интернет – Alhidoya.uz

Мессенжерлар орқали ёзилган саломга оғзаки алик олиш кифоями?
Савол: Ассалому алайкум!

— Турли мессенжерлар орқали ёзилган саломларга оғзаки алик олиб қўйса кифоями ёки жавобни ёзма тарзда ёзиш ҳам керакми?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!

— Турли мессенжерлар (телеграм, ватсап ва бошқа иловалар) ва электрон почта ёки SMS хизматлари орқали ёзилган саломларга оғзаки алик олиш вожиб бўлади. Ёзма равишда алик олиб, жавоб қайтариш мустаҳаб саналади. Бу борада Аллома ибн Обидийн раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:

(قَوْلُهُ وَيَجِبُ رَدُّ جَوَابِ كِتَابِ التَّحِيَّةِ) لِأَنَّ الْكِتَابَ مِنْ الْغَائِبِ بِمَنْزِلَةِ الْخِطَابِ مِنْ الْحَاضِرِ مُجْتَبًى وَالنَّاسُ عَنْهُ غَافِلُونَ ط .أَقُولُ : الْمُتَبَادَرُ مِنْ هَذَا أَنَّ الْمُرَادَ رَدُّ سَلَامِ الْكِتَابِ لَارَدُّ الْكِتَابِ.

яъни: “Мактуб орқали келган саломга алик олиш вожиб бўлади. Чунки ғоиб кишидан келган мактуб гўёки ёнида турган кишининг оғзаки хитоби кабидир (“Мужтабо” китоби). Одамлар эса бунга бепарводирлар. Шунга кўра айтаманки, мактуб орқали келган саломга оғзаки алик олиш вожиб бўлади, ёзма жавоб қайтариш эмас” (“Раддул-муҳтор” китоби).

Шунингдек, “Кувайт фиқҳ энциклопидяси”да ушбу масала тафсилот билан зикр қилинган:

ﻭﻛﺬا ﻟﻮ ﺑﻠﻐﻪ ﺳﻼﻡ ﻓﻲ ﻭﺭﻗﺔ ﻣﻦ ﻏﺎﺋﺐ ﻭﺟﺐ ﻋﻠﻴﻪ ﺃﻥ ﻳﺮdfﺟﺒﺮﻳﻞ ﻳﻘﺮﺃ ﻋﻠﻴﻚ اﻟﺴﻼﻡ، ﻗﺎﻟﺖ: ﻗﻠﺖ: ﻭﻋﻠﻴﻪ اﻟﺴﻼﻡ ﻭﺭﺣﻤﺔ اﻟﻠﻪ . ﻭﻳﺴﺘﺤﺐ ﺃﻥ ﻳﺮﺩ ﻋﻠﻰ اﻟﻤﺒﻠﻎ ﺃﻳﻀﺎ ﺑﺄﻥ ﻳﻘﻮﻝ: ﻭﻋﻠﻴﻚ ﻭﻋﻠﻴﻪ اﻟﺴﻼﻡ

“Шунингдек, бир кишига ғоиб – бошқа жойдаги одамдан мактубга ёзилган салом етиб келса, унга ўқиган заҳоти дарҳол сўз орқали алик олиш вожиб бўлади. Зеро, “Икки саҳиҳ тўплам”да ворид бўлган ҳадисда Оиша розияллоҳу анҳо: “Менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Жаброил фаришта сенга салом айтмоқда”, деб айтдилар. Мен айтдим: “У зотга ҳам Аллоҳнинг саломи ва раҳмати бўлсин” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Ушбу ҳолатда саломни етказувчига ҳам: “Сизга ва унга ҳам салом бўлсин”, каби иборалар билан алик олиш мустаҳаб саналади”

Бугунги кундаги мессенжерлар (телеграм, ватсап ва бошқа иловалар) ва электрон почта ёки SMS хизматлари орқали ёзилган саломлар ҳам – мактубда ёзилган салом билан ҳукми бир хил. Шунга кўра, ғоиб одамдан келган салом хоҳ ёзма равишда бўлсин, хоҳ бирор элчи орқали бўлсин, уни қабул қилган кимса дарҳол оғзаки алик олиши вожиб бўлади ва шунинг ўзи кифоя қилади. Лекин ёзма равишда алик олиб, жавоб қайтарса, янада зиёда ажру савобга эга бўлади. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво маркази

Savol: Assalomu alaykum!

— Turli messenjerlar orqali yozilgan salomlarga og‘zaki alik olib qo‘ysa kifoyami yoki javobni yozma tarzda yozish ham kerakmi?

Javob: Va alaykum assalom!

— Turli messenjerlar (telegram, vatsap va boshqa ilovalar) va elektron pochta yoki SMS xizmatlari orqali yozilgan salomlarga og‘zaki alik olish vojib bo‘ladi. Yozma ravishda alik olib, javob qaytarish mustahab sanaladi. Bu borada Alloma ibn Obidiyn rahimahulloh shunday deganlar:

(قَوْلُهُ وَيَجِبُ رَدُّ جَوَابِ كِتَابِ التَّحِيَّةِ) لِأَنَّ الْكِتَابَ مِنْ الْغَائِبِ بِمَنْزِلَةِ الْخِطَابِ مِنْ الْحَاضِرِ مُجْتَبًى وَالنَّاسُ عَنْهُ غَافِلُونَ ط .أَقُولُ : الْمُتَبَادَرُ مِنْ هَذَا أَنَّ الْمُرَادَ رَدُّ سَلَامِ الْكِتَابِ لَارَدُّ الْكِتَابِ.

ya’ni: “Maktub orqali kelgan salomga alik olish vojib bo‘ladi. Chunki g‘oib kishidan kelgan maktub go‘yoki yonida turgan kishining og‘zaki xitobi kabidir (“Mujtabo” kitobi). Odamlar esa bunga beparvodirlar. Shunga ko‘ra aytamanki, maktub orqali kelgan salomga og‘zaki alik olish vojib bo‘ladi, yozma javob qaytarish emas” (“Raddul-muhtor” kitobi).

Shuningdek, “Kuvayt fiqh ensiklopidyasi”da ushbu masala tafsilot bilan zikr qilingan:

ﻭﻛﺬا ﻟﻮ ﺑﻠﻐﻪ ﺳﻼﻡ ﻓﻲ ﻭﺭﻗﺔ ﻣﻦ ﻏﺎﺋﺐ ﻭﺟﺐ ﻋﻠﻴﻪ ﺃﻥ ﻳﺮdfﺟﺒﺮﻳﻞ ﻳﻘﺮﺃ ﻋﻠﻴﻚ اﻟﺴﻼﻡ، ﻗﺎﻟﺖ: ﻗﻠﺖ: ﻭﻋﻠﻴﻪ اﻟﺴﻼﻡ ﻭﺭﺣﻤﺔ اﻟﻠﻪ . ﻭﻳﺴﺘﺤﺐ ﺃﻥ ﻳﺮﺩ ﻋﻠﻰ اﻟﻤﺒﻠﻎ ﺃﻳﻀﺎ ﺑﺄﻥ ﻳﻘﻮﻝ: ﻭﻋﻠﻴﻚ ﻭﻋﻠﻴﻪ اﻟﺴﻼﻡ

“Shuningdek, bir kishiga g‘oib – boshqa joydagi odamdan maktubga yozilgan salom yetib kelsa, unga o‘qigan zahoti darhol so‘z orqali alik olish vojib bo‘ladi. Zero, “Ikki sahih to‘plam”da vorid bo‘lgan hadisda Oisha roziyallohu anho: “Menga Rasululloh sollallohu alayhi vasallam aytdilar: “Jabroil farishta senga salom aytmoqda”, deb aytdilar. Men aytdim: “U zotga ham Allohning salomi va rahmati bo‘lsin” (Imom Buxoriy va Imom Muslim rivoyati). Ushbu holatda salomni yetkazuvchiga ham: “Sizga va unga ham salom bo‘lsin”, kabi iboralar bilan alik olish mustahab sanaladi”

Bugungi kundagi messenjerlar (telegram, vatsap va boshqa ilovalar) va elektron pochta yoki SMS xizmatlari orqali yozilgan salomlar ham – maktubda yozilgan salom bilan hukmi bir xil. Shunga ko‘ra, g‘oib odamdan kelgan salom xoh yozma ravishda bo‘lsin, xoh biror elchi orqali bo‘lsin, uni qabul qilgan kimsa darhol og‘zaki alik olishi vojib bo‘ladi va shuning o‘zi kifoya qiladi. Lekin yozma ravishda alik olib, javob qaytarsa, yanada ziyoda ajru savobga ega bo‘ladi. Vallohu a’lam.

O‘MI Fatvo markazi

“YouTube”даги мультфильмлар бола руҳиятига қандай таъсир қилади?
Боғчага кетаётиб ўғлим билан қилган суҳбатимиз мени «YouTube»дан “Sausage party“ номли мультфильмни топиб кўришга ундади. Мультфильмдаги кўп саҳналарни эса тасвирлашга очиғи, ҳижолат бўляпман.

Интернет тармоғида бу каби мазмун-моҳияти жиҳатидан шарқона қадриятлар, ўзбекона урф-одатлар, дину диёнатимизга тўғри келмайдиган мультфильм ва сериаллар сон-саноқсиз. Қаҳрамонларининг ҳаёсизликни тарғиб қилувчи беўхшов қилиқлари, беҳаё суҳбатлари, зарарли одатлари одамнинг энсасини қотиради. Энг ёмони, уларнинг аксарияти кичик томошабинларни ҳайвонларни ўлдиришга, кучсизларга озор беришга, осонлик билан катта бойликни қўлга киритишга, ўғирлик қилишга ундайди.

Бу чорловлар очиқдан-очиқ эмас, онг ости даражасида юз беради, албатта. Бу мақсад-муддаоларни бола онгли равишда идрок этмайди. Шунчаки мультфильмнинг бош қаҳрамонларига ўхшашга интилади, уларнинг хатти-ҳаракатини такрорлайди. Қолаверса, миттивойларнинг эътиборини ўйин-кулги, ёрқин суратлар, баланд товуш тез тортади. Кўпинча болажонлар бу оламдан чиқиб кета олмайди. Шунинг учун ҳам тез-тез мультфильм қаҳрамони сингари тепаликдан ўзини ташлаган, укасига “қурол” ўқталган, бошқа дин ёки маданият вакили ҳаракатларига тақлид қилган болалар ҳақида эшитамиз.

Бугун аксарият ота-оналар жуда банд. Смартфон, планшет, ноутбуклар эса фарзандларимизнинг эрмаги, овунчоғи.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан телефонга қарамликка касаллик даражасида қаралаётганига анча бўлди. Болаларда бу жисмоний саломатликка ёмон таъсир ўтказиш билан бирга, боланинг психик ривожланиш босқичини кескин ўзгартириб юбориши мумкин. Натижада боланинг диққати бузилади. Идрокни ўзгартиради, психологик оғишлар юз беради, порнографик қарамлик келиб чиқади. Яқин беш йилда бу муаммо ўзининг ҳақиқий асоратини кўрсатишни бошлайди. Бундан ташқари болаларда дарсларни ўзлаштиришда орқада қолиш, тенгдошлари билан чиқиша олмаслик, бутун дунёдан, воқеликдан узилиш кузатилади.

– Интернетда болалар руҳиятига салбий таъсир қиладиган мультфильмлар жуда кўпайиб кетган, – дейди Тошкент шаҳар Олмазор туманида истиқомат қилувчи Лола Самандарова. – Шуларни чекласа бўлмайдими? Болалар ҳали мустақил ва онгли равишда бу видеоларнинг қайси бири яхши, қайси ёмонлигини билмайдику. «YouTube»даги турли беҳаё, тажовузкор видеолар боланинг асаб тизимига ҳеч қандай тўсиқсиз таъсир ўтказади. Улар катталарга қараганда ахборотни тез ўзлаштиради. Айниқса мультфильмни смартфонда томоша қилаётган бола ўзини тўхтата олмайди. Лентадаги барча видеолавҳаларни охиригача томоша қилгиси келади. Лента эса тугамайди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг икки ярим ёшгача бўлганларга телефон, смартфон, планшет, ноутбук каби қурилмаларни чеклашни тавсия этиши бежизга эмас. Чунки бу қурилмалар мия ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда ўн ёшгача бўлган болалар қарийб 7,5 миллионни ташкил этади. Бундан кўриниб турибдики, масала янада долзарб аҳамиятга эга.

Ўзбекистон Республикасининг “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуни кичкинтойларнинг ахборот билан муносабати, медиа истеъмолини тартибга солади. Унга кўра, ахборий маҳсулотларни ёшга доир таснифлаш тизими жорий этилди. Жумладан, 0+, 7+, 12+, 16+, 18+ каби ёшга доир чекловларни жойлаштирган ҳолда, маълумотни тарқатиш тартиби белгилаб берилди.

Болалар ўртасида тарқатилиши чекланган бу ахборий маҳсулотларга шафқатсизлик, жисмоний ва руҳий зўравонлик, жиноят ёки жамиятга қарши бошқа хатти-ҳаракатлар тасвири ёки баёни тарзида тақдим этиладиган маълумотлар киради. Шунингдек, ўғил-қизларда саросима уйғотадиган қўрқув, ваҳима, жумладан,  касаллик, ўз жонига қасд қилиш, бахтсиз ҳодиса, авария ёки фалокат ва уларнинг оқибатини кўрсатадиган, инсон қадр-қимматини камситадиган, жинсий муносабатларни тасвирлаш ёки баён этиш тарзида тақдим этиладиган, ҳақоратли сўзлар ва ибораларни ўз ичига олган ахборотларни тарқатиш тақиқланади.

Шаҳноза Маматуропова,

ЎзА

Экстремистик ва террористик контентлар хусусида
Сўнги вақтларда турли экстремистик ва террористик ташкилотларнинг медиамарказлари томонидан тайёрланган экстремистик ва террористик мазмундаги тарғибот материаллари интернет тармоқларида кенг тарқатилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, нафақат юртимизда, балки жаҳон ҳамжамиятида бу каби маълумотларни аҳоли орасида тарқалишини олдини олишга, уларни ижтимоий тармоқларда аниқлаш ва фаолиятига чек қўйиш бўйича механизмлар ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга тадбиқ қилиш заруратини кун тартибига қўймоқда.

