долзарб – Alhidoya.uz

Йўл қоидаларига амал қилмаган киши гуноҳкор бўладими?

Жаҳолатга қарши маърифат билан курашмоқ – замон талаби
XXI юз йиллик ахборот асри бўлиб, ҳозирги давр авлоди глобаллашув жараёни шиддатли тус олган замонда яшамоқда. Айнан ёш авлод турли кўринишдаги ғоявий хуружлар нишонига айлангани ҳам ҳеч кимга сир эмас.

Бир томондан экстремистик оқимлар фаолияти, бошқа томондан миссионерлар ҳаракати, учинчи томондан эса “омма­вий маданият” тарғиботчилари ёш авлод онгига соф Ислом дини таълимотига зид ақи­даларни сингдириш, муқаддас эътиқо­димиздан айириш ва ўзбекона миллий ва диний қадриятларимиздан воз кечиш­га чақириш йўлида муттасил фаолият олиб бормоқда.

Бунинг оқибатида соф Ислом таълимотидан етарли даражада хабардор бўлмаган баъзи ёшлар экстремистик ғояларга чалғиб, турли жиноятларга қўл уришмоқда. Баъзилари, афсуски, ана шундай жиноятларнинг қурбонига айланмоқдалар. Айримлари Исломдек маърифатпарвар, тинчликпарвар, бутун инсониятга фақат яхшиликни таълим берувчи динни арзимаган дунё матоҳига алмашиб, ўзга динни қабул қилишяпти.

Бошқалари эса, ғарб давлатларининг моддий тараққиёти гўёки уларнинг маданиятига асослангандек хаёл қилиб, кийинишда, ўзини тутишда, ҳатто фикрлашда миллийлик ва динийликка ёт усулларни ўзига маъқул кўрмоқдалар. Буларнинг барчаси охир-оқибат порлоқ келажагимизга рахна соляпти.

Ислом таълимотида мусул­мон киши эътиқодга, ҳур ва озод яшашга, бир сўз билан айтганда, сокин ҳаёт кечиришга рахна солувчи ҳар қандай куч­га қарши курашиши лозимли­ги таъкидланади.

Анфол сурасининг 60-оятида бундай амр қилинган: «Улар учун имконингиз борича куч ва отлиқ бўлинмаларни тайёрлаб қўйингиз! Бу билан Аллоҳнинг ва ўзингизнинг душманингизни ва улардан ўзга сиз билмайдиган, лекин Аллоҳ биладиган (душман)ларни ҳам қўрқувга солган бўлурсиз. Аллоҳнинг йўлида нимани сарф қилсангиз, сизларга (унинг савоби) зулм қилинмаган ҳолингизда тўла–тўкис берилур».

Мазкур оятнинг мазмунига қарайдиган бўлсак, тинчлигимиз, халқимизнинг бирдамлиги, келажагимиз умидлари бўлмиш ёшларимизнинг камолотига рахна солиб турган ғоявий таҳдидларнинг олдини олишимиз учун Аллоҳ таоло бизларни йигирма биринчи асрдаги ғоявий зуғумларга қарши, миллатимиз ва динимиз душманларига қарши замонавий “куч”ни тайёрлаб қўйишга буюрмоқда.

Ҳомиджон ИШМАТБЕКОВ,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари

Энг жирканч иллат
Дунё тарихига теран назар ташласак, ҳар қандай кўнгилсиз воқеа-ҳодиса замирида, албатта, фитналар уюштирилганига гувоҳ бўламиз. Одам алайҳиссалом давридан то Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларигача, саодат асридан бугунги кунгача кузатилган ҳар қандай уруш, қирғинбарот жанглар, қонли тўқнашувларга фитналар сабаб бўлганини ҳеч ким инкор эта олмайди.

Ҳазрати Умар ва ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳумонинг шаҳид этилиши, ҳазрати Али ва Муовия розияллоҳу анҳумо ўртасидаги келишмовчиликлар ва ундан кейинги асрларда содир бўлган машъум ҳодисаларда ҳалок бўлганларни ҳеч иккиланмай фитналар қурбони бўлишган, дейиш мумкин.

Шу боис Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Фитна қотилликдан ҳам ашаддийроқдир», деб марҳамат қилган (Бақара сураси, 191-оят). Тинч, осуда ҳаёт кечириб турган одамлар орасидан ҳаловат ва тинчлик кўтарилишига сабаб бўладиган ҳар қандай фитна ҳаракатлари аслида одамларнинг қонини тўкишдан ҳам оғир, ёмон оқибатларга олиб келадиган гуноҳ эканини асло унутмаслик зарур.

Ифк ҳодисасини олайлик. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг суюкли аёллари Ойша онамиз розияллоҳу анҳога мунофиқлар фитна уюштирдилар. Уларнинг фитнасига баъзи содда мусулмонлар ҳам қўшилиб қолишди. Аллоҳ таоло Нур сурасининг 11–22-оятларини нозил қиилиб, мўминларнинг онаси Ойша розияллоҳу анҳонинг покдомон эканликларини илоҳий ваҳий билан тасдиқлади. Фитна юштирган Убай ибн Салул бошчилигидаги мунофиқлар разил бўлиб қолишди.

Оламлар сарварининг жуфти ҳалолларига туҳмат қилган мунофиқларга қиёматгача лаънат ёғилади. Охиратда эса уларга аламли азоб борлигини Аллоҳ таоло Нур сурасининг 11-оятида: «Албатта, (бу) бўҳтонни (вужудга) келтирган кимсалар ўзларингиздан бўлмиш бир тўда кимсалардир. Уни (бўҳтонни) сизлар ўзларингиз учун ёмонлик деб ўйламангиз, балки у сизлар учун яхшидир. Улардан (бўҳтончилардан) ҳар бир киши учун ўзи орттирган гуноҳ (жазоси) бордир. Уларнинг орасидаги (гуноҳнинг) каттасини кўтарган кимса (Абдуллоҳ ибн Убай) учун эса улкан жазо (жаҳаннам) бордир».

Ҳадиси шарифларда ҳам фитна қаттиқ ва қатъий қораланади.  Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай марҳамат қилганлар: “Яқин орада фитналар бўлади. Ўша чоғда ўтириб олган одам тик тургандан яхшироқдир. Ўрнида жим тик турган эса, юраётган одамдан яхшироқдир. Яёв юрган эса, тез-тез юраётган одамдан яхшироқдир. Ким ўша фитналарга эътибор берса, уни фитна ўзига тортиб олади. Кимки қутулишга жой топса, ўша жойда фитнадан ҳимоялансин” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Ушбу муборак ҳадисда Набий алайҳиссалом киноя билан ҳам фитнага аралашиб қолишдан қаттиқ қайтармоқдалар. “Тик турган одам билан ўтирган одам” деганда, фитнага қизиқиб турган одам билан унга эътибор қилмаган одам назарда тутилмоқда. Демак, фитначилар ҳақида қизиқишдан кўра, уларга асло эътибор қилмаслик зарур.

“Ўрнида жим тик турган одам билан юраётган одамдан” мурод эса, фитнага қизиқиб турган ва фитнага қўшилиш учун ҳаракатга тушганлардир. Демак, фитнага қўшилиш учун ҳаракатга тушгандан, унга қўшилмай, шунчаки қизиққан дурустроқ саналмоқда. Яёв юрган одам билан тез-тез юраётган одамдан мурод эса, фитна сари тез ҳаракат қилаётганлардан кўра, суст ҳаракат қилаётганлар Аллоҳнинг наздида сал тузукроқ одам, демакдир.

Бу иллат жамиятда илдиз отар экан, унга аралашган одам дарҳол чиқиб кетиши қийин. Чунки фитна одатда жозибали бўлади, унга қизиққанларни дарров ўзига жалб қилади. Мўмин киши ҳар қандай оғир бўлмасин, фитнадан қочиши шарт.

Имом Зайнуддин Биргавий раҳимаҳуллоҳ “Тариқат ул-Муҳаммадия” асарида исломий одоб-ахлоқ, хусусан, қалб хасталиклари борасида сўз юритар экан, қирқ саккизинчи ўринда “Фитна” ҳақида алоҳида тўхталиб, жумладан. Бундай деган: “Маънавий иллатлардан яна бири фитначиликдир. Фитна деб одамларни изтироб, ихтилоф, машаққат ва балога гирифтор қилишга айтилади. Масалан, халқни давлатга қарши чиқишга тарғиб қилиш, ваъз айтишда тингловчиларнинг савиясини ҳисобга олмасдан тушунмовчилик келтириб чиқарувчи мураккаб тилда гапириш каби ҳолатлар умуммаънода фитнага мисол бўлади. Шунингдек, китоб мутолаа қилишда эҳтиётсизлик қилиб, тушуниб-тушунмасдан оммага нотўғри тушунча бериб қўйиш ҳам фитна дейилади”.

Бугун фитналар шу қадар чуқур илдиз отяптики, бундай ҳолатда мўмин-мусулмон киши зийрак ва ҳушёр бўлиши қатъий талаб этилади. Ижтимоий тармоқларда, интернет сайтларида тирноқ остидан кир қидиришни “касб қилиб олган” касларнинг динимизга, Ватанимизга тош отишлари Ойша онамизга фитна уюштирганларникидан кам эмас.

Шундай экан, бугун ўзи мўмин ҳисоблаган, шу азиз диёрнинг фуқароси бўлган киши ҳар қандай фитнага дуч келса, аввало, мазкур ояти карима ва ҳадиси шарифга мурожаат қилиши, ақл билан иш тутиши зарур.

Буюк Парвардигоримиз барчамизни фитналардан асрасин!

Нуриддин домла ХОЛИҚНАЗАРОВ,

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби

Фиқҳий мазҳабларга тақлид қилиш зарурати
“Тақлид” сўзи араб тилида, бирор нарсани бўйнига осиб олиш, мансабга таъйин қилиш, мажбурият юклаш, ўхшатиш, маъноларини билдиради. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида эса, фаолиятда ўзгаларга эргашиш, ўзгалар намунаси асосида иш олиб бориш маъноларини билдириши келтирилган.

Истилоҳий маънода эса, тақлид – сўзи ҳужжат бўлмаган шахснинг гапини ҳужжатини билмасдан қабул қилиб, амал қилишдир (Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Усулул фиқҳ. Б. 521).

