ахборот – Alhidoya.uz

Ахборот тарқатиш ва журналист одоби
Биринчидан, тарқатилаётган ҳар бир маълумот ва ахборот инсонлар манфаатига хизмат қиладиган яхши сўз бўлиши лозим.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Аллоҳ яхши сўзга қандай мисол келтирганини кўрмайсанми? У худди бир яхши дарахтга ўхшайдир. Унинг асли собит турадир. Шохлари эса, осмонда. Робби изни ила ҳар доим меваларини бериб турадир» (Иброҳим сураси, 24-25 – оятлар).

Иккинчидан, турли фаҳш ва беҳаё маълумотларни, бўхтон, ёлғон ҳамда миш-миш хабарларни тарқатишдан эҳтиёт бўлиш шарт.

Аллоҳ таоло бундай огоҳлантиради: «…фаҳш ишлар тарқалишини яхши кўрадиганларга бу дунёю охиратда аламли азоб бордир» (Нур сураси, 19-оят).

Учинчидан, тарқатилаётган ҳар қандай хабар ёки маълумот учун Қиёмат куни жавоб беришни ҳамда «Китобат ҳам хитобат кабидир (ёзиш – гапириш каби)», деган қоидани унутмаслик керак.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Бугунги кунда уларнинг оғизларига муҳр урамиз. Нима касб қилганларини Бизга қўллари сўзлар ва оёқлари гувоҳлик берур» (Ёсин сураси, 65-оят).

Имом Шофиъий айтадилар: «Вафот этмайдиган ёзувчи йўқ. Аммо унинг қўллари ёзган нарсалар неча йиллар ўтсада сақланиб қолади. Шундай экан, Қиёматда кўрганингизда хурсанд бўладиган нарсадан бошқа ҳеч нарса ёзманг!”.

Тўртинчидан, ҳар бир ахборотнинг ишончли эканини текшириб, кейин тарқатиш.

Аллоҳ таоло шунга буюради: «Эй, иймон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар, бир қавмга билмасдан мусийбат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлманглар” (Ҳужурот сураси, 6-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир кишининг ёлғончи бўлиши учун эшитган нарсасини гапиравериши кифоя қилади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

Бешинчидан, муаллифлик ҳуқуқига амал қилиш. Ўзгаларнинг меҳнатини кўчириб, ўзлаштириб олмаслик.

Имом Шофиъий раҳимаҳуллоҳ: «Менга бу сўзни фалончи айтган”, деб айтувчисини аниқ шаклда гапирган киши ҳақиқий марддир”, деганлар.

Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда айтадилар: «Жумла ёки сўзни нақл қилувчига нисбат бериш омонатдир”.

Олтинчидан, ҳар бир касб эгаси ўз мутахассислиги доирасида ахборот ёки маълумот тарқатиши лозим. Билими етмаган, мутахассислиги бўлмаган хабарни тарқатмаслик керак.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон иш ўз аҳлидан бошқага топширилса, қиёматни кутавер», деганлар (Имом Бухорий ривояти).

Даврон НУРМУҲАММАД

Birinchidan, tarqatilayotgan har bir ma’lumot va axborot insonlar manfaatiga xizmat qiladigan yaxshi so‘z bo‘lishi lozim.

Alloh taolo bunday marhamat qiladi: «Alloh yaxshi so‘zga qanday misol keltirganini ko‘rmaysanmi? U xuddi bir yaxshi daraxtga o‘xshaydir. Uning asli sobit turadir. Shoxlari esa, osmonda. Robbi izni ila har doim mevalarini berib turadir» (Ibrohim surasi, 24-25 – oyatlar).

Ikkinchidan, turli fahsh va behayo ma’lumotlarni, bo‘xton, yolg‘on hamda mish-mish xabarlarni tarqatishdan ehtiyot bo‘lish shart.

Alloh taolo bunday ogohlantiradi: «…fahsh ishlar tarqalishini yaxshi ko‘radiganlarga bu dunyoyu oxiratda alamli azob bordir» (Nur surasi, 19-oyat).

Uchinchidan, tarqatilayotgan har qanday xabar yoki ma’lumot uchun Qiyomat kuni javob berishni hamda «Kitobat ham xitobat kabidir (yozish – gapirish kabi)», degan qoidani unutmaslik kerak.

Alloh taolo bunday marhamat qiladi: «Bugungi kunda ularning og‘izlariga muhr uramiz. Nima kasb qilganlarini Bizga qo‘llari so‘zlar va oyoqlari guvohlik berur» (Yosin surasi, 65-oyat).

Imom Shofi’iy aytadilar: «Vafot etmaydigan yozuvchi yo‘q. Ammo uning qo‘llari yozgan narsalar necha yillar o‘tsada saqlanib qoladi. Shunday ekan, Qiyomatda ko‘rganingizda xursand bo‘ladigan narsadan boshqa hech narsa yozmang!”.

To‘rtinchidan, har bir axborotning ishonchli ekanini tekshirib, keyin tarqatish.

Alloh taolo shunga buyuradi: «Ey, iymon keltirganlar! Agar fosiq xabar keltirsa, aniqlab ko‘ringlar, bir qavmga bilmasdan musiybat yetkazib qo‘yib, qilganingizga nadomat chekuvchi bo‘lmanglar” (Hujurot surasi, 6-oyat).

Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Bir kishining yolg‘onchi bo‘lishi uchun eshitgan narsasini gapiraverishi kifoya qiladi”, deganlar (Imom Muslim rivoyati).

Beshinchidan, mualliflik huquqiga amal qilish. O‘zgalarning mehnatini ko‘chirib, o‘zlashtirib olmaslik.

Imom Shofi’iy rahimahulloh: «Menga bu so‘zni falonchi aytgan”, deb aytuvchisini aniq shaklda gapirgan kishi haqiqiy marddir”, deganlar.

Abdul Fattoh Abu G‘udda aytadilar: «Jumla yoki so‘zni naql qiluvchiga nisbat berish omonatdir”.

Oltinchidan, har bir kasb egasi o‘z mutaxassisligi doirasida axborot yoki ma’lumot tarqatishi lozim. Bilimi yetmagan, mutaxassisligi bo‘lmagan xabarni tarqatmaslik kerak.

Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Qachon ish o‘z ahlidan boshqaga topshirilsa, qiyomatni kutaver», deganlar (Imom Buxoriy rivoyati).

Davron NURMUHAMMAD

Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига
Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари!

Қадрли дўстлар!

Аввало, сиз, азизларни, соҳа ривожига бугун ҳам муносиб ҳисса қўшиб келаётган муҳтарам фахрийларни Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни байрами билан чин қалбимдан муборакбод этиб, барчангизга ўзимнинг юксак ҳурматим ва энг эзгу тилакларимни изҳор қиламан.

Биз оммавий ахборот воситалари ходимлари тимсолида ўзининг чуқур билим ва тажрибаси, ноёб истеъдод ва маҳоратини халқимизнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, глобал ахборот маконида миллий манфаатларимизни ҳимоя қилишдек олижаноб ишларга бағишлаган жонкуяр ва заҳматкаш инсонларни кўрамиз.

Жонажон Ўзбекистонимиз ўз тараққиётининг янги ва муҳим босқичига қадам қўяётган ҳозирги даврда медиа соҳаси вакиллари – журналист ва муҳаррирлар, режиссёр ва операторлар, блогерлар, теле-радио каналлар, газета ва журналлар, нашриёт ва босмахона ходимлари Ватанимизнинг демократик қиёфасини шакллантириш, уни дунёга тараннум этишга беқиёс ҳисса қўшиб келаётганини эл-юртимиз яхши билади ва юксак қадрлайди.

Муҳтарам юртдошлар!

Кейинги йилларда мамлакатимизда оммавий ахборот воситаларини халқ билан мулоқотнинг ишончли кўпригига айлантириш, замонавий ахборот хизматлари бозорини, соғлом рақобатни ривожлантириш, медиа тармоқларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, устоз-шогирд анъаналарини кучайтириш, соҳа ходимларининг машаққатли меҳнатини муносиб рағбатлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ана шундай юксак эътибор туфайли юртимизда оммавий ахборот воситалари сони 2016 йилга нисбатан қарийб 30 фоизга ортиб, 1962 тага етгани диққатга сазовордир. Айниқса, хусусий медиа воситалари ҳаётимиздан кенг ўрин эгаллаб бораётгани жамиятимизда фикрлар хилма-хиллигини таъминлашда, туб ислоҳотларни амалга оширишда, жойларда йўл қўйилаётган камчилик ва муаммоларни дадил кўтариб чиқишда муҳим омил бўлмоқда.

Бу ҳақда сўз юритганда, телевидение ва Интернет тармоғини интеграция қилиш мақсадида замонавий интернет платформаси ва унинг мобиль иловаси ташкил этилгани, миллий ахборот маконимизда интернет нашрларининг сони сўнгги 6 йилда салкам икки баробар кўпайиб, 677 тага етганини алоҳида таъкидлаш лозим.

Натижада давлат ва нодавлат ташкилотларининг ахборот манбалари янада ортиб, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, одамларни ўйлантираётган муаммоларга тезкор муносабат билдириш, турли мавзулар бўйича очиқ, холис ва танқидий фикр билан чиқишда катта имкониятлар пайдо бўлмоқда.

Ахборот соҳасида миқдор кўрсаткичларини сифат кўрсаткичларига айлантириш, миллий журналистикамиз тараққиётини янги босқичга олиб чиқиш – олдимизда турган долзарб вазифадир.

Ўзбекистон медиа компаниялари ҳам жаҳон ахборот майдонида муносиб ўрин эгаллаб, глобал сиёсий-ижтимоий жараёнларда фаол иштирок этишга интилмоқдалар.

Бунинг учун тинимсиз меҳнат қилиш, илғор хорижий тажрибалар, замонавий ахборот технологиялари, серқирра таҳлил усулларини ўзлаштириб, доимо изланиб яшаш, миллий журналистикамизнинг янги авлодини тарбиялаш зарур.

Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида ўз ифодасини топган бундай юқори марраларга эришиш учун бизда барча ресурс ва салоҳият мавжуд.

Фуқароларимиз учун ахборот соҳасида қулай имкониятлар яратиш, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда оммавий ахборот воситаларининг роли ва таъсирини кучайтириш – яна бир устувор вазифамиздир.

Шуни қайд этиш зарурки, соҳанинг моддий-техник базасини яхшилаш, ходимлар меҳнатини рағбатлантиришга бундан буён ҳам доимий эътибор қаратамиз.

Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш бўйича куни кеча қабул қилинган Президент қарори бу борада муҳим қадам бўлди. Унга кўра, оммавий ахборот воситаларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш, кадрлар салоҳияти ва рақобатбардошлигини янада ошириш, эҳтиёжманд ва ёш журналистларни уй-жой билан таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилади.

Шунингдек, жорий йилда Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоят марказлари ва Тошкент шаҳрида Матбуот уйларининг ҳолати танқидий ўрганиб чиқилиб, янги бинолар барпо этиш юзасидан зарур чоралар кўрилади.

Маълумки, жаҳонда эътироф этилган демократик мезонларга кўра, матбуот эркинлиги – барча фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар орасида алоҳида аҳамиятга эга. Албатта, бу соҳада ютуқлар билан бирга ҳали муаммоларимиз ҳам йўқ эмас.

Кейинги пайтда ижтимоий тармоқлар орқали баъзи жойларда оммавий ахборот воситаси ходимларига менсимай қараш, уларнинг ўз ваколати доирасида эркин фаолият юритишига тўсқинлик қилиш ҳолатлари учраётгани ҳақида хабарлар тарқалаётгани ҳам бу фикрни тасдиқлайди.

Шу муносабат билан яна бир бор таъкидлаб айтмоқчиман: биз барпо этаётган ҳуқуқий демократик давлатда сўз ва матбуот эркинлиги доимо Бош қомусимиз ва қонунларимиз ҳамда Президент ҳимоясида бўлади.

Оммавий ахборот воситалари ходимларининг ўз фаолиятини қонун доирасида эркин амалга оширишига тўсқинлик қилиш – бу демократик ислоҳотларимизга қарши ҳаракат, мамлакатимизнинг обрўсига путур етказиш сифатида баҳоланиши керак. Суд ва прокуратура органлари бизга мутлақо ярашмайдиган бундай салбий ҳолатлар бўйича қатъий чоралар кўриши лозим.