Мисол учун, ўтган даврлар мобайнида АҚШда 68 та, Россия Федерациясида 47 та, Буюк Британия 78 та ва Туркияда 15 та экстремистик ва террористик ташкилотларнинг фаолияти тақиқланган, шу билан бирга, Россия Федерациясида 5342 та (https:// minjust.gov.ru/ru/extremist-materials/?page=54&), Қозоғистон Республикасида 1133 та (https://www.gov.kz/memleket/entities/pravstat/яpress/ article/details/17669? lang=ru), Қирғиз Республикасида 167 та (https://drive.google.com/file/d/ 11anEEHxeFtj9tc5tPj-SszvJ5zsXZh4R/view) ва Тожикистон Республикасида

2417 та (https://nbt.tj/ru/financial_monitoring /perechni .php) радикал контентлар суд томонидан тақиқланган.

Ўзбекистон Республикасида ҳам экстремистик ва террористик мазмундаги материаллар жойлаштирилган интернет сайтлари, каналлар, профилларни аниқлаш ва уларни фаолиятига чек қўйиш юзасидан масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда йўлга қўйилган механизм асосида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Мазкур механизмга асосан, Дин ишлари бўйича қўмитаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда интернет тармоғидаги радикал диний мазмундаги контентлар аниқланиб, Олий суд қарори билан улар экстремистик ва террористик материаллар деб топилади.

Ушбу тартибга асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг

60 га яқин қарори чиқарилиб, уларга мувофиқ 500 дан ортиқ контент радикал мазмунда деб топилган ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тайёрлаш, тарқатиш, сақлаш, олиб кириш ва намойиш этиш тақиқланган.

Таъкидлаш жоизки, ноқонуний деб топилган контентлардан аҳолини хабардор этиш – мазкур йўналишда олиб борилаётган фаолиятнинг самарадорлигини белгилаб берувчи муҳим омиллардан ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси ПрезидентинингН “Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4436-сон қарорига кўра, Адлия вазирлиги ва Олий суд ўзининг расмий веб-сайтлари ва бошқа оммавий ахборот воситалари орқали суд томонидан экстремистик ёки террористик деб топилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолияти тақиқланган ташкилотлар, веб-сайтлар, ижтимоий тармоқлар ва мобиль мессенжерлар рўйхатини эълон қилиб, унинг доимий равишда янгилаб борилишини таъминлаши белгиланган.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг “Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш ҳамда диншунослик экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2022 йил 14 апрелдаги 180-сон қарорига кўра, ҳар қандай диний мазмундаги материаллар диншунослик экспертизаси ўтказилиши ва экспертизанинг ижобий хулосаси уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тайёрланиши, олиб кирилиши ва тарқатилиши учун асос ҳисобланиши қайд этилган.

Мазкур қарорга асосан, Дин ишлари бўйича қўмита муайян бир шахсга ёки унинг хатти-ҳаракатлари юзасидан экспертлик хулосасини бермайди. Қўмита ҳуқуқ-тартибот органлари тақдим этган диний мазмундаги материалларнинг мазмуни юзасидан давлат диншунослик экспертизасини ўтказади ҳамда улар бўйича экспертлик хулосасини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ тайёрлайди.

Шу билан бирга, диний мазмундаги материаллар тегишли қонун ҳужжатларига кўра жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ёки ижтимоий мавқеига қараб ёки бошқа ҳолатларга кўра камситиш ёхуд ўзга шахслар маҳсулотларини обрўсизлантириш;

Ўзбекистон Республикасининг мавжуд конституциявий тузуми, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват қилиш;

уруш, зўравонлик, терроризм, шунингдек диний экстремизм ва сепаратизм ғояларини тарғиб этиш;

миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи ахборотни тарқатиш;

диний эътиқодни ўзгартиришга даъват қилиш;

диндорларнинг диний туйғуларини ҳақорат қилиш ёки камситиш;

фуқароларни ўз конституциявий мажбуриятларини бажармасликка чақириш;

давлат, жамоат ёки диний ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва мол-мулкига тажовуз қилишга ундаш каби ғоялар акс этган материалларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тайёрлаш ва тарқатилишига йўл қўйилмайди.

Ҳурматли фуқаролар!

Кези келганда, сизлардан, шубҳали диний мазмундаги аудио, видео ва бошқа турдаги медиа маҳсулотларни Интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқ саҳифаларидан юклаб олмаслик ва тарқатмасликни сўраб қоламиз!

Дин ишлари бўйича қўмита

Интернетдаги алоқа одоблари
— Интернет орқали ўзгалар билан алоқа қилишда ўзига танлаган исмнинг гўзаллигига эътибор бериши лозим.

— Интернет орқали ўзгалар билан алоқа қилишда шариат рухсат берган нарсаларга амал қилиб, ман қилган нарсалардан четда бўлиш асосий қоида бўлиши зарур.

— Интернет орқали ўзгалар билан алоқа қилишдан яхшилик ва тақвода ҳамкорлик қилиш ҳамда ёмонлик ва душманликда ҳамкорлик қилмаслик шиор қилиб олиниши зарур.

— Интернет орқали ўзгалар билан алоқа қилишдан фойдали мақсадни кўзлаш ва бефойда ишлардан чентда бўлиш лозим.

— Интернет орқали ўзгалар билан алоқа қилишда мусулмон инсоннинг ўзига тақвони, яхшиликни ва гўзал хулқни лозим тутиши талаб этилади.

— Интернет орқали ўзгалар билан алоқа қилишда номаҳрамлар масаласида жуда эҳтиёт бўлиш керак.

— Интернет орқали ўзгалар билан алоқа қилишда иш айнан интернет орқали никоҳланишгача етиб бормаслиги керак.

— Интернет орқали ўзгалар билан алоқа қилишда ёлғон ишлатмаслик, сохтакорлик ила уйдурма хабарлар, суратлар ва видео лавҳалар тарқатмаслик талаб этилади.

— Интернет орқали ўзгалар билан алоқа қилишда худди кўз кўзга тушиб тургандек, ўзини одоб ва ахлоқ ила тутиш лозим.

— Интернет орқали ўзгалар билан алоқа қилишда нотаниш кишиларни «Сиз»лаб уларга алоҳида ҳурмат кўрсатиш керак.

— Интернет орқали ўзгалар билан алоқа қилишда баҳс-мунозара ҳар қанча қизиса ҳам, бировга озор беришга бормаслик керак.

— Интернет орқали ўзгалар билан алоқа қилишда беҳуда тортишувларга йўл қўймаслик, беодобликларга қарши курашиш яхши ишдир.

— Интернет орқали ўзгалар билан алоқа қилишда савдо ишлари олиб борилса олдин бунинг тафсилотини яхши ўрганиб олиш шартдир.

Тўлиқ маълумот учун Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг

«Ижтимоий одоблар» китобининг 254-261- бетларига қаранг

Ижтимоий тармоқлардаги фитналардан сақланиш барча фуқароларнинг масъулиятидир
Биз яшаётган ҳозирги даврда ижтимоий тармоқлар инсонларнинг ҳаётига тобора сингиб бормоқда. Ижтимоий тармоқлардан фойдаланишнинг инсонлар учун фойдали томонлари бўлгани каби, салбий томонлари ҳам кўп. Кўплаб юртдошларимиз бу соҳада фойдали фаолият олиб бориб, ўзларига ҳам, жамиятга ҳам манфаат келтиришмоқда. Жумладан, фан, маданият, реклама, савдо-сотиқ, кўргазма ва илмий фаолиятлар халқаро тармоқларда олиб борилаётганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Аммо, бу соҳада ҳам одамларнинг соддалиги, ишонувчанлигидан фойдаланиб, фирибгарлик билан шуғулланувчилар ҳам афсус-ки, топилади. Бу мақолада ижтимоий тармоқларнинг инсонлар ҳаётидаги салбий томонлари ҳақида фикр юритамиз, зеро огоҳлик давр талабидир, қолаверса, охиратини ўйлаган ҳар бир инсон ножоиз гуноҳ ишлардан ўзини сақлашга ҳаракат қилади.

Ижтимоий тармоқлардаги фирибгарликларни шартли равишда умумий икки гуруҳга бўлиш мумкин: молиявий фирибгарлик ва маънавий фирибгарлик.

Молиявий фирибгарлик. Бунда баъзи ёмон ниятли инсонлар одамларнинг ишонувчанлигидан фойдаланиб, алдов йўли билан ҳаром мол тўплашга ҳаракат қилади. Масалан, ёлғондан бирор бемор кишининг суратини қўйиб, ёрдам сўралади ва пул ташлаш учун карталар жойлаштирилади. Бунга ишонган қўли очиқ кишилар карталарга пул жўнатишади. Шундай қилиб холис кишиларнинг маблағларини фирибгар ўзлаштиради.

Гоҳида эса фирибгарлар ижтимоий тармоқларга турли мақсадларда ўз пластик карталарини жойлаштирган кишиларга пул ташлаб берамиз, деб махфий кодни ёки тўлиқ карта маълумотларини сўрашади, код ёки маълумотлар айтилса, карта ичидаги пулни тортиб оладилар.

Бошқа ҳолатларда эса сизга тўлов қилганини айтиб, ҳисобни текшириш учун ҳавола жўнатади. Ўша ҳаволани очиб кўрилса, сизнинг картангиздан пулни ечиб оладиган тизим ишга тушади.

Яна бошқа фирибгар телефон қилиб маълумотларни сўрайди, ўзини фалон банк хизматчисиман, деб таништириши ҳам мумкин. Бу ишларнинг барчаси замонавий фирибгарлик – ўғриликдир.

Ўғрилик – динимизда катта гуноҳлардан саналиб, дунёда ҳам жазо тайинланган жиноятлардан биридир. Ўғрилик қадимдан барча илоҳий динларда гуноҳ ва жиноят саналган. Катта гуноҳларга дунёда – жазо, охиратда азоб белгиланган бўлади. Катта гуноҳлар фақат тавба ва бировни ҳаққини эгасига етказиш билан ювилади.

Аллоҳ таоло мусулмонларни ўзаро молларини ботил йўллар билан ейишдан қайтаради. Қуръони каримда шундай дейилади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ إِلَّا أَنْ تَكُونَ تِجَارَةً عَنْ تَرَاضٍ مِنْكُمْ

وَلَا تَقْتُلُوا أَنْفُسَكُمْ إِنَّ اللَّهَ كَانَ بِكُمْ رَحِيمًا

яъни: “Эй, имон келтирганлар! Мол-мулкларингизни ўртада ноҳақ (йўллар) билан емангиз! Ўзаро розилик асосидаги тижорат бўлса, у бундан мустасно…” (Нисо сураси 29-оят).

Одамларни норози қилиб, уларнинг маблағларини ўғирлайдиганларни топган ҳаром луқмалари уларни дўзахнинг тубига тортади. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтадилар: “Сизлардан ҳар бир киши оғзига тупроқ солиши ҳаром луқма солишидан кўра хайрлироқдир”. Абу Бакр Сиддиқ разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ҳаромдан озиқланган ҳеч бир жасад жаннатга кирмайди»” (Имом Абу Яъло ва Имом Баззор ривоятлари).

Маънавий фирибгарлик. Бу тур фирибгарлик ижтимоий тармоқларда иқтисодий фирибгарликдан ҳам кўпроқ учрайди. Қуйида уларга тўхталамиз:

Ёлғон хабар тарқатиш. Ҳар куни ижтимоий тармоқларда минглаб хабарлар тарқалади. Лекин уларнинг ҳаммаси ҳам ишончли эмас. Баъзилари билмасдан  ёлғонга аралашса, баъзилари қасддан, қандайдир мақсадлар билан ёлғон маълумот тарқатади. Натижада улар ўзи ва ёлғонга амал қилганларнинг гуноҳини елкаларига “ортиб” оладилар. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай дейди:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا إِنْ جَاءَكُمْ فَاسِقٌ بِنَبَأٍ فَتَبَيَّنُوا أَنْ تُصِيبُوا قَوْمًا بِجَهَالَةٍ فَتُصْبِحُوا عَلَى مَا فَعَلْتُمْ نَادِمِينَ

яъни: “Эй, мўминлар! Агар сизларга бирор фосиқ кимса хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда бирор қавмга азият етказиб қўйиб, (кейин) қилган ишларингизга пушаймон бўлмаслигингиз учун (у хабарни) аниқлаб (текшириб) кўрингиз!” (Ҳужурот сураси 6-оят).

Одамлардан эшитган нарсасини суриштирмай гапиравериш гуноҳ эканига кўплаб ҳадиси шарифлар ҳам далолат қилади.

Қимор ва фирибгарлик ўйинлари. Ижтимоий тармоқларда қимор ўйинлари сезиларли даражада кўпайди. Айниқса букмекерлик компанияларда футбол уйинларига пул тикиш, айрим блогерларнинг қимор ўйинларини ташкил этиши кўзга ташланмоқда. Исломда қимор ўйини қатъий ҳаром қилинган!

Қимордан топилган молни емоқ судхўрлик билан топилган молни емоқдан ҳам оғирроқдир! Чунки қиморбоз шариатда ҳаром қилинган икки гуноҳи азимга қўл уради. Ҳаром ўйин ўйнайди ва ўйинда ютиб олган ҳаром молни ўзлаштиради. Қиморни реклама қилиб тарғиб қилаётганлар шуни билсинлар-ки, уларнинг тарғиботи билан қиморга қўшилган ҳар бир кишининг гуноҳидан буларга ҳам тенгма-тенг ёзилиб туради.

Одамларнинг обрўларини тўкиш ва уларни бир-бирига гиж-гижлаш. Шариатимизга кўра, ҳар бир мусулмоннинг шаъни ва обрўсини тўкиш худди қонини тўкиш ёки молини ўзлаштириш каби, бошқа мусулмон учун ҳаромдир! Аслида турли фитналар уюштириш, инсонлар ўртасида адоват уруғини сочиш – динимизда энг катта жиноятлардан бири экани таъкидланган. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:

وَالْفِتْنَةُ أَكْبَرُ مِنَ الْقَتْلِ

яъни: “Фитна қотилликдан ҳам каттароқ (гуноҳ)дир” (Бақара сураси 217-оят).

Фаҳш ва беҳаёликнинг тарқалиши. Фирибгарлар катта даромад топиш, одамларни маънавий тубанликка тушириш, халқнинг ўзлигини емириш учун жамиятда беҳаё тасвирлар, видеороликлар тарқатадилар. Номаҳрам бўлган шахсларнинг ижтимоий тармоқлардаги ношаръий суҳбатлари кўплаб оилаларнинг бузилишига сабаб бўлмоқда. Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади:

قُلْ لِلْمُؤْمِنِينَ يَغُضُّوا مِنْ أَبْصَارِهِمْ وَيَحْفَظُوا فُرُوجَهُمْ ذَلِكَ أَزْكَى لَهُمْ إِنَّ اللَّهَ خَبِيرٌ بِمَا يَصْنَعُونَ

яъни: “(Эй, Муҳаммад!) Мўминларга айтинг, кўзларини (номаҳрам аёллардан) қуйи тутсинлар ва авратларини (зинодан) сақласинлар! Мана шу улар учун энг тоза (йўл)дир. Албатта, Аллоҳ улар қилаётган (сир) синоатларидан хабардордир” (Нур сураси 30-оят).

Ижтимоий тармоқларда ўғил-қизларни “овлаш” учун “тўр” ташлаб, пойлаб турган фаҳш тарғиботчилари биз ўйлагандан кўра анча кўп. Фарзандларимизни уларнинг қўлига топшириб қўймайлик, уларга ўзимиз эга чиқайлик! Бунинг учун, чиройли тарбия бериш билан бирга, доимий назоратни ҳам унутмаслик керак! Зеро ёшлигидан фаҳш ботқоғига ботган ўғил-қизнинг келажаги мавҳумдир.

Ижтимоий тармоқдаги сохта даъватчилар. Минг йиллардан бери ҳақ йўлда собит турган мусулмон жамоаси ўртасига турли хилофлар солиш, Қуръон ва суннатнинг зоҳирига ёпишиб олиб, XVIII асрда пайдо бўлган “бидъат” (янги пайдо бўлган) ғоялар асосида фатволар чиқариб, замонавий масалаларнинг аксариятига “бидъат” тамғасини уриб, натижада ўзини ҳам, ўзгани ҳам адаштириб даъват қиляптилар! Бундай кишилар одамларга ўзларини олим қилиб кўрсатиб, изидан эргаштириб, нотўғри томонга йўлламоқдалар. Бу дунёнинг ўзидаёқ борса-келмас жойларга жўнатишмоқда ва бузуқ эътиқод сабабли “дўзах”нинг ёқасига олиб бориб қўйишмоқда. Интернет орқали, ижтимоий тармоқлар орқали диндан, шариатдан гапираётган, лекин аслида кимлиги ҳам, кимдан таълим олгани ҳам номаълум кимсалардан дин олинмайди. Чунки, фатво бу – дин демакдир!  Шариатимизга кўра эса, уни ким етказаётгани муҳимдир. Шунинг учун машҳур тобеин Муҳаммад ибн Сийрин раҳматуллоҳи алайҳи: “Бу илм – диндир. Динларингизни кимдан олаётганингизга қаранглар”, – деганлар (Имом Муслим ривоятлари).

Пешқадам олимларини таҳқирлаш, туҳмат-буҳтон сўзлари билан обрўсизлантириш, уларни нифоқда, куфрда айблаш. Ижтимоий тармоқлар орқали динимизга бўлаётган зарарлардан яна бири –  ҳар бир юртнинг пешқадам олимларини таҳқирлаш, туҳмат-буҳтон сўзлари билан обрўсизлантириш, уларни нифоқда, куфрда айблашдир. Уларнинг бундан ўйлаган мақсадлари – мусулмон оммасини илмий раҳбарсиз қолдириб, ўзларига эргаштириш ва бошқариш ва шу орқали мусулмонлар орасида фитна чиқариб, уларни бир-биридан бўлиш ва кучсизлантиришдир. Шунда улар ўзлари кўзлаган мақсадга етишмоқчи бўладилар.

Қалбидан дин ташвиши, уммат ғами ўчиб, иши фақатгина уламоларнинг айбларини қидириш, уларни ғийбат қилиш бўлган кимсаларнинг ушбу найрангларига нисбатан хушёр бўлмасак, оқибати жуда ҳам хатарли бўлиши мумкин. Аллоҳ асрасин!

Ҳар бир инсон ижтимоий тармоқдан фойдаланар экан, юқорида келтирилган маълумотларни билиши, оқдан қорани ажрата олиши, нима гуноҳ, нима савоб эканини аниқ ажратиши, қиладиган ишининг оқибатларини ўйлаши ва бу дунёдаги ва охиратдаги масъулиятини ҳис қилиши керак! Зеро, у Инсондир!

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг динида собитқадам қилсин, икки дунё саодатини насиб қилсин! Амин!

Muslim.uz материаллари асосида

Ходжимуратова Зухра тайёрлади

Ёшларни ахборот хуружлари ва мафкуравий таҳдидлардан асраш
Бугунги  кунда  мафкуравий  таҳдидлар  аҳолининг  маълум бир қатламлари, айниқса, ёшларнинг қарашларини ўзларига маъқул бўлган йўналишда ўзгартириш, экстремизм, ахлоқсизлик  каби  бузғунчи ғояларни сингдиришга уринишдек кўринишларда  содир бўлмоқда. Ҳозирги таҳликали замонда интернет тармоғи орқали тарқатилаётган ғаразли маълумотлар, турли бузғунчи ғоялар, одоб-аҳлоқни емирувчи манфур иллатлар ҳар бир онгли кишини ташвишга солиши аниқ.

Кейинги пайтларда интернет билан боғлик бузғунчиликлар, глобал тармокдан қабиҳ мақсадда фойдаланаётганлар кўпайиб бормоқда. Оқибатда, залолатга бошловчи электрон нашрлар ва видеолавҳалар кенг ёйилмоқда.

Ғаламис кимсалар ёшларни ўз тузоқларига илинтиришда интернетдан усталик билан фойдаланмоқда. Ўзларини «яқин дўст» ёки «ҳидоятга чорловчи» сифатида танитиб, ёшларни тўғри йўлдан чалғитмокда. Аслида, уларнинг дин ва шариат ҳақида умуман илмлари йуқ, фақатгина тўда бошидан ёдлаб олганларини такрорлашдан нарига ўтмайдилар. Бошқа томондан қараганда, улар бу жоҳиллиги билан бошқаларни ҳам жар ёқасига тортаётгани ва кимнингдир ноғорасига уйнаётганини билмайдилар. Бундайлар аввал дину диёнат, ибодат, жаннат ҳақида турли жозибали сўзларни гапириб, ғўр ёшларни йўлдан уриб, охир-оқибатда, разолат қурбонига айлантирмоқда.

Интернетдан олинган нарса тўғри, ишончли ва зарарсиз эканини билиш керак. Яхши-ёмоннинг фарқига бормаган ёшлар интернет орқали тарқатилган ҳар қандай маълумот-хабарларни ҳақиқат деб қабул қилаётгани жиддий хавотирга солади.

Ислом таьлимоти бузғунчиликни, одамлар қалбига ваҳима, душманлик ва фитна уруғларини сочишни қаттиқ қоралайди. Маълумки, сўнгги йилларда динни ўзларига ниқоб қилиб олган оқимлар, тоифалар пайдо бўлди. Улар ғаразли мақсадлари йўлида жамиятда бузғунчилик, бегуноҳ одамлар қонини ноҳақ тўкиш каби жиноятларни авж олдириб, фуқаролар тинчлигини бузиб, халқ орасида низо чиқаришга ҳаракат қилишмоқда.

Сарҳадсиз интернет дунёсига кирган шахс вақт, умр ғанимат эканини доимо ёдда сақламоғи лозим. Зеро, бу глобал тармоқ бепоён ҳудудларга эга бўлиб, унда инсон адашиб соатлаб, кунларини самарасиз ўтказиб юбориши мумкин.

Бугунги шиддатли глобаллашув даврида ёшлар онгу шуурини интернет орқали кириб келаётган зарарли ғоя ва таъсирлардан самарали ва ишончли ҳимоялаш тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Бу эса ўқитувчилар, маънавият тарғиботчилари, ота-оналардан янада ҳушёр ва огоҳ бўлишни, ёш авлоднинг ғоявий-мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар кўламини янада кенгайтиришни талаб қилади. Бизга маълумки, кўплаб сайт ва тармоқлар катта маблағлар эвазига фильтрлаб қўйилган ва бу ҳолатни кўплаб давлатларда кузатиш мумкин. Албатта, тақиқлар ёки фильтр воситалари орқали одамларни Интернет оламидаги турли кучларнинг хатарли таҳдидларидан, кераксиз ва салбий ахборотлардан сақлаш кийин ва фақатгина вақтинчалик ҳолат бўлиши мумкин. Ёшларимизнинг маънавий оламида бўшлик юзага келмаслиги учун уларнинг қалби ва онгида соғлом ҳаёт тарзи, миллий ва умуммиллий қадриятларга ҳурмат эҳтиром туйғусини болалик пайтидан бошлаб шакллантиришимиз керак

Таассуфки, бугун ёшларимизнинг аксарияти глобаллашув туфайли Европа ва хорижий маънавий-маданий оқимлар таъсирига кўпроқ иштиёқманд бўлиб, миллий маънавиятимизнинг ҳаётбахш, юксак ахлоқийликка асосланган тамойилларга ихлосмандлиги суст кечмокда. Инсон қадри, масъулияти, ахлоқига беписандлик баъзи ёшларнинг кийиниши, феъл-атвори, юриш-туришида яққол кўзга ташланиб қолмоқда. Бизнинг назаримизда инсон қадрияти унинг ахлоқийликка йўналгани билан белгиланиши керак. Дархақиқат, бугун ахборот чунонам кўп ва тез кириб келаяптики уларни «ҳазм» қилиш учун теран тафаккур ва кенг дунёкараш талаб этилади. Айникса интернет олами фарзандларимиз эътибори ва қизиқишини тортиб бораётган бугунги даврда айрим комьпютер ўйинлари ҳақида ҳам шундай мисолларни кетириш мумкин. Мутахассислар маълумотларига кўра, интернет орқали таркатиладиган компьютер ўйинларининг 49 фоизи сезиларли даражада зўравонлик ва ёвузлик кўринишига эга, 41 фоиз жангари (турли отишмалар ва портлашларга асосланган) ўйинларда эса ўйин қаҳрамони ўз максадига етишиш учун шундай зўравонлик ва ёвузлик содир этади. 17 фоиз ўйинларда ана шу зўравонлик ва ёвузликнинг ўзи бош максад ҳисобланади. Турли жанговар, менталитетимизга мос бўлмаган, баъзан қаҳрамонлик ваҳшийликка ўтиб кетадиган бу каби ўйинлар фарзандларимиз ахлоқий-эстетик тарбиясига тўғри таъсир кўрсата олади дея олмаймиз. Бир қарашда улар оддий ўйиндек кўрингани билан зўравонлик ғоялари, ёвузлик кайфиятини уйғотиши жуда кўп салбий окибатларга олиб келгани хусусида ҳаётий мисоллар кўплаб топилади.

Интернет сайтларида ёшларга кучли таъсир этувчи ахборотларни қуйидагича таснифлаш мумкин.

1 – тоифадаги ахборотлар сирасига ёт, бузғунчи ғоялар, экстремизм ва террорчилик ғоялари, миллатчилик, ирқчилик.

2 – тоифадаги ахборотлар эса ғарб ҳаёт тарзига хос, ўзбек менталитетига зид одатлар ва кўникмаларни таргиб этади. Бу айниқса, ғарб ёшларининг кийиниши, одатларини тарғиб қилувчи мақолалар, клиплар, фильмларда яққол намоён бўлади.

3 – тоифага эса порнографик ахборотларни киритиш мумкин.

4 – тоифага эса ҳали текширилмаган, ўз исботига эга бўлмаган турли ҳужумкор ахборотлар.

Интернет сайтларидан тарқатилаётган бу каби ёт ғоялар ва ахборотларни ёшлар томонидан қабул килинаётганлиги ва унинг оқибатлари жаҳондаги барча мамлакатлари халкини ҳам ташвишга солмокда.

Ёшларимиз онгини эгаллашга қаратилган ҳар қандай хатти-ҳаракатларга, миллий манфаатларимизга рахна солишга, маънавиятимизга тажовуз қилишга, умримиз мазмуни бўлган тарихий хотирамизни бузишга уринаётган ғаразли кучларга карши доимо огоҳ туришимиз даркор. Ана шундагина бизни ҳеч ким, ҳеч нарса ўз танлаган йўлимиздан ортга қайтара олмайди ва биз кўзлаган улуғвор максадларимизга албатта етамиз.

Юртимизга оломонча маданият асосан интернет тармоғи орқали кириб келаяпти. Бу ҳол одоб-ахлоқ, миллий ва диний қадриятларга ҳурмат пасайиши каби кўплаб нохушликларни келтириб чиқаряпти. Ёшларнинг ҳаёсизларча кийиниши, таналарига расм чиздириши, қулоқ ва бурунларини тешиб, «зирак» тақиб олишлари, қиз болаларнинг ўғил болаларга ўхшаб кийиниши каби «мода» унсурлари айнан интернет орқали ёйилаётгани аниқ.

Интернетдаги ғоявий тузоқлар гўё маданиятга ўхшаши ва ёшларга мойдек ёқиши билан ҳам хатарлидир. Инсоний ахлоқда терс оломонча маданият айрим ёшлар онгига чанг солиб, маънавият кушандасига айланмокда. Ачинарлиси, мазкур «маданият» таъсирига берилиб қолганини ёки унинг қурбонига айланаётганини кўпинча ёшлар ўзлари сезмайди.

Глобал ахборот тизимидаги хабарларни «фильтрсиз» қабул қилиш оқибатида ёшлар онги заҳарланмоқда. Масалан, бирор керакли маълумотни олиш мақсадида сайтга кирган ёшларнинг «фалончи машҳур шахс ҳалокатга учради» каби шов-шувли эълонга кўзи тушади ва беихтиёр уни очади. У ерда эса яна бир сайт очилади ва унда алдамчи хабарларнинг давомини ўқийди. Шу тариқа ғўр ёшлар ғаламисларнинг тузоғига илинади.

Бундай жирканч «маданият» таъсирига берилган ўсмир лоқайд, ҳаётга енгил-елпи қарайдиган, юрт равнақи ва халқ тинчлигига бефарқ кимса бўлиб улғаяди. Шунингдек, оломонча маданият тузоғига илинган болалар инсон истаган ишини қилавериши мумкин, деб билади, яъни ўтакетган манқуртга айланиб қолади.

Ижтимоий тармоқларнинг оила ва жамият барқарорлигига солаётган энг катта тахдидларидан яна бири – улардаги мулоқотлар сабабли кўплаб тинч-тотув оилалар барбод булиб кетаётганидир.

Фарзандининг истиқболини, ёрқин келажагини истайдиган ҳар бир ота-она тарбия масаласига жиддий эътибор бермоғи зарур. Бола тарбияни турли компьютер уйинлари, интернет ва ижтимоий тармоқлардан эмас, энг аввало ота-оналаридан, бобо-момоларидан, эзгуликка, покликка ва дину диёнатга чақирувчи яхши китоблардан олсин.

Инсонлар қалби ва онги учун катта курашлар кечаётган глобаллашув даврида юксак маънавият, одоб ахлоқ тарбиясига эътиборни кучайтириш долзарб вазифадир Ўсиб келаётган ёш авлодни диний – миллий қадриятлар асосида тарбиялаш, улар қалбида ўз халқи, Ватанига меҳр-садоқат туйғусини кучайтириш, уларни хар-хил бузғунчи кучларнинг ахборот хуружларидан огоҳ этиш, муносиб ҳимоя қилишдан иборатдир.

Одилжон Нарзуллаев,

Янгийул тумани «Имом Султон» жоме масжиди имом-хатиби

Интернет: Унинг фойда ва зарарлари
21.02.2020 санада жойланди

Бугунги кунда одамлар, асосан, ёшлар фейсбук, телеграм, одноклассики, инстаграм, твиттер, вконтакте каби ижтимоий тармоқлардан фойдаланмоқдалар. Буларнинг ичида фейсбук, телеграм, твиттер ва инстаграм жуда оммалашди. Аслида ижтимоий тармоқлар илк бор 1995 йилда пайдо бўлган. Рэнди Конрад исмли шахс Classmates.com сайтини ишга туширади. Дунёнинг турли бурчакларида таълим олаётган ёшлар бир-бири билан танишиши, дўстлар ўзаро бир-бирини топиб, ҳол-аҳвол сўраб туришлари учун мазкур сайт ташкил этилган эди. Бу сайт ўша пайтда талабалар, ёшлар томонидан қизиқиш билан кутиб олинган.

Бугунги кунга келиб ижтимоий тармоқлар билан бир қаторда улардан фойдаланувчилар сони ҳам кўпайди. Бугунги кунда сайтларга кирувчи, интернетдан фойдаланувчиларнинг учдан икки қисми мазкур тармоқлардан фойдаланади. Албатта, бу тармоқларнинг фойдали ва зарарли томонлари бор. Қуйида шуларни келтириб ўтамиз.

Фойдалари

Ижтимоий тармоқлар маълумот олишнинг энг осон ва қулай манбаидир. У журналистларга кўп ёрдам беради.

Талабаларга, тадқиқотчиларга ва бошқа қизиқувчиларга ҳам кўп ёрдами тегяпти. Ўзларига керакли материални қайсидир давлатнинг қўлёзмалар фондидан ёки музейидан сўраш, расмини кўчириб олиш, соҳа мутахассиси билан гаплашиб, илмий хулосалар беришда қулайлик туғдиряпти.

Фуқароларнинг журналистик маҳоратларини юзага чиқаряпти. Бир инсон ўз шаҳрида бўлган воқеани расмга олади ва уни ўз саҳифасига шарҳи билан жойлайди. Мазкур мақолани бошқаларга ҳам юборади. Юборилганлар орасида ахборот сайтлари ҳам бўлиши мумкин. Профессионал журналистлар бора олмаган жойларга ўша ерлик кишилар бориб, воқеани расм ёки видеога олиб, тармоқда эълон қилмоқдалар. Бу эса журналистларга қўл келяпти.

Ижтимоий тармоқлар Аллоҳ таолонинг динига даъват қилиш воситаларидан бирига айланди. Диний идора ва унинг тизимидаги масжид, мадраса, илмий тадқиқот марказлари ва зиёратгоҳларнинг расмий веб-сайтлари ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаларини очиб, ўша орқали халқимизга ва бутун дунёдаги ўзбекзабон мусулмонларга диний-маърифий маълумотларни етказиш имконига эга бўляптилар. Қолаверса, кўплаб имом домлаларимиз тармоқларда ўз саҳифаларини ташкил этиб, халқимиз маънавиятини юксалтиришга хизмат қиладиган маълумотларни тақдим этиб, динимизни соф ҳолда етказиш ишига катта ҳисса қўшмоқдалар.

Фақирлар, боқувчисини йўқотганлар, беморларга моддий кўмак бериш мақсадида эълонлар бериш, хайрия тадбирлари ташкил этиш, ёшларни уюштириш, имконияти бор кишиларни шу ишга жалб этишда ижтимоий тармоқларнинг ўрни катта. Бунга мисол қилиб “Саховат” кўмак гуруҳини келтиришимиз мумкин.

Маслаҳат сўраш майдони. Турли касб вакиллари ўзларига тегишли мавзуларда тармоқ фойдаланувчиларидан маслаҳат сўрайдилар ва керакли маслаҳат ва ғоялар оладилар.

Дўстлар орттириш. Кўплаб инсонлар ушбу тармоқлар орқали ўзларига дўстлар орттирадилар. Кейинчалик ҳатто ўша дўстлар билан ҳаётда кўришиб, дўстликларини давом эттирадилар.

Хотирани тиклаш. Ижтимоий тармоқлар хотираларни тиклаш учун ҳам қулай имкониятдир. Кўпчилик фойдаланувчилар мактаб давридаги расмларини бир-бирларига улашиб, ёшликларини эслашади, синфдошу курсдошлари билан топишишади. Ҳатто борди-келди тўхтаб қолган, бошқа юртларда яшовчи қариндошлар билан топишиш мумкин.

Зарарлари

Ахлоқсизлик, фаҳш, бузуқликни тарғиб қилувчи сайтлар ва уларнинг саҳифалари кенг ёйилгани.

Миш-миш, ёлғон, уйдирмалар, бузғунчи ғоялар, сохталаштириш, тарафкашликнинг ёйилгани. Айрим фойдаланувчилар ўз саҳифаларига сохта расмлар қўйиб олиши, маълумотларни сохталаштириши, асоси йўқ, ёлғон хабарларни тарқатиши, бир гуруҳдаги кишилар ўзларига тескари фикр билдирган тарафга (аслида барчалари мусулмонлар) нисбатан муросасиз муносабатда бўлишлари, фақат ўзларининг фикрларини ҳақ деб, бошқаларнинг фикрини менсимасликлари бунга мисол бўлади.

Эълон қилинган айрим мақолаларда ишончли манбаларнинг йўқлиги, қайси китоб ёки сайтдан олинганлиги, ким ёзганлиги ҳақида маълумотнинг йўқлиги, бировларнинг ҳақларини поймол этиш, уларнинг ёзган мақолаларини ўзлаштириб олиб, маънавий, интеллектуал ҳуқуқларнинг бузилиши содир бўлиши.

Ушбу тармоқларда инсоний алоқалар заифлашади, юзма-юз кўришиш бўлмагани учун ўзаро меҳр камаяди, воқеликдан узилиб қолиш юз беради, оилавий аҳилликка, эр-хотин ўртасидаги тотувликка салбий таъсир қилади. Ижтимоий тармоқларга эътиборни қаратиб, оиласига, аёлига, ота-онасига, фарзандларига вақт ажратолмаслик натижасида ўртага совуқчилик тушади.

Тармоқлардан нотўғри фойдаланиш вақтнинг исроф бўлишига, керагидан ортиқ фойдаланиш эса, унга ўрганиб қолишга сабаб бўлади. Кейин ундай кишилар худди тамаки, спиртли ичимлик, нос ва гиёҳванд моддаларга ўрганиб қолган кимсаларга ўхшаб интернетсиз, ижтимоий тармоқларсиз туролмайдиган бўлиб қолади.

Тармоқларга қаттиқ берилиш оқибатида намоз, Аллоҳни зикр қилиш, силаи раҳм, қўшнига яхшилик қилиш, фарзанд тарбияси, аёлига гўзал муносабатда бўлиш, ота-онага яхшилик қилиш, устозлар, беморлар ҳолидан хабар олиш, жанозада қатнашиш каби муҳим ибодат ва вазифалар қолиб кетади.

Мақтанчоқликнинг ёйилгани. Тармоқ фойдаланувчилари кийган кийимлари, еган овқатларини ўз саҳифаларига жойлаштиришлари оқибатида мақтанчоқлик, барчанинг эътиборида, диққат марказида бўлиш хоҳиши кучайиб, камбағал, ночор аҳволда яшаётганларнинг ҳис-туйғулари эътиборга олинмайдиган кайфият юзага келади.

Турли оқимлар ўз мафкураларини ёшлар онгига сингдириш учун ижтимоий тармоқлардан кенг кўламда фойдаланмоқдалар. Бу ҳам ёшлар, умуман, диндан, диний маърифатдан яхши хабардор бўлмаган кишиларни соф ақидадан оғиб кетишига, фиқҳий мазҳаблар борасида нотўғри фикр ва тушунчага эга бўлишига сабаб бўлмоқда.

Аҳли илм, имом, уламо кишилар ҳақида бўҳтон уюштирувчи, уларни обрўсизлантиришга уринувчи гуруҳларнинг кўплиги. Уламолар, имом домлаларни яқиндан танимаган, улар ҳақида аниқ маълумотга эга бўлмаган кишилар мазкур бўҳтончи гуруҳларнинг таъсирига тушиб, сўзларига ишониб, улкан гуноҳ бўлган – ғийбат балосига мубтало бўлмоқдалар.

Аллоҳ таоло барчамизга ижтимоий тармоқлардан оқилона фойдаланишимизни насиб этсин!

Нишонбой АҲМАДАЛИЕВ,

Тошлоқ тумани “Абу Ҳанифа” масжиди имом-хатиби

Ижтимоий тармоқларнинг фойда ва зарарлари
Биз яшаётган давр – ахборот ва техника тобора ривожланаётган давр бўлмоқда. Интернет ёки ижтимоий тармоқларсиз бугун ҳаётни тасаввур қилиш. Бу бизга кўплаб имконият эшикларини очиш билан бирга эҳтиёткор бўлишни ҳам эслатади. Айниқса, “Ёшларимиз бу қулайлик ва имкониятлардан қай тарзда фойдаланмоқдалар?” “Улар бу каби имкониятлардан унумли фойдалана оляптиларми?” каби кўплаб саволлар бонг ураётгандек. Шундай экан, муқаддас динимиз бу борада бизга қандай кўрсатмаларни беради?

Интернет ва  тармоқладаридан ҳам тўғри фойдалнишнинг ўз одоблари мавжуд. Aввало, интенет тармоғига уланишдан мақсадимиз Aллоҳ ризолиги учун ўзимизга лозим бўлган фойдали илмларни ҳосил бўлиши даркор.

Умар ибн Ҳатттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Aлбатта амаллар ниятга боғлиқ…” (Бухорий ва Муслим ривояти).

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадисларида қилаётган ҳар бир амалимиз ниятга бўғланишини баён қилиб бердилар. Қолаверса, интернетга киришдан олдин вақтни беҳудага сарфламасликни, умрнинг ҳар лаҳзаси қадрли эканини ёдга олишимиз лозим.

Интернет тармоқларида шахси номаълум кишилар тарафидан тарқалаётган асоссиз хабарни тарқатиш ҳам динимизга зид амаллардан ҳисобланади. Зеро Aллоҳ таоло ўзининг Каломи шарифида шундай дейди:

“Эй иймон келтирганлар! Aгар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар, бир қавмга билмасдан мусийбат йетказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлманглар” (Ҳужурот сураси, 6-оят).

Қолаверса, ижтимоий тармоқларда, турли хил интернет чатларида ва мессенжер тармоқларида номаҳрам аёллар билан фахшга ундовчи суҳбатлар қуриш ҳам динимизда қатъий таъқиқланган амаллардан ҳисобланади. Aллоҳ таоло яна бир каломида шундай дейди:

“Ва зинога яқинлашманглар. Aлбатта у фоҳиша иш ва ёмон йўлдир”

(Исро сураси, 32-оят).

Ушбу ояти каримадан кўриниб турибдики, Аллоҳ таоло нафақат зинодан қайтармоқда, балки унга мутлақо яқин йўлашни маън қилди.

Хулоса қилиб айтганда, биз ҳар жойда ҳатто интернет тармоқларида ҳам мусулмон кишининг гўзал одобларини ҳаётга тадбиқ этиб бошқаларга ўрнак бўлишимиз лозим. Aллоҳ таоло барчамизни адашишликдан Ўзи сақласин!

З.Ғуломов,

Ўзбекистон тумани “Оқ тепа” масжиди имом-ноиби