Тақлид вожибдир. Чунки, динга амал қилишда тақлид қилмай нажот топиш мушкулдир. Баъзи шарий далилларни бир неча маънолари бўлиб, амал қилишда уларни бирини таъйин қилиш ёки устун бўлганини топишга ҳар ким қодир эмас. Бундан ташқари айрим масалалар бўладики, Қуръон ва ҳадисда унинг ёрқин далили бўлмайди. Натижада унинг ҳукмини ечиш учун бутун шаръий далилларни ўрганиб ҳукм чиқаришга эҳтиёж туғилади. Табиийки, бунга ҳар ким қодир бўлмайди. Мана шу сабаблар туфайли юзага келган муаммоларни бартараф этиш учун соғлом ақл эгаларида мужтаҳид имомларга эргашиш зарур, деган фикр туғилиши табиий бир ҳолдир. Аммо, ҳозирда муайян бир мазҳабга эргашган кишиларни кўр-кўрона тақлид қилишда айблаб, уларни гумроҳликда айбловчи тоифалар пайдо бўлганки, уларнинг даъво қилишича мужтаҳид имомларга эргашиш, уларга тақлид қилишнинг ҳожати йўқ эмиш. Бу тоифа тақлидни ҳаром, ширк, тақлид қилувчиларни эса адашган  гумроҳлар деб номлашгача борадилар. Уларнинг даъвосича ҳар бир инсон ўзи тўғридан-тўғри Қуръони Карим ва ҳадислардан далил олиб амал қилиши керак. Шуни ҳам эслатиш зарурки, пайдо бўлганига 200 йилга яқин бўлган, фақат оят ва ҳадисга амал қилишни даъво қилувчи салафийлар ўзлари айтгандек битта тоифага айлана олмади. Улар ўзаро фиқҳда ихтилоф қилганларини қўйиб турайлик, ҳатто ақидавий масалаларда ҳам ўзаро ихтилоф қилганлар. 2008 йили замондош саудиялик доктор Саъд ибн Абдуллоҳ ал-Барик салафийларнинг катталари ўртасидаги ихтилофларни китоб ҳолига келтириб, унга “Ал-ийжоз фи ихтилафи Албоний ва Ибн Усаймин ва Ибн Боз” (“ал-Ийжоз” – “қисқача” ) деб номлаб, икки жилдда нашр қилган. Эътиборга молик томони у китобда салафийларнинг нафақат фиқҳда, балки диннинг асли бўлган ақидадаги ўзаро ихтилофларини ҳам келтирган. Умматни бирлаштиришни даъво қилган салафийлар 200 йил ичида тўртта катта фирқага бўлинди: ас-Салафия-ал-илмия (1920 й.), ас-Салафия ал-жиҳодия (1979 й.), ас-Салафия ас-сурурия (1984 й.), ас-Салафия ал-жомия (1990 й.). Ҳали улар Аҳли сунна вал жамоа сингари 14 асрни кўрсалар, неча тоифага бўлинаркин?!

Бунинг устига салафийлар уммат эътироф этган мужтаҳидлар, уламою фузалоларга, фақиҳ ва мутасаввиф зотларга нисбатан ҳам беодоблик қиладилар. Бунинг натижасида иттифоқ ва бирликка буюрилган уммат орасида турли шубҳалар, тафриқалар келиб чиқишига сабабчи бўладилар.

Қуйида тақлиднинг жоизлигига Қуръони карим ва суннати набавийяда келган баъзи далилларга тўхталиб ўтамиз.

Тақлиднинг вожиблигига ишора қилувчи оятлардан намуналар.

Маълумки, ҳар бир мўмин-мусулмон банданинг ўз динига амал қилишидан асосий мақсади Аллоҳ таолога бўйсуниш ва итоат этишдир. Бўйсуниш эса унинг буйруқларига итоат этиш ва у қайтарган нарсалардан қайтиш ила бўлади. Аллоҳ таоло ўз буйруқ ва қайтариқларини Қуръони карим ва пайғамбаримиз тилларидан ҳадис шарифларда баён қилган. Шунинг учун ҳам мусулмон киши амал қиладиган барча ҳукмларнинг асоси, яъни далили мана шу икки нарса ҳисобланади. Лекин ҳар қайси инсон Қуръони карим ва ҳадиси шариф ҳукмларини тўлиқ ва тўғри тушуниб амал қила олмайди. Шу сабабдан ҳукмларга тўғри ва тўлиқ амал қилиши учун, бу далилларни мукаммал тушуниб, ундан ҳукм олишга қодир инсондан сўрашга мажбур бўлади, эҳтиёжи тушади. Бунга Аллоҳ таолонинг ўзи ҳам буюрган. Қуръони каримнинг ушбу оятида шундай марҳамат қилинади:

فَاسْأَلُوا أَهْلَ الذِّكْرِ إِن كُنتُمْ لَا تَعْلَمُونَ

яъни: “Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлларидан сўрангиз” (Наҳл сураси 43-оят).

Бу ояти каримада Аллоҳ таоло бандаларига ўзлари билмаган масалаларнинг жавобини зикр аҳли ҳисобланган уламолардан сўрашга буюрмоқда. Мусулмонлар пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам замонларидан бери амал қилиб келишмоқда. Асри саодат даврида саҳобалар бир масаланинг жавобини билмасалар, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларидан сўраганлар. У зотдан сўнг эса инсонлар ўзлари муҳтож бўлган масалаларида уламолардан фатво сўраб, унга амал қилиб келганлар. Модомики, инсонлар фатво сўрайдиган муфтийнинг илми ва тақвоси қаттиқ бўлса, унинг айтган гапига ҳужжат талаб қилмасдан амал этилса, мана шу истилоҳда тақлиднинг айни ўзи ҳисобланади. Зероки, тақлидга «бошқа бировнинг гапига далилини билмасдан ёки талаб қилмасдан эргашиш» деб таъриф беришган.

Дастлабки ҳижрий асрларда кўплаб авом халқлар ўзлари ишонган, унинг фатвосини бошқанинг фатвосидан устун қўйган кишиларига мурожаат қилган. Бир пайтнинг ўзида бир кишининг берган фатвоси билан чекланмасдан, хоҳлаган кишидан масала сўрайдиганлар ҳам бўлган. Бунга ўша пайтда мазҳаблар ўзига хос, ҳозиргидек услубда тартибланмагани сабаб бўлган. Лекин улар бу ишларидан фақат динни тушуниб, унга амал қилишни исташган, холос.

Кейинчалик тўрт мазҳаб ўзига хос кўринишда тузилиб, ҳар бир мазҳабнинг китоблари ёзилиб, мадрасалар уларни ўрганиш билан чекланган пайтда бу мазҳабларнинг сўзлари инсонлар ўртасида машҳур ва маъруф бўлди. Барча мазҳаббошилар ўз мазҳабларини Қуръон ва ҳадисдаги далиллар асосида барпо қилдилар. Улар ҳукмларни чиқариб олиш йўлларини араб тили нуқтаи назаридан, ҳукмларни баён қилиш услуби нуқтаи назаридан маълум қоида шаклида тартибладилар. Яъни улар ўз мазҳабларини Қуръони карим ва ҳадиси шариф асосига кўра тартибладилар. Энди бу пайтга келиб, ўзи шу ишга қодир бўлмаган, яъни шариат асосларидан ҳукм олишга қудрати етмайдиган, бунга етарлича илми бўлмаган ҳар бир мусулмон шу тўрт мазҳабдан бирига эргашиши вожиб бўлади.

Шунингдек, Аллоҳ таоло Пайғамбар алайҳиссаломга хитоб қилиб, шундай марҳамат қилган:

قُلْ صَدَقَ اللَّهُ ۗ فَاتَّبِعُوا مِلَّةَ إِبْرَاهِيمَ حَنِيفًا وَمَا كَانَ مِنَ الْمُشْرِكِينَ

яъни: “Аллоҳ рост айтди. Иброҳимнинг йўлдан тоймаган миллатига эргашинг. У мушриклардан бўлмаган эди” (Оли Имрон сураси 95-оят).

Бошқа бир ояти каримада эса шундай дейилган:

ثُمَّ أَوْحَيْنَا إِلَيْكَ أَنِ اتَّبِعْ مِلَّةَ إِبْرَاهِيمَ حَنِيفًا ۖ وَمَا كَانَ مِنَ الْمُشْرِكِينَ

яъни: “Иброҳимнинг ҳаққа мойил миллатига эргаш…” (Наҳл – 123)

Ушбу ояти каримдан шу маъно тушуниладики, инсон тўғри йўлда собитқадам бўлишлиги ва охират ишида хато қилмаслиги учун Китобу суннатни яхши билган, унинг дақиқ жиҳатларини кўра оладиган пешволарга эргашишлиги лозим экан. (Ат-тақлиду-ш-шаръия ва аҳамиятуҳу фил-Ислам 86-бет).

Тақлиднинг вожиблигига далил бўлувчи ҳадислардан намуналар.

Кўплаб саҳиҳ ҳадиси шарифларда ҳам киши дунё ва охират ишларида адашмаслиги учун ўзидан илмда ва тақвода пешқадам бўлган кишига эргашиши лозимлиги эслатиб ўтилган.

عن خذيفة قال كنا جلوسا عند النبي صلي الله عليه و سلم فقال: اني لا ادري ما قدر بقائي فيكم فاقتدوا بالذين من بعدي واشار الي ابي بكر وعمر رواه الترمذي و قال هذا حديث حسن

яъни: “Хузайфа разияллоҳу анҳу айтадилар: Биз Набий саллалоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурида эдик. У зот: “Мен сизларнинг орангизда яна қанча яшашимни билмайман. Шунинг учун мендан кейин Абу Бакр ва Умарга эргашинглар” – дея ишора қилдилар (Имом Термизий ривояти).

Кўриб турибмизки, ушбу ҳадисда Набиййимиз алайҳиссалом ўзларидан кейин умматни тўғри йўлдан оғишмаслиги, парокандаликка юз тутмасликлари учун набавий таълимотни чуқур эгаллаган, ҳар бир ҳаракоту саканотда шу таълимот асосида иш юритувчи,  умматнинг энг сара вакилларига мурожаат қилишни уқтиряптилар.

عليكم بسنتي و سنة الخلفاء الراشدين المهديين و عضوا عليها بالنواجز رواه الترمذي و احمد

яъни: “Сизлар менинг суннатим ва тўғри йўлдан борувчи халифалар суннатини лозим тутиб, уни жағ тишларингиз билан тишланглар” (Имом  Термизий ва Имом Аҳмад ривоятлари).

Аллоҳнинг бандага муҳаббати деганда Унинг инъоми, ҳимояси ва тавфиқи тушунилади. Банданинг Аллоҳга муҳаббати улуғлаш ва итоатда билинади. Демак, банда Аллоҳга, Унинг Расулига ва Расулининг йўлини тутган зотларга эргашса, уларга итоат этса ва шу йўлда мустаҳкам турсагина нажот топар экан.

عن معاذ بن جبل ان رسول الله صلي الله عليه و سلم لما اراد ان يبعث معاذا الي اليمن قال كيف تقضي اذا عرض لك قضاء قال اقضي بكتاب الله قال فان لم تجد في كتاب الله قال فبسنة رسول الله صلي الله عليه و سلم قال فان لم تجد في سنة رسول الله صلي الله عليه و سلم و لا في كتاب الله قال اجتهد راي و لا الو فضرب رسول الله صلي الله عليه و سلم صدره و قال الحمد لله الذي وفق رسول رسول الله لما يرضي رسول الله رواه ابو داؤد

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалардан Муъоз ибн Жабал разияллоҳу анҳуни Яманга ўзларининг вакиллари қилиб юбораётиб, у кишига:

яъни: “Агар сенга бир ҳукм чиқариш керак бўлиб қолса, қандай қилиб ҳукм чиқарасан?” дедилар.

“Аллоҳнинг Китоби ила ҳукм чиқараман”, деди.

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Аллоҳнинг Китобидан топмасанг-чи?” дедилар.

“Расулуллоҳнинг Суннати ила”, деди.

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Расулуллоҳнинг Суннатидан ҳам топмасанг-чи?» дедилар.

«Ўз раъйим билан ижтиҳод қиламан. Бўш келмайман”, деди.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг кўксига уриб:

“Расулуллоҳнинг элчисини Расулуллоҳни рози қиладиган нарсага муваффақ қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин», деб ниҳоятда мамнун бўлдилар”.

Бу ҳадисдан учта нарса тушунилади:

Қуръон ва суннатда шаръий далили келмаган масалаларнинг кўплиги.

Қуръон ва суннатда шаръий далили келмаган масалаларда ижтиҳод қилиш Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам тарафидан мақбул деб билинганлиги.

Ижтиҳод Аллоҳ ва Расули тарафидан солиҳ бандаларга берилган неъмат эканлиги.

«إذا حَكَمَ الحاكِمُ فاجْتَهَدَ ثُمَّ أصابَ فَلَهُ أجْرانِ، وإذا حَكَمَ فاجْتَهَدَ ثُمَّ أخْطَأَ فَلَهُ أجْرٌ» (رَوَاهُ الإِمَامُ البخاري عن عمرٍو بن العاصِ رضي الله عنه)

яъни: “Қачон ҳукм қилувчи ижтиҳод қилиб, тўғри топса, унга икки ажр берилади. Қачон ҳукм қилувчи ижтиҳод қилиб, хато қилса, унга битта ажр берилади” (Имом Бухорий ривоятлари).

Мазкур ҳадисда Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам ижтиҳод қилишга тарғиб қилганликларини яққол кўришимиз мумкин. У зотнинг таъкидлашларича мужтаҳид тўғри ижтиҳод қилса, иккита ажр, агар хато қилса, бир ажр берилар экан.

Тақлиднинг моҳияти

Ислом динининг асл ҳақиқати Аллоҳга итоат этишга чақиришини ҳеч бир мусулмон инкор этмайди. Шунингдек нима ҳалол, нима ҳаром ва нима жоиз, нима ножоиз эканидаги илоҳий аҳкомларнинг таржимони бўлмиш Набий саллаллоҳу алайҳи васалламга ҳам итоат этиш вожиб бўлади. Чунки Аллоҳ тало Нисо сурасида: “Ким Пайғамбарга итоат қилса, Аллоҳга итоат қилган бўлади” – деган (80-оят).

Шунга аниқлик киритиб кетиш керакки, тақлид ва эргашишнинг фарқи бор. Тақлид деганда илмига амал қилувчи олимнинг айтганларига ҳужжат талаб қилмай амал қилиш тушунилади. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг сўзлари ва амаллари тўғридан тўғри ҳужжат бўлганлиги учун у Зотга тақлид қилмаймиз, балки эргашамиз. Тоат ибодат масалалари, муомала масалалари барча барчасида Аллоҳ ва Унинг Расулига итоат қилинади. Қайси бир киши ушбу масалаларнинг ечимида Аллоҳ ва Унинг Расулининг сўзини ташлаб, бошқа кишига итоат қилиш мумкин деса, ёки мужтаҳид бу масалаларнинг ечимида Аллоҳ ва Унинг Расулига эҳтиёжи йўқ деб тушунса, бундай одам Ислом доирасидан чиқади.

Қуръони каримдаги баъзи оятлар ва баъзи ҳадислар шу даражада аниқ ва равшан келганки уни англашда ҳеч бир қийинчилик бўлмайди. Араб тилидан хабари бор кишилар мазкур оят ва ҳадисларни тушунаверадилар.  Масалан, намоз ўқиш, рўза тутиш, закот бериш ва ҳаж ибодатларини бажариш кераклиги ёки зино, ўғирлик, қотиллик каби ишлардан тийилиш кераклиги ҳақидаги кўрсатмаларда ҳеч қандай чигаллик, махфийлик ва иккиланиш йўқ. Шу сабаб, бу масалаларда ижтиҳодга ўрин ҳам йўқ. Лекин Қуръон ва суннатда баъзи аҳкомлар борки, уни тушуниб олиш, мақсадни англаб етиш оддий инсонга мушкуллик туғдиради. Масалан, Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда: “Ким намозда Фотиҳани ўқимаса, намози дуруст эмас” – дейилган. Бошқа бир ҳадисда эса: “Ким имомнинг ортида намоз ўқиса, имомнинг қироати у учун ҳам қироатдир” – дейилган (Имом Аҳмад ривоятлари).

Бу ҳадисларни кўрган оддий инсон худди ёруғда равон кетаётган киши қоронғу тушгач чироғи йўқлиги сабаб юриши секинлашиб, балки умуман юролмай қолганидек, қайси ҳадисга амал қилиш керак, деган савол олдида ҳайратда қолади. Бундай пайтда ўз фикримизча иш тутмай, Қуръон ва суннатни тушунишда юксак илм соҳиблари бўлган уламоларнинг фикрига тақлид қилишимиз энг тўғри йўл бўлади.

Қуръон ва суннатдан ҳукм олишнинг икки кўриниши бор бўлиб, биринчиси: ҳар ким ўзича, ўз ақли, ўз тушунчаси қадар оят ва ҳадисларни тушуниш ва унга амал қилиш. Бу жуда хатарли ва ҳалокатга яқин йўлдир. Иккинчиси: асри саодатга яқин яшаган, саҳобалар, тобеъинлар каби нубувват чашмасидан баҳраманд бўлган салафу солиҳларнинг тушуниши.

Улар Қуръон нозил бўлган муҳит ва вақтга яқин бўлганлари, ўша давр тили ва шароитини яхши билганлари учун шариатнинг асосий манбаларини ҳозирги давр одамларидан бир неча чандон яхшироқ тушунганлар. Шу сабаб агар биринчи йўлни хатарли эканлигини англаб, ўз ақлимизга суянмай оят ва ҳадисларни англашда мужтаҳид имомлардан бирига тақлид қилсак, унинг йўлига юрсак, шунда бизни оят ва ҳадисларни тушунишда фалон олимга тақлид қилди дейилади. Бу билан биз Аллоҳ ва Расулининг ҳукмини қўйиб, бир олимга эргашган бўлмаймиз. Тақлиднинг қисқача ҳақиқати шу. Агар ушбу жараёнга инсоф назари билан қаралса бундай тақлидни ширк, гумроҳлик ёки Қуръон ва ҳадисни қўйиб бошқага итоат қилиш демоқ мутлоқ ноўрин ҳисобланади. (“Тақлиднинг шаръий ҳукми китоби” 7-9 саҳифалар).

Тақлид икки хил бўлади

Биринчиси: киши тақлид қилиш учун муайян бир имомнинг фикрида тўхтаб қолмайди. Бир масалада бир имомни йўлини тутса, бошқа масалада бошқа имомни йўлини тутади. Тақлиднинг бу турини “тақлиди мутлақ” – “умумий тақлид” ёки “тақлиди ғойри шахсий” дейилади.

Иккинчиси: Тақлид учун муйян бир имомни ихтиёр қилади. Ҳар бир масалада унинг сўзини қабул қилади. Буни “тақлиди шахсий” дейилади.

Саҳобалар даври ва мутлақ тақлид

Аввал таъкидлаб ўтганимиздек, тақлид саҳобалар даврида ҳам бўлган. Улардан илм билан шуғулланмаганлари ва маълум масалаларда ўзларининг ижтиҳодлари бўлмаган саҳобалар, таниқли фақиҳ саҳобаларга мурожаат қилиб уларнинг маслаҳатлари бўйича иш қилганлари тарихдан маълум. Саҳобалар даврида мутлақ тақлид ва шахсий тақлидга оид далиллар жуда кўп, бунга оид кўп китоблар ёзилган.  Шундай бўлсада, мутлақ тақлидга оид баъзи мисоллар келтирилади:

Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу Жобияда хутба қилди, унда: “Эй одамлар! Агар сиз Қуръондан нимадир билмоқчи бўлсангиз, Убай ибн Каъбга боринг, агар меросни ўрганмоқчи бўлсангиз, Зайд ибн Собитга боринг, агар фиқҳни, ҳалол ва ҳаром ҳақида билмоқчи бўлсангиз, Муоз ибн Жабалга боринг, агар мол-дунё сўрамоқчи бўлсангиз, менга келингиз, зеро Аллоҳ мени васий ва тақсимловчи қилиб қўйди” – дедилар” (Имом Табароний ривояти).