Бир ҳақиқатни ҳеч қачон эсдан чиқармаслигимиз керак: барчамиз демократия деб аталган буюк мактабнинг ўқувчиларимиз. Бу борада ҳали кўп нарсаларни ўрганишимиз зарур. Фарзандларимизни айни шу руҳда тарбиялашда журналистика соҳаси вакиллари, муҳтарам фахрийларимиз ўзларининг бой тажрибаси ва ибратли фазилатлари билан алоҳида намуна кўрсатадилар, деб ишонаман.

Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари!

Бугунги байрам муносабати билан соҳа фидойиларидан бир гуруҳи давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирлангани, ҳеч шубҳасиз, барча ижодкорларни янги-янги марралар сари илҳомлантириб, уларга катта ғайрат ва шижоат бағишлайди.

Фурсатдан фойдаланиб, сиз, азиз қалам аҳлини қутлуғ байрамингиз билан яна бир бор чин қалбимдан самимий табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, ижодий фаолиятингизда улкан ютуқлар, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, бахт-саодат ва файзу барака тилайман.

Шавкат Мирзиёев,

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Одоб-ахлоқ комиссиясининг навбатдаги йиғилиши тўғрисида ахборот
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда баъзи имом домлаларнинг диний эътиқод мавзусида билдирган фикрлари турли муҳокамаларни келтириб чиқарди.

Таъкидлаш жоизки, алоҳида диний ходимларнинг шахсий фикри Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий муносабатини ифода этмайди.

Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этишни Ўзбекистон мусулмонлари идораси доимо қўллаб-қувватлайди. Айни вақтда диний соҳа ходимлари ҳам ўрнатилган қонун-қоидаларга сўзсиз амал қилиб келадилар ва шундай бўлиб қолади.

Аввал маълум қилинганидек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ички меъёрий ҳужжатлари ва буйруқларида диний соҳа ходимларига жамоат олдида, оммавий ахборот воситаларида салбий мазмундаги кескин мунозараларга сабаб бўлувчи чиқишлар қилмаслик талаби қатъий белгиланган.

Зеро, меҳроб муқаддас жой бўлиб, бу ерда воизнинг шахсий талқини асосида билдирилган фикрлар диндорлар томонидан фатво сифатида қабул қилинади.

Шу муносабат билан бугун Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Одоб-ахлоқ комиссияси чақирилиб, сўнгги вақтда ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган масалалар кўриб чиқилди. Йиғилишда имом-хатибларга жамиятда ихтилоф келтириб чиқарувчи мавзуларни масжид меҳробида туриб муҳокама қилмаслик, ваъз-насиҳатларда одоб-ахлоқ, диний-маърифий қадриятларни асраб-авайлаш, ибодатларни тўғри ва мукаммал адо этиш бўйича мўмин-мусулмонларга йўл-йўриқ кўрсатиш ҳақида тушунтириш берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги барча масжид ходимлари эл-юрт манфаати ва фаровонлиги йўлида муқаддас динимиз буюрган амри маъруф ва наҳйи мункарда, жумладан, жамиятда учраб турадиган айрим ижтимоий иллатларга қарши маърифий тарғибот олиб боришда бардавом эканини маълум қилади ҳамда ушбу йўналишда давлат ва жамоат ташкилотлари билан яқин ҳамкорлик муносабатлари мавжудлигини таъкидлайди.

Бунинг ёрқин далили сифатида шу кунларда таниқли уламоларимиз Тошкент шаҳридаги масжидлар ва бошқа турли ташкилотларда амалга ошираётган маърифий-тарбиявий суҳбатларни мисол келтириш мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси диний соҳа ходимларини жамоавий ва ижтимоий тармоқлардаги чиқишларда амалдаги қонунчиликка риоя этишга, амри маъруф ва наҳйи мункарни Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатлари асосида олиб боришга чақиради. Фуқаролардан эса бундай мавзуларни ғаразли мақсадларда ижтимоий тармоқларда оммалаштирмасликни сўрайди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати