мўъжиза – Alhidoya.uz

Инсон бармоқ излари
Инсон танасидаги энг ҳайратли аломатлардан бири — унинг бармоқ изларидир.

Агар икки эгизак бир тухумдан яралган бўлса — зеро баъзи эгизаклар икки тухумдан, баъзилари эса бир тухумдан яралади — ҳатто шундай ҳолатда ҳам уларнинг бармоқ излари бир-биридан мутлақо фарқ қилади.

Бу ҳақиқатга Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзининг азиз Китобида ишора қилиб шундай марҳамат қилади: “Инсон Бизни, унинг суякларини жамлай олмас, деб ўйларми? Ҳа, Биз унинг бармоқ учларини ҳам асл ҳолига келтиришга қодирмиз” (Қиёмат сураси, 3–4-оятлар).

Замонавий илм-фан бармоқ изларида юзга яқин ўзига хос аломат борлигини аниқлади. Агар икки бармоқ изида ана шу юз аломатдан ўн иккитаси ўзаро мос келса, у ҳолда бу икки из бир инсонга тегишли деб қабул қилинади.

Тасодифан икки бармоқ изининг бир хил чиқиш эҳтимоли эса олтмиш тўрт миллиарддан биттадир. Яъни ер юзида олтмиш тўрт миллиард инсон яшаган тақдирда ҳам, шундагина бир жуфт бармоқ изининг ўхшаб қолиш эҳтимоли пайдо бўлади. Ҳолбуки, дунё аҳолиси 6 миллиардни ташкил этади холос (2026-йилга кўра 8 миллиарддан кўп).

Бармоқ изларининг шакли ҳам фавқулодда мураккабдир. Унда ёйлар, эгри чизиқлар, бурилишлар, бурчаклар, тарқалишлар, майда чизиқлар, чуқурчалар ва тармоқланишлардан иборат ноёб тузилиш мавжуд.

Айрим тиббиёт муассасаларида бир бармоқ изи намойиш қилиниб, унинг остига ўн беш мингта бошқа бармоқ изи қўйилганида ҳам, улардан иккитаси ҳатто етти нуқтада ҳам мутлақ ўхшаш чиқмаган.

Бармоқ изи инсон она қорнида бўлганидаёқ, ҳомиланинг олтинчи ойида шакллана бошлайди ва инсон ўлгунига қадар ўзгармасдан сақланади.

Яна ҳам ҳайратлиси шуки, агар бармоқ учидаги тери бутунлай олиб ташланса, унинг ўрнида қайта ўсиб чиққан янги терида аввалги бармоқ изининг ўзи яна пайдо бўлади.

Айрим жиноятчилар бармоқ изларини йўқотиш учун жарроҳлик амалиётларини ўтказганлар. Улар бармоқ терисини кесиб ташлаб, бошқа жойдан олинган терини кўчириб ўтказганлар. Аммо орадан бир неча ой ўтгач, аввалги бармоқ излари яна қайта намоён бўлган.

Чунки бу — Аллоҳ таоло инсонга берган илоҳий муҳрдир. Уни башар қуввати йўқ қилиб ташлай олмайди.

Қиёмат куни Аллоҳ таоло инсонларни қайта тирилтирганида ҳам ана шу чизиқлар, чуқурчалар, тармоқлар ва майда белгилар яна аввалги ҳолига қайтарилади.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Ҳа, Биз унинг бармоқ учларини ҳам асл ҳолига келтиришга қодирмиз” (Қиёмат сураси, 4-оят).

Бу — Аллоҳ таолонинг буюк оятларидан биридир. Инсон ҳали она қорнида экан, бу нақшлар қандай яратилади? Кейин инсон ўлганидан сўнг Аллоҳ таоло уларни қандай қилиб яна аввалги ҳолига қайтаради?

Бу саволларнинг ўзи инсон қалбини тафаккурга, ақлни эса Яратувчининг қудрати ҳақида мулоҳаза қилишга чорлайди.

Замонавий илм-фан яна бир ҳайратли ҳақиқатни кашф этди: инсоннинг кўз гавҳари — яъни кўзнинг рангли қисми ҳам ҳар бир инсонда ўзига хос бўлиб, у ҳам шахсни аниқлашда бармоқ изи каби ноёб белги вазифасини бажаради.

Демак, инсон танасидаги ҳар бир аъзо, ҳар бир чизиқ, ҳар бир ҳужайра ва ҳар бир биологик белги — Аллоҳ таолонинг қудратига далолат қилувчи тирик оятдир.

Муҳаммад Ротиб Набулсийнинг Қуръон ва суннатдаги

илмий мўъжизалар энциклопедиясидан Мир Араб олий мадрасаси ўқитувчиси

Абдулҳодий Абдураҳмонов таржима қилди

Inson tanasidagi eng hayratli alomatlardan biri — uning barmoq izlaridir.

Agar ikki egizak bir tuxumdan yaralgan bo‘lsa — zero baʼzi egizaklar ikki tuxumdan, baʼzilari esa bir tuxumdan yaraladi — hatto shunday holatda ham ularning barmoq izlari bir-biridan mutlaqo farq qiladi.

Bu haqiqatga Alloh subhanahu va taolo O‘zining aziz Kitobida ishora qilib shunday marhamat qiladi: “Inson Bizni, uning suyaklarini jamlay olmas, deb o‘ylarmi? Ha, Biz uning barmoq uchlarini ham asl holiga keltirishga qodirmiz” (Qiyomat surasi, 3–4-oyatlar).

Zamonaviy ilm-fan barmoq izlarida yuzga yaqin o‘ziga xos alomat borligini aniqladi. Agar ikki barmoq izida ana shu yuz alomatdan o‘n ikkitasi o‘zaro mos kelsa, u holda bu ikki iz bir insonga tegishli deb qabul qilinadi.

Tasodifan ikki barmoq izining bir xil chiqish ehtimoli esa oltmish to‘rt milliarddan bittadir. Yaʼni yer yuzida oltmish to‘rt milliard inson yashagan taqdirda ham, shundagina bir juft barmoq izining o‘xshab qolish ehtimoli paydo bo‘ladi. Holbuki, dunyo aholisi 6 milliardni tashkil etadi xolos (2026-yilga ko‘ra 8 milliarddan ko‘p).

Barmoq izlarining shakli ham favqulodda murakkabdir. Unda yoylar, egri chiziqlar, burilishlar, burchaklar, tarqalishlar, mayda chiziqlar, chuqurchalar va tarmoqlanishlardan iborat noyob tuzilish mavjud.

Ayrim tibbiyot muassasalarida bir barmoq izi namoyish qilinib, uning ostiga o‘n besh mingta boshqa barmoq izi qo‘yilganida ham, ulardan ikkitasi hatto yetti nuqtada ham mutlaq o‘xshash chiqmagan.

Barmoq izi inson ona qornida bo‘lganidayoq, homilaning oltinchi oyida shakllana boshlaydi va inson o‘lguniga qadar o‘zgarmasdan saqlanadi.

Yana ham hayratlisi shuki, agar barmoq uchidagi teri butunlay olib tashlansa, uning o‘rnida qayta o‘sib chiqqan yangi terida avvalgi barmoq izining o‘zi yana paydo bo‘ladi.

Ayrim jinoyatchilar barmoq izlarini yo‘qotish uchun jarrohlik amaliyotlarini o‘tkazganlar. Ular barmoq terisini kesib tashlab, boshqa joydan olingan terini ko‘chirib o‘tkazganlar. Ammo oradan bir necha oy o‘tgach, avvalgi barmoq izlari yana qayta namoyon bo‘lgan.

Chunki bu — Alloh taolo insonga bergan ilohiy muhrdir. Uni bashar quvvati yo‘q qilib tashlay olmaydi.

Qiyomat kuni Alloh taolo insonlarni qayta tiriltirganida ham ana shu chiziqlar, chuqurchalar, tarmoqlar va mayda belgilar yana avvalgi holiga qaytariladi.

Alloh taolo marhamat qiladi: “Ha, Biz uning barmoq uchlarini ham asl holiga keltirishga qodirmiz” (Qiyomat surasi, 4-oyat).

Bu — Alloh taoloning buyuk oyatlaridan biridir. Inson hali ona qornida ekan, bu naqshlar qanday yaratiladi? Keyin inson o‘lganidan so‘ng Alloh taolo ularni qanday qilib yana avvalgi holiga qaytaradi?

Bu savollarning o‘zi inson qalbini tafakkurga, aqlni esa Yaratuvchining qudrati haqida mulohaza qilishga chorlaydi.

Zamonaviy ilm-fan yana bir hayratli haqiqatni kashf etdi: insonning ko‘z gavhari — yaʼni ko‘zning rangli qismi ham har bir insonda o‘ziga xos bo‘lib, u ham shaxsni aniqlashda barmoq izi kabi noyob belgi vazifasini bajaradi.

Demak, inson tanasidagi har bir aʼzo, har bir chiziq, har bir hujayra va har bir biologik belgi — Alloh taoloning qudratiga dalolat qiluvchi tirik oyatdir.

Muhammad Rotib Nabulsiyning Qurʼon va sunnatdagi

ilmiy mo‘jizalar ensiklopediyasidan Mir Arab oliy madrasasi o‘qituvchisi

Abdulhodiy Abdurahmonov tarjima qildi

Борлиқ ўз ҳолича мўъжиза эмасми?
Инсон наздида «одатий» деб кўринган нарсалар билан «ғайриодатий» ўлароқ ҳайрат уйғотадиган ҳодисалар ўртасида катта фарқ бордек туюлади. Бироқ Аллоҳ таолонинг мутлақ қудрати олдида бу иккиси ўртасида заррача тафовут йўқдир. Инсон кўникиб қолган ҳодиса ҳам, ақлни лол қолдирадиган мўъжиза ҳам — барчаси У Зотнинг «Бўл!» деган амрига муҳтож. Аллоҳ таоло бир нарсани ирода қилдими, у дарҳол вужудга келади. Чунки Унинг қудратини на замон чеклайди, на макон, на табиат қонунлари ва на инсон ақлининг тор ўлчовлари.

Қуръони каримда бу ҳақиқат шундай баён қилинади: «Биз: «Эй олов, сен Иброҳимга салқин ва саломатлик бўл!» дедик» (Анбиё сураси, 69-оят).

Оловнинг табиати куйдиришдир. Лекин бу хусусият мутлақ эмас. Олов фақат Аллоҳ таолонинг иродаси билангина куйдиради. Агар У Зот унга куйдиришни ирода қилса — куйдиради, ирода қилмаса — куйдирмайди. Демак, таъсирнинг ҳақиқий манбаи модда эмас, балки моддани яратган Зотдир.

Сув ҳам Аллоҳнинг машиати билан суюқдир. Агар Аллоҳ таоло уни қаттиқ ва қуруқ қилишни хоҳласа, у тошдек қаттиқ бўлиб қолади. Бу ҳақиқат ҳазрати Мусо алайҳиссалом қиссасида янада ёрқин намоён бўлади:

«Батаҳқиқ, Биз Мусога: «Сен бандаларим ила кечаси йўлга туш, уларга денгиздан қуруқ йўл оч, етиб олишларидан хавф қилма ва қўрқма», деб ваҳий қилдик» (Тоҳа сураси, 77-оят).

Ҳазрати Мусо алайҳиссалом асоларини денгизга урдилар. Инсон ақли наздида беқарор ва тўлқинли сув бир зумда қуруқ йўлга айланди. Бу ерда ақидавий жиҳатдан ниҳоятда муҳим бир ҳақиқат мужассам: Аллоҳ таоло баъзан одат қонунларини бузиб қўяди, токи инсон сабаб билан Мусаббиб — яъни сабабларни яратувчи Зот ўртасидаги фарқни англасин.

Чунки инсон доим натижани сабаб билан бирга кўравергач, аста-секин сабабнинг ўзи таъсир қилувчи мустақил куч, деган хаёлга бориб қолиши мумкин. Ана шу нуқтада ақида бузила бошлайди. Агар инсон: «Мана шу нарса шу сабаб туфайли яралди», деб сабабни ҳақиқий яратувчи сифатида тасаввур қилса, ўзи сезмаган ҳолда ширк сари оғиб кетади. Ҳолбуки, аҳли сунна вал жамоа ақидасига кўра, ҳақиқий таъсир қилувчи — фақат Аллоҳ субҳонаҳу ва таолодир. Сабаблар эса натижа билан бирга яратилган воситалар, холос.

Шу боис оловда куйдириш хусусиятини яратаётган ҳам Аллоҳдир. Кўз очиб юмгунча бир инсонни бир макондан бошқа маконга кўчириш қудрати ҳам Уникидир. Замон ва маконни яратган Зот, агар хоҳласа, уларнинг ҳукмини бекор қилади. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Исро ва Меърож мўъжизаси ҳам Қуръонда келган бошқа мўъжизалар каби ҳақ ва собитдир.

Яна бир улкан ҳақиқат шуки, инсон «одатий» деб билган нарсаларнинг ўзи ҳам аслида мўъжизадир. Фақат инсон уларни кўп кўравериб, ҳайрат туйғусини йўқотган. Масалан, сигирга назар солинг. У яшил ўтни ейди ва инсон ҳаёти учун мукаммал озуқа бўлган сутни беради. Агар ер юзидаги барча органик кимё олимлари йиғилиб, шу оддий ўтдан тирик организм учун тўлақонли сут ишлаб чиқаришга уринсалар, бунга ожиз қоладилар. Ахир сигирнинг ўзи мўъжиза эмасми?

Товуқ мўъжиза эмасми? Инсоннинг яратилиши мўъжиза эмасми? Ер бағридан ўсимликнинг униб чиқиши, осмондан ёмғирнинг ёғиши — буларнинг ҳар бири илоҳий қудратнинг шуҳуд оламидаги жонли далилидир. Инсон миллионлаб мўъжизалар ичида яшайди, аммо уларга кўникиб қолгани учун кўпинча буни англамайди. Ҳолбуки, бутун коинот бошдан-оёқ мўъжизадир.

Кичиккина бир гўдак — ҳақир бир томчи сувдан яратилди. Кўз билан кўриб бўлмайдиган даражадаги майда нутфадан! Эркакдан юз миллионлаб нутфалар чиқади. Ҳар бирининг боши, бўйни ва ҳаракатлантирувчи думи бор. Улар тирик мавжудотдек ҳаракат қилади. Унинг бош қисми нозик парда билан қопланган бўлади. Тухум ҳужайрасига етиб борганда бу парда ёрилади ва ичидан чиққан модда тухум деворини юмшатиб, унга кириш имконини яратади.

Сўнг нутфа тухум ичига киради ва бачадон сари ҳаракатланар экан, ҳажми ортмасдан бўлинишни бошлайди. Шундай қилиб, бир неча ҳужайрадан бутун бир инсон вужудга келади. Бунинг ўзи ақлни лол қолдирадиган илоҳий мўъжизадир.

Гўдак туғилганида унинг миясида юз қирқ миллиардга яқин ёрдамчи ҳужайралар мавжуд бўлади. Асаб тизими, суяклар, юрак, томирлар, ўпка, ошқозон, ичаклар, кўриш ва эшитиш аъзолари, тил, лаб, мушаклар, соч, тери, тери тешикчалари, ёғ ва тер безлари — барчаси ғоят мукаммал тарзда яратилган бўлади. Бир нутфа ва бир тухумдан шундай мураккаб мавжудотнинг вужудга келиши — инсон тафаккурини титратадиган энг буюк мўъжизалардан биридир.

Ўсимлик оламига назар ташланг. Мана шу биргина япроқ — ер юзида инсон қурган энг мураккаб лабораториялардан ҳам ҳайратли тизимдир. У жим ва сокин ҳолда фаолият юритувчи корхонадир. Тупроқдан сув ва маъданларни тортиб олади, уларни дарахтнинг энг юқори қисмигача етказади. Япроқ таркибидаги хлорофилл ҳаводан карбонат ангидридни қабул қилади, қуёш нуридан энергия олади, темир моддаларининг воситачилик хусусиятларидан фойдаланади ва ҳаёт учун зарур бўлган озиқ моддаларни ҳосил қилади.

Мана шу озиқ ширалари пояларни, шохларни, илдизларни, меваларни ва турли неъматларни пайдо қилади. Бу сирларни уруғ ичига ким жойлади? Бир дона уруғга шунча илм ва тартибни ким ато қилди? Ўсимлик — мўъжиза. Ҳайвон — мўъжиза.

Денгизларда миллионлаб балиқ турлари яшайди. Китлардан айримларининг вазни саксон тоннадан ҳам ошиб кетади. Унинг бир марта эмизиши уч юз килограммга яқин сут беради. Кунига уч марта эмизса, бир тонна сут кетади. Бунинг ўзи ҳам яратилишдаги улкан қудрат манзараларидан биридир.

Қуръонда тилга олинган кичик чивинга қаранг: «Албатта, Аллоҳ чивин ёки ундан устунроқ нарсани мисол келтиришдан уялмас» (Бақара сураси, 26-оят).

Бу майда жониворда ҳайратомуз хусусиятлар мужассам. У инсонни чақишдан олдин қонни суюлтиради, танани қисман ҳиссизлантиради. Унинг қанотлари бир сонияда юзлаб марта қоқилади. Оёқларида силлиқ жойларга ёпишиб туриш учун махсус туташгичлар, ноҳамис сатҳларда ушлаб туриш учун тирноқсимон тузилмалар бор. Ҳа, пашша ҳам мўъжиза.

Қўй мўъжиза. Сигир мўъжиза. Товуқ мўъжиза. Инсоннинг яратилиши мўъжиза. Мевалар ва турли неъматлар мўъжиза. Қуёш ҳам мўъжиза. У Ердан юз эллик олти миллион километр узоқда туриб, бизга иссиқлик ва ёруғлик беради. Агар Ер қуёш бағрига ташланса, бир зумда буғланиб кетар эди.

Демак, бутун коинот — бошдан-оёқ илоҳий қудратнинг тирик тажаллисидир. Энди ўйлаб кўринг: Маккадан Байтул-Мақдисга, сўнгра осмонларга олиб чиқиш Аллоҳ таолога қийинми? Замон ва маконни яратган Зот учун уларнинг чегарасини бекор қилиш мушкулми?

Инсон коинот ҳақида чуқур тафаккур қилса, шу ҳақиқатни англайди: у «одатий» деб атаган нарсалар ҳам, «ғайриодатий» деб ҳайратланган ҳодисалар ҳам Аллоҳ таолонинг қудрати олдида мутлақо баробардир. Балки ҳақиқат шуки — инсон кўникиб қолган ҳар бир нарсанинг ўзи ҳам аслида битмас-туганмас мўъжизадир.

Муҳаммад Ротиб Набулсийнинг Қуръон ва суннатдаги

илмий мўъжизалар энциклопедиясидан Мир Араб олий мадрасаси ўқитувчиси

Абдулҳодий Абдураҳмонов таржима қилди

Inson nazdida «odatiy» deb ko‘ringan narsalar bilan «g‘ayriodatiy» o‘laroq hayrat uyg‘otadigan hodisalar o‘rtasida katta farq bordek tuyuladi. Biroq Alloh taoloning mutlaq qudrati oldida bu ikkisi o‘rtasida zarracha tafovut yo‘qdir. Inson ko‘nikib qolgan hodisa ham, aqlni lol qoldiradigan mo‘jiza ham — barchasi U Zotning «Bo‘l!» degan amriga muhtoj. Alloh taolo bir narsani iroda qildimi, u darhol vujudga keladi. Chunki Uning qudratini na zamon cheklaydi, na makon, na tabiat qonunlari va na inson aqlining tor o‘lchovlari.

Qurʼoni karimda bu haqiqat shunday bayon qilinadi: «Biz: «Ey olov, sen Ibrohimga salqin va salomatlik bo‘l!» dedik» (Anbiyo surasi, 69-oyat).

Olovning tabiati kuydirishdir. Lekin bu xususiyat mutlaq emas. Olov faqat Alloh taoloning irodasi bilangina kuydiradi. Agar U Zot unga kuydirishni iroda qilsa — kuydiradi, iroda qilmasa — kuydirmaydi. Demak, taʼsirning haqiqiy manbai modda emas, balki moddani yaratgan Zotdir.

Suv ham Allohning mashiati bilan suyuqdir. Agar Alloh taolo uni qattiq va quruq qilishni xohlasa, u toshdek qattiq bo‘lib qoladi. Bu haqiqat hazrati Muso alayhissalom qissasida yanada yorqin namoyon bo‘ladi:

«Batahqiq, Biz Musoga: «Sen bandalarim ila kechasi yo‘lga tush, ularga dengizdan quruq yo‘l och, yetib olishlaridan xavf qilma va qo‘rqma», deb vahiy qildik» (Toha surasi, 77-oyat).

Hazrati Muso alayhissalom asolarini dengizga urdilar. Inson aqli nazdida beqaror va to‘lqinli suv bir zumda quruq yo‘lga aylandi. Bu yerda aqidaviy jihatdan nihoyatda muhim bir haqiqat mujassam: Alloh taolo baʼzan odat qonunlarini buzib qo‘yadi, toki inson sabab bilan Musabbib — yaʼni sabablarni yaratuvchi Zot o‘rtasidagi farqni anglasin.

Chunki inson doim natijani sabab bilan birga ko‘ravergach, asta-sekin sababning o‘zi taʼsir qiluvchi mustaqil kuch, degan xayolga borib qolishi mumkin. Ana shu nuqtada aqida buzila boshlaydi. Agar inson: «Mana shu narsa shu sabab tufayli yaraldi», deb sababni haqiqiy yaratuvchi sifatida tasavvur qilsa, o‘zi sezmagan holda shirk sari og‘ib ketadi. Holbuki, ahli sunna val jamoa aqidasiga ko‘ra, haqiqiy taʼsir qiluvchi — faqat Alloh subhonahu va taolodir. Sabablar esa natija bilan birga yaratilgan vositalar, xolos.

Shu bois olovda kuydirish xususiyatini yaratayotgan ham Allohdir. Ko‘z ochib yumguncha bir insonni bir makondan boshqa makonga ko‘chirish qudrati ham Unikidir. Zamon va makonni yaratgan Zot, agar xohlasa, ularning hukmini bekor qiladi. Shuning uchun Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning Isro va Meʼroj mo‘jizasi ham Qurʼonda kelgan boshqa mo‘jizalar kabi haq va sobitdir.

Yana bir ulkan haqiqat shuki, inson «odatiy» deb bilgan narsalarning o‘zi ham aslida mo‘jizadir. Faqat inson ularni ko‘p ko‘raverib, hayrat tuyg‘usini yo‘qotgan. Masalan, sigirga nazar soling. U yashil o‘tni yeydi va inson hayoti uchun mukammal ozuqa bo‘lgan sutni beradi. Agar yer yuzidagi barcha organik kimyo olimlari yig‘ilib, shu oddiy o‘tdan tirik organizm uchun to‘laqonli sut ishlab chiqarishga urinsalar, bunga ojiz qoladilar. Axir sigirning o‘zi mo‘jiza emasmi?

Tovuq mo‘jiza emasmi? Insonning yaratilishi mo‘jiza emasmi? Yer bag‘ridan o‘simlikning unib chiqishi, osmondan yomg‘irning yog‘ishi — bularning har biri ilohiy qudratning shuhud olamidagi jonli dalilidir. Inson millionlab mo‘jizalar ichida yashaydi, ammo ularga ko‘nikib qolgani uchun ko‘pincha buni anglamaydi. Holbuki, butun koinot boshdan-oyoq mo‘jizadir.

Kichikkina bir go‘dak — haqir bir tomchi suvdan yaratildi. Ko‘z bilan ko‘rib bo‘lmaydigan darajadagi mayda nutfadan! Erkakdan yuz millionlab nutfalar chiqadi. Har birining boshi, bo‘yni va harakatlantiruvchi dumi bor. Ular tirik mavjudotdek harakat qiladi. Uning bosh qismi nozik parda bilan qoplangan bo‘ladi. Tuxum hujayrasiga yetib borganda bu parda yoriladi va ichidan chiqqan modda tuxum devorini yumshatib, unga kirish imkonini yaratadi.

So‘ng nutfa tuxum ichiga kiradi va bachadon sari harakatlanar ekan, hajmi ortmasdan bo‘linishni boshlaydi. Shunday qilib, bir necha hujayradan butun bir inson vujudga keladi. Buning o‘zi aqlni lol qoldiradigan ilohiy mo‘jizadir.

Go‘dak tug‘ilganida uning miyasida yuz qirq milliardga yaqin yordamchi hujayralar mavjud bo‘ladi. Asab tizimi, suyaklar, yurak, tomirlar, o‘pka, oshqozon, ichaklar, ko‘rish va eshitish aʼzolari, til, lab, mushaklar, soch, teri, teri teshikchalari, yog‘ va ter bezlari — barchasi g‘oyat mukammal tarzda yaratilgan bo‘ladi. Bir nutfa va bir tuxumdan shunday murakkab mavjudotning vujudga kelishi — inson tafakkurini titratadigan eng buyuk mo‘jizalardan biridir.

O‘simlik olamiga nazar tashlang. Mana shu birgina yaproq — yer yuzida inson qurgan eng murakkab laboratoriyalardan ham hayratli tizimdir. U jim va sokin holda faoliyat yurituvchi korxonadir. Tuproqdan suv va maʼdanlarni tortib oladi, ularni daraxtning eng yuqori qismigacha yetkazadi. Yaproq tarkibidagi xlorofill havodan karbonat angidridni qabul qiladi, quyosh nuridan energiya oladi, temir moddalarining vositachilik xususiyatlaridan foydalanadi va hayot uchun zarur bo‘lgan oziq moddalarni hosil qiladi.

Mana shu oziq shiralari poyalarni, shoxlarni, ildizlarni, mevalarni va turli neʼmatlarni paydo qiladi. Bu sirlarni urug‘ ichiga kim joyladi? Bir dona urug‘ga shuncha ilm va tartibni kim ato qildi? O‘simlik — mo‘jiza. Hayvon — mo‘jiza.

Dengizlarda millionlab baliq turlari yashaydi. Kitlardan ayrimlarining vazni sakson tonnadan ham oshib ketadi. Uning bir marta emizishi uch yuz kilogrammga yaqin sut beradi. Kuniga uch marta emizsa, bir tonna sut ketadi. Buning o‘zi ham yaratilishdagi ulkan qudrat manzaralaridan biridir.

Qurʼonda tilga olingan kichik chivinga qarang: «Albatta, Alloh chivin yoki undan ustunroq narsani misol keltirishdan uyalmas» (Baqara surasi, 26-oyat).

Bu mayda jonivorda hayratomuz xususiyatlar mujassam. U insonni chaqishdan oldin qonni suyultiradi, tanani qisman hissizlantiradi. Uning qanotlari bir soniyada yuzlab marta qoqiladi. Oyoqlarida silliq joylarga yopishib turish uchun maxsus tutashgichlar, nohamis sathlarda ushlab turish uchun tirnoqsimon tuzilmalar bor. Ha, pashsha ham mo‘jiza.

Qo‘y mo‘jiza. Sigir mo‘jiza. Tovuq mo‘jiza. Insonning yaratilishi mo‘jiza. Mevalar va turli neʼmatlar mo‘jiza. Quyosh ham mo‘jiza. U Yerdan yuz ellik olti million kilometr uzoqda turib, bizga issiqlik va yorug‘lik beradi. Agar Yer quyosh bag‘riga tashlansa, bir zumda bug‘lanib ketar edi.

Demak, butun koinot — boshdan-oyoq ilohiy qudratning tirik tajallisidir. Endi o‘ylab ko‘ring: Makkadan Baytul-Maqdisga, so‘ngra osmonlarga olib chiqish Alloh taologa qiyinmi? Zamon va makonni yaratgan Zot uchun ularning chegarasini bekor qilish mushkulmi?

Inson koinot haqida chuqur tafakkur qilsa, shu haqiqatni anglaydi: u «odatiy» deb atagan narsalar ham, «g‘ayriodatiy» deb hayratlangan hodisalar ham Alloh taoloning qudrati oldida mutlaqo barobardir. Balki haqiqat shuki — inson ko‘nikib qolgan har bir narsaning o‘zi ham aslida bitmas-tuganmas mo‘jizadir.

Muhammad Rotib Nabulsiyning Qurʼon va sunnatdagi

ilmiy mo‘jizalar ensiklopediyasidan Mir Arab oliy madrasasi o‘qituvchisi

Abdulhodiy Abdurahmonov tarjima qildi

Қуръоний мўъжиза
Олийгоҳ профессори Қуръони карим фасоҳати, балоғати ва унинг сўзларидаги мутаносиблик ҳақида маъруза қиларди. Шу пайт талабалардан бири ўқитувчини мот қилиш мақсадида савол берди: «Аллоҳ бирон кишининг ичида иккита қалб қилган эмасдир» (Аҳзоб сураси, 4-оят).

Нима учун «киши» дейилди, башар эмас. Башар бўлган тақдирда ҳам ҳар бир инсонда у хоҳ эркак бўлсин ёки хоҳ аёл бўлсин унинг битта қалби бўлади. Ҳамма жим бўлиб қолди. Савол берувчи эса гердайиб турарди. Барчанинг нигоҳи устозга қаратилди. Аслини олганда ўқувчи тўғри савол берганди. Ўқитувчи бошини қуйи солди ва оят ҳақида чуқур мулоҳаза қилди. Савол очиқ қолса фитна бўлиши ва бошқаларнинг ҳам қалбида шубҳа пайдо бўлиши мумкин эди. Бирдан устоз бошини кўтариб: «Тўғри, бир нафар эркакда битта қалб бўлади. Унинг ичида иккита қалб бўлиши мумкин эмас. Аммо аёл киши ҳомиладор бўлганда, унинг ичида иккита қалб бўлади. Бири аёлнинг қалби, иккинчиси эса унинг вужудидаги боланинг қалби. Саволингизга жавоб шу».

Субҳаналлоҳ! Ҳақиқатда Қуръон ожиз қолдирувчи, ўта фасоҳатли, балоғатли Китобдир.

Искандарбек ЗОКИРОВ