Умар разияллоҳу анҳу ўзининг хутбасида одамларга тафсир, мерос ва фиқҳ масалаларида ҳар бир йўналишдаги мутахассис олимларини билиб олиши ва улардан ўрганишлари кераклигини айтди. Маълумки, матнларни ва барча далилларни тушунишга ҳамманинг ҳам қобилияти етмайди. Айтилганлар икки томонга ишора қилади: кимнинг қобилияти бўлса, олимларга уларнинг ҳужжатлари ва далилларини тушуниш учун мурожаат қилиши керак, қобилияти йўқлар эса, масалани ҳал қилишда олимларга мурожаат қилишлари ва уларнинг маслаҳатларига асосан иш қилишлари лозим.

Истинбот (оят ва ҳадислардан ҳукм чиқариш) қобилияти бўлмаган саҳобалар, илм эгаларига эргашишлари ва далилларнинг тафсилотларига берилмай, фақат уларнинг маслаҳатига амал қилиши керак.

Салим ибн Абдуллоҳ ривоят қилади, “Абдуллоҳ ибн Умардан, қарз олган ва уни вақтида қайтаришга келишилган одам эслатилди. Кейин қарздор қарзни маълум қисмини муддатидан олдин берса, қолганини кечиб юборишига рози бўлди. Ибн Умар бундай келишувни маъқулламади ва ман қилди” (Имом Молик ривояти).

Бу ўринда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳужжат сифатида келтирилган бирорта муайян ҳадис зикр қилинмаган. Бу Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг шахсий қарори бўлгани аниқ. У ҳеч қандай далил келтирмади ва бошқалар ҳам ундан сўрамади.

Абдураҳмон: “Муҳаммад ибн Сириндан умумий ҳаммомларга бориш ҳақида сўрадим, у: “Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу буни маъқулламаган”, деган жавобини берди”, деган (Асқалоний “Ал-Матолиб ал-олия” китобида келтирган).

Саҳобаларни жуда яхши билган тобеинлардан бири Ибн Сирин, умумий ҳаммомларга бориш ҳақидаги бир неча ҳадислар бўлишига қарамай Умарнинг маъқулламаганидан бошқа ҳеч қандай далил келтирмаган.

Саҳоба ва тобеинлар даврида шахсий тақлид

Шахсий тақлид (маълум бир олимга эргашиш)га ҳам ҳадис китобларидан жуда кўп мисол келтириш мумкин. Улардан баъзилари қуйида келтирилади:

حَدَّثَنَا أَبُو النُّعْمَانِ حَدَّثَنَا حَمَّادٌ عَنْ أَيُّوبَ عَنْ عِكْرِمَةَ أَنَّ أَهْلَ الْمَدِينَةِ سَأَلُوا ابْنَ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا عَنْ امْرَأَةٍ طَافَتْ ثُمَّ حَاضَتْ قَالَ لَهُمْ تَنْفِرُ قَالُوا لَا نَأْخُذُ بقولك و ندع قول زيد  صحيح البخاري

яъни: Имом Бухорий Икримадан ривоят қилади, Мадина аҳли (Маккада) Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан: “Агар аёл тавоф қилаётганда ҳайз кўриб қолса, нима бўлади? деб сўрашди. Ибн Аббос: “У ҳолда аёл тавоф қилмасдан қайтиб” кетаверади”, дедилар. Мадиналиклар: “Биз Зайдни сўзини қўйиб, сизни сўзингизни олмаймиз”, дейишган.

Бу ривоятдан равшан кўриниб турибдики, Мадиналиклар саҳоба Зайд ибн Собит разияллоҳу анҳуга шахсий тақлид қилар эдилар. Ривоятда келтирилган мадиналикларнинг “Биз Зайдни сўзини қўйиб, сизни сўзингизни олмаймиз” деган гапи бунга равшан далил бўлади.

حدثنا آدم حدثنا شعبة حدثنا أبو قيس سمعت هزيل بن شرحبيل قال سئل أبو موسى عن بنت وابنة ابن وأخت فقال للبنت النصف وللأخت النصف وأت ابن مسعود فسيتابعني فسئل ابن مسعود وأخبر بقول أبي موسى فقال لقد ضللت إذا وما أنا من المهتدين أقضي فيها بما قضى النبي صلى الله عليه وسلم للابنة النصف ولابنة ابن السدس تكملة الثلثين وما بقي فللأخت فأتينا أبا موسى فأخبرناه بقول ابن مسعود فقال لا تسألوني ما دام هذا الحبر فيكم

яъни: Ҳузайл ибн Шураҳбилдан ривоят қилинади, бир қанча одамлар Абу Мусо ал-Ашъарийга мерос масаласида савол беришди. Абу Мусо уларга жавоб бериб, фикрини тасдиқлатиш учун Абдуллоҳ ибн Масъудга мурожаат қилишни таклифини берди. Улар маслаҳатга биноан, Абдуллоҳ ибн Масъудга олдига бориб бошқача фатвони эшитдилар, қайтиб Абу Мусога Абдуллоҳ берган фатвосини айтидилар. Шунда Абу Мусо: «Сизларнинг орангизда бундай олим бор экан, мендан ҳеч нарса сўраманг», деди (Имом Бухорий, Имом Аҳмад ривояти).

Абу Мусо Абдуллоҳ ибн Масъуднинг илмини юқори эканини тан олиб бошқаларни дин масалалари бўйича ундан сўрашларини буюргани, муайян кишига эргашишга амалий кўрсатма бўлди.

Баъзилар, Абдуллоҳ бор экан Абу Мусо ўзига эргашишни тақиқлаши, ўша даврда тирик бўлган бошқа саҳобалардан ҳам сўрашни ман қилмайди, дейдилар. Абдуллоҳ кўпроқ билимга эга экан, одамлар барча масалалар бўйича унга мурожаат қилишларини Абу Мусо алоҳида таъкидлаб қўйди. Бу ҳолат Усмон розияллоҳу анҳу даврида Куфада, Абдуллоҳ ибн Масъуд олим, деб тан олинган жойда бўлган. Бу вақтда ҳали ҳазрати Али Куфага келмаган эдилар. Бундан келиб чиқиб, Абу Мусонинг фикрини қуйидагича тушуниш мумкин: “Олимроқ одам бўлган вақтда, нима учун камроқ билувчи одамни олдига бориш керак? Куфада Абдуллоҳдан бошқа билимлироқ киши бўлмагани учун унга эргашиш шарт”.

Имом Абу Довуднинг “Сунан” китобида келтирилган ривоятда Амр ибн Маймун Авдий: “Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳу бизнинг олдимизга, Яманга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўринбосарлари сифатида келган. Мен унинг бомдод намозида овозини такбир айтганда эшитдим ва кучли овозга эга эди. Менинг унга муҳаббатим пайдо бўлди ва Шомда вафот этиб кўмилмагунча унинг жамоасини тарк қилмадим. Сўнг ундан кейин энг фақиҳ одамни қидиришни бошладим ва Абдуллоҳ ибн Масъудни разияллоҳу анҳуни топдим. У ҳам вафот этмагунча у билан бирга бўлдим”, деган.

Амр ибн Маймун Муоз разияллоҳу анҳу вафотидан кейин олим одамни қидирган. У Муоз ва Ибн Масъуд разияллоҳу анҳу билан юриб, улардан илм ўрганган. Муоз разияллоҳу анҳу тирик бўлганда ундан сўради, вафот этганда Ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан сўради (“Ат-тақлиди шаръий фил-умурил фиқҳийя ва аҳамиятуҳу фил-ислам” китоби 90-91 саҳифа)

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, Қуръон ва ҳадисдан тўғридан-тўғри ҳукм олишга ҳамма ҳам қодир эмас. Шунинг учун Аллоҳ таоло бизларга: “Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлларидан сўрангиз” – дея марҳамат қилган. Бу ояти каримадан тақлиднинг вожиблиги тушунилади.

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида барча мусулмонлар ўзлари билмаган масалаларни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан сўраганлар. Саҳобаи киромлар даврида олим саҳобалардан ёш саҳобалар таълим олишди. Шу зайлда, шаръий илмларда маълум даражага етмаган кишилар муайян уламоларнинг йўлларини тутишлари анъанага айланиб қолди. Бу анъана саҳобалар давридан тобеинлар даврига, тобеинлардан табаъ тобеинларга шу зайлда давом этиб, натижада фиқҳий мазҳаблар кўпайиб борди.

Аммо вақт ўтиши билан улар орасидан тўрт йирик мазҳаб: ҳанафийлик, моликийлик, шофеийлик ва ҳанбалийлик ажралиб чиқди ва уларнинг мазҳаблари мусулмонлар оммаси томонидан “фиқҳий мазҳаблар” деб эътироф этилди.

Мазкур тўрт мазҳабнинг тўғрилиги ва ҳақ эканлиги ҳақида барча мусулмон уммати ижмо (иттифоқ) қилганлар. Аллома Ибн Ражаб раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг “Тўрт мазҳабдан бошқага эргашганга раддия” номли китобида шундай деган: “Аллоҳ таоло шариатни сақлаш ва динни муҳофаза қилиш учун ўз ҳикмати билан одамлар ичидан тўрт забардаст имомларни чиқариб берди. Уларнинг илму маърифатда юқори мартабага эришганларини ва чиқарган фатво ва ҳукмлари ҳақиқатга ўта яқинлигини барча уламолар бир овоздан эътироф қилганлар. Барча ҳукмлар ўшалар орқали чиқариладиган бўлди”.

Имом Бадриддин Заркаший “Баҳрул муҳит” китобида шундай ёзади: “Мусулмонларнинг эътироф қилинган тўрт мазҳаби ҳақдир ва ундан бошқасига амал қилиш жоиз эмас”.

Имом Али ибн Абдуллоҳ Самҳудий ўзларининг “Иқдул фарид фи аҳкомит-тақлид” номли асарларида шундай деганлар: “Билингки, ушбу тўрт мазҳабдан бирини ушлашда катта фойда бор. Ундан юз ўгиришда эса, катта муаммо ва ихтилофлар бор”. Имом Самҳудий сўзларини давомида шундай дейди: “Бир мазҳабда юришда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилган қуйидаги ҳадисга амал қилиш бор:

«فَإِذَا رَأَيْتُمُ اخْتِلَافًا فَعَلَيْكُمْ بِالسَّوَادِ الْأَعْظَمِ»

яъни: “Агар ихтилофни кўрсангиз, ўзингизга кўпчилик томонини лозим тутинг” (Имом Ибн Можа ривояти). Демак, мазҳабга эргашиш катта жамоага эргашиш ҳисобланади.

Машҳур аллома Абдулҳай Лакнавий ҳазратлари ўзларининг “Мажмуатул фатово” китобларида Шоҳ Валиюллоҳ Деҳлавийнинг қуйидаги сўзларини келтирганлар: “Ҳиндистон ва Мовароуннаҳр юртларида шофеийларни ҳам, ҳанбалийларни ҳам, моликийларни ҳам мазҳаби тарқалмаган, бошқа мазҳаб китоблари ҳам етиб келмаган. Шунинг учун ушбу диёрларда яшовчи, ижтиҳод даражасига етмаган кишиларга Абу Ҳанифа мазҳабига эргашиш вожиб бўлади. Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунавварада яшовчи кимсаларга ундай эмас. Чунки у ерда барча мазҳабларни топиш имконияти бор”.

Юқоридаги етук уламоларнинг бу мавзудаги фатво ва хулосаларини кўплаб келтириш мумкин. Бундан бизнинг юртимизда Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг мазҳабига амал қилиш лозим экани маълум бўлмоқда.

Минг афсуслар бўлсинки, мана шундай етук олимлар бир мазҳабни маҳкам ушлаб, тўғрилигини эътироф қилиб турган бир пайтда баъзи юртдошларимиз ҳали дастлабки илмий кўникмаларни ҳосил қилмаган бўлсаларда: “Мен Қуръон ва ҳадисдан ўзим ҳукм оламан” деб, даъво қилиб, турли ихтилофларни келтириб чиқармоқдалар. Баъзида ўзлари адашгани етмагандек, ўзгаларни ҳам йўлдан урмоқдалар. Бу ихтилофлар ва муаммоларнинг ечими бемазҳабликни қўйиб, Аҳли сунна вал жамоанинг муайян бир фиқҳий мазҳабига амал қилиш, мазҳаблар ўртасидаги ўзаро ҳурматни сақлаш, Қуръон ва суннатни улуғ мужтаҳид уламоларимиз каби тушунишдир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Фатво бўлими мутахассиси

Абдуғофур Ниёзқулов

Жиҳод – исломни куч билан ёйишми?
Бу ўринда шуни таъкидлаш лозимки, террорчилик билан «жиҳод» орасида ҳеч қандай муносабат, ўхшашлик ва алоқа мавжуд эмас, балки улар орасида жиддий қарама-қаршиликлар бор.

Жиҳод – Исломни куч билан ёйиш, қурол ёрдамида тарқатиш воситаси эмас. Аксинча, душманликни кетказиш, зулмни бартараф этиш ва заифларни ҳимоя қилиш йўлидир.

Бошқа эътиқод вакилларини мажбуран динга киритиш жиҳод ҳисобланмайди. Аллоҳ таоло бундай ҳаракатдан қайтаради. «Бақара» сурасининг 256-оятида шундай дейилган:

لَا إِكْرَاهَ فِي الدِّينِ قَد تَّبَيَّنَ الرُّشْدُ مِنَ الْغَيِّ

“Динга мажбур қилиш йўқ. Ба таҳқиқ, тўғрилик эгриликдан ажради”.

Уламолар бирор шахс ёки мусулмон жамоа-си жиҳодни ўзича эълон қилиб, уруш бошлаши мумкин эмаслигини алоҳида уқтирадилар. Уруш маъносида талқин қилинадиган жиҳод сиёсий масала бўлгани, ўзига хос оқибатларни келтириб чиқаргани сабабли, Ислом шариати фақат давлат раҳбаригина бундай жиҳодни эълон қилиш ва амалга ошириш ҳуқуқига эга эканини қатъий таъкидлайди.

Огоҳ бўлиш лозимки, жиҳод мазмунидаги ҳадислардан бузғунчи ва жиноий ҳаракат-ларни асослаш, қон тўкишни оқлаш ҳамда мусулмонлар орасида фитна чиқариш мақсадида зинҳор фойдаланиб бўлмайди. Бинобарин, Қуръон ва Суннатдаги далилларга асосан айтишимиз мумкинки, муқаддас эътиқодимиз бундай амалларни бутунлай қоралайди. Бу айтилган сўзларга Қуръони карим, ҳадиси шариф ва жумҳур мусулмон уламоларининг қарорларидан далилларни баён қиламиз:

Қуръони каримдан далил: Аллоҳ таоло «Бақара» сурасининг 190-оятида шундай деган:

وَقَاتِلُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ الَّذِينَ يُقَاتِلُونَكُمْ وَلَا تَعْتَدُوا

إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ الْمُعْتَدِينَ

“Сизга уруш қилаётганларга қарши Аллоҳнинг йўлида уруш қилинг. Ва тажовузкор бўлманг. Албатта, Аллоҳ тажовузкор бўлганларни хуш кўрмас”.

Мазкур ояти каримада уруш қилган кишиларга қарши уруш қилишлик ва унда ҳаддан ошиб тажовузкор бўлмаслик айтилмоқда. Ҳаттоки, уруш ҳолатида ҳам Ислом уларга зулм ва зўравонлик қилмасликни буюрмоқда.

Ислом дини барча замонларда ҳам, барча маконларда ҳам ва барча ҳолатларда ҳам адолат, эзгулик тарафдори бўлиб келган. Жумладан, эътиқод масаласида ҳам ҳеч бир замонда инсонларни Исломни қабул қилишлари учун мажбурламаган.

«Мумтаҳана» сурасининг 8-оятида эса:

لَّا يَنْهَاكُمُ اللَّهُ عَنِ الَّذِينَ لَمْ يُقَاتِلُوكُمْ فِي الدِّينِ وَلَمْ يُخْرِجُوكُم مِّن دِيَارِكُمْ أَن تَبَرُّوهُمْ وَتُقْسِطُوا إِلَيْهِمْ إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُقْسِطِينَ

“Аллоҳ сизларни диний уруш қилмаган ва диёрларингиздан чиқармаганларга яхшилик ва адолатли муомала қилишдан сизларни қайтармас. Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни яхши кўрадир”, деган.

Бу ояти каримада эса, мусулмон бўлмаган ўзга дин вакилларига нисбатан адолатли бўлишдан ташқари, уларга яхши муомалада бўлиш яхши экани айтилмоқда. Дунёда ўзга дин вакилларига Ислом диничалик яхши муносабатда бўлишга тарғиб қилган таълимот бормикан?!

«Тавба» сураси 6-оятида эса:

وَإِنْ أَحَدٌ مِّنَ الْمُشْرِكِينَ اسْتَجَارَكَ فَأَجِرْهُ حَتَّىٰ يَسْمَعَ كَلَامَ اللَّهِ ثُمَّ أَبْلِغْهُ مَأْمَنَهُ ذَٰلِكَ بِأَنَّهُمْ قَوْمٌ لَّا يَعْلَمُونَ

“Агар мушриклардан биронтаси паноҳ сўра-са, унга паноҳ бер, токи у Аллоҳнинг каломини эшитсин. Сўнгра уни омонлик жойига етказиб қўй. Бу уларнинг билмайдиган қавм бўлганлари учундир”, деган.

Бу ояти каримада ҳам Исломнинг бағрикенг-лик ва меҳр–шафқат дини эканини кўрамиз. Чунки паноҳ беришда ҳам бошпана бериш ва ҳамда билмаган кишилар билиши учун шароит муҳайё қилиниши бордир. Бундан ташқари уларни омонлик жойига етказиб қўйиш ҳам айтилмоқда.

Агар Ислом шариатида динга мажбурлаб киритиш жоиз бўлганида, ғайри динлар бошпана сўраганда ёки асирга тушганларида, улар устида бу ишни амалга ошириш энг яхши фурсат эмасмиди?!

Бу оятларнинг барчаси «Ҳудайбия» сулҳидан кейин, яна ҳам аниқроқ айтсак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларининг охирида нозил бўлган. Шундай экан, улар, насх, яъни ҳукми бекор қилинмаган муҳкам оятлардир.

Суннати Набавийядан далил: Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилиб дедилар:

“انْطَلِقُوا بِسْمِ اللهِ , وَفِي سَبِيلِ اللهِ تُقَاتِلُونَ أَعْدَاءَ اللهِ فِي سَبِيلِ اللهِ , لاَ تَقْتُلُوا شَيْخًا فَانِيًا ، وَلاَ طِفْلاً صَغِيرًا ، وَلاَ امْرَأَةً ، وَلاَ تَغُلُّوا“.

“Аллоҳнинг йўлига Аллоҳнинг исми ила боринглар. Аллоҳ йўлида душманларингизга қарши урушасизлар. Кекса қария, ёш бола ва  аёлларни ўлдирманг. Уларни кишанбанд қилманглар”.

Бу ҳадиси шарифда ҳам мусулмонлар, бошқа уруш олиб бораётганлардан фарқли ўлароқ, душман томонидаги қариялар, ёш болалар ва аёлларни ўлдирмаслик ҳамда уларни кишанбанд қилиб зўравонлик қилмасликлари буюрилмоқда. Агар мажбурлаб Исломга киритиш жоиз бўлганида, қарши томоннинг ота-оналари, аҳли аёллари ва фарзандларини кишанбанд қилиб, сўнгра мақсадларини баён қилсалар яхши имконият бўлмасмиди?!

Ваҳоланки, мусулмон бўлмаганлар томонидан олиб борилган урушларда бу ҳадиси шарифда айтилаган сўзларнинг аксини кўрамиз.

Уламоларнинг қарори: “Абу Бакр розиял-лоҳу анҳу илк халифа бўлганларида Усома розияллоҳу анҳу ва унинг атрофидагиларни жангга юбораётиб шундай васият қилгандилар:

“Хиёнат қилманг, кишанбанд этманг, мусла (яъни инсон аъзоларини кесиб олиш) қилманг. Ёш болалар ва кекса-қариялар ва аёлларни ўлдирманг. Агар бирор қавм ёнидан ўтсангиз, ибодатхоналарида ўз ибодати ила машғул кимсаларга тегманг. Уларни ўз ҳолига қўйинг”.

Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг бу васият-лари уламолар қарорига кўра марфуʼ ҳадис ҳукмидадир. Агар уруш куфр сабабли бўлганида эди, ибодатхонасида ибодат қилиб турган ёки паноҳ топиб турган номусулмон эркак ва аёлларни ўлдириш вожиб бўларди. Ваҳоланки юқорида ўтган сўзларда, ҳаттоки, бунга яқин келадиган сўзни учратмаяпмиз.

Дарҳақиқат, муқаддас динимизни пок сақлаш, уни турли хил ғаразли хуруж ва ҳамлалардан, туҳмат ва бўҳтонлардан ҳимоя қилиш, аввалам-бор, унинг асл моҳиятини униб-ўсиб келаётган ёш авлодимизга тўғри тушунтириш, ислом маданиятининг эзгу ғояларини кенг тарғиб этиш вазифаси ҳамон долзарб бўлиб қолмоқда.

40 Олтин силсила. Саҳиҳул Бухорий. – Т.: Ҳилол нашр, 2014. – Б. 44.

41 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Тафсири Ҳилол. – Т.: Ҳилол нашр, 2014.

42 Абу Бакр Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Абу Шайба ал-Куфий. Мусаннаф Ибн Аби Шайба. Ж. 6. – Риёз. Рушд, 1409/1988. – Б. 483.

Деҳқончилик – ризқ-рўзимиз!

Донишманд халқимиз бу синовни Ҳақ таолонинг раҳмати ила енгиб ўтади
Мамлакатимиз аҳли оғир синовни бошидан ўтказмоқда. Бу коронавирус деган касаллик жаҳоннинг 190 дан зиёд давлатига кириб борди, 21 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди. Ушбу хасталикка чалинганлар сони Ўзбекистонда ҳам ўсиб бормоқда. Ушбу вируснинг янада тарқалиб кетмаслиги учун давлатимиз Раҳбарининг бевосита бошчилигида қатъий чоралар кўрилмоқда.

Куни кеча муҳтарам Президентимиз раислигида коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишни кучайтиришга бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда мамлакатимизда инфекциянинг кенг тарқалиб кетишига йўл қўймасликка барча куч ва воситалар сафарбар қилиш алоҳида таъкидланди.

Юртбошимиз бугунги оғир дамларда шифокорларнинг машаққатли меҳнатларини эътироф этиб: – Оддий ҳақиқатни тан олиш адолатдан бўлади. Касалларга ўз вақтида ёрдам берилса, улар шифо топади, касалхоналарни тарк этади. Лекин, охирги касал тузалмагунча тиббиёт ходимлари иш жойини тарк этолмайди. Шу сабабли, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишга қўшаётган улкан ҳиссаларини ва фидокорона хизматларини эътироф этган ҳолда, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ишларига жалб этилган тиббиёт, санитар-эпидемиологик ва бошқа ходимларни қўшимча ижтимоий ҳамда моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида алоҳида қарорни имзоладим, дея таъкидладилар.

Азал-азалдан халқимиз тиббиёт ходимларини қадрлаб келган. Шундай шарафли вазифани ўз қасамёдига содиқ қолган ҳолда бажариб келаётган тиббиёт ходимларининг бугунги ҳар бир куни қаҳрамонлик бўлиб, Ҳақ таолонинг даргоҳида улуғ ажру савобларга ноил бўлади, инша Аллоҳ.

Коронавирус инфекцияси дунёга таҳдид солиб турган бир пайтда тиббиёт ходимлари зиммасидаги масъулият янада ошиши билан бирга, улар фаолиятининг ҳар куни қаҳрамонлик эканлиги яққол намоён бўлмоқда.

Мана шундай фидойиликка дунё халқлари қатори, ватандошларимиз ҳам гувоҳ бўлишмоқда. Шу боис, шифокорларимиз аҳолининг меҳри ва эътирофига сазовор бўлди. Иш жойида мижжа қоқмай хизмат қилаётган шу шифокорлар чин фидойи инсонлардир.

Президентимиз томонларидан “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида молиявий рағбатлантириш жорий этилиши айни муддао бўлди. Шу ўринда мамлакат раҳбарияти ва аҳоли томонидан билдирилаётган ижобий фикрлар тиббиёт ходимлари учун улкан мукофот эканини алоҳида қайд этиш зарур.

Ислом динида киши ўзи эгаллаган касбининг моҳир билимдони бўлиши, фидойилик билан ёндошиши юксак улуғланади. Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ бирортангиз бирор ишни қилганда уни пухта қилишини яхши кўради”, деганлар (Абу Яъло ривояти, «Мажмаъу-з-завоид»; Суютий, «Ал-жомеъ ас-сағир»).

Бугунги мураккаб даврда имом-хатиблар бутун дунёга таҳдид бўлаётган пандемияга қарши курашаётган матонатли шифокорларнинг меҳнатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, уларнинг ҳақларига дуои хайрлар қилмоқдалар. Шунингдек, туну кун беморлар муолажаси билан банд бўлган ҳатто уйига ҳам келолмаётган тиббиёт ходимларининг хонадонларига ташриф буюриб, оила аъзоларидан ҳол-аҳвол сўраб, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ҳадяларни туҳфа қилмоқдалар.

Шунга кўра, бугунги кунги шифокорлар ўз ишларини мукаммал равишда амалга ошираётганлари таҳсинга лойиқдир. Бинобарин, бундай касб эгаларига улкан ажру савоблар ҳам ёзилади. Қуръони каримда: “Ким яхшилик қилса, унга ундан кўра яхшироқ (мукофот) бўлур”, дея хушхабар қилинган (“Намл” сураси, 89-оят).

Карантин талабларига бефарқ бўлманг!

Айрим кишилар қонун-қоидаларга риоя қилиш ўрнига ўзи ва бошқаларнинг ҳаётини хавф остида қолдириб, эпидемия қоидаларини бузмоқда. Ички ишлар вазирлиги хабарга кўра, ўтган бир кун давомида карантин қоидаларига амал қилмаган жами – 980 та ҳолат аниқланган. Давлатимиз раҳбари ҳам ушбу йиғилишда куюнчаклик билан қуйидагиларни таъкидладилар:

“Бир нарсани аниқ тушуниб олиш лозим. Бизда аниқланган касаллар сони кам-ку, 100 тага ҳам етмайди, хавотирга ўрин йўқ, деб хотиржам бўлиш хиёнат ҳисобланади. Чунки, коронавирус менга юқмайди деб бефарқ юрганлар нафақат ўзининг, балки ота-онаси, фарзандлари, атрофидагилар, қолаверса, бутун халқимизнинг соғлиғи ва ҳаётини катта хавфга қўйишини чуқур англаб етиши керак”.

Карантин эълон қилинганига қарамай, тартиб-қоидаларини қўпол равишда бузишга йўл қўяётганлар бир тафаккур қилиб кўрсалар бўлар эди. Мана Туркия сафаридан қайтган қиз ўз онасига ушбу касалликни юқтирган. Натижала, ушбу 72 ёшли сурункали касаллиги бор она 27 март куни миокард инфарктидан вафот этди. Яқинларига сабр тилаймиз.

Муҳтарам Президентимиз ушбу мажлисда аксарият фуқаролар ҳалигача юзага келган мураккаб вазиятни тўғри тушуниб етмаётгани куюниб гапирди. Жумладан, ҳалигача айрим одамлар кўпчиликни меҳмонга чақириб тўй-ҳашам, турли зиёфат ёки маросимлар ўтказиш ҳолатлари учраётгани ачиниш билан қайд этилди. Фарғона вилояти Ёзёвон туманида яшовчи аёл Умра зиёратидан қайтиб келгач, карантин қоидаларига риоя қилмасдан, 120 кишилик дабдабали маросим ташкил этгани, натижасида унинг ўзи ва яна 4 нафар оила аъзосида коронавирус аниқлангани катта афсус билан таъкидланди.

Карантин талабларини бундай шаклда онгсизларча бузиш нафақат қонун ҳужжатлари, балки Ислом дини кўрсатмаларига ҳам риоя этмаслик ҳисобланади.

Бундай кимсалар аввало ўзлари ва яқинларини хатарга қўяётганликларини, юртдошларимиз орасида вирус тарқалишига сабабчи бўлиб қолишлари мумкинлигини теран англаб етишлари жуда ҳам зарур.

Ислом дини таълимотида ҳар бир инсон ўзи ва бошқалар ҳаётини муҳофаза қилишга масъулдир! Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Ўзингизни ҳалокатга ташламанг!” деб қатъий хитоб қилган (“Бақара” сураси, 195-оят).

“Аллоҳ сизларга уйларингизни оромгоҳ қилди”

Бутун дунё бўйлаб, коронавирусга қарши курашда энг яхши чора сифатида маъқулланган “Уйда қолинг!” чорлови асл моҳиятига кўра Ислом динининг бош манбаига мувофиқдир. Қуръони каримдаги бир қиссада чумолилар жамоаси бир-бирларини хавф-хатардан огоҳ этишлари, уларнинг тилидан шундай баён этилади: «Эй чумолилар, масканларингга киринглар, (Намл, 18). Бошқа ояти каримада эса: “Аллоҳ сизларга уйларингизни оромгоҳ қилди”, деб таъкидланган (“Наҳл” сураси, 80-оят).

Ушбу ояти каримадан маълум бўладики, инсон учун энг тинч-оромбахш жой унинг уйи ҳисобланади. Уй ҳам Аллоҳ таолонинг неъматларидан биридир. Инсон ўз уйичалик бошқа жойда хотиржамлик ҳис қилмайди. Бугун коронавирусдан энг яхши ҳимояланиш чораларидан бири уйда қолиш экани кўп таъкидланмоқда.

Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Қай бир кишига тоъун (пандемия) етса ва уйида сабр билан ва савоб умидида ўтирса ҳамда ўзига Аллоҳ ёзганидан бошқа нарса етмаслигини билса, илло унга шаҳиднинг ажричалик савоб бўлади” (Имом Бухорий ривояти).

Таниқли уламоларимиз бу ҳадисни шарҳлаб: “Бу ҳамма сабр қилган, савоб умид этган ва таваккул қилган кишиларга тааллуқлидир, улар вабодан хоҳ вафот этсин, хоҳ этмасин, дейишмоқда.

Ишончим комилки, оиласи, фарзандлари, эл-юрти тинчлиги, соғлиғини ҳамма нарсадан устун қўядиган донишманд халқимиз бундай ҳолатни Хақ таолонинг раҳмати ила енгиб ўтади.

Коронавирус инсоният учун Яратганнинг берган бир синовидир. Халқимиз жипслашиб, шифокорларнинг барча тавсияси, кўрсатмаларига амал қилсалар, одамларимиз карантин даврида ҳаётий заруратсиз ўз хонадонларини тарк этмаса, касалликнинг илк белгилари аниқланганда, уни яширмай шифокорларга ўз вақтида мурожаат қилсалар, биз бу касалликни, албатта, бартараф этамиз.

Давлатимизнинг бошида турганлар Аллоҳни мудом ёдда тутадиган, ҳар бир сўзида Унинг исмини зикр этадиган инсонлар, уларнинг мақсаду муддаолари ҳам Аллоҳга маъқул ишларни қилишдир.

Бу касаллик ҳам бир синов, бундан ҳам чиройли ўтиш керак, касаллик менга юқмайди, деб ўйлаётганлар жиддий тафаккур қилсинлар. Уйда қолинг!

Аллоҳ таоло қайси дардни туширган бўлса, албатта, давосини ҳам туширган. Шифо берувчи фақат Ўзидир! Аллоҳ таоло юртимизни, халқимизни турли касаллик ва ваболардан асраб, Ўзининг ҳидоятидан айирмасин!

Усмонхон АЛИМОВ,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий

Абдураҳмон ас-Судайс коронавирус бўйича эҳтиёт чораларига муносабат билдирди
Бугун дунёда шиддат билан тарқалаётган юқумли касалликдан хабарингиз бор. Шубҳасиз, бу нарсаларнинг барчаси Аллоҳ таолонинг буюк ҳикматидан, чексиз қудратидан далолатдир. Бу жараён бандалар Аллоҳга қайтиши учун бир имтиҳон ва синовдир. Аллоҳ таоло Каломи мажидида “Биз, албатта, сизларни қўрқув, очлик билан, мол-жон ва меваларга нуқсон етказиш билан синаб кўрамиз”, деб баён қилган. Банданинг вазифаси доимо Аллоҳ таоло билан боғлиқ бўлишдир. Чунки фойда етказувчи ҳам, зарарни даф қилувчи ҳам у Зот субҳанаҳу ва таолодир. Шунинг учун инсонлар Аллоҳ таолога бўлган ишончлари мустаҳкам бўлиши, Унинг қазо ва қадарига имон келтириши, доимо Унинг ўзига тазарруда бўлиши, Ўзига таваккал қилиши керак. Яна бу дарду ваболарни мусулмонлардан узоқ қилишини сўраб Унинг ўзига дуо қилиш лозим.

Саудия Арабистони Подшоҳлиги, икки масжид ходими подшоҳ ҳазратлари, валий аҳд жаноблари бошчиликларида бу ёмон касалликлар бу юртларда ва бошқа мусулмон ўлкаларда тарқалишининг олдини олиш йўлида эҳтиёт чораларини кўрди. Шубҳасиз, бу тадбирлар эҳтиёт чоралари бўлиб, муборак юрт ҳукуматининг Икки Ҳарам, умрачи ва зиёратчилар хизматига бўлган катта эътибор намунасидир. Аллоҳ таолонинг тақдирига имон келтирган ҳолда, босиқлик билан хавотир ва қўрқувга берилмасдан, фақат Аллоҳ таолонинг ризолигидан умидвор бўлиб, эҳтиёт чорасини қўллади. Зеро, сабабларни амалга ошириш шариатимизда келган амалдир.

Бу мамлакат томонидан амалга оширилган эҳтиёт чоралари, шариат қоидаларига мувофиқдир. Жумладан, “амаллар ниятларга кўрадир”, “қийинчилик енгиллатишни олиб келади”, “зарарни даф қилиш”, “бузғунчиликнинг олдини олиш ва камайтириш”, “манфаатларни жалб қилиш ва мукаммал қилиш”, “юзага келиши мумкин бўлган муаммо эшигини ёпиш”, “даф қилиш юзага келгандан кейин бартараф қилишдан афзал”, “олдини олиш даволашдан афзал” каби машҳур қоидаларга мувофиқдир.

Ушбу бутун дунёда тарқалиб кетган вабонинг олдини олиш, йўлини тўсиш мақсадида жорий қилинган муборак чора-тадбирлар доирасида вақтинчалик Ҳарами шарифни дезинфекция қилиш ва тозалаш учун кечаси ёпишга қарор қилинди ва тавоф майдонига тушиш ҳамда саъй йўлакларидан фойдаланиш тўхтатилди.

Бу тадбирлар вақтинча, Аллоҳга ҳамд бўлсин, тез кунларда инша Аллоҳ барча ишлар ўз йўлига тушиб кетади. Бу эҳтиёт чораларини Ислом шариати ҳам тақозо қилади. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сабабларни жорий қилишга буюрганлар. Жанг вақтида совутларини кийганлар. Яна айтганларки, “Агар бирор жойда вабо бор эканини эшитган бўлсангиз, у ерга кирмангиз. Агар вабо сиз турган жойга келиб қолса, у ердан чиқмангиз”, деб буюрганлар. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам мохов теккан одамдан худди шердан қочгандек қочишга амр этганлар. Демак, тиббий карантин ва эҳтиёт чоралари шариатда келган ишлардан экан. Ушбу муборак мамлакат ақида ва шариат, Икки Ҳарам хизмати давлатидир. Шунинг учун бу давлат ўша касалликнинг муборак Ҳарамда ва ҳарам зиёратчиларига тарқалишининг олдини олиш, эҳтиёт чораларини кўриши бағоят ўринлидир. Умид қиламизки, бу узоққа чўзилмайди.

Масжид ал-Ҳаром ва Масжид ан-Набавий ишлари бош ҳайъати хавфсизлик, соғлиқни сақлаш ташкилотлари билан ҳамкорликда эҳтиёт чораларини кўриш бўйича бир қанча хайрли ишларни амалга оширди. Шунинг учун муҳтарам мусулмон қардошлар, Аллоҳнинг марҳамати билан бу дарднинг тарқалишининг олдини олиш, эҳтиёткорлик чоралари самарасини ошириш учун биз масъул ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилишимиз, раҳбариятдан берилаётган кўрсатмаларга амал қилишимиз зарур. Бу кўрсатмалар раҳбариятнинг бизга бўлган эътибори ва ғамхўрлигидандир. Аллоҳ уларни мусулмонлар манфаатига, хусусан Аллоҳ таолонинг умрачи, зиёратчи меҳмонлари манфаатига хизмат қилишга муваффақ этсин.

Аллоҳ таолодан гўзал исмлари, олий сифатлари ила сўраймиз, юртларимизни, мусулмонлар юртларини ҳар қандай бедаво дардлар ва касалликлардан Ўз фазли ва карами билан паноҳида асрасин. Аллоҳ таолодан сўраймиз, биздан қимматчилик, вабо ва ошкору махфий фитналарни кўтарсин. Бизларни песдан, телбаликдан, моховдан, корона ва ёмон касалликлардан сақласин. Зеро, У буни беришга лойиқ ва қодир зотдир. Аллоҳ таолодан хотиржамлик, омонлик ва барқарорликни давомли қилишини сўраймиз.

Муҳтарам мусулмонлар бу барча эҳтиёт чоралари сизларнинг саломатлигингиз ва хавфсизлигингиз учундир. Ислом шариати динни сақлаш, жон, ақл, мол ва обрўни сақлашга буюрган. Шаксиз, мусулмонлар жонини сақлаш, уларнинг танларини асраш мусаффо Ислом шариатининг талабларидандир.

Биз бу чораларга амал қилишимиз, асло хавотирга тушмаслигимиз, то Аллоҳ таоло енгиллик бергунига қадар, собит туришимиз лозим.

Шу ўринда ҳаммамиз билишимиз ва эсда тутишимиз керак бўлган бир масала бор. У ҳам бўлса, ҳеч жазавага тушмаслик, ҳечам хавотирга берилмаслик, балки хотиржам бўлишимиз лозим. Чунки, мусулмонлар икки Ҳарамда бутун бир уйғунлик, роҳатда, хотиржамликда яшамоқдалар, Аллоҳга ҳамд бўлсин! Буларнинг барчаси аввало Аллоҳнинг фазлидан, қолаверса, тўғри йўлдан юрувчи раҳбариятнинг доно тадбирлари натижасидир. Бу тадбирлар бу муборак диёрларда, зиёратчиларга бундай ёмон касаллик ва ваболар тарқалмаслиги учун кўрилмоқда.

Биз маълумотларни тўғри манбалардан олишимиз керак. Баъзи бадниятлар тарқатаётган турли миш-миш, ёлғон, уйдирма ва ваҳималарга қулоқ солмаслигимиз керак. Аллоҳ таоло биз ва сизларга ўзининг неъматларини давомли қилсин, Ўзининг фазли билан биздан турли фитналар ва ёмонликларни даф қилсин. У буни беришга лойиқ ва қодир зотдир. Эй Аллоҳ, Сендан биз ва барча мусулмонлардан ҳар қандай дард, бало, ёмонлик ва қўрқинчни кўтаришингни сўраймиз, ё Зал-жалол вал-икром, эй қувват ва қудрат соҳиби! Ва ахиру даъвана анил-ҳамду лиллаҳи раббил-оламин. Ва саллаллоҳу ва саллама ва барака ала саййидина Муҳаммадин ва ала алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн.

Вассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ!

Макка шаҳридаги Ҳарами шариф масжиди имом-хатиби Абдураҳмон ас-Судайснинг 2020 йил 8 март кунги ҳуфтон намозидан сўнг нутқини араб тилидан Абдуҳаким Арипов таржима қилди.

