ҳаё – Alhidoya.uz

Ҳаёсизда вафо йўқ
Убайдуллоҳ домла Абдуллаев

Фарғона вилояти бош имом-хатиби

Муфтий ҳазратлари: Ҳаё инсонни юксалтиради, ҳаёсизлик эса тубанлаштиради
Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари

Либос ҳар бир инсоннинг ҳаё, ор ва номусининг тарбияси ифодасидир
Либос ҳар бир инсоннинг ҳаё, ор ва номусининг тарбияси ифодасидир. Кишининг кийимига қараб унинг эътиқоди, дунёқараши ва ахлоқини билиб олса бўлади. Инсоннинг ҳаёси қанчалик кучли бўлса, устидаги либоси ҳам шунга яраша бўлади. Кишининг ҳаё ва итоати камайганда либослари қисқаради. Ҳаёси кучайганда эса либослар ҳам шунга яраша бўлади.

Бунинг мисолини Одам алайҳиссаломнинг яратилиш воқеаларида кўришимиз мумкин. Одам алайҳиссалом ва Ҳавво онамиз таъқиқланган мевадан еб қўйган пайтларида уларнинг аврати очилиб қолди. Лекин, улар дархол ўз тана аъзоларини дарахт барглари билан тўса бошладилар. Хўш айтингчи, улар уят, ор-номус ва авратни яшириш деган билимларни қаердан ўргандилар? Ҳеч қаердан! Аксинча, Аллоҳ таоло уларни яратишдаги соф фитратларида бу нарсалар билан бирга яратди. Демак, уят, ор-номус ва авратни ёпиш каби тушунчалар азал-азалдан бутун инсониятнинг қон қонига сингиб кетган ҳислатдир.

Аллоҳ таоло либосга бир нечта хусусиятларни берди. Жумладан, либос – кишининг жисмидаги барча кўринишдаги айб ва нуқсонларни ўзгалар кўзидан яширади. Либос кишининг танасини ҳар қандай об-ҳавода ҳимоялайди ва роҳатлантиради. Либос – кишига кўрк ва виқор беради.

Либос ҳақида Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган: “Эй одам болалари! Биз сизларга авратларингизни беркитадиган либосни ҳам, ясан-тусан (либосини) ҳам туширдик. (Ҳаммасидан) яхшироқ либос тақво либосидир…” (Аъроф сураси, 26-оят). Ушбу оятда Аллоҳ таоло либос ҳақида сўзлаганда энг аввало авратни ёпадиган либосни зикр қилди. Демак, ҳар бир эркак ва аёл учун либосдан кўзланган энг асосий мақсад, авратни ёпишликдир. Қолаверса, либосни аврат беркитиш шартларини бажарган ҳолда зийнат учун ҳам кийиш мумкин. Аксинча, авратга эътибор қаратмасдан фақатгина зийнат сифатида кийиш эса мумкин эмас.

Ислом шариатида ибодат учун ҳам маросим учун ҳам махсус бир либос хосланмаган. Модомики, авратни ёпар экан, маън қилинмаган матодан фойдаланилмас экан ёки эркак ва аёллар учун махсус хосланмас экан, нажосатдан ҳоли бўлиб покиза бўлган либосдан унинг шакли, рангги ва туридан қатъий назар бемалол фойдаланса бўлади.

Мусулмон инсон учун ҳар бир амалда суяниши лозим бўлган ягона мезон бу шариат мезонидир. Бунда кишиниг бирор бир миллат ёки қавмга тақлид қилиб, уларнинг кийимини ўзига хослаб олиши мақталган иш эмас!

Таъкидлаб ўтиш лозимки, киши ўзи яшаётган жамият, замон ва маконда кўпроқ урф бўлган либослардан фойдаланиши мақсадга мувофиқдир. Чунки, кийилган кийим ҳарирлиги, торлиги ва алвонлиги билан ўзгалар эътиборини тортмаслиги шартдир!

