Таълим-тарбия – Alhidoya.uz

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Юнусхон домла Мамарасулов

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Йилдан йилга Янги Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузи ортиб бормоқда. Бу бежиз эмас, албатта. Зеро, мамлакатимиз раҳбарияти томонидан илгари сурилаётган маърифат, бағрикенглик ва цивилизациялар ўртасидаги мулоқот ғоялари айнан шу мақсадга йўналтирилганлиги билан алоҳида аҳамият касб этади.

Мамлакатимизда тўрт кун давомида бўлиб ўтган Биринчи Халқаро Ислом цивилизацияси форуми бу борада юртимизда илгари сурилаётган эзгу тамойилларнинг амалий ифодаси ўлароқ нафақат Ўзбекистон, балки бутун Ислом олами ҳаётида муҳим воқеага айланди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев дунёнинг қирқдан ортиқ мамлакатларидан ташриф буюрган таниқли олимлар, нуфузли халқаро ташкилотларнинг вакиллари, давлат ва жамоат арбоблари, маданият ва диний конфессиялар намояндалари иштирок этган ушбу анжуман иштирокчиларига мурожаат этар экан:

– Бугунги кунда дунё чуқур ва шиддатли ўзгаришлар даврини бошидан кечирмоқда. Инсоният фан ва технологиялар соҳасида мислсиз ютуқларни қўлга киритмоқда, айни вақтда жиддий синов ва муаммоларга ҳам дуч келмоқда: можаролар ва ўзаро ишончсизлик кучаймоқда, бузғунчи мафкуралар, тоқатсизлик, экстремизм, исломофобия кўринишлари кенг тарқалмоқда. Маданиятлар, динлар ва цивилизацияларни бир-бирига қарши қўйиш, турли халқларнинг урф-одат ва анъаналари ўртасида зиддият келтириб чиқаришга уринишлар авж олмоқда.

Бундай мураккаб вазиятда азалдан башариятнинг тинч-тотув ҳаёти, ҳамжиҳатлик ва маърифатга интилиши, тадрижий ривожланиши учун мустаҳкам замин бўлиб хизмат қилиб келган эзгу тушунчалар, жумладан, исломий қадриятлар алоҳида аҳамият касб этади. Барчамизга аёнки, бу қадриятлар асрлар давомида илмий тараққиёт, маданий юксалиш ва маънавий камолотнинг қудратли манбаи сифатида жаҳон тафаккури ривожига беқиёс ҳисса қўшган ва умуминсоний мероснинг ажралмас қисмига айланган, – дея фикр билдирди. Дарҳақиқат, ўн тўрт асрдан зиёдроқ вақт ўтяптики, Ислом нафақат диний таълимот, балки инсониятнинг олам ва одам ҳақидаги дунёқарашини тубдан ўзгартириб, илмий-маърифий тараққиётга беқиёс ҳиссасини қўшиб келмоқда. Ислом тамойиллари асосида математика, астрономия, геодезия, тиббиёт, кимё, тарих, фалсафа, калом, фиқҳ, ҳадисшунослик юксак чўққиларга кўтарилди, бу йўналишларда минглаб олимлар улкан оламшумул кашфиётларни амалга оширдилар. Бу ютуқлар замирида, энг аввало, Исломнинг илм-фанга, маърифатга бўлган муносабати ётади. Зеро, Аллоҳ азза ва жалла ўзининг муқаддас китобида илм ва олимларни улуғлаб, шундай марҳамат қилади: “Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур…” (Мужодала сураси, 11-оят)”. Бу бежиз эмас, албатта, чунки инсоният тараққиётини илму фан ривожисиз тасаввур этиш мумкин эмас. Шу жиҳатдан олиб қаралганда, мамлакатимизда кейинги ўн йилликда Ислом маданияти, цивилизациясига жуда катта эътибор қаратилди ва қаратилмоқда.

Биринчи Халқаро Ислом цивилизацияси форуми юксак даражада бўлиб ўтди. Анжуман юртимизнинг азалдан илму фан бешиклари бўлган Тошкент, Самарқанд ва Термиз каби тарихий шаҳарларида ўтказилиши ундан кўзланган маърифий руҳни янада теранлаштирди. Жаҳон тамаддунининг қадимий ўчоқлари бўлган бу шаҳарларда асрлар давомида минглаб олиму фузалолар етишиб чиққан ва ўзига хос илмий мактабларни шаклланишига ҳисса қўшган. Юртимиз алломалари томонидан амалга оширилган оламшумул кашфиётлар инсоният тараққиётига улкан ҳисса бўлиб қўшилган. Уларнинг эзгу ғоялари ва кашфиётлари жаҳон цивилизациясининг ажралмас бир қисми сифатида эътироф этилган ва бугун ҳам шундай бўлиб қолмоқда. Анжуман иштирокчилари ҳам буни чин дилдан ҳис қилдилар ва буни ўзларининг Юртбошимизга қилган мурожаатларида акс эттириб шундай эътироф этдилар:

– Мазкур тарихий воқеа ислом цивилизациясининг жаҳон илм-фани, маданияти ва маънавияти ривожига қўшган беқиёс ҳиссасини янгича талқин ва тарғиб этишда халқаро илмий ҳамжамиятни бирлаштириш учун кенг имкониятлар яратди ҳамда Янги Уйғониш даври – Учинчи ренессанснинг интеллектуал ва маънавий асосларини барпо этиш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

Ушбу ташаббус замонавий таҳдид ва хавф-хатарларга узоқни кўзлаб, вақтида берилган таъсирчан жавоб бўлганини ҳам бугун биз чуқур идрок этмоқдамиз. Дунёнинг турли ҳудудларида ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини бузиб кўрсатиш, маданият ва цивилизацияларни бир-бирига қарама-қарши қўйиш, шунингдек, мусулмон олимларининг жаҳон илм-фани ва маданияти ривожига қўшган буюк ҳиссасини камситишга уринишлар кузатилаётган бир пайтда Сиз маърифат, илмий тафаккур, тарихий ҳақиқатга эҳтиром ҳамда ислом цивилизациясининг ҳаққоний меросини жаҳон ҳамжамиятига қайта тақдим этишга асосланган бунёдкорлик йўлини таклиф қилдингиз.

Форум иштирокчиларининг бу эътирофи мамлакатимизда диний бағрикенглик ва Ислом цивилизациясининг бой меросини кенг кўламда ўрганиш, жаҳон афкор оммасини ҳам бу қутлуғ ишга жалб этиш, бугунги мураккаб глобал ўзгаришлар даврида ўзаро тинч-тотув ҳаёт кечириш ва инсониятнинг маънавий, маданий ва интеллектуал соҳадаги ютуқларини тинчликка йўналтириш орқали башарият учун курраи заминда фаровон ҳаёт барпо этиш борасида олиб борилаётган ишларнинг нақадар улуғворлиги ва келажакни кўзлаб амалга оширилаётганини янада яққол намойиш этди. Биз бу анжумандан ўзимизга хулоса чиқариб, унда илгари сурилган эзгу ғояларни ҳаётимиз ҳар бир жабҳасининг ажралмас бир қисми сифатида ўрганиш, асраб-авайлаш, сақлаш ва кенг тарғиб этишга қаратишимиз зарурлигини яққол ҳис этдик.

Алишер домла Наимов,

Фарғона вилояти бош имом хатиб ўринбосари,

Уламолар кенгаши аъзоси.

Yildan yilga Yangi O‘zbekistonning xalqaro maydondagi nufuzi ortib bormoqda. Bu bejiz emas, albatta. Zero, mamlakatimiz rahbariyati tomonidan ilgari surilayotgan ma’rifat, bag‘rikenglik va sivilizatsiyalar o‘rtasidagi muloqot g‘oyalari aynan shu maqsadga yo‘naltirilganligi bilan alohida ahamiyat kasb etadi.

Mamlakatimizda to‘rt kun davomida bo‘lib o‘tgan Birinchi Xalqaro Islom sivilizatsiyasi forumi bu borada yurtimizda ilgari surilayotgan ezgu tamoyillarning amaliy ifodasi o‘laroq nafaqat O‘zbekiston, balki butun Islom olami hayotida muhim voqeaga aylandi. Prezidentimiz Shavkat Mirziyoyev dunyoning qirqdan ortiq mamlakatlaridan tashrif buyurgan taniqli olimlar, nufuzli xalqaro tashkilotlarning vakillari, davlat va jamoat arboblari, madaniyat va diniy konfessiyalar namoyandalari ishtirok etgan ushbu anjuman ishtirokchilariga murojaat etar ekan:

– Bugungi kunda dunyo chuqur va shiddatli o‘zgarishlar davrini boshidan kechirmoqda. Insoniyat fan va texnologiyalar sohasida mislsiz yutuqlarni qo‘lga kiritmoqda, ayni vaqtda jiddiy sinov va muammolarga ham duch kelmoqda: mojarolar va o‘zaro ishonchsizlik kuchaymoqda, buzg‘unchi mafkuralar, toqatsizlik, ekstremizm, islomofobiya ko‘rinishlari keng tarqalmoqda. Madaniyatlar, dinlar va sivilizatsiyalarni bir-biriga qarshi qo‘yish, turli xalqlarning urf-odat va an’analari o‘rtasida ziddiyat keltirib chiqarishga urinishlar avj olmoqda.

Bunday murakkab vaziyatda azaldan bashariyatning tinch-totuv hayoti, hamjihatlik va ma’rifatga intilishi, tadrijiy rivojlanishi uchun mustahkam zamin bo‘lib xizmat qilib kelgan ezgu tushunchalar, jumladan, islomiy qadriyatlar alohida ahamiyat kasb etadi. Barchamizga ayonki, bu qadriyatlar asrlar davomida ilmiy taraqqiyot, madaniy yuksalish va ma’naviy kamolotning qudratli manbai sifatida jahon tafakkuri rivojiga beqiyos hissa qo‘shgan va umuminsoniy merosning ajralmas qismiga aylangan, – deya fikr bildirdi. Darhaqiqat, o‘n to‘rt asrdan ziyodroq vaqt o‘tyaptiki, Islom nafaqat diniy ta’limot, balki insoniyatning olam va odam haqidagi dunyoqarashini tubdan o‘zgartirib, ilmiy-ma’rifiy taraqqiyotga beqiyos hissasini qo‘shib kelmoqda. Islom tamoyillari asosida matematika, astronomiya, geodeziya, tibbiyot, kimyo, tarix, falsafa, kalom, fiqh, hadisshunoslik yuksak cho‘qqilarga ko‘tarildi, bu yo‘nalishlarda minglab olimlar ulkan olamshumul kashfiyotlarni amalga oshirdilar. Bu yutuqlar zamirida, eng avvalo, Islomning ilm-fanga, ma’rifatga bo‘lgan munosabati yotadi. Zero, Alloh azza va jalla o‘zining muqaddas kitobida ilm va olimlarni ulug‘lab, shunday marhamat qiladi: “Alloh sizlardan imon keltirgan va ilm ato etilgan zotlarni (baland) daraja (martaba)larga ko‘tarur…” (Mujodala surasi, 11-oyat)”. Bu bejiz emas, albatta, chunki insoniyat taraqqiyotini ilmu fan rivojisiz tasavvur etish mumkin emas. Shu jihatdan olib qaralganda, mamlakatimizda keyingi o‘n yillikda Islom madaniyati, sivilizatsiyasiga juda katta e’tibor qaratildi va qaratilmoqda.

Birinchi Xalqaro Islom sivilizatsiyasi forumi yuksak darajada bo‘lib o‘tdi. Anjuman yurtimizning azaldan ilmu fan beshiklari bo‘lgan Toshkent, Samarqand va Termiz kabi tarixiy shaharlarida o‘tkazilishi undan ko‘zlangan ma’rifiy ruhni yanada teranlashtirdi. Jahon tamaddunining qadimiy o‘choqlari bo‘lgan bu shaharlarda asrlar davomida minglab olimu fuzalolar yetishib chiqqan va o‘ziga xos ilmiy maktablarni shakllanishiga hissa qo‘shgan. Yurtimiz allomalari tomonidan amalga oshirilgan olamshumul kashfiyotlar insoniyat taraqqiyotiga ulkan hissa bo‘lib qo‘shilgan. Ularning ezgu g‘oyalari va kashfiyotlari jahon sivilizatsiyasining ajralmas bir qismi sifatida e’tirof etilgan va bugun ham shunday bo‘lib qolmoqda. Anjuman ishtirokchilari ham buni chin dildan his qildilar va buni o‘zlarining Yurtboshimizga qilgan murojaatlarida aks ettirib shunday e’tirof etdilar:

– Mazkur tarixiy voqea islom sivilizatsiyasining jahon ilm-fani, madaniyati va ma’naviyati rivojiga qo‘shgan beqiyos hissasini yangicha talqin va targ‘ib etishda xalqaro ilmiy hamjamiyatni birlashtirish uchun keng imkoniyatlar yaratdi hamda Yangi Uyg‘onish davri – Uchinchi renessansning intellektual va ma’naviy asoslarini barpo etish yo‘lidagi muhim qadam bo‘ldi.

Ushbu tashabbus zamonaviy tahdid va xavf-xatarlarga uzoqni ko‘zlab, vaqtida berilgan ta’sirchan javob bo‘lganini ham bugun biz chuqur idrok etmoqdamiz. Dunyoning turli hududlarida islom dinining insonparvarlik mohiyatini buzib ko‘rsatish, madaniyat va sivilizatsiyalarni bir-biriga qarama-qarshi qo‘yish, shuningdek, musulmon olimlarining jahon ilm-fani va madaniyati rivojiga qo‘shgan buyuk hissasini kamsitishga urinishlar kuzatilayotgan bir paytda Siz ma’rifat, ilmiy tafakkur, tarixiy haqiqatga ehtirom hamda islom sivilizatsiyasining haqqoniy merosini jahon hamjamiyatiga qayta taqdim etishga asoslangan bunyodkorlik yo‘lini taklif qildingiz.

Forum ishtirokchilarining bu e’tirofi mamlakatimizda diniy bag‘rikenglik va Islom sivilizatsiyasining boy merosini keng ko‘lamda o‘rganish, jahon afkor ommasini ham bu qutlug‘ ishga jalb etish, bugungi murakkab global o‘zgarishlar davrida o‘zaro tinch-totuv hayot kechirish va insoniyatning ma’naviy, madaniy va intellektual sohadagi yutuqlarini tinchlikka yo‘naltirish orqali bashariyat uchun kurrai zaminda farovon hayot barpo etish borasida olib borilayotgan ishlarning naqadar ulug‘vorligi va kelajakni ko‘zlab amalga oshirilayotganini yanada yaqqol namoyish etdi. Biz bu anjumandan o‘zimizga xulosa chiqarib, unda ilgari surilgan ezgu g‘oyalarni hayotimiz har bir jabhasining ajralmas bir qismi sifatida o‘rganish, asrab-avaylash, saqlash va keng targ‘ib etishga qaratishimiz zarurligini yaqqol his etdik.

Alisher domla Naimov.

Farg‘ona viloyati bosh imom xatib o‘rinbosari

Ulamolar kengashi a’zosi.

Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни
«Гиёҳвандлик ва наркожиноятликка қарши курашиш нафақат

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, балки кенг жамоатчилик,

маҳалла ва ҳар бир фуқаронинг виждоний иши ҳамда

муқаддас бурчига айланиши шарт».

Ш.М.Мирзиёев

Ислом инсониятни барча ёмонликлардан сақланишга, илоҳий амрларни адо этишга, ихтиёрий яхши амалларни қилишга, виждонли, ўта сезгир, иродаси маҳкам, ақли соғлом, хулқи чиройли, жисми бақувват, ўзига аҳамият берувчи ва бошқаларни ислоҳ этувчи, динига қимматли, жамиятга наф келтирувчи, Ватанини ҳимоя қилувчи, умматга қалқон бўлувчи, Парвардигорига ибодат қилувчи, барча халойиққа яхшилик этувчи, ер юзини обод қилувчи бўлишга, ўзига юклатилган вазифани мукаммал адо қилишга даъват этади.

Ислом шариатида инсон жони ва ақлини сақлаш ўта долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Шунга биноан шариатда жон ва ақл ўз вазифасини мукаммал равишда адо этишида риоя қилиниши лозим бўлган илоҳий кўрсатмалар батафсил баён этилган.

Давлат сиёсати фуқаролар жамиятининг ҳартомонлама комил, соғлом, олижаноб фазилатлари, юксак тафаккури ва маънавияти, ижтимоий фаоллиги билан ажралиб турадиган намунали жамият бўлишига қаратилган. Мана шу халқчил сиёсатга асосланган ҳукуматимиз барча турдаги гиёҳвандликка қарши изчил кураш олиб бормоқда. Оммавий ахборот воситалари орқали дунёда “аср вабоси” деб ном олган гиёҳвандликнинг инсон соғлиғига зарари ва унинг аянчли оқибатлари ҳақида баралла айтилмоқда ва кенг суратда тушунтирилмоқда.

Инсон ҳаёти, айниқса, ёшларимиз келажагига раҳна солиши мумкин бўлган гиёҳвандликка қарши курашиш Ватанимизнинг ҳар бир онгли фуқароси, қолаверса, ҳар биримизнинг муҳим вазифаларимиздан ҳисобланади. Зеро, жамият ҳаётида мавжуд зарарли иллатни йўқ қилиш ва унинг олдини олиш ҳар бир мўмин-мусулмоннинг шарафли бурчидир.

Ҳар бир инсон бу дунёга пок ниятлар, улуғ мақсадлар ва гўзал орзулар билан қадам қўяди. Кимдир эл таниган олим бўлишни, кимдир ота-онасининг суянчиғи ва фахрига айланишни, яна кимдир жамиятга наф келтирадиган солиҳ инсон бўлишни истайди. Бироқ, бугун инсоният қаршисида шундай бир мудҳиш ва кўринмас хавф турибдики, у инсоннинг нафақат соғлиғини, балки унинг борлиғини, иймонини ва энг гўзал орзуларини ҳам тириклай гўрга тиқади.

Бу офатнинг номи — гиёҳвандликдир. Гиёҳвандлик — бу шунчаки тиббий муаммо эмас, бу инсон ўз қўли билан ўз келажагини кўмадиган «Орзулар қабристони»дир. Муқаддас динимиз инсон ҳаётини, унинг ақли ва соғлиғини энг олий қадрият — Аллоҳнинг буюк омонати деб билади. Ислом шариатининг асосий мақсадларидан бири ҳам айнан инсон ақли ва жонини муҳофаза қилишдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда инсонни ўз-ўзини ҳалокатга ташлашдан қатъий қайтариб, шундай марҳамат қилади: «Ўзингизни (ўз қўлларингиз билан) ҳалокатга ташламанг!» (Бақара сураси, 195-оят).

Гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилиш — бу Аллоҳ берган энг улуғ неъмат, яъни онг ва танани ўз қўли билан заҳарлаш, демакдир. Бу эса тўғридан-тўғри оятда қайтарилган ҳалокат эшигини очиш билан баробардир. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам инсон соғлиғига ва ақлига зарар етказадиган, уни карахт қиладиган ҳар қандай нарсани тақиқлаганлар. Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар қандай маст қилувчи ва (баданни, ақлни) бўшаштирувчи, сустлаштирувчи нарсаларни истеъмол қилишдан қайтардилар» (Имом Аҳмад ва Абу Довуд ривояти).

Уламоларимиз ушбу ҳадисга таяниб, гиёҳвандлик моддалари (хоҳ у анъанавий, хоҳ замонавий кимёвий-синтетик воситалар ёки капсулалар бўлсин) баданни ва ақлни тамоман ишдан чиқариши, инсонни мутеликка бошлаши сабабли, уларни истеъмол қилишни, сотишни ва тарқатишни ҳаром деб фатво берганлар. Буюк валий ва тобеин олим Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ ақл неъматининг қадри ҳақида гапириб, шундай деган эканлар: «Агар ақлни бозорда сотиб олишнинг иложи бўлганида, инсонлар унга эга бўлиш учун бор жаҳонни тўлаган бўлардилар. Қандай қилиб инсон ўз ихтиёри билан пулига ўзини ақлдан жудо қиладиган заҳарни сотиб олиши мумкин? Бу ақлсизликнинг энг олий даражасидир».

Улуғ фақиҳ олим Ибн Ҳажар ал-Ҳайтамий раҳматуллоҳи алайҳ ўз асарларида гиёҳвандликнинг зарарларини баён этар экан, у инсонни ибодатдан тўсиши, юздаги ҳаё нурини кетказиши, мардлик ва ғурурни йўқотиши ҳамда инсонни энг пасткаш даражага тушириб қўйишини алоҳида таъкидлаган. Гиёҳванд кимса аввало ақлдан, кейин ҳаёдан, сўнгра оиласи, мол-мулки ва энг ачинарлиси, иймонидан ажралади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек: «Ароқ (ва ҳар қандай маст қилувчи нарса) барча ёмонликларнинг калитидир».

Сохта лаҳзаларнинг аччиқ баҳоси: жарлик ёқасига келиб қолган ёшлар кўпинча бу қора йўлга «бир марта синаб кўриш», «замонавийликдан орқада қолмаслик» ёки «муаммоларни унутиш» мақсадида қадам қўядилар. Бироқ шайтоннинг бу алдови инсонни вақтинчалик сохта дунёга олиб киради-ю, реал ҳаётдаги барча гўзал туйғуларини ва мақсадларини кул қилади. Бу сохта бахтнинг якунида нималар бой берилади?

Илм ва заковат сўнади: Олим ёки шифокор бўлмоқчи бўлган ёшнинг зеҳни заҳарланиб, фикрлашдан маҳрум бўлади.

Оилавий бахт вайрон бўлади: Ота-онасига хизмат қилиб, дуосини олмоқчи бўлган фарзанд уларнинг қотилига, энг катта доғи ва армонига айланади.

Порлоқ келажак гўрга топширилади: Гўзал оила қуриб, бахтли яшашни истаган қалб зулмат соясида, ёлғизлик ва жисмоний азоблар ичида қолади.

Мана шу тарзда умид билан суғорилган порлоқ ҳаёт — ўз эгасининг қўли билан Орзулар қабристонига айлантирилади.

​Фарзандларимизга Аллоҳ таоло берган умр, соғлиқ ва жамият омонат эканини, қиёмат кунида ҳар бир дақиқа ва танамизнинг ҳар бир аъзоси учун ҳисоб беришимизни англатайлик. ​Орзуларимиз қабристонга эмас, ҳаётни гўзаллаштирадиган, Ватанга ва ислом умматига хизмат қиладиган буюк мақсадларга элтсин! Умр неъматини сохта туйғулар эвазига заҳарламайлик.

Абдурахмонов Абдурахмонжон,

Олтиариқ тумани “Бирлашган” масжиди имом-ноиби

«Giyohvandlik va narkojinoyatlikka qarshi kurashish nafaqat

huquqni muhofaza qiluvchi organlar, balki keng jamoatchilik,

mahalla va har bir fuqaroning vijdoniy ishi hamda

muqaddas burchiga aylanishi shart».

Sh.M.Mirziyoyev

Islom insoniyatni barcha yomonliklardan saqlanishga, ilohiy amrlarni ado etishga, ixtiyoriy yaxshi amallarni qilishga, vijdonli, o‘ta sezgir, irodasi mahkam, aqli sog‘lom, xulqi chiroyli, jismi baquvvat, o‘ziga ahamiyat beruvchi va boshqalarni isloh etuvchi, diniga qimmatli, jamiyatga naf keltiruvchi, Vatanini himoya qiluvchi, ummatga qalqon bo‘luvchi, Parvardigoriga ibodat qiluvchi, barcha xaloyiqqa yaxshilik etuvchi, yer yuzini obod qiluvchi bo‘lishga, o‘ziga yuklatilgan vazifani mukammal ado qilishga daʼvat etadi.

Islom shariatida inson joni va aqlini saqlash o‘ta dolzarb masalalardan biri hisoblanadi. Shunga binoan shariatda jon va aql o‘z vazifasini mukammal ravishda ado etishida rioya qilinishi lozim bo‘lgan ilohiy ko‘rsatmalar batafsil bayon etilgan.

Davlat siyosati fuqarolar jamiyatining hartomonlama komil, sog‘lom, olijanob fazilatlari, yuksak tafakkuri va maʼnaviyati, ijtimoiy faolligi bilan ajralib turadigan namunali jamiyat bo‘lishiga qaratilgan. Mana shu xalqchil siyosatga asoslangan hukumatimiz barcha turdagi giyohvandlikka qarshi izchil kurash olib bormoqda. Ommaviy axborot vositalari orqali dunyoda “asr vabosi” deb nom olgan giyohvandlikning inson sog‘lig‘iga zarari va uning ayanchli oqibatlari haqida baralla aytilmoqda va keng suratda tushuntirilmoqda.

Inson hayoti, ayniqsa, yoshlarimiz kelajagiga rahna solishi mumkin bo‘lgan giyohvandlikka qarshi kurashish Vatanimizning har bir ongli fuqarosi, qolaversa, har birimizning muhim vazifalarimizdan hisoblanadi. Zero, jamiyat hayotida mavjud zararli illatni yo‘q qilish va uning oldini olish har bir mo‘min-musulmonning sharafli burchidir.

Har bir inson bu dunyoga pok niyatlar, ulug‘ maqsadlar va go‘zal orzular bilan qadam qo‘yadi. Kimdir el tanigan olim bo‘lishni, kimdir ota-onasining suyanchig‘i va faxriga aylanishni, yana kimdir jamiyatga naf keltiradigan solih inson bo‘lishni istaydi. Biroq, bugun insoniyat qarshisida shunday bir mudhish va ko‘rinmas xavf turibdiki, u insonning nafaqat sog‘lig‘ini, balki uning borlig‘ini, iymonini va eng go‘zal orzularini ham tiriklay go‘rga tiqadi.

Bu ofatning nomi — giyohvandlikdir. Giyohvandlik — bu shunchaki tibbiy muammo emas, bu inson o‘z qo‘li bilan o‘z kelajagini ko‘madigan «Orzular qabristoni»dir. Muqaddas dinimiz inson hayotini, uning aqli va sog‘lig‘ini eng oliy qadriyat — Allohning buyuk omonati deb biladi. Islom shariatining asosiy maqsadlaridan biri ham aynan inson aqli va jonini muhofaza qilishdir. Alloh taolo Qurʼoni karimda insonni o‘z-o‘zini halokatga tashlashdan qatʼiy qaytarib, shunday marhamat qiladi: «O‘zingizni (o‘z qo‘llaringiz bilan) halokatga tashlamang!» (Baqara surasi, 195-oyat).

Giyohvandlik moddasini isteʼmol qilish — bu Alloh bergan eng ulug‘ neʼmat, yaʼni ong va tanani o‘z qo‘li bilan zaharlash, demakdir. Bu esa to‘g‘ridan-to‘g‘ri oyatda qaytarilgan halokat eshigini ochish bilan barobardir. Payg‘ambarimiz Muhammad sollallohu alayhi vasallam ham inson sog‘lig‘iga va aqliga zarar yetkazadigan, uni karaxt qiladigan har qanday narsani taqiqlaganlar. Ummu Salama roziyallohu anhodan rivoyat qilingan hadisda shunday deyiladi: «Rasululloh sollallohu alayhi vasallam har qanday mast qiluvchi va (badanni, aqlni) bo‘shashtiruvchi, sustlashtiruvchi narsalarni isteʼmol qilishdan qaytardilar» (Imom Ahmad va Abu Dovud rivoyati).

Ulamolarimiz ushbu hadisga tayanib, giyohvandlik moddalari (xoh u anʼanaviy, xoh zamonaviy kimyoviy-sintetik vositalar yoki kapsulalar bo‘lsin) badanni va aqlni tamoman ishdan chiqarishi, insonni mutelikka boshlashi sababli, ularni isteʼmol qilishni, sotishni va tarqatishni harom deb fatvo berganlar. Buyuk valiy va tobein olim Hasan Basriy rahmatullohi alayh aql neʼmatining qadri haqida gapirib, shunday degan ekanlar: «Agar aqlni bozorda sotib olishning iloji bo‘lganida, insonlar unga ega bo‘lish uchun bor jahonni to‘lagan bo‘lardilar. Qanday qilib inson o‘z ixtiyori bilan puliga o‘zini aqldan judo qiladigan zaharni sotib olishi mumkin? Bu aqlsizlikning eng oliy darajasidir».

Ulug‘ faqih olim Ibn Hajar al-Haytamiy rahmatullohi alayh o‘z asarlarida giyohvandlikning zararlarini bayon etar ekan, u insonni ibodatdan to‘sishi, yuzdagi hayo nurini ketkazishi, mardlik va g‘ururni yo‘qotishi hamda insonni eng pastkash darajaga tushirib qo‘yishini alohida taʼkidlagan. Giyohvand kimsa avvalo aqldan, keyin hayodan, so‘ngra oilasi, mol-mulki va eng achinarlisi, iymonidan ajraladi. Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallam aytganlaridek: «Aroq (va har qanday mast qiluvchi narsa) barcha yomonliklarning kalitidir».

Soxta lahzalarning achchiq bahosi: jarlik yoqasiga kelib qolgan yoshlar ko‘pincha bu qora yo‘lga «bir marta sinab ko‘rish», «zamonaviylikdan orqada qolmaslik» yoki «muammolarni unutish» maqsadida qadam qo‘yadilar. Biroq shaytonning bu aldovi insonni vaqtinchalik soxta dunyoga olib kiradi-yu, real hayotdagi barcha go‘zal tuyg‘ularini va maqsadlarini kul qiladi. Bu soxta baxtning yakunida nimalar boy beriladi?

Ilm va zakovat so‘nadi: Olim yoki shifokor bo‘lmoqchi bo‘lgan yoshning zehni zaharlanib, fikrlashdan mahrum bo‘ladi.

Oilaviy baxt vayron bo‘ladi: Ota-onasiga xizmat qilib, duosini olmoqchi bo‘lgan farzand ularning qotiliga, eng katta dog‘i va armoniga aylanadi.

Porloq kelajak go‘rga topshiriladi: Go‘zal oila qurib, baxtli yashashni istagan qalb zulmat soyasida, yolg‘izlik va jismoniy azoblar ichida qoladi.

Mana shu tarzda umid bilan sug‘orilgan porloq hayot — o‘z egasining qo‘li bilan Orzular qabristoniga aylantiriladi.

​Farzandlarimizga Alloh taolo bergan umr, sog‘liq va jamiyat omonat ekanini, qiyomat kunida har bir daqiqa va tanamizning har bir aʼzosi uchun hisob berishimizni anglataylik. ​Orzularimiz qabristonga emas, hayotni go‘zallashtiradigan, Vatanga va islom ummatiga xizmat qiladigan buyuk maqsadlarga eltsin! Umr neʼmatini soxta tuyg‘ular evaziga zaharlamaylik.

Abduraxmonov Abduraxmonjon,

Oltiariq tumani “Birlashgan” masjidi  imom-noibi

“Мен билмайман”, – деб айтиш илмнинг ярмидир
Абу Юсуф (раҳимаҳуллоҳ) қози бўлган пайтларида улардан бир савол сўрадилар, лекин у зот жавобни билмасликларини айтдилар. Савол берган кишилар ҳайрон қолдилар:

– Сиз ҳар куни давлат ғазнасидан маош оласиз ва саволларимизга “билмайман”, – деб жавоб берасизми?

Абу Юсуф (раҳимаҳуллоҳ) шундай жавоб бердилар:

-Мен билган илмим учун маош оламан. Агар мен билмаган илмим учун ҳам маош олганимда эди, бутун дунёнинг бойликлари менинг маошим учун етмас эди.

Бир олим киши минбарда ўтирар эди. Шу вақт у кишидан бир савол сўрадилар ва у: «Билмайман», – деб жавоб берди.

Савол берган кишилар: «Минбар жоҳиллар учун эмас”, – деб айтганларида, у киши шундай жавоб бердилар:

– Мен илмимга мувофиқ баландликдаги минбарда ўтирибман. Агар билмайдиган илмим даражасида ўтирганимда эди, осмонга етган бўлар эдим.

ЎГИТ. Инсон ҳамма нарсани билишининг иложи йўқ, шунинг учун ундан бирор савол сўралганда, у: «мен китобдан қараб кўраман» ёки “биладиган кишидан сўраб кўраман», – деб жавоб бериши ёки бу саволга жавобни биладиган кишининг ҳузурига жўнатиши керак. Баъзида инсон биладиган масаласида ҳам хатога йўл қўйиши мумкин. Шу боис, фатво чиқараётганда ўта эҳтиёткор ва диққатли бўлиш керак. Балки, бизнинг саволимизга жавоб берган кишини ортиқ кўрмасмиз, шу сабабли агар у бизга хато жавоб берган бўлса, буни тўғрилашнинг иложи бўлмайди. Айтган гапларимиз оддий инсонларга тегишли, лекин бутун ҳаётларини шунга бағишлаган фақиҳларга ҳам бунинг алоқаси бор.

Шаъбий (раҳимаҳуллоҳ) дедилар: «Билмайман», – деб айтиш илмнинг ярмидир. Илмсизликни тан олиш нафс учун жуда мушкул, шу сабабли бу иш албатта мукофотланади».

Абдурраҳмон ибн Абу Лайло шундай деганлар: “Мен бу йиғилишда Аллоҳнинг Расули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг бир юз йигирма саҳобаларини кўрдим. Агар улардан бирор ҳадис ёки фатво беришларини сўрашса, улар савол берувчини биродарларининг ёнига жўнатар эдилар. У биродар эса бошқа бирига жўнатар эди. Бу ҳолат сўровчи биринчи сўраган кишисининг ёнига қайтиб келмагунга қадар давом этар эди”.

(“Руҳул-баён” тафсири, 1-жилд, 102-бет).

Abu Yusuf (rahimahulloh) qozi bo‘lgan paytlarida ulardan bir savol so‘radilar, lekin u zot javobni bilmasliklarini aytdilar. Savol bergan kishilar hayron qoldilar:

– Siz har kuni davlat g‘aznasidan maosh olasiz va savollarimizga “bilmayman”, – deb javob berasizmi?

Abu Yusuf (rahimahulloh) shunday javob berdilar:

-Men bilgan ilmim uchun maosh olaman. Agar men bilmagan ilmim uchun ham maosh olganimda edi, butun dunyoning boyliklari mening maoshim uchun yetmas edi.

Bir olim kishi minbarda o‘tirar edi. Shu vaqt u kishidan bir savol so‘radilar va u: «Bilmayman», – deb javob berdi.

Savol bergan kishilar: «Minbar johillar uchun emas”, – deb aytganlarida, u kishi shunday javob berdilar:

– Men ilmimga muvofiq balandlikdagi minbarda o‘tiribman. Agar bilmaydigan ilmim darajasida o‘tirganimda edi, osmonga yetgan bo‘lar edim.

O‘GIT. Inson hamma narsani bilishining iloji yo‘q, shuning uchun undan biror savol so‘ralganda, u: «men kitobdan qarab ko‘raman» yoki “biladigan kishidan so‘rab ko‘raman», – deb javob berishi yoki bu savolga javobni biladigan kishining huzuriga jo‘natishi kerak. Ba’zida inson biladigan masalasida ham xatoga yo‘l qo‘yishi mumkin. Shu bois, fatvo chiqarayotganda o‘ta ehtiyotkor va diqqatli bo‘lish kerak. Balki, bizning savolimizga javob bergan kishini ortiq ko‘rmasmiz, shu sababli agar u bizga xato javob bergan bo‘lsa, buni to‘g‘rilashning iloji bo‘lmaydi. Aytgan gaplarimiz oddiy insonlarga tegishli, lekin butun hayotlarini shunga bag‘ishlagan faqihlarga ham buning aloqasi bor.

Sha’biy (rahimahulloh) dedilar: «Bilmayman», – deb aytish ilmning yarmidir. Ilmsizlikni tan olish nafs uchun juda mushkul, shu sababli bu ish albatta mukofotlanadi».

Abdurrahmon ibn Abu Laylo shunday deganlar: “Men bu yig‘ilishda Allohning Rasuli (sollallohu alayhi va sallam)ning bir yuz yigirma sahobalarini ko‘rdim. Agar ulardan biror hadis yoki fatvo berishlarini so‘rashsa, ular savol beruvchini birodarlarining yoniga jo‘natar edilar. U birodar esa boshqa biriga jo‘natar edi. Bu holat so‘rovchi birinchi so‘ragan kishisining yoniga qaytib kelmagunga qadar davom etar edi”.

(“Ruhul-bayon” tafsiri, 1-jild, 102-bet).

Tasavvuf – go‘zal axloqdir
Tasavvuf ilmining ta’rifi haqida 200 dan ziyod bir biriga yaqin ma’noli fikrlar aytilgan. Shulardan, moʻtabar va boshqa ta’riflarni o‘zida jamlovchi ba’zi bir ta’riflarni keltiraman.

Shayxul islom Zakariyo Al-Ansoriy tasavvufning ta’rifi haqida quyidagi so‘zlarni aytadilar:

التصوف: علم تعرف به أحوال تزكية النفوس، وتصفية الأخلاق وتعمير الظاهر والباطن لنيل السعادة الأبدية

Tasavvuf:Abadiy saodatga erishish uchun nafsni poklash, xulqlarni musaffolashtirish,  tashqi va ichki dunyoni tuzatishni o‘rgatadigan ilmdir [7, 18].

Tasavvufning ta’rifida ba’zilar aytadiki:

التصوف كله أخلاق، فمن زاد عليك بالأخلاق زاد عليك بالتصوف

Tasavvufning barchasi go‘zal axloqdan iborat. Kimning go‘zal xulqi senning xulqingdan ziyoda bo‘lsa, bilginki u tasavvuf jihatidan sendan ustundir [8, 24].

Imom Shoziliy rahmatulloh alayh tasavvufni quyidagicha ta’riflaydilar:

التصوف: تدريب النفس على العبودية، وردها لأحكام الربوبية

Tasavvuf: Bu nafsni ubudiyat (bandalik) sifatini shakllantirishga mashq qildirish  va rabboniy hukmlarga uni topshirish [9, 73].

Xulosa qilib aytganda, insonni ham ichki ham tashqi dunyosini go‘zal bo‘lishiga, shariatdan qasd qilingan komil inson darajasiga ko‘tarilishiga xizmat qiladigan asosiy ilmlardan biri bu tasavvuf desak xato bo‘lmasa kerak.

Shariatdagi buyruqlar insonga nisbattan ikki qismga bo‘linadi:

Zohiriy amallarga ta’luqli bo‘lgan hukmlar;

Botiniy amallarga ta’luqli bo‘lgan hukmlar.

Boshqacha qilib aytganda insonni badani, jismiga ta’luqli bo‘lgan hukmlar va insonni qalbiga ta’luqli bo‘lgan hukmlar.

Badanga ta’luqli bo‘lgan hukmlar buyruq va qaytariqlardan iborat. Buyruqqa misol: Namoz o‘qish, zakot berish, haj qilish va hokazo… Qaytariqlarga misol: Odam o‘ldirmaslik, zino qilmaslik, o‘g‘irlik qilmaslik, aroq ichmaslik va hokazo…

Qalbiy amallar ham xuddi shunday buyruq va qaytariqlardan iborat. Buyruqlariga misol:  Allohga, uning rasullariga, farishtalarga, kitoblariga iymon keltirish, ixlosli bo‘lish, xushu’, tavakkul va hokazo… Qaytariqqa misol:  Kufr keltirmaslik, ujub, riyo, hasad qilmaslik va hokazo…

Garchi badaniy va qalbiy hukmlarning ikkalasi ham muhim bo‘lsada qalbga ta’luqli bo‘lgan hukmlar birinchisidan ko‘ra muhimroqdir. Chunki botiniy amallar zohiriy amallarning asosi va poydevori hisoblanadi. Agar botiniy amal buzilsa zohiriy amallarning barchasi fasod bo‘ladi.

Alloh taolo “Kahf” surasining 110-oyatida: “Kim Robbisiga ro‘baro‘ kelishni umid qilsa, yaxshi amal qilsin va Robbisiga ibodat qilishda birontani sherik qilmasin” [1, 304], deb marhamat qilgan.

Shuning uchun Rasululloh sollalohu alayhi vasallam sahobalarning diqqatini qalblarini isloh qilishga qaratgan edilar. Ularga: “Insonning salohiyati, qalbining salohiyati, yashirin kasalliklardan salomatligiga bog‘liq”, der edilar.

Imom Buxoriy rivoyat qilgan hadisda U zot shunday deydilar:

«الا و إنَ في الجسد مضغة  إذا صلحت صلح الجسد كلَه  و إذا فسدت فسد الجسد كلَه الا و هي القلب»

“Ogoh bo‘ling! Jasadda bir parcha go‘sht bor. Agar o‘sha tuzalsa jasadning barchasi tuzaladi. Agar o‘sha buzulsa jasadning barchasi buziladi. Ogoh bo‘ling! o‘sha bir parcha go‘sht qalbdir” [2, 20].

Xuddi shunngdek, U zot sollallohu alayhi vasallam Alloh nazar tashlaydigan joy, bu qalb ekanligini uqtirganlar. Imom Buxoriy va Imom Muslim qilgan rivoyatda Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallam quyidagilarni marhamat qilganlar:

«إنَّ اللهَ لا يَنْظُرُ إِلَى أجْسَادِكُمْ ، وَلا إِلَى صُوَرِكُمْ ، وَلكِنْ يَنْظُرُ إِلَى قُلُوبِكُمْ«

Ma’nosi: “Alloh sizlarning jismlaringiz yoki suratlaringizga qaramaydi. Lekin sizning qalbingizga qaraydi” [3, 10].

Modomiki insonning salohiyati  zohiriy amallarning manbasi bo‘lgan qalbga bog‘liq ekan, uni Alloh qaytargan yomon sifatlardan tozalab isloh qilish va uni go‘zal sifatlar bilan bezash lozim ekan. Manashu ishlarni qilsa, o‘sha qalb sohibi qalbi salim najot topuvchi kishilardan bo‘lar ekan.

Alloh taolo Shuaro surasining 88-89-oyatlarida marhamat qilib aytadiki:

“U kunda molu davlat ham bola chaqa ham foyda bermaydi. Faqatgina kimiki Allohga salim qalb bilan kelsa, (o‘sha salim qalb) manfa’at beradi” [1, 371].

Qalbni poklash va nafsni tarbiyalash farzi aynlarning eng muhimidir. Alloh Taoloning ilohiy buyruqlari shuni taqozo qiladi. Bu haqda oyat, hadis va ulamolar so‘z yurutganlar. Hozir biz sizga Qur’on, hadis va ulamolarning so‘zlarida qalbni yomon xislat va kasalliklardan poklash lozimligiga dalolat qiluvchi hujjatlarni aytib chiqamiz.

Qur’ondan dalillar:  Alloh taolo A’rof surasining 33-oyatida  marhamat qilib aytadi:

“(Ey,Muhammad): “Robbim oshkora va yashirin yomonliklardan qaytardi”, deb aytgin” [1, 154].

