бош имом – Alhidoya.uz

Қува туманига янги бош имом-хатиб тайинланди
Қува тумани бош имом-хатиби ва «Абу Ҳанифа» масжиди имом-хатиби вазифасида ишлаб келган Муҳаммадзакий Хомидовнинг «Акбаробод» масжиди имом-ноиби вазифасига ўтказилиши муносабати билан эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.

Сўх туманидаги «Қози Неъматуллоҳ» масжиди имом-хатиби вазифасида ишлаб келган Расулхон Аҳроров Қува тумани бош имом-хатиби ҳамда «Абу Ҳанифа» масжиди имом-хатиби вазифасига тайинланди.

Шу муносабат билан вилоят бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев тумандаги «Абу Ҳанифа» масжиди ташриф буюрди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан бу ҳақда қабул қилинган буйруқ билан масжид жамоаси ўқиб эшиттирилди.

Имом домлалар жамоа билан таништирилиб, келгусидаги фаолиятларида муваффақият тилаб, дуо қилинди.

Фарғона вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Бош имом-хатибларнинг 2-давра малака ошириш ўқувлари бошланди
Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоят, туман/шаҳар Бош имом-хатиблари учун «Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси доирасида дин соҳа ходимларининг олдида турган вазифалар» йўналишида 36 соатлик малака ошириш ўқувларининг иккинчи давраси бошланди. Унда 108 нафар тингловчилар иштирок этмоқда. Бу ҳақда Академия матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу ўқувларнинг иккинчи куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафаев «Мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш», Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Одилжон Иминов «Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш» ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, тарих фанлари доктори, доцент Давронбек Махсудов томонидан «Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга оширишда диний-маърифий соҳа ходимлари масъулияти» мавзуларида дарс машғулотлари олиб борилди.

Дарсдан кейин соат 17:00 да тингловчилар Янги Ўзбекистон боғига ташриф буюришди. У ердаги бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиб чиқдилар. Жумладан, тингловчилар миллий давлатчилигимизнинг рамзи бўлган Соҳибқирон Амир Темур салтанатининг мовий гумбази, юлдузлар оламига қараб юксалган Мирзо Улуғбек расадхонаси, дунё илм-фани ва цивилизациясига беқиёс ҳисса қўшган улуғ мутафаккир боболаримизнинг энг нодир илмий кашфиётлари тасвирланган Мустақиллик монументини зиёрат қилдилар. Мазкур ёдгорлик юртимизда янги Ўзбекистонни – учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш ғояси билан уйғун ҳолда барпо қилинган.

Малака ошириш ўқувлари давом этмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Муфтий ҳазрат раислигида танқидий йиғилиш ўтказилиб, 4 нафар туман бош имоми ишдан олинди, 1 нафарига интизомий чора кўрилди
Бугун, 21 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари раислигида республикадаги туман-шаҳар бош имом-хатибларининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Жуда кескин ва танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда жорий йилнинг ўтган даврида масжидлар имом-хатиблари, имом-ноиблари ва отинойилар томонидан амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

Натижада, ўз вазифасига виждонан ёндошмаган, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжларини қондиришда жиддий саъй-ҳаракат қилмаган ва имомлик мақомига муносиб бўлмаган 4 нафар туман бош имоми ишдан олинди ва 1 нафарига “ҳайфсан” интизомий жазоси берилди. Жумладан:

– Сурхондарё вилояти Термиз тумани бош имоми Очилов Яҳё;

– Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани бош имоми Маматқулов Мамаюсуф;

– Андижон вилояти Шаҳрихон тумани бош имоми Турғунов Иззатуллоҳ;

– Тошкент шаҳар Сергели тумани бош имоми Ахбутаев Эшмурод эгаллаб турган ушбу лавозимларидан озод этилди.

Шунингдек, Фарғона вилояти Сўх тумани бош имоми Камолов Воҳиджонга интизомий чора кўрилди.

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда шу йилнинг 8 ойи давомида иш фаолиятдаги хато-камчиликларга йўл қўйгани сабабли 15 нафар имом-хатиб, 6 нафар имом-ноиби ва 2 нафар вилоят муҳтасиб вазифасидан озод этилгани, шунингдек, 19 нафар имом-хатиб ва имом ноибига “ҳайфсан” интизомий чораси берилгани алоиҳда таъкидланди.

Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари томонларидан йиғилишда имом-хатиблар иш фаолиятини такомиллаштириш, дин ғами билан яшаш, мўмин-мусулмонлар дарду эҳтиёжларини қондириш,  билим савияларини доимий ошириш ва ҳар жабҳада пешволик мақомига чин ихлос ила муносиб бўлиш юзасидан Ислом дини манбаларида келтирилган тавсияларни баён этдилар. Шунингдек, ташаббускор, ғайратли, фаол ва жонкуяр имом-хатибларни рағбатлантириш режалари ва имтиёзлар бериш ҳақида маълум қилдилар.

Муҳокама қилинган масалалар юзасидан сўзга чиққанлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Йиғилиш якунида тегишли қарорлар қабул қилинди.