Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар Аёллар саҳифаси

«Барака мозор»даги «ғаройиб барака»

«Барака мозор»даги «ғаройиб барака»
739
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish
САВОЛ: Биз томонда (Фарғона вилояти, Риштон тумани) “Барака мозор” номли зиёратгоҳ бор. Уни “Хизр бува мозори” ҳам дейишади. У ерга бир кунда минглаб одамлар “барака ёки бахт йўллари очилишини тилаб” ёки бошқа бир ният билан зиёратга келишади. Айниқса, сафар ойида зиёратчилар сони янада ортади. Келувчилар оғилларида мол-ҳол кўпайишини тилаб, шу ердан арқон сотиб олишади. Агар олишмаса, арқон сотувчилар мажбурлагандай қилиб, товарларини ўтказишади. Шунингдек, у ерда қўрғошинни эритиб қуйиб, унга қараб одамларнинг келажагини “айтиб берадиган” фолбин аёллар ҳам макон тутган. Зиёратгоҳда қуриб қолган тут дарахти ҳам бор. Айтишларича, у Хизр буванинг ҳассалари бўлганмиш. Уни ерга суқиб қўйганларида кўкариб, дарахтга айланган экан. Одамлар ҳозир ўша қуриган тутни муқаддас билиб, атрофида етти марта айланиб, тавоф қилишади, танасига қўлларини теккизиб, юзларига суришади… Гоҳо ўйлаб қоламан: шу ишлари тўғрими? Бу тўғрида динимиз кўрсатма­лари қандай? Умуман, Хизр бува ҳақида ҳам маълумот берсангиз.

ЖАВОБ: Алҳамду лиллаҳ, вассолату вассаламу ала росулиллаҳ. Аммо баъд… Сиз мактубингизда келтирган ишларнинг барчаси эътиқод заифлиги ва қабрларни зиёрат қилиш одобларини билмаслик натижасида содир бўлаётган хатарли иллатлардандир. Қабристонларни зиёрат қилишдан мақсад, биринчи навбатда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) таъкидлаганларидек, охиратни, ўлимни эслаш бўлиши лозим. Сўнг, Қуръон тиловати билан ўтганларнинг руҳларини шод этиш, уларга мағфират тилашдир. Зеро, марҳумлар тирикларнинг дуосига, тиловатига муҳтождир. Улардан мадад сўраш, қабрларини тавоф этиш, энг хатарли гуноҳ – ширкдир. Динимизда фақатгина Каъбани тавоф қилиш мумкин, холос. Ундан бошқа нарсаларни, ҳатто Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг қабрларини ҳам тавоф қилиб бўлмайди. Аллоҳ таоло Ўзидан бошқага сиғинган, мадад сўраган бандасидан қаттиқ ғазабланади.
Юртимиздаги барча зиёратгоҳлар ва қабристонларда уларни зиёрат қилиш одоб­лари ҳақида маълумот берувчи лавҳалар, эслатмалар қўйилган, имом-хатибларимиз мунтазам тушунтириш ишлари олиб боришмоқда, газета ва журналларимизда, китобларда бу ҳақда тез-тез мақолалар чоп этиляпти. Аммо шунча огоҳлантиришларга қулоқ осмай, ўз билганича йўл тутаётганлар, талаб-мақсудларини қабрда ётганлардан сўраётганлар жоҳилона қайсарликларининг оқибатидан қўрқ­синлар! Аллоҳ таоло бундай кимсаларни ўз ҳолига ташлаб қўяди, мушкулларини осон қилмайди ва дуоларини қабул этмайди. Парвардигорнинг ўзи тавфиқ берсин.
Уламолар ҳазрат Хизр (алайҳиссалом)ни пайғамбар ёки солиҳ банда эканида ихтилоф қилишган. Муфассирлар Қуръони каримда “Биз унга Ўз даргоҳимиздан раҳмат ато этган ва Ўз ҳузуримиздан илм берган эдик” (Каҳф, 65) дея таърифланган зотнинг Хизр (алайҳиссалом) эканига иттифоқ қилганлар. Яна уламолар орасида ҳазрат Хизр (алайҳиссалом)нинг ҳозир ҳаёт ёки вафот этгани ҳақида ҳам турли қарашлар бор. Энг саҳиҳ қавлга кўра, Хизр (алайҳиссалом) вафот этган. Аммо руҳониятларига жисмонан кўриниш қобилияти берилган.
www.hidoyat.uz
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Пайғамбар алайҳиссаломнинг уйлари нечта бўлган?

Кейинги мақола

Hамунали cийрат

Ўхшаш мақолалар

Ҳайвон ва қушларга инсон овқатини бериш исрофми?
Бўлимлар

Ҳайвон ва қушларга инсон овқатини бериш исрофми?

12.11.2025
9
Аёллар уй ишларига масъулми?
Бўлимлар

Аёллар уй ишларига масъулми?

10.11.2025
10
Қабрда савол-жавоб қандай бўлади?
Бўлимлар

Қабрда савол-жавоб қандай бўлади?

07.11.2025
30

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Юрак етишмовчилиги касаллиги: сабаблари ва олдини олишнинг 4 йўли

Юрак етишмовчилиги касаллиги: сабаблари ва олдини олишнинг 4 йўли

12.11.2025
4
Ҳайвон ва қушларга инсон овқатини бериш исрофми?

Ҳайвон ва қушларга инсон овқатини бериш исрофми?

12.11.2025
9
Қуръондаги ажойиб илмий мўъжиза (Марям сурасида)

Қуръондаги ажойиб илмий мўъжиза (Марям сурасида)

12.11.2025
21
Янги асар тақдимоти

Янги асар тақдимоти

11.11.2025
15
Диний соҳа вакилларига фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик бўйича тавсиялар берилди

Диний соҳа вакилларига фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик бўйича тавсиялар берилди

11.11.2025
20
“Ўзбекистонда бағрикенглик: дин ва давлат муносабатлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

“Ўзбекистонда бағрикенглик: дин ва давлат муносабатлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

11.11.2025
21
“Суннат тўй” аслида борми?

“Суннат тўй” аслида борми?

11.11.2025
34
Зоҳирга қараб баҳо берманг

Зоҳирга қараб баҳо берманг

11.11.2025
50

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика