Фаластин – Alhidoya.uz

Ўзбекистондаги бир гуруҳ фаластинлик фуқароларга давлат ғамхўрлиги, меҳр-шафқат тамойиллари асосида кўмак бериш тизимини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони
Инсон ҳаёти, шаъни ва қадр-қимматини улуғлаш, муҳтожларга меҳр билан ёндашиш, эзгулик ва адолат тамойилларига содиқ қолиш динимиз, маданиятимиз ва анъаналаримизнинг ажралмас қисми ҳисобланади.

Сўнгги йилларда юртимизда давлат ва жамият ўртасида инсонпарварликка асосланган муносабатларни янада мустаҳкамлаш, эҳтиёжмандларга ёрдам кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу эзгу йўналишда юртимиз ҳар қандай даврларда ўз бағрикенглиги, меҳр-шафқати ва инсонпарварлик анъаналарини намоён этиб келмоқда. Жумладан, Ўзбекистонга олиб келинган фаластинлик фуқароларга (кейинги ўринларда – меҳмонларга) бошпана берилиши ҳамда кўмак кўрсатилиши халқимизнинг асрлар давомида шаклланган қадриятларга содиқлиги ва давлатимизнинг ҳақиқий инсонпарварлик сиёсати амалда ифода бўлаётганидан далолат бермоқда.

Меҳмонларга адолат тамойили асосида доимий ғамхўрлик ва ижтимоий кўмак кўрсатишни таъминлайдиган механизмларни жорий этиш мақсадида қарор қиламан:

I. Меҳмонлар ижтимоийлашувини таъминлаш

1. Меҳмонлар учун қулай шароитлар яратиш мақсадида қуйидаги ишлар бажарилгани маълумот учун қабул қилинсин:

а) меҳмонларни вақтинча яшаш объектларига жойлаштириш, уларнинг бирламчи эҳтиёжлари юзасидан масалалар ҳал этилди;

б) меҳмонларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва зарур дори-дармонлар билан таъминлаш чоралари кўрилди;

в) меҳмонларнинг жамиятга интеграция қилиниши ва маънавий қўллаб-қувватланишини таъминлаш мақсадида маданий-маърифий учрашувлар ва дўстлик кечалари каби тадбирларни (шу жумладан, болалар учун) ўз ичига олувчи махсус дастурлар ташкил этилди.

II. Меҳмонларни жамиятга интеграция қилиш ишларини жадаллаштириш

2. Фаластинлик беморлар ва уларга ҳамроҳлик қилувчиларни Ўзбекистон Республикасида яшашга мослаштириш жараёнига кўмаклашиш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда – Республика комиссияси) таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Қуйидагилар Республика комиссиясининг асосий фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

а) меҳмонларга яратилган имкониятларни рўёбга чиқариш юзасидан давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

б) меҳмонларни ҳудудлар кесимида жойлаштириш ҳамда мазкур чора-тадбирлар билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш;

в) меҳмонларни жамиятга интеграция қилиш билан боғлиқ масалаларни мунтазам равишда муҳокама қилиш ҳамда бу борадаги мавжуд тўсиқларни бартараф этиш ва муаммоларни ҳал қилишга қаратилган чоралар кўриб бориш;

г) меҳмонларни қўллаб-қувватлаш бўйича қисқа ва узоқ муддатларга мўлжалланган таклифларни ишлаб чиқиш, жойларда амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини мониторинг қилиш.

III. Меҳмонлар эҳтиёжларини аниқлаш ишларини ташкил қилиш

4. Республика комиссияси (С. Умурзаков) бир ой муддатда меҳмонлар эҳтиёжлари ва имкониятларини баҳолаш орқали уларнинг жамиятга интеграциясини таъминлаш бўйича ҳар бир оила учун зарур бўлган ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш режаларини ишлаб чиқиб, тасдиқласин.

5. Белгилансинки:

а) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда – Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги) Республика комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади;

б) меҳмонлар билан маҳалла даражасида бевосита ишлар “маҳалла еттилиги” ва “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан ташкил этилади;

в) меҳмонлар учун ишлаб чиқилган ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш режалари республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда уларнинг бўлинмалари учун мажбурий ҳисобланади.

IV. Меҳмонларни ижтимоий хизмат ва ёрдам билан қамраб олиш

6. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (М.Оллоёров):

а) Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Худаяров) билан биргаликда икки ой муддатда ногиронликка олиб келувчи касалликларга чалинган меҳмонларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган даволаниш муддатидан қатъи назар ногиронликни белгилаш чораларини кўрсин;

б) икки ҳафта муддатда меҳмонларга зарур иш стажига эга бўлмаган кекса фуқароларга бериладиган нафақа тайинланишини таъминласин.

7. Белгилансинки:

а) ҳар бир меҳнат ёшидаги меҳмон (I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар бундан мустасно) учун ҳар ойда минимал истеъмол харажатлари миқдорида яшаш нафақаси жорий этилади;

б) меҳмонларнинг ҳар бир оиласига яшаш манзили бўйича уй-жойнинг ижара харажатлари қоплаб берилади;

в) меҳмонларга фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа ҳамда дафн этиш учун нафақа тўлови Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган миқдорда тўланади;

г) меҳмонларнингҳар бир оиласига бирламчи зарурий воситалар (оилада ишлатиладиган ноозиқ-овқат маҳсулотлари тўплами) хариди учун бир марталик кўтарма пул қўшимча равишда тўлаб берилади;

д) меҳмонларнинг оила аъзоларига шахсий ҳамроҳлик қилиш ва индивидуал кўмак кўрсатиш, шунингдек, уларнинг эҳтиёжлари ва индивидуал талабларини рўёбга чиқариш мақсадида биттадан маҳалладаги ижтимоий ходим бириктирилади.

V. Меҳмонларнинг фарзандларини таълимга жалб қилиш

8. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Э. Каримова):

а) меҳмонлар яшаш манзиллари бўйича уларнинг фарзандларини давлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга жойлаштириш;

б) меҳмонларнинг ҳар бир фарзанди ўқув ва тарбия жараёнига мослашиши учун мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларнинг директорлари ўринбосарларини бириктириш;

в) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда таълим ташкилотларида меҳмонлар фарзандларининг мослашуви ва ҳар томонлама камол топиши юзасидан доимий мониторинг амалга ошириш чораларини кўрсин.

9. Белгилансинки:

а) меҳмонлар давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловидан 2028 йил 1 январига қадар озод этилади;

б) меҳмонларнинг фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга навбатга қўйилмаган ҳолда, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари талабномаси асосида жойлаштирилади;

в) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 январдаги “2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–12-сон қарори доирасида меҳмонларнинг фарзандларини давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида қўшимча таълимга (касб-ҳунар, ахборот технологиялари, олий таълим ташкилотларига тайёрлаш йўналишида) жалб қилиш ҳамда уларни ўқитиш харажатларининг 100 фоизи Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

10. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К.Шарипов) икки ой муддатда меҳмонларнинг хорижий давлатда умумий ўрта махсус, касб-ҳунар (профессионал), олий таълим, қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатларини тан олишни тест синовларисиз ва йиғим ундирмаган ҳолда амалга оширсин.

VI. Меҳмонларнинг соғлиғини қўллаб-қувватлаш

11. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Худаяров):

а) меҳмонларнинг яшаш манзиллари бўйича оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар ва туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида ҳисобга қўйилишини таъминласин;

б) меҳмонларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатишда камбағал оилаларга мансуб шахслар тоифаси қаторида йўлланма ажратиб борсин.

VII. Меҳмонлар бандлигини таъминлаш

12. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б.Захидов) Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (М.Оллоёров) билан биргаликда бир ой муддатда меҳмонларнинг хоҳишига кўра уларнинг бандлигини таъминлаш, замонавий касб-ҳунарни эгаллашига кўмаклашиш бўйича Республика комиссиясига таклифлар киритсин.

13. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Марказий банк, АТ “Халқ банки” ва бошқа тижорат банклари тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган меҳмонларни оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш”, “Бизнесга биринчи қадам” ва “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурлари доирасида тадбиркорликка жалб қилиш чораларини кўрсин. Бунда дастурлар доирасида меҳмонлар молиявий кўмаклардан фойдаланиши учун буюртмалар қабул қилиш ва ажратилган маблағлардан фойдаланишни мониторинг қилиш ҳоким ёрдамчилари ва маҳалла банкирлари томонидан амалга оширилади.

VIII. “Маҳалла еттилиги”нинг меҳмонлар билан ишлашини ташкил этиш

14. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг 2-иловага мувофиқ меҳмонларни ҳамжиҳатликда маҳалланинг маънавий муҳитига қўшиш бўйича “маҳалла еттилиги” ва бошқа вакилларга қўшимча вазифаларни юклаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

15. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (К.Куранбаев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Худаяров), Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев) ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси (З.Махкамова) бир ой муддатда “маҳалла еттилиги” ва бошқа вакилларга қўшимча юклатилган вазифаларга асосан ички дастурларни қабул қилсин ва режа-жадвалга мувофиқ зарур чоралар кўриб борсин.

