айн, бундай ҳолат бўлмаса, фарзи кифоя ҳисобланади. Қуролли жиҳод ҳокимият раҳбари қўли остида амалга оширилади. Жиҳод ҳеч қачон қотиллик, босқинчилик, одамларни гаровга олиш, мажбуран эътиқодини ўзгартириш ёки тинч мусулмон жамиятида фитна чиқариш учун жорий қилинмаган.

Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий “Исломда жиҳод тушунчаси, уни қандай тушунамиз ва у билан қандай муомалада бўламиз” асарида қуйидагиларни таъкидлаган: “Бирор юртга жиҳод қилиш, даъват қилиш ёки улар билан сулҳ тузишни мусулмонларнинг имоми белгилаб беради. Мусулмонларнинг бошлиқлари халифа, имом, подшоҳ, президент каби турли номлар билан аталиши мумкин. Уларнинг рухсатларисиз, ўзбошимчалик билан бу ишларни амалга ошириб бўлмайди”.

Шу нуқтаи назардан, уламолар жиҳод фақат мусулмонларнинг қонуний ҳукмдорлари томонидангина умматнинг хавфсизлиги, мол-мулки ва эътиқодини ҳимоя қилиш йўлида эълон қилиниши мумкин экани таъкидланади.

Аксинча, Исломда ҳақли равишда ҳукмдорлик қилаётган мусулмон раҳбарлар қўли остида халқ тинч яшаб келаётган вақтда исён кўтариб фитна чиқарганлар тоифаси “боғийлар” деб аталади. Одамларни ўлдириш, портлатиш, ўғирлаб кетиш, ўз давлатига қарши чиқиш каби қабиҳ ишлар орқали фитна чиқариш, халқнинг хавфсизлиги ва хотиржамлигини бузиб, таҳликага солиш, бегуноҳ одамларни ўлдириш, мулкига эга чиқиш, аёлларини эса ўзларига ҳалол деб эълон қилиш Қуръони карим кўрсатмасига кўра катта гуноҳ ҳисобланади.

Мусулмонларга боғийларнинг фитнасида қатнашиш Қуръони каримда қатъий ман этилган: «Сизлардан фақат золимларгагина хос бўлмаган (балки ҳаммаларингизга оммавий бўладиган) фитна (азоб)дан сақланингиз ва билиб қўйингизки, Аллоҳ жазоси қаттиқ (Зот)дир» (Анфол сураси, 25-оят).

Мусулмон оламида “Ислом динининг далили” деб эътироф этилган Бурҳониддин Марғинонийнинг машҳур “Ҳидоя” асарида ҳам боғийлар ҳақида тўхталиб, динда исёнчи кишилар ўлдирилса, жаноза ўқилмаслиги таъкидланган.

Экстремистик ва террорчи ташкилотлар тарғиботчилари жиҳод ғоясини сохталаштирилаётгани мазкур масалага мантиқан ёндашилган тақдирда ҳам ойдин бўлади. Масалан, куни кеча ижтимоий тармоқларнинг рус тилидаги манбаларида Сурия ҳудудида “Ҳайъат таҳрир аш-Шом” террорчилик ташкилоти аъзолари “Абу Дуджон Доғистоний” исмли, Доғистондан келган жангарини йўқ қилганларини эълон қилди. Ўз навбатида, ўтган йили май ойида “Абу Дуджон Доғистоний” томонидан Суриянинг Идлиб вилоятида доғистонлик бошқа жангари, “Кавказ амирлиги” гуруҳи раҳбари “Абдулла Цумади” (Залимхон Кадиев)ни ўлдирилгани ҳақида маълумотлар тарқатилган эди. Кўриниб турибдики, гўёки “жиҳод” қилиш учун Сурияга келган жангарилар ўз хўжайинларининг манфаатлари йўлида нафақат ҳукумат қўшинлари билан, балки ўзаро жанг қилмоқда, бир-бирини ўлдирмоқда. Буни қандай қилиб “жиҳод” деб аташ мумкин? (Давоми бор.)

Ўткир ҲАСАНБАЕВ

Жаҳолатга қарши маърифат билан курашмоқ – замон талаби
XXI юз йиллик ахборот асри бўлиб, ҳозирги давр авлоди глобаллашув жараёни шиддатли тус олган замонда яшамоқда. Айнан ёш авлод турли кўринишдаги ғоявий хуружлар нишонига айлангани ҳам ҳеч кимга сир эмас.

Бир томондан экстремистик оқимлар фаолияти, бошқа томондан миссионерлар ҳаракати, учинчи томондан эса “омма­вий маданият” тарғиботчилари ёш авлод онгига соф Ислом дини таълимотига зид ақи­даларни сингдириш, муқаддас эътиқо­димиздан айириш ва ўзбекона миллий ва диний қадриятларимиздан воз кечиш­га чақириш йўлида муттасил фаолият олиб бормоқда.

Бунинг оқибатида соф Ислом таълимотидан етарли даражада хабардор бўлмаган баъзи ёшлар экстремистик ғояларга чалғиб, турли жиноятларга қўл уришмоқда. Баъзилари, афсуски, ана шундай жиноятларнинг қурбонига айланмоқдалар. Айримлари Исломдек маърифатпарвар, тинчликпарвар, бутун инсониятга фақат яхшиликни таълим берувчи динни арзимаган дунё матоҳига алмашиб, ўзга динни қабул қилишяпти.

Бошқалари эса, ғарб давлатларининг моддий тараққиёти гўёки уларнинг маданиятига асослангандек хаёл қилиб, кийинишда, ўзини тутишда, ҳатто фикрлашда миллийлик ва динийликка ёт усулларни ўзига маъқул кўрмоқдалар. Буларнинг барчаси охир-оқибат порлоқ келажагимизга рахна соляпти.

Ислом таълимотида мусул­мон киши эътиқодга, ҳур ва озод яшашга, бир сўз билан айтганда, сокин ҳаёт кечиришга рахна солувчи ҳар қандай куч­га қарши курашиши лозимли­ги таъкидланади.

Анфол сурасининг 60-оятида бундай амр қилинган: «Улар учун имконингиз борича куч ва отлиқ бўлинмаларни тайёрлаб қўйингиз! Бу билан Аллоҳнинг ва ўзингизнинг душманингизни ва улардан ўзга сиз билмайдиган, лекин Аллоҳ биладиган (душман)ларни ҳам қўрқувга солган бўлурсиз. Аллоҳнинг йўлида нимани сарф қилсангиз, сизларга (унинг савоби) зулм қилинмаган ҳолингизда тўла–тўкис берилур».

Мазкур оятнинг мазмунига қарайдиган бўлсак, тинчлигимиз, халқимизнинг бирдамлиги, келажагимиз умидлари бўлмиш ёшларимизнинг камолотига рахна солиб турган ғоявий таҳдидларнинг олдини олишимиз учун Аллоҳ таоло бизларни йигирма биринчи асрдаги ғоявий зуғумларга қарши, миллатимиз ва динимиз душманларига қарши замонавий “куч”ни тайёрлаб қўйишга буюрмоқда.

Ҳомиджон ИШМАТБЕКОВ,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари

Сиз жиҳод нималигини биласизми ўзи?
САВОЛ:

Ютуб тармоғидаги бир видеороликда қандайдир воъиз бутун дунё мусулмонларини Сурия давлатига жиҳодга даъват қилганига гувоҳ бўлдим. Унинг айтишича, хозир Ер юзидаги барча мусулмонлар Сурияга жиҳодга боришлари фарзи айн экан. Унинг бу чақириғи тўғрими, умуман исломда фарз жиҳод қандай бўлади, шу ҳақида маълумот берсангиз.

ЖАВОБ:

Аввало бу мавзуда бирор фикрга келишдан олдин бизга савол билан мурожаат қилганингиз учун ташаккур. Бу ҳам Аллоҳнинг бир карами бўлибди. Сизга жавоб ёзиш билан кўпчиликка бу ҳақда фойдали маълумот берилади, иншааллоҳ.

Дарҳақиқат, ижтимоий тармоқларда яқин шарқ ҳудудларига жиҳод учун атрофдан мусулмонларни жалб қилиш ҳаракатлари кузатилмоқда. Бунга биз ҳам гувоҳмиз. Умумий қилиб айтганда ўша даъватчиларнинг ҳаммаси аслида жиҳод мавзусида авомни алдаб келишмоқда. Уларга ишонганлар эса алданмоқда. Нега дейсизми?

Биринчидан, жиҳод исломда усули дин эмас балки, фуруъи дин масалаларидан бўлиб, унинг фиқҳий истилоҳий маъноси: Орада “уруш қилмаслик” битими бўлмаган икки — кофир ва исломий давлатнинг бир бири билан, исломий давлат тарафдан дастлаб тинч йўл билан исломга кириш даъвати амалга оширилгач ва унга кофир давлат тарафдан рад жавоби берилгач, уларга қарши Аллоҳнинг сўзини олий қилиш мақсадида ҳарбий уруш қилишига айтилади. (Қаранг: Фатҳ ал-қадир 4/277, Ал-Фатава ал-ҳиндия 2/188, ал-Хираший 2/107, Жавоҳир ал-иклил 1/250, Шарҳ аз-Зарқоний алал-Муватто 2/287, Ҳошиятуш Шарқовий 3/193, Ҳошият ал-Божурий 2/268).

Мана шу таъриф бутун ислом уламоларининг жумҳури, хусусан тўрт мўътабар фиқҳий мазҳаб фуқаҳолари тарафдан бир хил эътироф этилган таърифдир. Бунга кўра, бирор исломий давлат орада ҳеч қандай тинчлик битими тузилмаган бошқа бир кофир давлатга тинч йўл билан исломга даъват қилиб элчи юборади. Агар улар элчиларга рад жавоби берса, улар яшаб турган Ерларда ҳам Аллоҳнинг сўзини олий қилиш учун ҳарбий юришга киришилади. Саҳобаларнинг даврида жиҳод худди шу тарзда амалга оширилар эди. Агар шу тарърифда белгиланган бирорта қайд воқеликда топилмаса, бу ҳарбий ҳаракат шаръан жиҳод бўла олмайди. Унда қатнашганлар мужоҳидлик мақомига эриша олмайди, унда қатнашиб ўлганлар шаҳидлик мақомида кетмайди.

Энди яқин шарққа, хусусан, сиз саволда тилга олган Сурия давлатига эътибор қаратамиз: Сурияда шу таърифда белгиланган шартларнинг бирортаси топиладими? Йўқ! Биттаси ҳам топилмайди. Чунки Сурияда асосан мусулмонлар билан мусулмонлар уруш бошлашди. Ҳукумат ҳам, унга қарши чиққан жангари тўдалар ҳам ҳаммаси “ла илаҳа иллаллоҳ” дейдиган мусулмонлар эмасмиди?! Мусулмон билан мусулмоннинг уруши “жиҳод” деб айтиларканми?! Асло! Ўша воиз “Сурияда жиҳод бўляпти” деб айтган гапида Аллоҳдан уялмасдан мусулмонларни алдаяпти. Жиҳод ва унга доир шаръий ҳукмларни билмайдиганлар эса унинг ёлғонларига лаққа тушяпти.

Иккинчидан, шуни аниқлаштириб олиш керак: ўзи исломда жиҳоднинг ҳукми нима? Фаразан бирор ҳудудда шариат талабларига жавоб берадиган жиҳод амалиёти топилса, унга бориб қатнашишнинг ҳукми нима? Аҳли сунна вал-жамоа уламоларининг аксарини ташкил қилувчи жумҳурнинг қавлига кўра, мабодо шаръий жиҳод топилган тақдирда, унга бориб қатнашиш фарзи кифоя ҳукмида бўлади. Яъни, маълум аскарлар ҳарбий сафарга отланса, бошқалардан фарзлик соқит бўлади. ҳамманинг ёппа бориши шарт эмас. (Қаранг: ал-Мавсуъа ал-фиқҳия 16/129)

Яна Сурияга қайтамиз: у ерда шаръий талабга жавоб берадиган жиҳод йўқлиги кундек равшан бўлсада, майли ҳаққоний жиҳод бўляпти деб фараз қилайлик, унга бориб қатнашиш Ер юзидаги барча мусулмонларга фарз бўлди деб жар солаётган жарчи, барибир мусулмонларни алдаётган бўлиб чиқади.

Учинчидан, жиҳоднинг ҳукми қачон фарзи айн бўлади? Қуйидаги ҳолатларда жиҳод кифоя даражасидан фарзи айн даражасига кўтарилади:

1-) Жанг майдонида ҳар икки томон — ислом ва куфр лашкари учрашиб, қарама-қарши саф тортган чоғда;

2-) Душман тўсатдан бостириб келган чоғда;

3-) Давлат раҳбари бирор душман кофир қавмдан хавфсираб, ёппасига ҳарбий чақириқ эълон қилганда. (Қаранг: ал-Мавсуъа ал-фиқҳия 16/132)

Сурияга чорлаб жар солаётганлар “Сурияда жиҳод фарзи айн” деб лоф уришяпти. Ва ҳолбуки жиҳоднинг фарзи айн бўлиши учун белгиланган шартларнинг бирортаси унда мавжуд эмас.

Тўртинчидан, шаръий жиҳодни ким ташкиллаштиради ўзи? Тўғри келган одам рўпарасидан чиққан одамни жиҳодга чақириб ҳарбий амалиёт бошлайверадими, ёки бошқача шаръий тартиби борми? Буни ҳам яхши билиб олишимиз керак. Шаръий талаб даражасидаги жиҳодни оддий фуқаролар эмас, балки султон, давлат раҳбарлари ташкиллаштиради. Давлат томондан ҳарбий сафарбарлик эълон қилингандагина фуқароларга унга итоат этиб ҳарбий амалиётларда қатнашиш фарз бўлади. Одиий фуқаро ё қандайдир тўдабошининг ташаббуси билан шаръий жиҳод ташкил этилмайди. (Қаранг: Ҳошияту Дасуқий 2/175, Жавоҳир ал-иклил 1/252, ал-Муғний 8/352, ал-Маҳаллий 7/291).

Бешинчидан, шариат талабига мос келадиган жиҳод ташкиллаштирилган тақдирда, унга тўғри кетилаверадими ёки шартлари борми? Буни ҳам билиш керак. Шариат талабига мос келадиган жиҳодга бориш учун қуйидаги шартлар керак:

А) Ота-онанинг изни. Модомики улар мусулмон бўлса. Ота-онанинг рухсатисиз жиҳодга бориш жоиз бўлмайди. Чунки Абдуллоҳ ибн Амр ибн ал-Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган, бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хузурига келиб жиҳодда қатнашишга рухсат сўрайди. Расулуллоҳ ундан “ота-онанг тирикми?” деб сўрайди. У: “ҳа”, деб жавоб беради. Расулуллоҳ: “икковининг хизматини қилиб жиҳод қил” дейдилар. Яъни, сенга ота-онанг рухсатисиз жиҳодга бориш жоиз эмас. Бу ҳадис далолатига кўра, ота-онанинг хизмати жиҳоддан олдинда туради.

Мантиқан олиб қаралганда ҳам жиҳод фарзи кифоя. Сиз бормасангиз, ўрнингизга бошқа кимдир бориб жанг қилади ва шу билан сиздан фарз соқит бўлади. Ота-она хизмати эса фарзанд учун фарзи айн. Сиз хизматларини қилмасангиз қўшнингизга ё ошнангизга сизнинг ота-онангизга хизмат қилиш фарз бўлмайди. Шунинг учун ҳам тарихда Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг олдига бир одам келиб: “мен Румга жиҳод учун боришга назр қилдим лекин, ота-онам ман этишяпти?” – деб айтганда Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу унга: “ота-онангга итоат қил, Рум сендан бошқа жиҳодчиларни топиб олади” – деб кескин жавоб берган. Бунга ўхшаш воқеалар Умар ва Усмон розияллоҳу анҳума халифалик даврларида ҳам бўлган. Суфёни Саврий, имом Авзаъий ва салафлар давридаги бошқа аҳли илмлар “Ота-онанинг розилиги жиҳод учун шартдир”, деб фатво берганлар (Қаранг: Ҳошияту ибн Обидин 3/220, Жавоҳир ал-иклил 1/252, Ҳошияту Дасуқий 2/175-176, ал-Муҳаззаб 2/229, Ниҳоят ул-муҳтаж 8/57, ал-Муғний 8/358, ал-Маҳаллий 7/292).

Б) Ота-она дастлаб фарзандининг жиҳодга боришига изн берса ва кейин фикри ўзгариб рухсатидан қайтишса, фарзанд жанг майдонини ташлаб ота-онасининг хузурига қайтиб келиши вожиб бўлади. (Қаранг: Равзатут-толибин 10/212, Ниҳоят ул-муҳтаж 8/58, ал-Муҳаззаб 2/229, ал-Муғний 8/359).

В) Ҳақдорнинг изни. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хузурига бир саҳоба келиб сўрайди: “Эй Аллоҳнинг Расули, нима дейсиз, агар мен Аллоҳнинг йўлида қатл қилинсам гуноҳларим кечириладими?” Расулуллоҳ: “ҳа, агар майдонда сабр билан душманга юзма юз турсанг, орқа қилиб қочмасанг ва шу тарзда қатл қилинсанг, гуноҳларинг кечирилади. Лекин қарзларинг эмас. Чунки менга Жаброил шундай деган” – дейдилар. (Имом Муслим ривояти)

Бўйнида қарзи бор одам ҳақдорнинг изнисиз жиҳодга бора олмайди. Жумҳур фуқаҳолар шундай деган. Ҳанафий мазҳабимизга кўра, ҳатто ҳақдор изн берган тақдирда ҳам, қарздор жиҳодга бормасдан қарзини узиш учун уйда қолиши мустаҳаб дейилган. (Қаранг: Ҳошияту ибн Обидин 3/221, Ҳошияту Дасуқий 2/175, Жавоҳир ал-иклил 1/252 ).

Г) Шаръий жиҳодга бориб том маънода мужоҳид бўлиш учун яна бир шарт, давлат раҳбарининг рухсати бўлиши керак. (Қаранг: ал-Мавсуъа ал-фиқҳия 16/136). Давлат рухсат бермаса шаръий жиҳод бўла олмайди.

Хулоса қилиб айтганда жиҳод шаръий жиҳод бўлиши учун, унда қатнашганлар жиҳоднинг фазлига эришиб, мужоҳидлик мақомига етиши учун, ўлганлар эса шаҳидлик даражасини қўлга киритиб сўроқсиз жаннатга кириши учун Ислом шариати белгилаб қўйган талабга мос шартлар топилиши керак. Агар шартлар топилмаса, у ҳеч қандай жиҳод бўла олмайди. Балки, Исломда ҳаром қилинган уруш бўлади. Бунда иштирок этганлар Аллоҳнинг шариатига қарши чиққан шайтон аскарлари қаторида бўлади. Унда ўлдирганлар қотил, ўлганлар эса гуноҳ узра жон берган боғийлар бўлади.

Биз сизга шуни маслаҳат берардикки, яна шунга ўхшаш видеороликларга кўзингиз тушганда ундаги воизларнинг жим-жимадор даъватларига ишониб қолишга шошилманг. Бирор илм аҳлидан бу ҳақда батафсил маълумот сўранг. Ҳақиқатни билганингиздан кейин эса ўша видео остида интернетга жойлаганларга қарата: “сиз жиҳоднинг нималигини биласизми ўзи?” деб савол қолдиринг.

Ботиржон ТОЖИБОЕВ | muslim.uz

Аллоҳ бузғунчиликни севмас
Ислом – инсон қадри ва тараққиёти учун хизмат қиладиган энг эзгу ғоялар билан йўғрилган диндир. Бироқ турли экстремистик ва террорчи ташкилотлар ўзларининг ғаразли мақсадларидан келиб чиқиб, ислом таълимотининг айрим ғоя ва тамойиллари мазмун-моҳиятини бир ёқлама, ўз манфаатлари йўлида нотўғри талқин қилиб, одамларни ҳидоят йўлидан адаштиришга уринмоқда.

Аллоҳ таоло Ўз каломи Қуръони каримда бузғунчи тоифалардан огоҳлагнтириб шундай марҳамат қилади:

«Уларга: «Ер юзида фасод (бузғунчилик) қилмангиз!» – дейилса, улар: «Албатта, биз чин ислоҳчилармиз», – дейдилар. Огоҳ бўлингки, айнан уларнинг ўзлари бузғунчилардир, лекин (буни ўзлари) сезмайдилар» (Бақара, 11-12).

«Биз ислоҳотчилармиз» дея иддао қилаётган бундай оқимлар ўзларининг қарашлари ва амалиётига қўшилмаганларни «адашганлар»га чиқармоқда. Бундай ёндашув ва талқинлар замарида жамиятдаги ижтимоий бирликка таҳдид солиш ва ички парокандаликни келтириб чиқариш мақсади мавжудлигини англаш қийин эмас, балки уларнинг асл мақсади ҳам айнан шудир! Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Бақара сураси, 60 оятида: «Аллоҳнинг ризқидан еб-ичингиз, Ер юзида бузғунчилик қилмангиз!»,  деган хитобига эътибор қаратадиган бўлсак, Имом Қуртубий ушбу оятнинг тафсирида: «Аллоҳ тартиб ўрнатилгандан кейинги ҳар қандай бузғунчи ва вайронакорликни унинг катта ё кичиклигидан қатъи назар, ҳаром қилди», деб, таъкидлаб келтирадилар.

Экстремистик оқимлар ўзларининг манфур ниятлари ва амалиётларини оқлаш мақсадида муқаддас ислом номи билан турли «фатволар» бериб келмоқда. Масалан, улар бунинг учун мутлақо асоси бўлмаган воқеани ўзларига далил қилиб олишган. Унга кўра, гўёки, Тоифга қоронғуда ҳужум қилинган, оқибатда аёллар ва ёш болалар ҳам ҳалок бўлган, саҳобалар бунинг ҳукмини Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан сўраганларида «Сизларнинг мақсадингиз мушриклар эди, қоронғуда ажратиш мураккаб бўлгани боис улар ҳам мушриклардандир» деган сохта ҳадисни асос қилиб, жамоат транспорт воситалари (автобус, поезд ва самолёт)ни олиб қочиш ва бегуноҳ одамларни гаровга олиш мумкинлигини уқтиришмоқда. Аммо Пайғамбаримиз алайҳиссалом Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда: «Дарҳақиқат, сиздан олдингиларни ўзаро қон тўкишга ва тақиқланган ишларни мумкин деб олишларига уларнинг динда чуқур кетишлари сабаб бўлди», дейдилар.

Афсуски, динда чуқур кетиш оқибати ислом уламоларининг кўрсатмаларини инкор қилишдан тап тортмайдиган, диний бирлик, ақидавий якдиллика очиқдан-очиқ таҳдид туғдирувчи, ўзаро низоларга кўмилиб кетган гуруҳларнинг пайдо бўлишига ғоявий замин яратмоқда. Аллоҳ бузғунчиликни севмаслигини, бундай ҳаракатлар ислом дини таълимотига мутлақо зид эканини Қуръони каримнинг «…Аллоҳ бузғунчиларнинг ишини ислоҳ этмагай» (Юнус, 81), оятидан ҳам кўришимиз мумкин.

Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (хорижийлар ҳақида огоҳлантириб): «Улар Қуръонни ўқиганда ўзларининг фойдасига деб ўйлайдилар, аслида эса у уларнинг зарарига юради», – дедилар».

Имом Муслим ва Имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади: «Кимки раҳмли бўлмаса, у раҳм қилинишдан маҳрумдир».

Бузғунчилик ишларини дин номидан амалга ошириб, ўзларининг мудҳиш қилмишлари ва жиноятлари билан ном қозонган хорижийларнинг «Ҳукм фақат Аллоҳникидир», деган даъволарига қарши Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу: «Ҳақ сўз билан ботил ирода қилинибди», деганлари эса, бугунги кундаги бузғунчи тоифаларнинг қилмишларига ва унинг асоси ҳамда оқибатларига ҳам кучли раддиядир.

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ эса: «Мўмин яхши ишлар қилса ҳам, Аллоҳдан қўрқиб туради, мунофиқ эса ёмон иш қилиб туриб, хотиржам юради», деганлари ҳам мўмин-мусулмонларга, инсониятга бесабаб зарар ва зулм қилиш кишининг ким экани ҳақида хулоса беради.

Имом Ғаззолий ҳазратлари эса: «мутаассиблар диндан фойдаланган ҳолда кишиларга ҳужум қиладиган катта йўлдаги қароқчилардир», деб таъкидлайдилар.

Шуни алоҳида таъкидлашимиз лозимки, бугунги кунда ҳам ҳар бир шахс таассубдан узоқ бўлиши, бузғунчилик ва вайронкор ғоялардан огоҳ бўлиши, Ислом дини ақидаларини яхши билиши, уларга амал қилиши ва улар асосида маънавий ҳимояланиши ҳар доимгидек долзарб бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходими Акмалхон Аҳмедов