Манба: muslim.uz

Ижтимоий байрамларни нишонласа бўладими?
Ижтимоий байрамларни нишонлаш ва ушбу байрамлар билан инсонлар ўзаро бир-бирларини табриклаши юзасидан вақти-вақти билан турли қарашлар юзага келади. Кимдир уни дунёвий байрамлар сифати қаралиши ва динимиз бундан ман этмаслигини таъкидласа, яна кимдир ушбу байрамларни нишонлаш динимизда жоиз эмаслиги, уни нишонлаган киши гуноҳкор бўлишини айтади.

Аслида, ўз номи билан ижтимоий дея юритилувчи мазкур байрамларни динга нисбат бериш, бу борада билимсизлик билан мўмин-мусулмонлар ўртасида ихтилоф келтириб чиқариш – бугунги кунимизнинг муаммоларига айланмоқда. Ушбу ихтилофларнинг олдини олиш мақсадида бу борада дунёдаги энг машҳур ва нуфузли Исломий дорулфунун – Мисрнинг Ал-Азҳар университети уламолар кенгашининг фатвосини тақдим этмоқдамиз:

Жамиятдаги якка шахс ёки бир жамоанинг бирор фойда кўзлаб ёки ўзларидан ёмонликни даф қилиш мақсадида бирор ишга эътибор қаратишлари табиий ҳол. Дунёвий байрамларни нишонлаш жоиз ёки ножоизлиги борасида Ислом уламолари турли фикр билдирган. Бу каби нишонланадиган байрамлар икки турга бўлинади – дунёвий ёки диний байрамлар.

Агар дунёвий байрамлардан кўзланган мақсад тўғри бўлса, турли ишлар аралашуви сабабли шариат кўрсатмаларидан ташқарига чиқилмаса, Ислом бундай дунёвий байрамларни ман қилмайди.

Дунёвий байрамларга қуйидагиларни мисол келтириш мумкин: фарзанд дунёга келганда, хатна ва никоҳ тўйида, муҳим имтиҳондан муваффақиятли ўтганда, урушда ғалаба қозонилганида, деҳқончиликдан мўл-кўл ҳосил олганида, яқинларини сафардан келишини кутиб олганда хурсанд бўлиб байрам қилишади, эришилган ютуқ ва хурсандчилик билан ўзаро муборакбод этилади.

Шунингдек, мустақиллик байрами каби маълум вақтларда бўлиб ўтган муҳим воқеаларни ундан ибрат ва насиҳат олиш учун ҳамда у воқеаларни эслаб ҳурсандчилик қилиш учун  байрам қилиб нишонлашни ҳам шу жумлага киритиш мумкин.

Диний байрамлар икки турли бўлади: шаръий манбалар – Қуръон ва ҳадисда зикр қилинган ёки унда зикр қилинмаган байрамлар.

Шаръий манбаларда келган байрамларни шариат кўрсатмалари қандай баён қилинган бўлса, ана шундай ҳолда, умумий шариат қоидаларидан ташқарига чиқмасдан нишонланилади.

Шаръий манбаларда келмаган байрамлар борасида инсонлар икки хил йўл тутишади. Бири бу бидъат мумкин эмас, иккинчиси буни мумкин эмаслигига бирор қайтариқ йўқ дейишади.

Барчага маълумки, Исломда икки ҳайитдан бошқа жуда кўп байрам қилиб нишонласа бўладиган воқеа ва ҳодисалар бор. Мисол учун бола туғилганда ақиқа қилиб хурсандчилик қилиш, никоҳ тўйларида хурсандчилик қилиш, узоқ сафардан яқинлари келганда ҳурсандчилик қилиш, Рамазон ойи кириш билан инсонлар бир-бирларини қутлаб ҳурсандчилик қилишлари ва жума кунида хурсандчилик қилиш каби бир нечта воқеа ва ҳодисалар бор. Бу ҳақда ҳадиси шарифда шундай дейилган:

عَن أَنَسٍ رضى الله عنه، قَالَ: «قَدِمَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الْمَدِينَةَ وَلَهُمْ يَوْمَانِ يَلْعَبُونَ فِيهِمَا ، فَقَالَ : مَا هَذَانِ الْيَوْمَانِ؟ قَالُوا : كُنَّا نَلْعَبُ فِيهِمَا فِي الْجَاهِلِيَّةِ ، فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : «إِنَّ اللَّهَ قَدْ أَبْدَلَكُمْ بِهِمَا خَيْرًا مِنْهُمَا: يَوْمَ الْأَضْحَى، وَيَوْمَ الْفِطْرِ»

(رواه الإمامُ أبو داود)

яъни: Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Мадина шаҳрига келганларида ўйин-кулгу қилинадиган икки куни бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Бу икки кун қандай кун” дедилар. “Жоҳилият пайтида бу икки кунда ўйин-кулгу қилар эдик” дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Аллоҳ таоло  сизларга бу икки кунни ундан яхшироқ бўлган бошқа икки кунга алмаштирди (яъни) Қурбон ҳайити ва Рамазон ҳайитига” дедилар  (Имом Абу Довуд ривоятлари).

Ушбу икки кун – Рамазон ҳайити ва Қурбон ҳайити байрам кунлари, дейилади худди жума кунини байрам дейилганидек.

Ислом дини дунёвий бирор байрамни нишонлашни қораламайди, агар ундан кўзланган мақсад тўғри бўлса ва шариат кўрсатмаларидан ташқарига чиқилмаса, албатта.

“Шаръий манбаларда келмаган диний ва дунёвий байрамларни нишонлаб бўлмайди” деганлар “бу байрамлар бидъат (янги пайдо бўлган иш) бўлиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаи икромлар замонларида нишонланмаган”, – дейдилар.

Уламолар бунга жавоб бериб шундай деганлар: ҳар бир янги пайдо бўлган бидъат ҳам ёмон бидъат эмас. Умар разияллоҳу анҳу инсонлар масжидда бир имомнинг ортида таровеҳ намозини бир имомнинг ортида ўқиётганларини кўрганларида “Бу қандай ҳам яхши бидъат” деганлар. Бу гапларини бирор киши инкор қилмаган.

Бу байрамларни нишонлашда инсонларнинг қалбида бир-бирларига меҳр-оқибатни пайдо қилиш бор. Лекин бу байрамларни ўтказишда махсус намоз, рўза каби ибодатларни жорий қилиб олмаслик шарт бўлади.

Манба: “Баёнун линнос мин Азҳариш шариф”

номли фатволар тўпламидан

Мусулмон инсон гуноҳи туфайли иймонидан ажрайдими?
25.02.2020 йил куни жойланди

Бу масала ислом ақидасига бевосита боғлиқ бўлган мавзулардан бири ҳисобланади. Биз мўмин-мусулмонлар бундай масалаларда доимо ўзимизча фатво бериб юборишдан сақланишимиз лозим. Ҳозирги кунда ислом шариати, ақида илмидан етарлича маълумотга эга бўлмаган баъзи бир кимсалар инсонларни ўртасида фитнага сабаб бўлиб, аҳли қибла мусулмонни гуноҳи туфайли диндан чиқади, мўмин эмас, кофир деган фатволарни бермоқдалар. Буларнинг бундай фатволари пуч эканига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадислари далил бўлади.

“Уч нарса иймоннинг аслидандир. “Ла илаҳа иллаллоҳ” деган кимсага тегмаслик, уни гуноҳи туфайли “кофир” демаймиз, амали туфайли Исломдан чиқармаймиз” (Имом Aбу Довуд ривоятлари).

Ушбу ҳадиси шарифда мусулмон киши бошқа диндошига нисбатан қандай муносабатда бўлиши борасида аниқ ҳукм берилмоқда. Яъни, ҳақиқий мўмин бошқа биродарини гуноҳи туфайли кофирга чиқармаслиги, уни қилган амали сабабли унга “мўмин эмас” деган сўзни айтмаслик лозимлиги уқтирилмоқда.

Ислом тарихидан маълумки, мусулмонни гуноҳи сабабли “кофир” дейишга биринчи бўлиб журъат етганлар “Хавориж” фирқаси бўлди. Улар: “Мўмин киши гуноҳ иш қилса, кофир бўлади, исломдан чиқади”, деди. Уларнинг шариатга зид бу ишлари мусулмонлар орасида ихтилоф ва зиддиятлар чиқариб, мусулмонларнинг беҳисоб қонлари тўкилишига олиб келди. Ҳозирги кунда ҳам “Хавориж” фирқасининг ғоявий издошлари чиқиб турибди. Замонамиз хаворижлари ҳам қадимги маслакдошларидан “ўрнак” олиб, фитна-фасод қилмоқдалар. Буларнинг ҳам, ўтмишдаги маслакдошлари каби, мусулмонларни айблашдан бошқа “ғамлари” йўқ. Булар иложи борича кўпроқ мусулмонни гуноҳи сабабли кофирга чиқаришни ўзларининг бош вазифалари деб биладилар.

Мазҳаббошимиз Имоми Aъзам роҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг “Фиқҳул акбар” китобларида шундай деганлар: “Мусулмон киши катта гуноҳлардан бирини қилса ҳам, модомики ўшани ҳалол санамаса, кофирга чиқармаймиз”.

Улуғ саҳобий Жобир ибн Aбдуллоҳ розияллоҳу анҳудан бу масала борасида сўралди: “Гуноҳлардан бирортасини куфр, ширк ёки нифоқ деб билармидинглар? У зот: “Aллоҳ сақласин! Биз гуноҳ қилган кишини гуноҳкор мўмин деб биламиз”, дедилар (“Мажмаъуз завоид ва манбаул фавоид” китоби).

Хулоса қиладиган бўлсак, мусулмонни кофирга чиқаришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам, саҳобаи киромлар, тобеинлар ва уларга ергашган уламоларимиз гуноҳкор мусулмонларни муртад ёки кофирга чиқармаганлар. Шундай экан, мусулмон шахс суннатга ҳамда салафи солиҳлар йўлига эргашишни даъво қилар экан, ушбу қоидани маҳкам тутиши лозимдир.

Ҳошимжон ЭРГАШЕВ,

Бувайда тумани “Пошшопирим” масжиди имом–хатиби