Қолаверса, кишининг кийган либоси унинг фахрланишига, ўзидан ажабланишига сабаб бўлмаслиги зарур. Агар қайсидир рангни танлашга тўғри келган тақдирда ҳам, суннатга мувофиқ оқ рангларни танлаш маъқулдир. Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тавсия қилиб шундай деганлар: “Оқ либосларингизни кийинглар. Чунки, у либосларнинг яхшисидир..”. (Имом Абу Довуд ва Термизий ривояти)

Агар киши кийинишда кимгадир тақлид қилгиси келса яхши инсонларга ўхшаб кийиниши мақсадга мувофиқдир. Чунки, Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: «Ким ўзини бир қавмга ўхшатса, у ҳам ўшалардандир», (Имом Аҳмад ва Абу Довуд ривояти) Яъни, кимки кийиниш ёки бошқа нарсаларда ўзини кофирларга, ёки фосиқ-у фожирларга ё бўлмаса тасаввуф аҳлига ёки солиҳ зотларга ўхшатса, гуноҳда ҳам, яхшиликда ҳам улар билан бир хил бўлади. Имом Тибий роҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадис ҳақида шундай деган: «Ушбу ҳадис хулқ-атворга ҳам, тана аъзоларига ҳам, кийинишларига ҳам тегишлидир. Ўзини ўхшатиш асосан кийинишга тегишли бўлгани учун мазкур ҳадис айнан «Либослар» бобида келтирилган».

Bag’dod Abdurahmon, [27.06.2022 14:35]

Менинг фикримча, ҳадисда айнан ўзга дин вакилларининг ибодат либосларини кийиш назарда тутилган, бошқаси эмас. Чунки, тана аъзоларига нисбатан ўхшашликни тасаввур қилишни имкони йўқ. Хулқ-атворга нисбатан эса «ўзини ўхшатиш» деган сўз ишлатилмайди, аксинча «хулқланиш» сўзи ишлатилади.

Бу борада ажойиб бир ҳикоя келтирилади. Унда шундай дейилади: «Аллоҳ таоло Фиръавн ва унинг оиласини ғарқ қилганда, унинг масхарабозини ғарқ қилмаган экан. У масхарабоз кийинишда ҳам, гапиришда ҳам ўзини Мусо алайҳиссаломга ўхшатиб, гапирар ва масхара қилар экан. Фиръавн ва унинг одамлари унинг бу қилиқларидан мириқиб кулар экан. Шунда Мусо алайҳиссалом Аллоҳга ёлвориб: «Эй Раббим, бу одам Фиръавннинг яқинларидан ҳам кўра кўпроқ менга азият берар эди» деганларида Аллоҳ таоло шундай жавоб қилган экан: «Биз уни чўктирмадик. Чунки, у сенинг кийимингга ўхшаш кийим кияр эди. Суйган киши суюклигининг кўринишида бўлган кишини азоблармиди?».

Ўзингиз ўйлаб кўринг, нияти бузуқлик бўлса ҳам, ўзини ҳақ йўлидагиларга ўхшатган киши бу дунёда нажотга эришибди. Охиратдаги ҳолини Аллоҳ билади.

Энди улуғлаш, ҳақиқий ҳурмат қилиш юзасидан ўзини Аллоҳнинг пайғамбарлари ва дўстларига ўхшатган киши ҳақида гапиришга тил ҳам қалам ҳам ожиздир!

Хулосада шуни айтиш мумкинки, ҳеч бир ҳалқ юриш-туриш ва кийиниш ва бошқа масалаларда бизга намуна эмас. Намуна эса, миллати ва ирқидан қатъий назар солиҳ кишилар ва Аллоҳнинг дўстларидир.

Шонли тарихимизда эса, биз учун ўрнак бўладиган бундай аждодларимиз жуда ҳам кўп. Агар кимгадир ҳавас қилиш керак бўлса, кимгадир тақлид қилиш зарур бўлса Ислом оламида ўчмас из қолдирган аждодларимиз – ота-бобларимиз, момою бувиларимизга тақлид қилайлик, ўз тарихимизни ўрганайлик.

Абдураҳмон Дадабоев

Фарғона вилояти Боғдод тумани «Зайд ибн Собит» масжиди имом ноиби

Фарзандингизга бебаҳо хазинани кўрсатганмисиз?!
Ҳаё улуғ хулқдир. Ким ҳаёни ўзига лозим тутса, Аллоҳ азза ва жаллага исён қилмайди. Мақталган хулқ-атворлар ҳаё тарк этилган пайтда зое бўлади. Келажагимиз давомчилари бўлган ўғил-қизларимизга кичик ёшлариданоқ бу қимматли бойликка эришишни ўргатайлик. Зеро, яхши таълим ва тарбия уларга қолдиражак энг яхши меросларимиздан биридир.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳаё фақат яхшилик келтиради», – деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Демак, ҳаё эгасининг муроди доим ҳосил бўлади, яхшиликка кифоя қилувчи якунга эришади. Шунингдек, Пайғамбаримиз Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, ҳар бир диннинг хулқи бўлади, Ислом динининг хулқи ҳаёдир», – дедилар (Саҳиҳи Ибн Можа). Дарҳақиқат, ҳаё билан хулқланган ҳар бир инсон нафақат атрофидагилардан, балки энг аввало, Аллоҳдан ҳаё қилмоғи даркор.