Va yana An’om surasining 151-oyatida marhamat qilib aytadi:

“Gunoh ishlarning oshkora va yashiriniga ham yaqinlashmanglar” [1, 148].

Mufassir olimlar oyatdagi ichki, yashirin gunohdan maqsad: hasad, riyo, nifoq, deb tafsir qilganlar.

Albatta bu illatlardan qutulish va ularni oldini olish masalasini tasavvuf muolaja qiladi.

Hadisdan dalillar: Hasad, kibr, riyodan qaytaruvchi va go‘zal axloqlar bilan xulqlanishga chorlovchi barcha hadislar bizning mavzumizga hujjat bo‘la oladi.

Hadislarning birida Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallam: “Iymon yetmish nechidir shoxchadan iborat. Uning eng oliysi “LA ILAHA ILLALLOH” kalimasi bo‘lsa, uning eng pastki darajasi, yo‘ldagi aziyatlarni olib tashlash. Hayo ham o‘sha iymonning shoxchalaridan biridir”, deganlar.

Iymonning mukammalligi shu shoxchalarning bir shaxsda to‘liq jamlanishi bilan bo‘ladi. Iymonning noqisligi esa o‘sha shoxchalarning kamayishi bilan bo‘ladi.

Tasavvuf  aynan manashu shoxchalarni insonda mujassam bo‘lishida katta rol o‘ynaydi.

Olimlarning so‘zlaridan dalil: Ulamolar, alohida tavbaga muhtoj bo‘ladigan qalbning kasallaridan bo‘lgan gunohi kabiralarni sanab chiqqanlar. Va bularning barini tasavvuf yo‘nalishida muolaja qilishini bayon qilib chiqqanlar.

“Javharatu tavhid” asarida Shayx Bajuriy quyidagilarni aytadilar: “Yaxshilikka chaqirib, chaqimchilik, g‘iybat, kibr, riyo, hasad, tortishuv va janjalga o‘xshagan yomon ishlardan o‘zingni tiy. Albatta bular nafsning aybi hisoblanadi. Va bu dardga uchraganlarning tabibi buyuk so‘fiylar hisoblanadi”.

“Hidoyatul Alaiyya” kitobining muallifi bu haqda quydagi so‘zlarni aytadi: “Shariat ko‘rsatmalari va olimlarning ijmosi hasad, musulmonlarni tahqirlash, kibr, o‘zidan o‘zi faxrlanib ujubga ketish, riyo, nifoq va shunga o‘xshagan jirkanch ishlarning harom ekanligiga dalolat qilgach, bu ishlarning hudud va chegaralarini bilib olib, barchasidan chetlanish va uzoqlashish lozim. Buning haqiqatini esa faqatgina tasavvuf ilmi bayon qilib beradi. [4, 64]

Demak xulosa qilib aytadigan bo‘lsak, yuqorida keltirilgan oyat va hadis-shariflardan shu bilinadiki tasavvuf musulmonlar uchun alohida ahamiyatga ega bo‘lgan, muhum yo‘nalishlardan biri ekanligi kelib chiqadi”.

Foydalanilgan adabiyotlar

Abdulaziz Mansur. Qur’oni karim ma’nolar tarjima va tafsiri -Toshkent. 2009. 546 b.

Muhammad ibn Ismoil Buxoriy. Sahihul buxoriy. Bayrut: «Muassatur risolatun noshirun». 2019. 1904 b.

Muslim ibn Hajjoj an-Naysaburiy. Sahihi muslim. Riyoz: «Baytul afkorud davliyya». 1998. 1473 b.

Alouddin Obidin. Alhidoyatul Aloiyya. Damashq: “Dorussalom”. 2003.

Shoh Valiyulloh Dehlaviy. Hujjatullohil bolig‘a. Karachi: “Dorut tanvir”. 1998.

Muhammad Ibn Is’hoq Al- Buxoriy Al-Kalaboziy. At-tarruf limazhabi ahli tasavvuf. Qohira: “Turosul arab”. 2000.

Shayxul islom Zakariyo al-Ansoriy. Sharhu risolatil qushayriyya. Damashiq: “Dar an-nu’mon lil ulum”. 2000. 584

Shayx Mustafo al-Madaniy. Annusratun nabaviyya. Madina: “Dor al-hikma”.

Alloma Hamid Saqar. Nuru tahqiq. Qohira: “Turosul arab”. 2000.

Abdulhodiy Abdurahmonov,

Mir Arab  oliy madrasasi o’qituvchisi

Zamaxshariy va arab tili grammatikasi
Annotatsiya: Mazkur maqolada buyuk mutafakkir Mahmud Zamaxshariyning hayoti, ilmiy faoliyati, arab tili grammatikasi rivojiga qo‘shgan hissasi, mashhur asarlari va ilmiy merosining bugungi kundagi ahamiyati yoritilgan. Shuningdek, allomaning ustozlari, shogirdlari, ilmiy safarlari hamda uning nahv va balog‘at ilmlaridagi o‘rni tahlil qilingan.

Kalit so‘zlar: Zamaxshariy, arab tili grammatikasi, nahv, sarf, tafsir, Mufassal, Kashshof, Muqaddimat ul-adab, balog‘at, Xorazm.

Xorazm vohasi qadimdan ilm-fan va madaniyat markazlaridan biri sifatida tanilgan. Bu zamindan Muhammad Muso al-Xorazmiy, Abu Rayhon Beruniy kabi ko‘plab buyuk allomalar yetishib chiqqan. Ana shunday ulug‘ zotlardan biri Mahmud Zamaxshariy bo‘lib, u arab tili grammatikasi, tafsir, lug‘atshunoslik va balog‘at ilmlarida chuqur iz qoldirgan. Uning asarlari sharq va g‘arb olimlari tomonidan yuksak baholangan.

Mahmud Zamaxshariy 1075-yilda Xorazmning Zamaxshar qishlog‘ida tavallud topgan. Uning to‘liq ismi Abul-Qosim Mahmud ibn Umar ibn Muhammad Zamaxshariydir. Dastlabki bilimlarni ota-onasidan olgan alloma yoshligidan ilmga katta qiziqish bildirgan. U ilm izlab Buxoro, Bag‘dod, Nishopur, Hijoz va Shom kabi ilm markazlariga safar qilgan. Yo‘lda yuz bergan baxtsiz hodisa sabab bir oyog‘idan ayrilgan bo‘lsa-da, bu hol uning ilm olishiga to‘sqinlik qila olmagan. Zamaxshariy arab tili, hadis, tafsir va adabiyot ilmlarini chuqur egalladi. U ayniqsa arab tilining nozik jihatlarini mukammal o‘rgandi va keyinchalik bu sohada yirik asarlar yaratdi. Makkada uzoq muddat yashagani sababli unga “Jorulloh” laqabi berilgan.

Zamaxshariy o‘z ilmiy faoliyati davomida ko‘plab yurtlarda bo‘lib, mashhur olimlardan ta’lim olgan. Uning asosiy ustozlaridan Abu Mudar Mahmud ibn Jarir al-Isfahoniy, Abu Mansur Nasr al-Xorisiy va Abu Sa’d ash-Shaqqoniylarni sanab o‘tish mumkin. Mazkur ustozlar allomaning nahv, hadis va balog‘at ilmlarida yetuk mutaxassis bo‘lib yetishishida xizmat qilishgan.

Bag‘dod va Nishopurdagi ilmiy muhit Zamaxshariyning dunyoqarashini yanada boyitgan. U turli ilmiy munozaralarda qatnashib, o‘zining bilim va iste’dodini namoyon etgan. Allomaning sayohatlari uning ilmiy merosida ham aks etgan.

Zamaxshariy arab tili grammatikasi rivojiga ulkan hissa qo‘shgan allomalardan biridir. Uning “Al-Mufassal fin-nahv” asari nahv va sarf ilmlarining eng muhim manbalaridan hisoblanadi. Mazkur asar arab tili qoidalarini tartibli usulda bayon qilgani bilan alohida ajralib turadi.

Shuningdek, allomaning “Muqaddimat ul-adab” asari arab tilini o‘rganishda muhim qo‘llanma vazifasini bajargan. Unda arab tilidagi so‘zlar, iboralar va grammatik qoidalar izchil bayon qilingan. “Asos al-balog‘a” asari esa arab tilining lug‘aviy boyligini yoritishda katta ahamiyatga ega.

Arab olimlari Zamaxshariy haqida: “Agar Zamaxshariy bo‘lmaganida, arablar o‘z tillarini mukammal bilmagan bo‘lar edi”, deb yuksak baho berganlar.

Zamaxshariyning eng mashhur asarlaridan biri “Al-Kashshof” tafsiridir. Mazkur asar Qur’oni karim oyatlarining tilshunoslik, balog‘at va nahv jihatdan tahliliga bag‘ishlangan. Tafsir Makkada yozilgan bo‘lib, musulmon olamida katta shuhrat qozongan. “Kashshof” tafsirining asosiy xususiyati shundaki, unda oyatlarning ma’nosi arab tili qoidalari asosida chuqur sharhlangan. Bu asar keyingi mufassirlar uchun muhim manba bo‘lib xizmat qilgan. Bugungi kunda ham dunyoning ko‘plab kutubxonalarida ushbu asarning qo‘lyozma nusxalari saqlanmoqda.

Zamaxshariy o‘z davrida ko‘plab shogirdlar yetishtirgan. Uning shogirdlari orasida Mutarriziy, Abu Mansur al-Javoliqiy va Abu Sa’d al-Idrisi kabi mashhur olimlar bo‘lgan. Mazkur shogirdlar ustozining ilmiy maktabini davom ettirib, arab tilshunosligi rivojiga hissa qo‘shganlar.

Allomaning asarlari nafaqat sharqda, balki g‘arb sharqshunoslari orasida ham katta qiziqish uyg‘otgan. I.Yu.Krachkovskiy, V.V.Bartold kabi olimlar Zamaxshariy merosini yuqori baholaganlar.

Mustaqillik yillarida O‘zbekistonda Zamaxshariy merosini o‘rganishga alohida e’tibor qaratildi. 1995-yilda alloma tavalludining 920-yilligi keng nishonlandi. O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasi, Islom sivilizatsiyasi markazi hamda boshqa ilmiy markazlarda alloma asarlarini o‘rganish bo‘yicha ilmiy tadqiqotlar olib borilmoqda.

Xulosa qilib shuni aytish mumkinki, Mahmud Zamaxshariy o‘zining boy ilmiy merosi bilan jahon ilm-fani tarixida muhim o‘rin egallaydi.

U arab tili grammatikasi, tafsir va balog‘at ilmlarini rivojlantirishga katta hissa qo‘shgan. Zamaxshariy merosini chuqur o‘rganish va uni kelajak avlodga yetkazish ilm-fan rivoji uchun muhim ahamiyatga ega. Uning ilmga bo‘lgan muhabbati, matonati va fidoyiligi yoshlar uchun ibrat namunasi bo‘lib xizmat qiladi.

FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR

Uvatov U. Buyuk yurt allomalari. – Toshkent: O‘zbekiston, 2018.

Ibn Xallikon. Vafayot ul-a’yon. – Bayrut, 2000.

Al-Mufassal fi-n-nahv. – Bayrut, 1985.

Al-Kashshof. – Qohira, 1925.

Ibn Battuta. Sayohatnoma. – Toshkent: Sharq, 2012.

Abdulhodiy Abdurahmonov,

Mir Arab  oliy madrasasi o’qituvchisi

Islom – ma’naviy uyg‘onish va axloqiy komillik dinidir
Kalit so‘zlar: Islom dini, jaholat davri, Qur’oni karim, Muhammad sollallohu alayhi vasallam, iymon, shirk, axloq, jamiyat, ma’naviyat, shariat, hadislari, harom va halol, ijtimoiy adolat.

Anotatsiya: Mazkur maqolada Islom dinining jaholat davriga barham berishdagi o‘rni ilmiy-nazariy asosda tahlil etiladi. Unda Islomning mazmun-mohiyati, uning insoniyatni to‘g‘ri yo‘lga hidoyat qilishdagi ahamiyati hamda jamiyat ma’naviy hayotini isloh etishdagi roli yoritilgan. Islom dinining asosiy manbalaridan — Qur’oni karim oyatlari va Muhammad sollallohu alayhi vasallamning hadislari orqali insonni tubanlikka yetaklovchi illatlar, jumladan shirk, qotillik, o‘g‘rilik, zino, xamr va qimorning qat’iyan man etilganini dalillar asosida bayon qilinadi.

Jamiyat ma’naviy inqiroz girdobiga g‘arq bo‘lib, axloqiy mezonlar izdan chiqqan bir davrda Islom dini tarix sahnasiga kirib kelib, insoniyat tafakkuri va ijtimoiy hayotida tub burilish yasadi. U nafaqat e’tiqodiy tizimni yangiladi, balki insonning ichki dunyosini poklash, jamiyatni esa adolat, halollik va ma’naviy komillik sari yetaklashga qaratilgan mukammal nizomni taqdim etdi.

Ilmiy-nazariy jihatdan qaralganda, Islom dini inson xulq-atvorini tartibga soluvchi qat’iy me’yorlar tizimini shakllantirdi. Alloh taolo o‘zining kalomi orqali va Payg‘ambarimiz Muhammad sollallohu alayhi vasallamning muborak sunnatlari vositasida insonni tubanlikka yetaklovchi barcha illatlarni man etdi. Jumladan, shirk – ya’ni yagona Zotga sherik keltirish, qotillik, o‘g‘rilik, qaroqchilik, zino, mast qiluvchi ichimliklarni iste’mol qilish, qimor, zulm va boshqa ko‘plab qabih amallar qat’iyan harom etildi.

Qur’oni karim oyatlarida Alloh taolo shirkni eng ulkan gunoh sifatida keskin qoralab, insonni yagona haq yo‘lga da’vat etadi.

“Albatta Alloh O‘ziga (biron narsaning) sherik qilinishini kechirmas. Shundan boshqa gunohlarni O‘zi xohlagan bandalari uchun kechirur. Kim Allohga (biror kimsa yoki narsani) sherik keltirsa, bas, u buyuk gunohni to‘qib chiqaribdi”, [2: 1, 555]. Bu oyati karimadan ko‘rinadiki kimki Alloh haq subhanahu  va taologa shirk keltirgan holda vafot etsa, u ahli jahannam erur, agar Alloh azza vajallaga iymon keltirgan holda vafot etsa, ahli jannat erur agarchi jahannamda bo‘lsa ham. Alloh azza vajallaga shirk keltirishlik eng katta gunohi kabiralardan ekanligi bu oyati karimada bayon bo‘lyapti [6, 24 b]. Til uchida Xudo bitta deyish bilan Islomning shartlari bajarilgan bo‘lib qolmaydi. Islom yagona Allohga ibodat qilishni va boshqa ilohlar to‘g‘risidagi yolg‘on tasavvurlardan voz kechishni, boshqa ahamiyatsiz voqealarga ibodat nazari ila qaramaslikni talab qiladi.

Shu bilan bir qatorda Rasululloh sollallohu alayhi vasallam Islomning asosini bayon qilib berdilar:

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «بُنِيَ الإِسْلاَمُ عَلَى خَمْسٍ شَهَادَةِ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهَ وَأَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ وَإِقَامِ الصَّلَاةِ وَإِيتَاءِ الزَّكَاةِ وَالحَجِّ وَصَومِ رَمَضَانَ». مُتَّفَقٌ عَلَيْهِ.

Abdulloh ibn Umar roziyallohu anhumodan rivoyat qilinadi. Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: “Islom besh narsaga bino qilingandir: “Allohdan o‘zga iloh yo‘q va Muhammad uning bandasi va elchisidir”, deb guvohlik keltirish, namozni to‘kis ado etish, zakot berish, haj qilish va Ramazon ro‘zasini tutish”, – dedilar.

Odam o‘ldirish Islom shariatidagi eng katta gunohlardan biri bo‘lib, bu haqda Alloh azza vajalla shunday deydi: “Kim qasddan bir mo‘minni o‘ldirsa, uning jazosi jahannam bo‘lib, o‘sha joyda abadiy qolajak. Va u Allohning g‘azabi va la’natiga duchor bo‘lgan, Alloh uning uchun ulug‘ azobni tayyorlab qo‘ygandir”, [2: 1, 598].

Mo‘min kishini qasddan o‘ldirish shunchalik katta jinoyat va gunohki, uni qul ozod qilish bilan ham, xun to‘lash bilan ham yuvib bo‘lmaydi. Mo‘min mo‘minni qasdan o‘ldirishi bir beayb jonga qo‘shib, iymondek ulug‘ nemat bilan vujudga kelgan aqida qardoshligini ham o‘ldirishdir. Shuning uchun ham qisqa bir oyatda Alloh azza vajalla bunday jinoyatchiga jazo tayinlamoqda.[6, 48 b].

Mazkur oyatdagi jazolar oxiratda olinadigan jazodir. Ammo boshqa oyat va Hadislardan kelib chiqib, unga bu dunyoda ham ma’lum jazolar belgilangan. Avvalo qotil ustidan o‘ldirilgan shaxsning valiyul amirlari hukmga ega bo‘ladilar. Ular xohlasalar qotildan qasos olish maqsadida o‘ldirilishini talab qiladilar, xohlasalar kechib yuboradilar yoki kuchaytirilgan xun oladilar.

O‘g‘irlikni barham topishi haqida Alloh azza vajalla shunday deydi: “O‘g‘ri erkakni ham, o‘g‘ri ayolni ham qilmishlariga jazo bo‘lsin uchun, Alloh tomonidan azob bo‘lsin uchun qo‘llarini kesinglar! Alloh qudrat va hikmat egasidir”, [2: 2, 53].

Bu borada Rasululloh sollallohu alayhi vasallamdan aytilgan Hadisga nazar soladigan bo‘lsak unda:

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، قَالَتْ: أُتِيَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِسَارِقٍ فَقَطَّعَهُ، فَقَالُوا: مَا كُنَّا نَرَاكَ تَبْلُغُ بِهِ هَذَا، قَالَ: «لَوْ كَانَتْ فَاطِمَةَ لَقَطَعْتُهَا». رَوَاهُ النَّسَائِيُّ.

Oisha roziyallohu anhodan rivoyat qilinadi. Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning oldilariga bir o‘g‘ri keltirildi so‘ngra uni (qo‘lini) kesdirdilar. Bas, (sahobalar): biz sizni bunday qiladi deb o‘ylamagan edik, deyishganida Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: “Agar (qizim) Fotima bo‘lganda edi, albatta, unining (qo‘lini) o‘zim kesar edim”, – dedilar”. Imom Nasoiy rivoyat qilgan [ 3: 2, 67 b].

Bu masalaga e’tibor beradigan bo‘lsak eng avvalo Alloh azza vajalla o‘g‘irlikni qattiq malomatga olib, o‘g‘ri qilgan bu ishi evaziga qo‘li kesilishi va Alloh taolo tarafidan tayinlangan had ekani sarohatan ko‘rinib turibdi, shu bilan bir qatorda Rasululloh sollallohu alayhi vasallam ham o‘zlarining hadisi shariflarida o‘g‘rini qo‘li chopilishini aytyaptilar. Agar moziyga nazar soladigan bo‘lsak bir kuni Rasululloh sollallohu alayhi vasallamga bir qabilaning baobro‘ ayolni o‘g‘ilik qilgani haqidagi xabar yetib qoldi va u isbotlandi, shunda Rasululloh sollallohu alayhi vasallam uni qo‘lini kesishlikka buyurdilar, so‘ng u ayoldan bir vakil kelib Rasululloh sollallohu alayhi vasallam uni kechirishligini aytganda, Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: “Agar qizim Fotima bu ishni qilganda edi, unining qo‘lini o‘zim kesar edim”, deganlarini eslab ko‘rsak o‘g‘irlikni qanchalar malomatga olinganligining shohidi bo‘lamiz.

Zino jamiyatni jar yoqasiga yetaklaydigan omillardan biri bo‘lib bizning shariatimizda bu narsa juda qattiq qoralangan, zino eng katta gunohlardan biri bo‘lgani uchun ham ko‘p o‘xshatishlarda zinoga qiyos qilinadi va bu haqda Alloh azza vajalla shunday deydi:

“Zinokor ayol va zinokor erkak — ulardan har birini yuz darradan uringlar. Agar sizlar Allohga va oxirat kuniga iymon keltirguvchi bo‘lsangizlar Allohning (bu) hukmida (ya’ni zinokorlarni darralashda) sizlarni ularga nisbatan rahm-shafqat (tuyg‘ulari) tutmasin! Ularning azoblanishiga bir toifa mo‘minlar guvoh bo‘lsinlar!”, [2: 4, 104 b].

Agar oilali erkak va xotinlar zinokorlik qilsalar, ularning jazolari toshbo‘ron qilinib o‘ldirilmoqdir, shu bilan bir qatorda zinokorlarni xaloiq oldida jazolash ularga beriladigan yana bir ma’naviy jazo choralaridandir.

Yana bu oyatda jamiyatni fisqu-fasoddan toza tutish, nasl-nasablarni aralashib ketishidan saqlash va insonlarni axloqiy tubanlikdan asrash uchun Alloh taolo farz qilib qo‘ygan ayrim jazo choralari, jumladan zinokorlikka qarshi, tuhmatchilikka qarshi Islomiy jazo choralari ham zikr qilingandir. Va bu bilan Islom nazarida kishi uchun birovning molini nohaq olish qanday harom sanalsa, birovning or-nomusiga tegish yoki nohaq obro‘sini to‘kish ham shunday harom ekanligi uqtiriladi.

