устозга ҳурмат – Alhidoya.uz

“Ҳақиқий илм толиби устози билан шарафланмай, балки устозни шарафлантирадиган бўлади”
Маълумки, исломда кишилар ўртасида бўладиган барча муносабат ва муомалотлар одоби аниқ-тиниқ баён этилган бўлиб, мазкур одобларга амал қилганлар ҳеч қачон қоқилмай, мақсадга етишлари аниқ. Ана шундай  одоблардан бири устоз ва шогирд муносабатларидир.

Устозлар ҳурмати ҳақида шайх ул-ислом Имом Бурҳониддин Аз-Зарнужий «Таълим ул-мутааллим» номли китобида шундай дейди:

«Толиби илмнинг муҳим вазифаларидан бири, бу устоз ҳурматини сақламоғидир. Одоблар жумласига устоз олдида юрмаслиги, ўрнига ўтирмаслиги, ҳузурида рухсатсиз сўз бошламаслиги ва гапирганда ҳам кўп гапирмаслиги, устоз толиққан пайтида ундан бирор нарса сўрамаслиги, таълим учун ҳовлисига борганда, то устоз ўзи чиққунича эшик қоқмай, кутиб ўтириши, кабилар киради…».

Буюк аллома Бурҳониддин Марғинонийнинг ҳикоя қилишларича, Бухоро уламоларидан бири кунларнинг бирида дарс асносида бир неча марта ўрнидан туриб, ташқарига қараб, бир оз таъзим қилиб, яна ўтиради. Толиблар бундан ҳайрон бўлиб, сабабини сўрашади. Устоз: «Ташқарида устозимнинг ўғилларидан бири болалар билан ўйнаб юрибди. Қачон бу ерга яқинлашганини кўрсам, устозим ҳурматидан ўрнимдан туряпман», деб жавоб берадилар.

Аббосийлар сулоласининг бешинчи халифаси Ҳорун ар-Рашид (763-809 ) ўғилларидан бирини замон олими Асмаий – Абу Саид Абдул Малик ибн Қариб Боҳилий (122/740-216/831)га шогирдликка беради. Бир куни халифа аёнлари билан кетаётиб, йўлда Асмаийнинг таҳоратда оёғини юваётганини ўғлини эса унга сув қуйиб бераётганини кўриб қолади ва дарғазаб бўлиб ўтиб кетади. Буни кўрган устоз, ўғлини хизмат қилдирганимга халифанинг аччиғи келдида, деб афсусланади.

Кечқурун халифа Асмаийни чақиртиради. Кириб борганида халифа: «Мен сени нима учун чақирганимни биласанми, – деб сўрайди. Асмаий: «Ҳа, кундузи ўғлингни хизмат қилдирганим учун аччиғланиб чақирдинг», – дейди. «Тўғри», – дейди халифа, – нима учун у сув қуйиб беради сен оёғингни ювасан? Сен устозмисан, устоз бўлсанг, қўйиб бер уни ўзига, бир қўлида сув қуйиб, бир қўлида ювсин! Ахир, мен сенга ўғлимни тарбия қилишинг учун берган эдим, сен эса тарбия қилишни билмабсан», дея, койиб беради.

Абдулазиз Ғолиб Марғилонийнинг (1899-1982) “Машъал” номли китобларида қуйидаги жумлалар бор: “Агар бир одам сени йўлга солиб, ҳидоят йўлини кўрсатиб, сенга Аллоҳ таолони танитиб, мусулмонликни ўргатса, шундай одам ўзингни қул қилиб, ҳамма молингни олганида ҳам  ўшал раҳбарни сенда ҳаққи боқий қолади. Чунки у сени абадий азобдан сақлана олишингга сабаб бўлди.

Аҳмад ибн Яҳё Ал-Абюрий айтадилар:  “Кимнинг устози ундан рози бўлса ҳаётлик чоғида уни мукофотламайди, токи қалби устозидан хотиржам бўлиб қолмаслиги учун. Устози вафот топгачгина унинг розилиги натижасини кўради”.