IX. Меҳмонларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини молиялаштириш ва Фармон ижросини ташкил этиш

16. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг меҳмонларнинг масалаларини ҳал этиш чора-тадбирларини молиялаштириш мақсадида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузурида юридик шахс мақомисиз махсус жамғармани ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

17. Белгилансинки:

а) махсус жамғарма қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:

(i) юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

(ii) халқаро ташкилотларнинг грантлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;

(iii) махсус жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банкларига депозитга қўйишдан олинган фоиз тарзидаги даромад;

б) махсус жамғарма маблағлари меҳмонларнинг қуйидаги эҳтиёжларига йўналтирилади:

(i) зарур шарт-шароитлар яратиш ва тегишли хизматларни ташкил этиш;

(ii) турли харажатларни қоплаш ва қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш;

(iii) моддий ёрдам кўрсатиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш тадбирларини амалга ошириш.

18. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) махсус жамғарма маблағларини тасарруф этиш Республика комиссияси қарори асосида амалга оширилади;

б) махсус жамғарма харажатлар йўналишларига ўзгартириш киритиш Республика комиссияси қарорига мувофиқ амалга оширилади;

в) меҳмонларга жисмоний ва юридик шахслар томонидан беғараз бериладиган мол-мулклар (уй-жой ва автомототранспорт) маҳаллий ҳокимликлар балансига ўтказилиб, Республика комиссияси томонидан тасарруф этилади.

19. Бош прокуратура (И. Адхамов) Ижтимоий инспекция (Х. Кутпиддинов) билан биргаликда ушбу Фармоннинг ўз вақтида ва тўлиқ ижро этилишини мунтазам равишда назорат қилиб борсин.

20. Ички ишлар вазирлиги (А. Ташпулатов) Давлат хавфсизлик хизмати (Б. Курбанов), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (М. Оллоёров), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) ва Адлия вазирлиги (А. Ташкулов)  билан биргаликда бир ой муддатда меҳмонларга яшаш гувоҳномаси (ID-карта) расмийлаштирилишини ҳамда уларнинг рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.

21. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий ҳимоя бўйича маслаҳатчиси – Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори М.П. Оллоёров белгилансин.

22. Фармон ижросини назорат қилиш ва ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.Мирзиёев

«Гўдаклар ўлдирилишини қабул қилиб бўлмайдиган ноҳақлик деб биламиз» — Абдулла Арипов
Бош вазир Ар-Риёд саммитидаги чиқишида Ўзбекистон Фаластин билан бирга эканини яна бир бор таъкидлаб, мусулмон давлатларни Ал-Ақсо дахлсизлигини сақлаб қолишга чақирди.

11 ноябр куни Саудия Арабистонида ўтган Араб-ислом давлатлари саммитида Ғазо секторидаги вазият муҳокама қилинди. Унда қатнашган Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов томонларни муросага келишга чақирди.

«57 та давлат ва қарийб 1,5 миллиард аҳолини ўз ичига олган ташкилотимизнинг бугунги саммити алоҳида аҳамиятга эга. У бизни боғлаб турган қадриятлар нақадар кучли экани тасдиғидир.

Вайронагарчилик ва ҳалокат кўлами бўйича бу низо Яқин Шарқ можаросининг охирги 50 йиллик тарихида илк бор кузатилмоқда. Энг ачинарлиси, бу инқирознинг охири кўринмаяпти. Биз Фаластин диёридаги можарога жим қараб туролмаймиз, Ўзбекистон бу борада тегишли дипломатик чора-тадбирларни амалга оширмоқда», деган у.

Абдулла Арипов бу борада Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш учун Ўзбекистон 1,5 млн доллар ажратгани, БМТ Бош ассамблеясининг Ғазо секторида ўт очишни зудлик билан тўхтатишга чақирувчи резолюциясига 120 та давлат қаторида Ўзбекистон ҳам ёқлаб овоз бергани, иккита халқаро саммитда Ўзбекистон президенти ушбу можарога тўхталиб ўтгани ҳақида эслатди.

«Ғазо секторида юз бераётган қонли тўқнашувлар натижасида йўқотишлар ўрнини ҳеч нарса билан тўлдириб бўлмайди. Биз гўдаклар ўлдирилишини қабул қилиб бўлмайдиган ноҳақлик деб биламиз. Қурбон бўлганларнинг яқинларига самимий таъзия изҳор қиламиз. Биз Фаластин халқи билан эканимизни яна бир бор билдирамиз», деган Арипов.

У, шунингдек барча аъзоларни Ал-Ақсо масжиди ва Қуддусдаги бошқа табаррук масканлар дахлсизлигини таъминлаш учун имкониятларини сафарбар қилишга чақирди.

«Ўзбекистон – Фаластиннинг халқаро меъёрларга мувофиқ ўз мустақил давлатини барпо этиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлайди. Можарони фақатгина икки давлат – икки халқ учун тамойили асосида ҳал этиш мумкинлигини ҳаётнинг ўзи исботламоқда.

Зўравонлик янада авж олаверса, бу халқаро вазият кенг миқёсда издан чиқишига, қуролли тўқнашувларга янги кучлар тортилишига сабаб бўлиши муқаррар. Буларнинг барчаси Яқин Шарқ минтақалари билан чекланмайдиган, оқибатини башорат қилиб бўлмайдиган фожиаларга олиб келиши мумкин.

Энг хавфлиси, ушбу можаро ортидан асло йўл қўйиб бўлмайдиган – динлар, цивилизациялар ўртасидаги можаро келиб чиқиши мумкин. Айнан шунинг учун ҳам биз томонларни гуманитар масалаларда муросага келишга, жанговар ҳаракатларни тўхтатишга ва низони дипломатик йўл билан ҳал этишга чақирамиз. Ўзбекистон бу борадаги ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди», деган Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Саудия Арабистонидаги саммитда.

Саудияда ўтказилган Араб-Ислом қўшма саммитидан муҳим иқтибослар
Араб давлатлари ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти аъзолари раҳбарлари Ғазода ўт очишни зудлик билан тўхтатишга чақиришди.

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёз шаҳрида Араб давлатлари Лигаси (AL) ва Ислом ҳамкорлик ташкилотининг (OIC) фавқулодда қўшма саммити ўтказилди. Тадбир Ғазо секторидаги вазиятга бағишланди.

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ғазо секторидаги жанговар ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш ва барча гаровга олинганларни озод қилишга чақирди. У Араб давлатлари Лигаси ва Ислом ҳамкорлик ташкилотининг қўшма саммитида шу ҳақда гапирди.

«Бу халқаро ҳамжамият ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Исроил томонидан халқаро гуманитар ҳуқуқнинг қўпол бузилишига чек қўйиш ва дунёда қабул қилинган икки томонлама стандартларни таъкидлашга қодир эмаслигини исботлаган гуманитар фалокат», деди у.

Унинг сўзларига кўра, минтақада тинчликка эришишнинг ягона йўли «Исроил ишғолига ва ноқонуний аҳоли пунктларига барҳам бериш, Фаластин халқининг ҳуқуқларини тиклаш ва 1967 йилги чегараларга қайтиб, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган давлат яратишдир».

Саммитда сўзга чиққан Фаластин миллий маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббос АҚШ маъмуриятини Исроилга «муқаддас жойларни босиб олиш, ҳуқуқбузарлик ва таҳқирлашларга чек қўйиш» учун таъсир ўтказишга чақирди.

«Ҳеч қандай ҳарбий ечим қабул қилиниши мумкин эмас, чунки уларнинг барчаси муваффақиятсизликка учради. Биз Ғазо сектори ёки Ғарбий Соҳилдан халқимизни сиқиб чиқаришга қаратилган ҳар қандай уринишларни қатъиян рад этамиз», деди Аббос.

Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий «Ғазо секторида зудлик билан барқарор ўт очишни тўхтатишга» чақирди. Ўз навбатида Эрон президенти Иброҳим Раисий Исроилни Ғазо секторида ҳарбий жиноятлар ва инсониятга қарши жиноятлар содир этишда айблади.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Исроил ва Фаластин ўртасидаги можаронинг якуний ечимига эришиш учун халқаро тинчлик конференциясини чақириш зарурлигини айтди.

«Бизга бир неча соатлик танаффуслар эмас, балки Ғазо секторида доимий сулҳ керак. Исроил томонидан беайб одамларнинг ҳуқуқи поймол этилиши халқаро ҳуқуқ доирасида жазоланиши лозим… Туркия Ғазо аҳолисига гуманитар ёрдам беришда давом этади», деди у.

Шу билан бирга, Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг айтишича, Доҳа гаровга олинганларни озод қилиш учун воситачилик ҳаракатларини амалга оширмоқда. Шунингдек, у тез орада сулҳга эришилишига умид билдирди.

«Ўтмишда халқаро ҳуқуқ ва инсоний қадриятларни ҳурмат қилиш зарурлиги ҳақида маъруза ўқиган кўплаб одамлар ва давлатлар ҳозир бу ваҳшийликларга нисбатан сукут сақламоқда (…) Бу мисли кўрилмаган воқеалар», деди у.

Саммит якунида томонлар қўшма баёнотни имзоладилар. Унда Ғазодаги урушни тўхтатиш учун зудлик билан халқаро чоралар кўриш кераклиги таъкидланган.

Шавкат Мирзиёев: Биз Фаластин халқи билан бирдам эканимизни қатъий билдирамиз
Президент Шавкат Мирзиёев гидроэнергетика соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар ва энергетика тизимини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича вазифалар ижроси юзасидан йиғилиш ўтказмоқда.

Кун тартибига ўтишдан олдин давлатимиз раҳбари ҳозирги кунда бутун дунёда катта ташвиш ва хавотир уйғотаётган масалага тўхталиб ўтди:

«Маълумки, Исроил армияси ва Хамас ҳаракати ўртасида давом этаётган қуролли тўқнашувлар гуманитар инқирозни чуқурлаштирмоқда, тинч, бегуноҳ аҳоли орасида кўп сонли қурбонларга олиб келмоқда.

Болалар ва аёллар ҳалок бўлмоқда, одамлар бошпанасидан айрилмоқда, ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлмоқда.

Биз Фаластин ва Исроил томонидан қурбон бўлган барча инсонларнинг оилаларига чин дилдан таъзия ва ҳамдардлик изҳор этамиз.

Мен Ғазо сектори аҳолисига баҳоли қудрат ёрдам кўрсатиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлигига 1 миллион 500 минг доллар ажратиш ҳақида қарор қабул қилдим.

Биз Фаластин халқи билан бирдам эканимизни қатъий билдирамиз ва унинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси ва Хавфсизлик Кенгашининг илгари қабул қилинган резолюцияларига мувофиқ ўз мустақил давлатини барпо этишга бўлган ҳуқуқини қўллаб-қувватлаймиз», – деди Президентимиз.

«Зўравонлик янада авж олаверса, бу халқаро вазиятнинг кенг миқёсда издан чиқишига, қуролли тўқнашувларга янги кучлар тортилишига олиб келади.

Буларнинг барчаси Яқин Шарқ минтақаси билан чекланмай, узоқ ўлкаларга ҳам тарқалиб кетадиган, оқибатини башорат қилиб бўлмайдиган фожиаларга олиб келиши мумкин.

Айнан шунинг учун ҳам биз ҳар икки томонни зудлик билан гуманитар мақсадларда муросага келишга, жанговар ҳаракатларни тўхтатиб, низони тинчлик йўли билан ҳал этишга чақирамиз.

Маълумки, биз яшаётган Марказий Осиё минтақаси турли миллат ва конфессиялар вакилларининг ўзаро тинч-тотув ҳаёт кечириши бўйича ноёб тажрибага эга.

Бу заминда асрлар давомида мусулмон, христиан ва яҳудийлар дўстлик ва ҳамжиҳатликда ёнма-ён яшаб келяптилар.

Мен бугунги фурсатдан фойдаланиб, барча юртдошларимизга, аввало, ёшларимизга мурожаат қилиб, уларни турли ёлғон ташвиқотларга берилмасликка, қонунга зид хатти-ҳаракатлар содир этмасликка чақираман.

Бизнинг энг катта кучимиз, бебаҳо бойлигимиз бўлган тинч ва осойишта ҳаётимизни, ўзаро бирлик ва ҳамжиҳатлигимизни барчамиз биргаликда асрашимиз зарур», – деди давлатимиз раҳбари ва кун тартибидаги масалалар муҳокамасига ўтди.

Диний идорада Фаластин делегацияси билан учрашув ўтказилди
Шу йил 10 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов Қуддус халқ конгресси Бош котиби Билол Ан-Натшах бошчилигидаги Фаластин делегациясини қабул қилди.

Учрашувда Иброҳимжон домла Иномов делегация аъзоларини ташриф билан қутлаб, сўнгги йилларда Ўзбекистон билан Фаластин ўртасидаги дўстлик ва кўп томонлама ҳамкорлик равнақ топаётгани, жумладан, диний соҳадаги алоқалар янада ривожланиб бораётгани, икки халқ ўртасида асрлар давомида шаклланган ришталар бугунги кунда ҳам янгича мазмун касб этаётгани ҳамда ўтмишда ота-боболаримиз Фаластин ерларига сафарлар қилганлари, шунингдек, Ўзбекистон мўмин-мусулмонлари Фаластиндаги муаммолар тинчлик ва музокара йўли билан ечим топиши тарафдори эканини таъкидлади.

Билол Ан-Натшах жаноблари самимий қабул ва илиқ фикрлар учун ташаккур айтиб, Ақсо масжиди нафақат фаластинликлар, балки бутун Ислом олами учун катта неъмат экани, унинг омонлиги учун мўмин-мусулмонлар, аввало, дуо қилишларини изҳор қилди. Шунингдек, Фаластиннинг Ўзбекистонга ўхшаш жиҳатлари жуда кўп экани, хусусан, диний бағрикенглик муҳитида бу ўхшашлик яққол намоён бўлиши, турли дин вакиллари қадим-қадимдан бирга яшаб келаётганларини мисол сифатида келтирди.

Мулоқот давомида зиёрат туризми бўйича ўзаро ҳамкорлик масаласи ҳам ўзаро муҳокама этилди.

Учрашув дўстона ва самимий руҳда ўтди. Якунда ўзаро ҳадялар алмашилди.

Муфтий ҳазрат Фаластин элчисини қабул қилдилар
Шу йил 14 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари Фаластин элчиси Муҳаммад Абдуллоҳ Таршаҳоний жанобларини қабул қилдилар.

Учрашув аввалида муфтий ҳазратлари элчи жанобларига муфтий вазифасига сайланганлари муносабати ила йўлланган табрик учун миннатдорлик изҳор этдилар. Муфтий ҳазратлари сўзларида давом этиб, сўнгги йилларда Ўзбекистон билан Фаластин ўртасидаги дўстлик ва кўп томонлама ҳамкорлик равнақ топаётгани, жумладан, диний соҳадаги алоқалар янада ривожланиб бораётгани, икки халқ ўртасида асрлар давомида шаклланган ришталар бугунги кунда ҳам янгича мазмун касб этаётгани ҳамда ўтмишда ота-боболаримиз Фаластин ерларига сафарлар қилганларини алоҳида қайд этдилар.

Муфтий ҳазратлари сўзларида давом этиб, Қуддус шаҳрида жойлашган муқаддас макон – Масжиди Ақсо ёхуд Байтул Мақдис Маккадаги Масжидул Ҳаромдан кейин қурилган энг қадимги масжид экани, у мўмин-мусулмонлар учун азизу мукаррам экани, Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу масжидни уч муқаддас масжиддан бири сифатида таърифлаганларини келтирдилар.

Элчи Муҳаммад Абдуллоҳ Таршаҳоний жаноблари самимий қабул ва Фаластин ҳақидаги илиқ фикрлар учун ташаккур айтиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан Фаластиндаги Фатво ва Қозилар уйлари ҳамкорлигини ташкил этишни таклиф этди. У Ақсо масжиди фаластинликлар учун катта неъмат экани, унинг омонлиги учун мўмин-мусулмонлар дуо қилишларини изҳор қилди. Қуръони каримдаги “Исро” сурасида нафақат Ақсо масжиди, балки унинг атрофидаги Фаластин ерлари ҳам муқаддас эканига аниқ ишоралар борлигини билдирди.

Фаластиннинг Ўзбекистонга ўхшаш жиҳатлари жуда кўп экани, хусусан, диний бағрикенглик муҳитида бу ўхшашлик яққол намоён бўлиши, турли дин вакиллари қадим-қадимдан бирга яшаб келаётганларини элчи жаноблари мисол сифатида келтирди.

Мулоқотда икки давлатнинг фатво марказлари ҳамкорликлари яхши натижа бериши, сўнгги йилларда араб давлатлари элчихоналари, исломий ташкилотлар билан алоқалари мустаҳкамланаётгани, Ўзбекистон мўмин-мусулмонлари Фаластиндаги муаммолар тинчлик ва музокара йўли билан ечим топиши тарафдори экани ҳамда ушбу ҳудудлардаги кишиларга Ҳақ таолодан тинчлик-осойишталик сўрашлари тўғрисида сўз юритилди.

Учрашув дўстона ва самимий руҳда ўтди.