Бир куни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биродарига уялмаслик кераклигини айтиб, уни бу ишдан қайтариб, насиҳат қилиб турган киши олдидан ўтаётган эдилар. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Буни ўз ҳолига қўйгин, чунки ҳаё иймондандир”, – дeдилар (Саҳиҳи Бухорий).

Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ: «Уламолар ҳаёнинг ҳақиқати қабиҳ нарсани тарк қилишга ундайдиган ва ҳақ эгасини ҳаққида бепарво бўлишдан қайтарувчи хулқдадир, дейишган», – дедилар.

Афсуски, бугунги кунда демократия ва ошкоралик тушунчаларини ҳаёсизлик сифатида талқин қилаётганлар ҳам учраб туради. Ана шундайлар орасида инсонларнинг ноқулай ҳолатини тасвирга олиб, бошқаларга тезроқ кўрсатишга ҳаракат қилаётганлар, бировнинг айбини, фожеасини ижтимоий тармоқлар орқали бир-бирларига юбораётганлар ҳам бор. Ор-номус, ҳаё йўқ юрт таназзулга юз тутади, жамият пароканда ҳолга келади. Шундай экан, ҳаё фазилатини фарзандларимиз хулқига ёшликлариданоқ сингдиришимиз даркор.

Улуғ мутафаккир Алишер Навоий асарларида ҳаё тўғрисида кўплаб мисралар учрайди:

Уч қисм ила иймонға бино фаҳм айла:

Аввалғисини анинг ҳаё фаҳм айла,

Иккинчисини дағи вафо фаҳм айла,

Учунчини билмасанг, сахо фаҳм айла.

Хазрат Навоийнинг фикрича, иймон уйининг уч асосий устуни бўлиб, улардан биринчиси – ҳаё, иккинчиси – вафо, яна бири саҳоватдир. Демак, иймонли кишининг биринчи белгиси унинг ҳаёли эканлигида.

Улуғлар эътироф этганларидек, ҳаё соҳибини саодатга олиб борадиган туганмас хазинадир. Ушбу бойликка эгалик қилиш барчамизга насиб этсин, омийн.

Марғилон шаҳар “Худоёр ҳожи” масжиди имом хатиби Икромжон Турсунов

Бугунги жума мавъизаси: “Фаришталар ҳам ҳаё қилган зот”
بسم الله الرحمن الرحيم

Фаришталар ҳам ҳаё қилган зот

Муҳтарам жамоат! Бугун сиз азизлар билан Ислом тарихида тўғри йўлдаги халифаларнинг учинчиси, тириклигида жаннат башорат берилган буюк саҳоба – Ҳазрати Усмон ибн Аффон разияллоҳу анҳу ҳақларида суҳбатлашамиз.

Усмон ибн Аффон разияллоҳу анҳу машҳур “Фил ҳодисаси”дан олти йил кейин Тоиф шаҳрида таваллуд топганлар. Демак, у киши Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан олти ёш кичик бўладилар.

Усмон разияллоҳу анҳунинг насаблари Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг насаблари билан ҳам ота тарафдан, ҳам она тарафдан бирлашади.

Абу Бакр разияллоҳу анҳу мусулмон бўл­ган кунларининг ўзидаёқ жаннатнинг башоратига сазовор бўлган зотлардан беш кишининг Исломга келишига сабабчи бўлганлар. Ана ўша беш кишининг бири ҳазрати Усмон разияллоҳу анҳу эдилар.

Ибн Асокирнинг ривоят қилишича, Усмон разияллоҳу анҳу ўрта бўйли, чиройли ва оппоқ юзли, яноқлари қизғиш, юзида чечакдан қолган излар бор, соқоли қалин, икки елкаси кенг, болдирлари кичкина, билаклари узун, жингалаксоч, энг гўзал одамлардан эдилар. Расули акрам алайҳиссалом қизлари Умму Кулсумни Ҳазрати Усмон разияллоҳу анҳуга турмушга бераётганларида:

إِنَّ بَعْلَكِ أَشْبَهُ النَّاسِ بِجَدِّكِ إبْرَاهِيمَ وَأَبِيكِ مُحَمَّدٍ

(رَوَاهُ الامَامُ الحَاكِمُ فِي المُسْتَدْرَكِ)

яъни: “Сизнинг бўлажак эрингиз инсонлар ичида бобонгиз – Иброҳимга ва отангиз Муҳаммадга энг ўхшаш кишидир”, – деганлар (Имом Ҳоким ривоятлари).

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Усмон разияллоҳу анҳуга аввал Руқайя исмли қизларини, унинг вафотидан кейин эса Умму Кулсум исмли қизларини никоҳлаб берганлар. Шунинг учун ҳам Ҳазрати Усмон разияллоҳу анҳуни “Зун-нурайн” – икки нур эгаси деб айтилади. Ушбу фазилатга бошқа саҳобалар етиша олишмаган. Ривоят қилинишича, Сарвари оламнинг Умму Кулсум қизлари вафот этганинида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам “Агар яна бир қизим бўлганида, уни ҳам, албатта, Усмонга жуфти ҳалолликка берардим”, – деганлар.

Ҳазрати Усмон разияллоҳу анҳу ўта ҳаёли киши эдилар. Бунга Оиша онамиз разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган қуйидаги воқеа ҳам очиқ далилдир: “Бир куни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам менинг уйимда ёнбошлаб ётган эдилар. Шу пайт Абу Бакр разияллоҳу анҳу изн сўрадилар. У зотга изн берилди. У зот алайҳиссалом эса, ҳалиги ҳолатда ҳазрати Абу Бакр сиддиқ  билан гаплашдилар. Сўнгра Умар разияллоҳу анҳу изн сўрадилар. У зотга ҳам изн берилди. У зот алайҳиссалом яна ҳалиги ҳолатда ҳазрати Умар билан ҳам гаплашдилар. Сўнгра Усмон разияллоҳу анҳу изн сўрадилар. У зот алайҳиссалом ёнбошлаган ҳолатларидан ўтирган ҳолатга ўзгариб, кийимларини тўғрилаб, кейин ҳазрати Усмонни қабул қилдилар. Сўнгра ҳазрати Усмон чиқиб кетганларида мен: “Ё Расулуллоҳ, ҳазрати Абу Бакр кирган эди, ҳолатингизни ўзгартирмадингиз. Сўнгра ҳазрати Умар кирган эди, ҳолатингизни ўзгартирмадингиз. Ҳазрати Усмон кирганда эса, ўтириб, кийимларингизни тўғриладингиз?!” дедим. Шунда Расули акрам алайҳиссалом:

أَلاَ أَسْتَحِي مِنْ رَجُلٍ تَسْتَحْيِ مِنْهُ الْمَلاَئِكَةُ

(رواه الامام مسلم)

яъни: “Фаришталар ҳаё қиладиган одамдан мен ҳаё қилмас эканманми?!” дедилар (Имом Муслим ривоятлари).

Усмон разияллоҳу анҳуга Аллоҳ таоло томонидан берилган нодир сифатлардан яна бири чексиз саховат эди. У  зот Исломга кирганларидан бошлаб, умрларининг охиригача ҳар жума куни Аллоҳ таолонинг розилиги учун бир дона қулни озод қилар ва буни ўзларига вазифа қилиб олган эдилар. Агар озод қилгани қул топа олмасалар, кейин топиб, бўлса ҳам озод этар эдилар.

Мадинаи мунавварада сув тақчиллиги вужудга келиб, кишилар ичгани сув топа олмай қолди. Бу ҳолатдан бир ғайридин киши фойдаланиб қолмоқчи бўлди. Унинг Рума номли бир қудуғи бор эди. Ўша қудуқнинг сувини қиммат нархда сота бошлади. Бойроқ кишилар унинг сувидан сотиб олиб, ичдилар, лекин кўпчилик сувсизлик машаққатини чека бошлади. Ана шу чоғда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:

مَنْ يَشْتَرِي بِئْرَ رُومَةَ فَيَجْعَلَ دَلْوَهُ مَعَ دِلَاءِ المُسْلِمِينَ بِخَيْرٍ لَهُ مِنْهَا فِي الْجَنَّةِ

(رواه الإمام الترمذي)

яъни: “Ким “Рума” қудуғини сотиб олиб, ўз челагини мусулмонлар челаги билан бирга қилса, унга жаннатда яхшироқ қудуқ берилур”, – дедилар (Имом Термизий ривоятлари). Шунда ҳазрати Усмон разияллоҳу анҳу қарийб ўттиз беш минг дирҳамга сотиб олдилар. (Бу ҳозирги кунда тахминан 350 та ўртача туя қийматига тенг бўлади).

Бугунги кунда ушбу қудуқ атрофида боғ бўлиб, ундаги хурмолар сони 15500 тупдан кўпроқ. Расмий маълумотга кўра, қудуқнинг чуқурлиги тахминан 37 метрни, кенглиги тахминан 4 метрни, сувнинг баландлиги тахминан 29 метрни ташкил этади. Аллоҳ таолонинг фазли билан ушбу вақфнинг савоби 14 асрдан бери Усмон разияллоҳу анҳуга бориб турибди. Модомики, ушбу қудуқ мавжуд экан, ундан мусулмонлар манфаат олишар экан, Усмон разияллоҳу анҳуга савоб бориб туради.

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрати Усмон разияллоҳу анҳуни мақтаб шундай деганлар:

لِكُلِّ نَبِيٍّ رَفِيقٌ وَرَفِيقِي فِي الجَنَّةِ عُثْمَانُ بْنُ عَفَّانَ

(رواه الإمام الترمذي)

яъни: “Ҳар бир набийнинг ҳамроҳи бордир. Менинг жаннатдаги ҳамроҳим Усмон ибн Аффондир”, – деганлар (Имом Термизий ривоятлари).

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг саҳобаи киромларидан ўн кишига бир пайтнинг ўзида жаннатнинг башоратини берганлар. Ана шу саодатманд зотлар рўйхатида Абу Бакр разияллоҳу анҳу ва Умар разияллоҳу анҳудан кейин, учинчи сирада ҳазрати Усмон разияллоҳу анҳу турадилар.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрати Усмон разияллоҳу анҳудан рози ҳолда вафот этдилар. Сарвари олам алайҳиссалом Рафиқи Аълога интиқол қилишларидан олдин қуйидагиларни эълон қилганлар: “Эй одамлар! Албатта, мен Умардан, Усмондан, Алидан, Тол­ҳа ибн Убайдуллоҳдан, Зубайр ибн Аввомдан, Саъд ибн Абу Ваққосдан, Абдурраҳмон ибн Авф­дан ва аввалги муҳожирлардан розиман. Бас, уларнинг қадрини билинглар”, – дедилар.

Шундай қилиб, Усмон разияллоҳу анҳу яна бир катта бахтга эришдилар, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам рози бўлиб ўтган саодатманд кишилар рўйхатининг аввалги қисмидан ўрин олдилар.

Ҳазрати Усмон ибн Аффон разияллоҳу анҳу ибодатда ва тақвода ҳам пешқадам саҳобалардан эдилар. Ривоят қилинишича, у зот ҳаж кунлари Каъбанинг олдида бир ракъатда Қуръонни тўлиқ хатм қилар эканлар. Бошқа кунлари ҳар жума куни Қуръонни хатмини бошлаб, пайшанба куни тамомлар эканлар. Ҳазрати Усмон разияллоҳу анҳу Қуръон тиловати ҳақида шундай дер эканлар:

إِنِّي لَأَكْرَهُ أَنْ يَأْتِيَ عَلَيَّ يَوْمٌ لَا أَنْظُرُ فِيهِ إِلَى عَهْدِ اللهِ يَعْنِي الْمُصْحَفَ

(رواه الامام البيهقي)

яъни: “Мен бирор кунимни Аллоҳнинг бу аҳди (яъни, Қуръон)га қарамасдан ўтказишимни ёқтирмайман” (Имом Байҳақий ривоятлари).

Бошқа ривоятда:

حُبِّبَ إليَّ مِنَ الدُّنْيَا ثَلاثٌ: إِشْبَاعُ الجَوْعَانِ، وَكِسْوَةُ العُرْيَانِ، وَتِلاَوَةُ القُرْآنِ

яъни: “Менга дунёдаги учта нарса яхши кўрсатилди: Очларни тўйдириш, кийимсизларни кийинтириш ва Қуръонни тиловат қилиш”.

Дарҳақиқат, ҳазрати Усмон разияллоҳу анҳу ушбу хайрли ишларни канда қилмас эдилар. Тобеинлардан Шураҳбил ибн Муслим у зотнинг тақвоси ва саховати ҳақида сўз кетганда шундай дер эди: “Усмон разияллоҳу анҳу одамларга амирларнинг таомини едирар эди. Ўзи эса уйига кириб, сирка билан зайтун ер эди”.

Шунингдек, таҳажжуд намози билан тунларини бедор ўтказиш, кундузлари узлуксиз рўза тутиш у зотнинг одатлари ҳисобланган эди. Ибодатга бўлган бу олий ҳимматларини кўрган кишилар бундан қаттиқ таъсирланишарди. Саҳобалардан Ибн Умар разияллоҳу анҳу Аллоҳ таолонинг:

أَمَّنْ هُوَ قَانِتٌ آنَاء اللَّيْلِ سَاجِدًا وَقَائِمًا يَحْذَرُ الآَخِرَةَ وَيَرْجُو رَحْمَةَ رَبِّهِ

яъни: “Ёки кечалари сажда қилган ва тик турган ҳолда ибодат қилувчи, охиратдан қўрқадиган ва Парвадигорининг раҳматидан умид қиладиган киши (билан бошқалар баробарми?!)” (Зумар сураси, 9-оят) ояти ҳақида “Бу ҳазрати Усмон ибн Аффон ҳақларидадир”, – деганлар.

Ҳазрати Усмон ибн Аффон разияллоҳу анҳу халифаликлари даврида ўзларидан аввалги халифаларнинг ишларини давом эттириб, мусулмонлар оммаси учун фойдали бўлган катта ишларни амалга оширдилар. Жумладан, Қуръондан нусхалар кўчиртириб, барча ўлкаларга тарқатиш, Масжиди Набавийни кенгайтириш, мусулмонлар учун денгиз флотини ташкил этилиши, Жума намозида биринчи азоннинг зиёда қилиниши, қўриқхоналар ташкил қилиш, масжидларни хушбўй қилиш ва муаззинларга маош белгилаш каби ислоҳатларни жорий қилдилар.

Муҳтарам жамоат! Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳаётлик пайтларида ҳазрати Усмон разияллоҳу анҳу фитначилар томонидан шаҳид қилинишини айтган эдилар. Ҳазрати Усмон разияллоҳу анҳунинг умрларининг охирида айрим мунофиқ кимсалар фитна қўзғаб, одамларни халифага қарши қайрадилар. Иш катталашиб, фитначи тўдалар Мадинага бостириб келиб, ҳазрати Усмон разияллоҳу анҳунинг ҳовлиларини қамал қилишганида, Мадинадаги низом бузилди, Усмон разияллоҳу анҳу беҳуда қон тўкилмаслиги учун саҳобалардан уруш қилмасликни талаб қилдилар. Бошқа вилоятлардан Усмон разияллоҳу анҳунинг ҳимоясига мададлар етиб келишига оз қолганида қўзғолончилар қўрқиб, девордан ошиб тушиб, ҳазрати Усмон разияллоҳу анҳунинг ҳовлиларига киришди. Уша пайтда у зот Аллоҳ таолонинг

الَّذِينَ قَالَ لَهُمُ النَّاسُ إِنَّ النَّاسَ قَدْ جَمَعُوا لَكُمْ فَاخْشَوْهُمْ فَزَادَهُمْ إِيمَانًا وَقَالُوا حَسْبُنَا اللَّهُ وَنِعْمَ الْوَكِيلُ

яъни: “Кишилар уларга: “Одамлар сизга қарши куч тўпладилар, улардан қўрқинглар”, деганда бу уларнинг иймонларини зиёда қилди ва: “Бизга Аллоҳнинг Ўзи етарли, У қандай яхши вакил!” дедилар” оятини қироат қилиб ўтирар эдилар (Оли Имрон сураси, 173-оят).

У киши уларга эътибор ҳам бермасдан тиловат қилавердилар. Фитначилар ўзларининг жирканч жиноятларига қўл уришганида ҳам ҳеч қаршилик қилмай, Аллоҳнинг Китобини ўқийвердилар. Фақат хиёнат қиличининг бир зарбаси қўлларини кесганида: “Аллоҳга қасамки, бу қўл Қуръон оятларини биринчи бўлиб ёзган қўл эди”, дедилар, холос. Қон отилиб, мусҳаф саҳифаларига тушаётганини кўриб, дарҳол қўлларини ўзларига тортиб олдилар. Шундай қилиб икки нур соҳиби – ҳазрати Усмон разияллоҳу анҳу ҳижрий 35 йил 18 зулҳижжа, жума куни фитначилар томонидан шаҳид қилиндилар.

Аллоҳ таоло Усмон разияллоҳу анҳудан рози бўлсин. Бу зотни Ислом уммати учун қилган улкан хизматларини қабул айлаб, Ўзи мукофотласин! Омин!

Шариатда шарм йўқми? (видео)
Убайдуллоҳ домла Абдуллаев,

Фарғона вилояти бош имом-хатиби

Аллоҳдан ҳаё қилсак…
Ҳаё – бу иймонимиз зийнати, ҳаётимиз, инсонийлигимиз, одобимиз калити. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ҳар ким Аллоҳ таолодан ростлик ва сидқидиллик билан уялса, ундай киши боши ҳамда ундаги аъзолари, қорни ва меъдасини ҳаром ва шубҳадан эҳтиёт қилсин, доимо ўлимни ва Аллоҳ таолонинг бало-қазосини ёдига олиб юрсин. Ким охиратни ирода этса, дунё ҳаёти зийнатларини тарк қилади, охират амаллари ва андишасини дунё андишасидан афзал билади. Бас, ушбу тариқа иш тутган киши Аллоҳ таолодан ҳақиқий ҳаё қилган бўлади” (Имом Термизий ривояти).

Иймонли киши ҳаёли бўлади, иймон ҳаёда кўринади, кишининг иймони қанча зиёда бўлса, ҳаёси ҳам шунча зиёда бўлади. Бизларга чексиз неъматларни берган Аллоҳ таолога гуноҳ қилишдан ҳаё қилишимиз керак. Кўзимизни ва қулоғимизни Аллоҳ таъқиқлаган нарсалардан сақлашимиз, айниқса тилимизга жуда ҳам эҳтиёт бўлишимиз керак. Айтаётган ва ижтимоий тармоқларда ёзаётган сўзларимиз бизларни Аллоҳдан узоқлаштириб қўйиши мумкин. Ҳозирги кунда ижтимоий тармоқларда динимиз, шариатимиз аҳкомлари ва уламоларимиз ҳақида турли ноўрин фикрларни билдириб, ислом маданиятига ҳам, дунё маданиятига ҳам мутлақо тўғри келмайдиган, ҳаё ва шариат чегарасидан ташқаридаги сўзларни сўзлаётганлар кўпайиб бормоқда. Агар улар Аллоҳдан ҳаё қилишганда эди, қаерлардадир беркиниб олиб, фақатгина интернетда омма мусулмонларининг қалбига шубҳа солиш, ихтилофлар чиқариш ва дин уламоларини обрўсизлантириш эвазига топаётган маблағлари билан қорин ва меъдаларини ҳаром ва шубҳали нарсалар билан тўйдиришдан сақланишар эди.

Инсон ўз гуноҳларининг сабабидан Аллоҳнинг бало-қазолари келишидан ва қиёмат кунида дунёдаги барча қилмишлари учун ҳисоб-китоб қилинишидан қўрқмас экан, унинг дўсти ва ҳамроҳи фақат шайтон бўлади. Охиратни ва ўлимни эслаб юриш инсоннинг иймони зиёда бўлишига, амали гўзал бўлишига сабаб бўлади. Ким охиратда Аллоҳнинг раҳматидан ва жаннатдаги мукофотлардан умидвор бўлса, дунё зийнатларига алданмайди, охират ишини дунё матоҳларига сотмайди, Аллоҳдан ҳаё қилади.

Хаё иймондандир. Барчамизга ушбу сифатлар билан сифатланиб, иймонларимиз зийнатланиб, тақво билан ҳаёт ўтказишимизни Яратганимизни Ўзи насиб айласин!

Улуғбек ТОЖИЕВ,

Риштон тумани «Бўжай» масжиди имом хатиби