Рисолайи Қушайрияда келтиришларича, Абдуллоҳ Ар-Розий Абу Усмон Ҳирийнинг Муҳаммад ибн Фазл ал-Балхийни таърифлаётганини эшитади ва у зот зиёратига муштоқ бўлиб боради. Лекин  зиёратдан кўнгли тўлмайди. Келгач, бу ҳақда Абу Усмон Ҳирийга айтади. Шунда у зот: “Сен у зотни менсимагансан, агар ихлос ва чин эътиқод билан борганингда эди, бундай бўлмас эди. Ким бировни енгил санаса, ундан ҳеч қандай фойда ололмайди. Уни ҳузурига ҳурмат билан бор, дейди. Абдуллоҳ у зот ҳузурига айтилганидек бориб, катта фойдалар олиб қайтади.

Муҳаммад Шановий айтадилар: “Мен қачон шайхларнинг ҳузурига кирсам, ақлимни синдирар эдим, яъни улардан содир бўлган нарсаларни ўзимча таъвил қилишдан сақланар ва ўзимни уларнинг оёғини остида кўрар эдим, шунда мен улар ҳузуридан катта  фойдалар билан чиқар эдим”.

Устоз-шогирд муносабатлари ҳақида гап кетганида Муҳаммад Мунир Самнудийнинг “Туҳфат ус-соликин”да келтирган  тавсиялари аҳамиятлидир.

“Шогирд-мурид одоблари кўп бўлиб, улардан баъзиси, устоз-шайх ҳузурида борганида агар рухсат берса кириши, бордию, рухсат бермаса, қайтиб кетавериши керак. Унинг ҳузурида ўтирганида, бошини қуйи қилсин, дилини, тилини ва бутун вужудини бежо фикр ва ноўрин ҳаракатлардан сақлаши лозим. Фақат жавоб бериш учунгина гапириши ва шунда ҳам паст ва майин овоз билан сўзлаши керак.

Устозининг шаръийга мувофиқ бўлган ҳар бир ишини сўзсиз бажарсин. Унинг амрларини бажаришда дилига ҳам бирор нарсани келтириб, қарши чиқмасин. Чунки кўпинча устоз шогирдда ҳосил бўлаётган, аммо шогирд уни ўзи учун макр-ёмонлик бўлишини сезмайдиган нарсаларни билади.

Шогирд устоз билан бирга таом емасин, агар у ўзи таклиф қилса у ҳолда мумкин. Кечаси ва заруратдан бошқа пайтларда унинг олдида юрмасин. Ўзининг бирор бир ҳолатини ундан яширмасин. У келганида таъзими учун ўрнидан турсин ва унга юзлансин. Унинг ҳузурида эснамасин, оёғини узатиб, суяниб ва чордана қуриб ўтирмасин. Магар у ўзи рухсат берса, у ҳолда ўтирса мумкин.

Устоздан берухсат унинг жойида ўтирмасин, кийимини берухсат киймасин,  тасбеҳи, қалами ва бошқа нарсаларини ҳам ишлатмасин. Агар унга меҳри товлаб бирор нарса, масалан, кийим, кавуш, салла ва бошқа нарсалар   ҳадя қилса дарҳол уни олиб, унинг кўзи олдида ўша нарсаларни кийиб юрсин. Бунда ўша нарсаларни эҳтиёт қилаётганини билдириб турсин. Имкони борича ўзини тақвода, динда, ахлоқда, ички ва ташқи покликда устозининг аҳволига яқин олиб боришга ҳаракат қилсин. Бунда пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуга кийим бериб, уни унга ўраб олганлари ва шундан кейин у зотнинг зеҳни зиёда бўлгани воқеасини хаёлига келтирсин.

Имом Шаъроний айтадилар: “Бир куни устозим ҳузурларига кавушли боришни ўзимга эп кўрмай, кавушимни ечиб, ялангоёқ кириб бордим. Бу иш у зотга таъсир қилди ва ёнларида ўтирган кишига паст овозда: “Бу йигитнинг  ўзига фойда ва зарарига қодир бўлмаган махлуқ – бандага қилган одоби шунчалик бўлса, барча нарсанинг молики – эгаси бўлган холиққа нисбатан одоби қанчалик юқори экан-а”, деганларини эшитдим. Билдимки, бундан у зот хурсанд бўлибдилар. Шаъроний яна шундай дейдилар: “Ҳақиқий шогирд устоз-шайхини ҳеч қачон машаққатга солмаслиги керак. Ҳақиқий толиб устози билан шарафланмай, балки устозни шарафлантирадиган бўлади”.

Шогирд одобларидан яна бири, унинг ҳузурида гўё, қул хожа ҳузурида ўтирганидек, чўкка тушиб ўтиришидир. Ортиқча ҳаракат билан унинг дилидан тушиб қолиши мумкин, бундан хушёр бўлсин. Натижада эса устозининг  баракаси ва илмининг фойдасидан бебаҳра қолади.

Одоблардан яна бири, устоз ҳузуридан чиқаётганида орқа қилмай олди билан чиқиб кетсин. Чунки содиқ шогирд улуғликка фақат устозининг ҳурмати билангина етади. Агар у шайхининг одобини жойига қўйса, демак у Аллоҳ таоло билан бўладиган одобларни ҳам жойига қўядиган кишига айланади.

Устознинг уйига кирса у йўқлик пайтида ҳам унинг олдида ўтирганидек ўтирсин. Унга устозининг фарзандлари, дўстлари, қариндошларининг ҳам ҳурмати вожиб бўлади. Ҳатто унинг гўдак фарзандларига ҳам шу каби ҳурматли бўлиши ва бу ҳурмат унинг вафотидан кейин ҳам давом этиши керак.

Одоблардан яна бири, у ўта зийрак ва хушёр  бўлишидир, токи устоз буюраётган ишни биргина ишора билан англаб олсин. Уни назарининг ўзи кифоя демай, унинг бошқа хизматларини ҳам бажарсин. Чунки саҳобалар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан жаннатда у зот билан бирга бўлишни сўраганларида уларга ёлғиз муҳаббатни ўзи кифоя қилади, демай уларни саждани кўпайтиришга, яъни, амал-меҳнатга буюрганларидан ҳам бу нарса маълум бўлади. Ҳадисда: “Кимни амали ўтказиб қўйса, уни насабининг тозалиги тургизиб қўймайди”, дейилган.[1]

Ўзида бирор фазилатни кўрса, албатта буни устозининг хизматидан деб билсин, агар ёмонлик кўрса буни ўз нафсининг ёмонлигидан билсин…”.[2]

Шуни билсинки, устозга бўлган одоб унга бўлган муҳаббат билан бўлади, шунга кўра, ким устозини ўзининг  барча истак ва хоҳишларидан устун қўймаса,  илм ва сулукда зафарга эриша олмайди.

Раҳматуллоҳ ФАЙЗУЛЛАЕВ,

Марғилолн шаҳар “Робия ҳожи она” мсжиди имом-хатиби

[1] Мазкур ҳадисни Имом Муслим, Абу Довуд, Термизий,  Насоий ва Ибн Можалар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилишган.

[2] Муҳаммад Мунир Самнудий. «Туҳфатус-соликин» Миср, «Маҳмудийя» матбаъаси, 1310/1889. 58-65-бетлар.

Бугунги жума мавъизаси: Исломда устоз ва уламоларга эҳтиром
بسم الله الرحمن الرحيم

الْحَمْدُ لِلَّهِ وَالصَّلاَةُ وَالسَّلاَمُ عَلَى سَيِّدِنَا رَسُولِ اللَّه وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ وَمَنْ تَبِعَهُمْ بِإِحْسَانٍ إِلَى يَوْمِ الدِّينِ أَمَّا بَعْدُ

Ҳурматли жамоа! Таълим-тарбия жамиятимиз ривожи учун муҳим аҳамиятга эга. Мана шу оғир юк таълим иши билан бевосита шуғулланадиган муаллимлар зиммасига тушади. Динимизда устознинг қадри ва фазли улуғдир. Чунки айнан ўша зотлар келажак авлоднинг шаклланишида катта ўрин тутади. Ўқитувчиларнинг машаққатли меҳнатлари эвазига ёш авлоднинг илмига илм, одобига одоб қўшилади. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қуйидаги сўзлари ўқитувчиларнинг фазилати учун етарли ҳисобланади:

إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ وَأَهْلَ السَّمَوَاتِ وَالْأَرَضِينَ حَتَّى النَّمْلَةَ فِي جُحْرِهَا وَحَتَّى الْحُوتَ لَيُصَلُّونَ عَلَى مُعَلِّمِ النَّاسِ الْخَيْرَ

(رواه الامام الترمذى عن أبى أمامة رضي الله عنه)

яъни: “Албатта, Аллоҳ таоло, фаришталар, осмонлар ва ерлардаги зотлар, ҳатто инидаги чумолилар ва (сувдаги) балиқлар ҳам одамларга яхшиликни ўргатувчи кишиларга раҳмат йўллайди ва истиғфор айтади”  (Имом Термизий ривоятлари).

Таълим-тарбия иши пайғамбарларнинг вазифаларидан биридир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар:

إِنَّ اللَّهَ لَمْ يَبْعَثْنِي مُعَنِّتًا وَلَا مُتَعَنِّتًا وَلَكِنْ بَعَثَنِي مُعَلِّمًا مُيَسِّرًا

(رواه الامام مسلم عن عائشة رضي الله عنها)

яъни: “Албатта, Аллоҳ таоло мени одамларни қийинчиликка соладиган, уларнинг адашишини хоҳловчи қилиб эмас, балки муаллим ва осон қилувчи қилиб юборди” (Имом Муслим ривоятлари).

Ёш авлод муаллимлар олдида омонатдир. Албатта, уларнинг таълим-тарбияси борасида устозлар масъулдирлар. Улар келажакда комил инсон бўлиб етишишлари учун бор имкониятларини ишга солишлари зарур. Чунки ҳадиси шарифда шундай дейилади:

كُلُّكُمْ رَاعٍ وَكُلُّكُمْ مَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ

مُتَّفَقٌ عَلَيهِ عن ابن عمر رضي الله عنهما

яъни: “Ҳар бирингиз раҳбардирсиз ва қўл остингиздагилардан масъулдирсиз” (Муттафақун алайҳ).

Муҳтарам жамоат! Мамлакатимизда устоз ва мураббийларга эҳтиром кўрсатиш, уларни эъзозлаш, ижтимоий имтиёзлар яратиш борасида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Жамиятнинг маънавий-маърифий даражаси устоз ва мураббийларга бўлган муносабатга қараб баҳоланади. Жамиятнинг кўп қисмини ташкил қилувчи ёшларимизга таълим-тарбия бериб келаётган устоз ва мураббийларимизни ҳар вақт ҳурматлашимиз ва эъзозлашимиз лозим. Зеро, келажак авлодни баркамол ва етук маърифатли бўлиб етишишида уларнинг хизматлари каттадир. Ўзбекистон бугунги дунё ҳамжамиятида ўзининг муносиб ўрнини эгаллаб, таълим, маданият, спорт ва бошқа соҳаларда ўзини кўрсатиб, халқаро майдонда ўз мавқеъига эга бўлишида устоз ва мураббийларнинг ўрни беқиёсдир. Шу муносабат билан юртимизда ҳар йили 1 октябрь кунини “Устоз ва мураббийлар куни” сифатида нишонланади. Бу кунда устозларга янада кўпроқ ҳурмат-иззат кўрсатилади ва уларга хурсандчилик бахш этишга ҳаракат қилинади.

Устозларни қадрлаш ҳақида сўз кетганда, беихтиёр ҳазрати Мир Алишер Навоий бобомизнинг ушбу сўзлари ёдимизга тушади:

Ҳақ йўлида ким сенга бир ҳарф ўқитмиш ранж ила,

Айламак бўлмас адо онинг ҳаққин минг ганж ила.

Демак, жамиятда муҳим ўрин тутган, машаққатли касб эгаларининг масъулиятлари қанчалик катта бўлса, уларнинг ҳурматларини сақлаш ҳам халққа шунчалик бурч бўлади.

Динимиз таълимотига кўра илмларига амал қилувчи уламолар ва одамларга фойдали илмларни таълим берувчи муаллимларнинг Аллоҳ таоло ҳузурида шаънлари улуғ, қадрлари юксакдир.

Инсоният учун фойдали бўлган ҳар қандай илм Исломда ардоқланади. Замонавий билимлардан дарс берувчи устозлар ҳам яхши ниятлари сабаб ажру савобга эришадилар.

Уламо ва устоз мураббийларни қадрлаш ва эҳтиром қилиш шаръан вожиб амаллардандир. Зеро улар ўтган улуғ зотлар ва олимларнинг меросхўрларидир. Ўтган олимлар молу дунёни эмас, балки илмни мерос қолдиргандирлар. Илмнинг фазилати ҳақида Имом Бухорийдан қуйидаги ҳадис ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Тушимда менга бир идишда сут келтирилди, қонгунимча ичдим, ҳатто тирноқларимдан сут чиққанини кўрдим”. Саҳобаи киромлар сўрадилар: “Ё Расулуллоҳ, сутни нимага йўйдингиз?”. “Илмга”, – дедилар Расулуллоҳ алайҳиссалом”.

Илм аҳлини Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг мадҳ этиб, шундай  марҳамат қилган:

يَرْفَعِ اللَّهُ الَّذِينَ آَمَنُوا مِنْكُمْ وَالَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ دَرَجَاتٍ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ

(سورة المجادلة/11)

яъни: “… Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган (барча яхши ва ёмон) амалларингиздан хабардордир” деган бўлса, “Зумар” сурасида шундай дейди: “Айтинг: «Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлурми?!” (Мужодала сураси 11-оят).

Яъни олимлар билан жоҳил-илмсизлар Аллоҳнинг ҳузурида ҳам, жазо ва мукофотда ҳам тенг бўлмайдилар. Шундай экан илм аҳлларига нисбатан одобсизлик қилмаслик, уларга азият бермаслик лозим.

Машҳур муҳаддис олим Абул Қосим ибн Асокир илм аҳлларига одобсизлик қилган кишига насиҳат қилиб, шундай деган: “Билгинки, уламоларнинг гўштлари заҳарлидир. Ким бирор олимни ҳақорат қилса Аллоҳ таоло унинг ўлимидан аввал қалбини ўлими билан балога гирифтор қилади”.

Яъни, илм аҳлларига нисбатан одобсизлик қилиб, улар йўқликларида ортиларидан гапирган киши гўё заҳарли гўшт егандек бўлади. Унинг бу қилган иши сабабли Аллоҳ таоло унинг ўзидан аввал қалбини кўр қилиб қўяди.

Аллома ибн Нажжорнинг “Тарих”ида Қози имом Абу Тоййибдан қилинган саҳиҳ ривоятда шундай воқеъни келтирилади “Биз Бағдоддаги жомеъ масжидда ўтирган эдик. Бир хуросонлик ёш йигит келиб, олимлардан бир масала ҳақида сўраб далилини талаб қилди. Шунда унга сўраган масаласини жавобини айтиб Абу Ҳурайа разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис ушбу масаланинг далили экани айтилди. Йигит: “Абу Ҳурайра ҳадиси ҳужжат бўладиган одам эмас” деди. У гапини тугатиб бўлмасдан “жомеъ” шифтидан катта бир қора илон тушди. Бу ҳолатни кўрган одамлар қўрқиб кетиб, ҳар томонга қоча бошлашди. Илон айни ўша йигитни таъқиб қиларди. Шунда йигитга қарата “ҳозир айтган гапингдан тавба қил” дейилди. У шошганича “тавба қилдим” деган эди илон ҳеч қандай из қолдирмай ортига қайтиб кетди”. Ушбу ҳикояни келтирган машҳур муҳаддис олим Ибн Салоҳ “ушбу ривоят ишончли санад билан собит бўлган бўлиб, ривоят қилганларни барчаси ишончли кишилардир” деган.

Юқоридаги келтирилган ва ундан бошқа кўплаб шаръий далиллардан хулоса қиладиган бўлсак инсонларни, айниқса, устозлар ва илм аҳлларини ҳақорат қилиш, ортларидан ғийбат қилиш, одамлар ўртасида обрўсизлантиришга уруниш шаръан ҳаром амалдир. Аксинча уларни қадрлаш, ҳурмат қилиш, насиҳатларига қулоқ тутиш эса марғуб ва матлубдир. Ҳар бир инсон қўлидан келганича уларга нисбатан самимий бўлишга, ўзаро меҳр-муҳаббат асосида муомалада бўлишга ҳаракат қилиши лозим. Зеро ҳазрати Али разияллоҳу анҳу айтганларидек “Уламоларни яхши кўриш ҳам диёнатдандир”.

Ҳурматли жамоат! Дарҳақиқат, агар биз ҳақиқий тараққиётга эришмоқчи бўлсак, дунёнинг пешқадам халқлари сафига қўшилмоқчи бўлсак, илмга бўлган муносабатимизни Ислом таълимотлари асосида ўзгартиришимиз лозим. Ҳадиси шарифларда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

الكَلِمَةُ الْحِكْمَةُ ضَالَّةُ الْمُؤْمِنِ فَحَيْثُ وَجَدَهَا فَهُوَ أَحَقُّ بِهَا

(رواه الامام الترمذي عن أبي هريرة رضي الله عنه)

яъни: “Ҳикматли калима мўминнинг йўқотган нарсасидир. Уни қаерда топса ҳам олишга ҳақлидир” (Имом Термизий ривоятлари).

Ушбу ҳадисда ҳар қандай фойдали илм, гарчи бир калима бўлса ҳам мўмин-мусулмон киши учун худди йўқотиб қўйиб, излаб юрган қадрли буюмига ўхшатилмоқда. Уни қаерда топсак ҳам бошқалардан кўра ўзимиз ҳақли эканимизни билишимиз керак.

Барчамиз ёш авлод таълим-тарбияси борасидаги давлатимиз олиб бораётган изчил ислоҳотларни амалга оширишда ўзаро ҳамжиҳатлик руҳида саъю-ҳаракат қилсак, бу борадаги дунёқараш ва тасаввурларни тубдан ўзгартирсак, кўзланган мақсад ва натижаларга эришамиз. Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтади:

…إِنَّ اللَّهَ لَا يُغَيِّرُ مَا بِقَوْمٍ حَتَّى يغَيِّرُوا مَا بِأَنفُسِهِمْ …

(سورة الرّعد/11)

яъни: “…Албатта, бирор қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларни ўзгартирмас…” (Раъд сураси 11-оят)

Дунёда илм-фан шиддат билан ривожланмоқда, ҳар куни кашфиётлар қилинмоқда. Лекин шу кашфиётларнинг қанча қисми мусулмонлар ҳиссасига тўғри келмоқда? Афсуски, бу нисбат жуда кам бўлиб, бизни огоҳликка, илм-фан билан жиддийроқ шуғулланишга ундайди. Тарихда мусулмон олимлари дунё халқларига кўплаб кашфиётларни тақдим этганлар. Кашфиётларнинг кўпи аниқ фанларга тўғри келган, яъни математика, геометрия, астрономия, физика, кимё ҳамда тиббиёт фанлари ривожланган.

Бугунги кун ёшларига жуда кўп имкониятлар яратиб берилганига қарамай баъзи ёшларимиз бу имкониятлардан оқилона ва тўғри фойдаланишмаяпти. Ваҳолангки, ёшлик даврида вақтнинг қадрига ётиш, ундан унумли фойдаланиш лозим. Ҳасанул Басрий раҳматуллоҳи алайҳ:

الْعِلْمُ فِي الصِّغَرِ، كالنَّقشِ فِي الْحَجَرِ

яъни: “Ёшликда ўрганилган илм тошга ўйилган нақш кабидир”, – деганлар.

Буюк тобеинлардан Алқама ибн Қайс раҳматуллоҳи алайҳ: “Ёш йигитлик давримда нимани ёдлаган бўлсам, гўё унга (ёдлаган нарсамга) вараққа қарагандай бўламан”. Яъни ёшликда ўрганган илмим шунчалик қалбимда ўрнашдики, уни қоғоздан ўқигандек айтишим мумкин, дер эканлар.

Шуни унутмаслигимиз керакки, ҳар бир ота-она фарзандига биринчи устоз ҳисобланади. Бу устозлик фарзанд хоҳ боғчада, хоҳ мактабда ё хоҳ олийгоҳларда таълим олаётган бўлса ҳам давом этиши керак. Инсоф билан ўйлаб кўрайлик, қачон мактабдаги фарзандимизнинг ўқишлари, кундаликларидаги баҳолари, дарсликларининг аҳволи билан қизиқиб кўрдик. Қачон олийгоҳда ўқиётган фарзандимизнинг дарсга қатнаши, мутахассислигини ўзлаштириши, диплом ишлари билан шуғулландик. Агар фарзандларимизга ҳушёр ва эътиборли бўлсак, ҳозирги кунда қулоққа чалиниб турган пичоқбозлик, муштумзўрлик, маст қилувчи ва гиёҳванд моддалар истеъмол қилиш, турли адашган оқимларга эргашиш анча барҳам топган бўлар эди.

Шундай экан, ҳар биримиз устоз ва мураббийларни доимо ҳурмат ва эҳтиром қилиб, фарзандлар тарбиясида уларга ёрдамчи бўладиган бўлсак, ёшларимиз биз ўйлагандан-да илм-маърифатли, таълим-тарбияли, эл-юртига хизмат қиладиган етук шахслар бўлиб вояга етадилар, иншааллоҳ.

Азизлар! Хабарингиз бор, юртимизда муқаддас динимиз ва уламоларимизнинг бой меросини ўрганиш, тарихий обидаларни асраб-авайлашга алоҳида эътибор қаратилиб, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ташкил этилди. Ушбу марказда бир қанча хайрли лойиҳа ва ишларни амалга ошириш режалаштирилган. Жумладан, марказда юртдошларимиз фойдаланишлари учун катта кутубхона ҳам барпо қилинмоқда. Ушбу кутубхонада барча ноёб манбалар ва аждодларимиз томонидан ёзилган қадимий қўлёзма ва тошбосма асарлар жамланиши режалаштирилган. Айни пайтда юртдошларимиз томонидан уйларида сақланаётган қўлёзма ва тошбосма асарларни ушбу марказга олиб келиб, сотиш ёки ҳадя қилиш жараёни давом этмоқда. Афсуски, баъзи юртдошларимиз қўлёзма ва тошбосма асарларни сақлаш қонун-қоидаларига риоя қилмасдан уларни уйда сақлаб, шикаст етказиб, натижада қўлёзма ва тошбосма асарларнинг муқоваси ва варақлари чириб, ачинарли ҳолатларга келиб қолганини гувоҳи бўлмоқдамиз. Шунинг учун кимда мана шундай аждодларимиздан мерос қолган қўлёзма ва тошбосма асарлар бўлса, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази олиб келиб, сотишлари ёки ҳадя қилишлари мумкин. Марказда ушбу аждодларимизнинг мерослари талаб даражасида сақланади ва келажакда улардан кўплаб китобхонлар фойдаланади. Натижада, ушбу садақаи жория ва савобли ишга бизни ҳам ҳиссамиз қўшилган бўлади, иншааллоҳ.

Аллоҳ таоло баркамол авлод ва соғлом жамият олдида катта масъулият соҳиби бўлган барча устоз ва мураббийларимизга мустаҳкам соғлик, ғайрат-шижоат бериб, икки дунё саодатига мушарраф айласин! Омин!

“Устозимнинг ҳурматлари учун у зотнинг уйлари томонга оёғимни узатмаганман”
Маълумки, муқаддас динимизда устоз ва мураббийларга эҳтиром беқиёсдир. Муаллимлик, мураббийлик ва устозлик мартабаси – буюк шарафдир. Қуёш нуридан барча мавжудот фойдаланганидек, уларнинг маърифат зиёларидан бутун башарият манфаатланади. Ҳазрат Aбдурроҳман Жомий ўз байтларида:

Устоз, мураббийсиз қолганда замон,

Зулумотдан қора бўларди жаҳон.

Биз шогирдлар доимо устозларимизни ҳурматини жойига қўйиб, хизматларини адо этиб, уларни дуои хайрларини олишлик пайида бўлишимиз лозим. Шу билан бир қаторда у зотларни дуоларимизда эслаб, уларни ҳаққига истиғфор айтишни ўзимизга вазифа қилиб олишимиз керак.

Зеро, мазҳаббошимиз Aбу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ: “Устозим Ҳаммоднинг ҳурматлари учун у зотнинг уйлари томонга оёғимни узатмаганман. Ҳолбуки, у зотнинг уйлари билан менинг уйим орасида еттита кўча бор эди. Ҳаммоднинг вафотларидан сўнг қачон намоз ўқисам, ҳар сафар албатта ота-онамга қўшиб, у зотга ҳам Aллоҳдан мағфират сўраганман. Нафақат у зот, балки кимдан нимадир ўрганган бўлсам ёки кимдир менга нимадир ўргатган бўлса, албатта ўша кишилар учун ҳам доим Aллоҳдан мағфират сўрайман”.

Ҳошимжон ЭРГAШЕВ,

Бувайда тумани ”Пошшопирим” масжиди имом-хатиби