Xamr ichish, qimor o‘ynash va folbinlik qilish har bir shariatda qaytarilingan, shuningdek Islom dinimizda ham qaytarilingandir. Bunga quyidaga oyat hujjat bo‘ladi:

“Ey mo‘minlar, xamr (mast qiladigan ichkilik ichish), qimor (o‘ynash), butlar (ya’ni ularga sig‘inish) va cho‘plar (ya’ni cho‘plar bilan folbinlik qilish) shayton amalidan bo‘lgan harom ishdir. Bas, najot topishingiz uchun ularning har biridan uzoq bo‘lingiz! Ichkilik, qimor sababli shayton o‘rtalaringizga bug‘zu adovat solishni hamda sizlarni Allohni zikr qilishdan va namoz o‘qishdan to‘sishni istaydi, xolos! Endi to‘xtarsizlar!”, [2: 2, 115-116 b].

Bu hukm Qur’oni karimdagi aroq, qimor haqidagi oxirgi hukmdir, musulmonlar mana shu hukmga amal qilishlari farzdir. Qur’on karim oyatlari bularni quruqdan-quruq harom deyish bilan kifoyalanmay, nima sababdan harom qilinganini ham bayon qiladi. Avvalga qaytadigan bo‘lsak sahobalar xamr ichishgan holda namozga kirishgan, keyin esa bu narsa man bo‘lgan va bir necha voqealardan so‘ng xamr ichish butkul harom bo‘lgan. Xamrning kasofatidan Hamza roziyallohu anhu Ali roziyallohu anhuning to‘yimga deb olib qo‘ygan ikki tuyasini so‘yib qo‘yishi va sahobalarni bir-birlari bilan xamr sababidan kayf hollarida jiqqi musht bo‘lishganlarini tarixdan bilamiz. [6, 98 b]

Islom insonlarni qabihlikdan qaytarib, amri ma’rufga undadi. Abu Hurayra roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi. Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: “Iymon yetmishtadan ko‘p shoxdir, bas, uning eng afzali “Allohdan o‘zga iloh yo‘qdir”, deyishlik va uning eng adnosi yo‘ldan zarar beradigan narsalarni olishlik va hayo ham iymondan bir shohdir”, – dedilar.

Yuqoridagi hadisga qaraydigan bo‘lsak iymon bir nechta shoh bo‘lib, ularning eng afzali Alloh taoloni yakkayu-yolgiz deb bilish ekan. Agar inson haqiqatda ham Alloh azza vajalladan dilida qo‘rqsa unday odam gunohlardan tiyiladi, hamisha Allohni nazoratida ekanligini his qilib turadi. Uning eng adnosi, insonlarga zarar beradigan narsalarni olib qo‘yishlik. Umar roziyallohu anhu yigilik chog‘ida bilagida kuchi borlardan bo‘lib, johiliyat davrida uylarni buzib tashlaydigan, hayvonlarga ozor beradigan va yo‘llarni buzib yuradigan qiziqqonlar yoshlardan edilar. Ammo dinimiz Islom bunga ham barham berdi, yo‘ldan zarar beradigan narsalarni olishlik iymon darajasiga ko‘tarildi va buning oqibatida Umar roziyallohu anhudek zot bunyodkorlar sultoniga aylandilar. Shuningdek iffatlili va hayolili ham mo‘min kishining ramzi bo‘lishi kerak ekan.

Yaxshi xulq, ochiq chehralik, kishilarga ozor berishdan saqlaydi, bundan ko‘rinadiki Islom kelib johiliyat davridagi kishilarni sanamlaga ibodat qilishdan va behayo bo‘lishdan qaytargan ekan.

Islom husni xulqqa katta e’tibor beradi. Bu haqda Qur’oni karim oyatlari va Hadisi shariflar juda ko‘p.

Islom dini insoniyatni jaholat zulmatidan chiqarib, uni ma’naviy poklanish, axloqiy yetuklik va ijtimoiy adolat sari yetaklovchi mukammal din bo‘ldi. Qur’oni karim va Muhammad sollallohu alayhi vasallamning ta’limlari asosida inson xulq-atvori tartibga solinib, jamiyatni tanazzulga olib boruvchi illatlarga barham beriladi. Natijada sog‘lom, barqaror va ma’rifatli jamiyat shakllanishiga zamin yaratiladi.

FOYDALANILGAN MANBA VA ADABIYOTLAR RO‘YXATI

“Qur’oni Karim”

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf. Tafsiri Hilol.Toshkent: ”Sharq” nashriyot-matbaa aksiyadorlik kompaniyasi bosh nashriyoti; 2009 y.

Muhammad ibn Abdulloh al-Xotiybul-Umariy at-Tabriziy, Mishkat ul-Masobih. Bayrut: 2001 y.

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf. Hadis va Hayot. Toshkent: 2011

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf. Al-adab al-Mufrad. Toshkent: 2008 y.

Imom Shamsiddin Abu Abdurahmon Muhammad ibn Ahmad ibn Usmon az- Zahabiy. Kaboir. Qohira: 2002 y.

Abdulhodiy Abdurahmonov,

Mir Arab  oliy madrasasi o’qituvchisi

Жонли ва жонсиз тарбия
«Албатта, Сиз буюк хулқ узрадирсиз!» деб, (Каломуллоҳ Қуръони каримнинг Қалам сураси 4 оятида) марҳамат қилиб, макорими ахлоқни такомиллаштириш учун юборилган Жаноби севимли Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни улуғлаган Парвардигори оламга беҳисоб ҳамду саноларимиз бўлсин!

«Ҳақ бўлатуриб тортишувни тарк қилган киши учун жаннатнинг чеккасида бир қаср бино қилинишига; ҳазил бўлса ҳам ёлғонни тарк қилган кишига жаннатнинг ўртасида бир қаср бино қилинишига; хулқи гўзал бўлган киши учун эса жаннатнинг юқорисида бир қаср бино қилинишига кафилман» деб, (Имом Абу Довуд ривоятлари) марҳамат ила ваъда этган ҳабибимиз, кўзимиз нури, бошимиз тожи Жаноби севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга чексиз салавот-шарифларимиз ва саломларимиз бўлсин!

ҚИСҚАЧА МАЪЛУМОТ:

Халқаро ҳуқуқ даражасида болалар ҳуқуқларига оид

асосий ҳужжат – 1989 йил 20 ноябрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан Бош Ассамблеясининг 44/25-сонли Қарори билан қабул қилинган Болалар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция ҳисобланади.

Бундан ташқари, болаларга бағишланган яна бир қатор халқаро саналар мавжуд: Бутунжаҳон болалар куни (20 ноябрь), Халқаро бегуноҳ болалар – тажовуз қурбонлари куни (4 июнь) ва Африка болаларини ҳимоя қилиш куни (16 июнь).

Ҳар йили 1 июнь санаси дунё бўйлаб Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни сифатида кенг нишонланадиган кун эса 1949 йил ноябрь ойида Париж шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро демократик аёллар федерацияси конгресси қарори билан таъсис этилган бўлиб, илк бор 1950 йилда нишонланган.

Бу сана нафақат болаларга қувонч улашиш, уларнинг юзига табассум бахш этиш куни, балки ҳар биримизга улкан масъулиятни эслатиб турувчи муҳим кун ҳамдир. Зеро, бола – оиланинг кўз нури, қалб қувончи, миллатнинг келажаги ва Аллоҳ таолонинг энг буюк неъматларидан биридир.

Болаларнинг беғубор кулгиси, самимий нигоҳлари ва пок қалблари инсонга ҳаётнинг ҳақиқий гўзаллигини ҳис қилдиради. Шунинг учун ҳам ҳар бир жамиятнинг тараққиёти, аввало, унинг фарзандларига бўлган муносабати билан ўлчанади.

Болаларга меҳр берган, уларнинг таълим-тарбиясига аҳамият қаратган халқнинг келажаги ҳам ёруғ бўлади.

Ислом дини болаларга меҳр-мурувват кўрсатишни, уларни асраб-авайлашни ва яхши тарбия беришни энг улуғ амаллардан бири сифатида таълим беради.

Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда фарзандларга нисбатан раҳм-шавқатли бўлиш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини адо этиш ҳақида кўплаб кўрсатмалар берилган.

Каломуллоҳ Қуръони карим ояти карималарида, Жаноби Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳадиси шарифларида, саҳобаи киромларнинг гўзал феъл-атворларида, уламоларимизнинг ноёб асарларида, улуғларимизнинг китобларида ва доно халқимизнинг доно мақолларида келган “Ҳаёт” университетида учрайдиган ҳар хил саволларга мукаммал ва тўлиқ, батафсил ва аниқ жавоблар ҳар биримиз учун ЗАРУР ва ДАРКОР бўлса керак…

Ҳозирги даврда, ахборот технологиялари ўта тезкорлик билан ривожланаётган бир пайтда, нанотехнология зўр шиддатлик билан авжига чиқаётган замонда, ҳар хил оммавий ахборот воситалари хилма-хил маълумотларни кечаю кундуз зўравонлик билан тарқатаётган бир онда, фарзандларимиз ўз-ўзлари билан ёлғиз қолиб 25 соат вақтларини телефон, компьютер билан машғул бўлиб, болаларимиз улар билан “банд” бўлиб қолганларида мазкур вазифалар ва пурмаъноли ҳикматлар жаннатмакон юртимизнинг, муқаддас Ватанимизнинг, доно халқимизнинг ҳар бир фуқаросига қушга – ҳаво, балиққа – сув зарурлигидай зарур бўлса керак…

Ислом таълимотида фарзандлар Аллоҳнинг омонати деб қаралади. Омонатга хиёнат қилинмагани каби, фарзандларнинг тарбиясига ҳам бепарво қараш мумкин эмас. Ҳалол ризқ билан боқиш, яхши хулқ-одобга ўргатиш, ибодат ва эзгуликка муҳаббат руҳида тарбиялаш ҳар бир мусулмон ота-она учун савобли вазифадир. Чунки яхши фарзанд инсон вафот этганидан кейин ҳам унинг амал дафтарига савоб ёзилишига сабаб бўлади.

Баъзан бир ширин сўз, бир самимий табассум ёки кичикгина ғамхўрлик боланинг бутун ҳаётига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин. Шунинг учун фарзандларимиз билан кўпроқ суҳбатлашиш, уларни эшитиш, дардлари ва қувончларига шерик бўлиш даркор. Меҳр билан улғайган бола меҳрибон инсон бўлиб етишади. Раҳм-шавқат кўрган фарзанд эса бошқаларга ҳам раҳм қилишни ўрганади.

Фарзандга берилган ҳар бир имконият, ҳар бир яхши тарбия ва ҳар бир эзгу дуо келажакнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилади.

Фарзандларимизга кўпроқ вақт ажратиб, уларнинг қалбига яхшилик, ҳалоллик, меҳр-оқибат ва ватанпарварлик туйғуларини сингдириш – улуғвор бурчимиз! Чунки болалар – бу фақат келажак эмас, улар бугунги кунимизнинг ҳам энг катта бойлигидир.

Бугунги кунда болаларни ҳимоя қилиш масаласи фақатгина моддий эҳтиёжларни қондириш билан чекланмайди.

Айниқса, ахборот технологиялари ривожланган замонда фарзандларимизнинг маънавий оламини асраш, уларни зарарли ғоялардан ҳимоя қилиш ҳар бир ота-она зиммасидаги муқаддас бурч ҳисобланади.

Муқаддас ислом динимизни пок сақлаш, уни турли хил ғаразли хуруж ва ҳамлалардан, туҳмат ва бўҳтонлардан ҳимоя қилиш, унинг асл моҳиятини ўниб-ўсиб келаётган ёш авлодимизга тўғри тушунтириш, ислом маданиятининг эзгу ғояларини кенг тарғиб этиш вазифаси ҳамон долзарб бўлиб қолмоқда. Бу вазифа нафақат бирор вазифадор ёки бирор соҳадаги масъулларга белгиланган, балки ҳар бир (!) ОТА УЧУН, ҳар бир (!) ОНА УЧУН буюк вазифа ва бугунги XXI аср замонасида ЭНГ КАТТА вазифа, деб билмоғимиз лозим!

«ЖОНЛИ» ва «ЖОНСИЗ» тарбия

«Агар огоҳсан – шоҳсан,

агар шоҳсан – огоҳсан»

Албатта, халқимиз, жумладан, ёш авлод ғарб фан-техникаси, маданияти, адабиёти, санъатининг илғор жиҳатларини инкор этмайди. Бироқ Ғарбда дин ва одобга зид бўлган қарашларнинг кўпчиликка сингдирилиши оқибатида юзага келган «оммавий маданият» тушунчасини ғарб зиёлиларининг ўзи «ғарбнинг муаммоси» сифатида баҳолаётганини ҳамда «оммавий маданият»нинг маънавий-ахлоқий тубанликларини ёшларимиз қанча тез англаса, шунча яхши.

Бугунги кунда тарбия ҳам, минг афсуслар бўлсинки, икки хил бўлиб қолди:

1) «жонсиз» тарбия ва 2) «жонли» тарбия.

1) «ЖОНСИЗ» тарбия – бу интернет, компьютер, телефон, дисклар, телевизор. Минг афсус ва надоматлар бўлсинки, бу нарсалар ҳам кўп ёшларимизни, баъзи ўринларда сал каттароқларимизни ҳам тўғри йўлдан, ўз ота-оналари не-не машаққатлар чекиб ўргатган йўлдан, ота-боболаримиздан буюк ва беқиёс мерос бўлиб келаётган йўлдан оздириб ва адаштириб қўймокда. Натижада, доно халқимиз мақолида «яхшини шарофати, ёмонни касофати» деб айтилганидек, ўзлари ҳам, оиласи ҳам, қариндошлари ҳам, қўшнилари ҳам, дўстлари ҳам, яқинлари ҳам, атрофдагилари ҳам сарсон бўлиб, уларнинг касофатлари яшаб турган маҳалласига ҳам, ишлаб турган ишхонасига ҳам, бутун эл-юртига ҳам етмоқда.

Бундай шаклдаги «жонсиз» тарбия –

– доно халқимиз дунёқараши ва миллатимиз менталитетига ҳам,

– Қуръони карим оятлари ва Пайғамбаримиз алайҳис саломнинг ҳадиси шарифларига ҳам,

– динимиз кўрсатмалари ва шариатимиз ҳукмларига ҳам,

– уламоларимиз фатволари ва давлатимиз қонунларига ҳам,

– шарқона одобларимиз ва мазҳабимиз меъёрларига ҳам,

– жамиятшунослик алоқалари ва одамгарчилик муносабатларига ҳам,

– инсоний туйғулар ва руҳшунослик сир-асрорларига ҳам,

– юртимиз урф-одатлари ва ўзбекчилик қоидаларига ҳам,

– маданиятимиз ахлоқлари ва инсоний ақлга ҳам,

– ахлоқий норма ва доно халқимиз мақолларига ҳам,

– миллий анъаналаримиз ва диний қадриятларимизга ҳам,

– халқимиз онги ва мусулмончилигимиз асосларига ҳам,

– Ислом динимиз тушунчаларига ҳам

МУТЛАҚО зид эканлигини унутмайлик!

Хорижий телеканалларда нима намойиш этилса ёки интернетда нима тарғиб қилинса, барчасини қабул қилавериш асло мумкин эмас! Биз улар орасидан имон-эътиқодимиз, анъанаю қадриятларимизга МОС КЕЛАДИГАНЛАРИНИГИНА саралаб олмоғимиз шарт. Бу мақсадга эса ёшларимизга телефон, телевидение, компьютер ва интернетдан оқилона фойдаланиш йўлларини ўргатиш, уларнинг мазкур ахборот манбаларидан фойдаланишларини назорат қилиб бориш орқалигина эришиш мумкин. Токи ҳали суяги қотиб улгурмаган ёшларимизнинг беғубор маънавиятига жиддий зарар етмасин.

Мутахассисларнинг тадқиқотларига кўра, АҚШда жиноятчиларнинг ярмидан кўпи бузилган оилалар фарзандлари экани маълум бўлган. Уларга ота-онасининг ажрашгани туфайли етказилган кучли руҳий зарба ўрта ёш, ҳатто кексалик чоғида ҳам салбий таъсир ўтказиши аниқланган.

2) «ЖОНЛИ» тарбия – бу

è улуғ аждодларимиздан давом этиб келаётган олтиндан қиммат ривоятлари ва ноёб ҳикматлари;

è буюк ота-боболаримиздан эшитиб келаётган тилло билан тенг панд-насиҳатлари ва бетакрор ҳикоялари;

è меҳрибон ота-оналаримиздан ўрганиб келаётган гавҳар ўгитлари ва мислсиз сўзлари;

è элимиз таниган ва халқимиз тан олган устозларимиздан таълим олиб келаётган зар тушунчалари ва бебаҳо илмлари;

è жаннатмакон юртимиз – муқаддас Ватанимиз таълим масканларида таралаётган дурдан аъло фанлар ва беқиёс билимлар.

Бу «жонли» тарбиядаги маълумотлар эса маънавият ва маърифат йўналишига ҳамда тарбия соҳасига дахлдор ҳар бир инсон учун, ҳар бир (!) ОТА УЧУН, ҳар бир (!) ОНА УЧУН беқиёс энциклопедик манба бўлиб хизмат қилади.

Оиладаги бош – бобо ёки буви, ота ёки она ҳар куни, айниқса жума оқшоми, бозор оқшоми кунларида оилавий дастурхон атрофида ўтирганларида оиласининг ҳар бир аъзоларини исмларини номма-ном айтиб, ҳар бир ўғил-қизларини, ҳар бир келин-куёвларини, ҳар бир невара-чевараларини хақларига яхши тилаклар айтиб, яхши дуолар қилсалар – бу ҳам «жонли» тарбиянинг бир тури ҳисобланади.

Зеро бундай шаклдаги «жонли» тарбияни ҳаммаларимизнинг ота-боболаримиз, она-момоларимиз аввал-азалдан чин ихлос билан, соф эътиқод билан, гўзал намуна ва чиройли ибрат бўлиб, баркамол даражада бериб келишган.

Шунда «мени отам мени хақимга бундай дуо қилганлар», «мени онам мени бундай бўлишимни Худодан сўрар эдилар» деган онги-шууридаги дастурхон атрофидаги сурат унинг кўз олдида доим туради. Дастурхон атрофида, оиласи ҳузурида айтилган ота-онасининг умидлари, орзулари уни бошқа ножўя хатти-ҳаракатлардан тийилишга, ҳар куни қўл очиб Яратгандан сўраётган тилакларни эслаб, мазкур тилакларга мос келмайдиган ишлардан сақланишга ундайди.

Буюк ота-боболаримиздан мерос бўлиб қолиб келаётган доно халқимизнинг юксак маънавиятига давлатимиз раҳбари Муҳтарам Президентимиз ҳам: «Дуо қилган, дуо олган ҳеч қачон кам бўлмайди. Бундай жойдан ҳеч қачон барака аримайди» деб, яна қўшимча сифатида бизларга енгилмас куч қилиб бердилар.

Диёримизда миллий қадриятлар ва муборак динимизнинг эзгу таълимотлари асосида оилага доир қонун-қоидалар янада мукаммал қайта ишланди. Халқимизнинг миллий маънавияти, оилаларимизда амал қилинадиган тартиб-қоидалар ёшлар тарбиясида муҳим аҳамиятга эгадир. Улар оила мустаҳкамлигини таъминлашда улкан пойдевор вазифасини ўтайди.

Жаноб ҳазрат Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадиси шарифларида марҳамат қиладилар: «Болаларингизга одоб беринглар ва одобларини чиройли қилинглар!».

Бу хусусда шоирларимизнинг ибратли сўзлари бор:

«Биринчи ғиштни қийшиқ қўяркан меъмор,

Осмонга етса ҳам қийшиқдир девор».

Оилада эрнинг мавқеи баландлиги, хотин ҳам ўз хақ-ҳуқуқларига эгалиги, фарзандларнинг ота-онани ҳурмат қилишларини олайлик. Кўп йиллар давомида ота-боболаримиз қалбига сингиб кетган ушбу миллий ва диний қадриятларни бугун янада сайқаллаш кераклигини замон талаб этмоқда.

Шиддат билан ўзгариб бораётган ҳозирги замонда бемаъни хуружлар кўпайиб, уларнинг инсон ва жамият ҳаётига салбий таъсирлари мисли кўрилмаган даражада кучайиб бормоқда. Шунинг учун барчамиз кўзимизни каттароқ очиб, зийраклик ва огоҳлик билан бундай ҳамлаларга қарши курашмоғимиз лозим.

Айниқса ҳозирги ёзги таътиллардан сермаъно, сермаҳсул, мазмунли ва унумли фойдаланиб,

ҳар бир ота, ҳар бир она ўз фарзандига:

одоб-ахлоқ намуналарини;

киндик қони тўкилган мислсиз Ватанига – ватанпарварлик ҳис-туйғуларини;

бобо-бувига – эҳтиром-ҳурматни;

ота-онага – меҳр ва итоаткорликни;

оила аъзоларига – раҳмдиллик ва меҳрибонликни;

ўз жуфт ҳалолига – ҳақиқий муҳаббат ва содиқликни;

қўни-қўшниларга – оқибат ва чиройли муносабатни;

қавм-қариндошларга – саховат-мурувватни;

синфдош-касбдошларга – чин дўстлик ва ёрдам беришни;

атрофдаги барча одамларга – инсонпарварлик ва самимийликни;

ҳайвон-парранда-ҳашаротларга – раҳм-шафқатни

уқтириб, юқтириб, тушунтириб, сингдиришимиз –

ҳам бурчимиз, ҳам қарзимиз, ҳам фарзимиздир!

ХУДОНИНГ олдида ҳам, бандасини олдида ҳам, ЮРТ-ХАЛҚИМИЗ олдида ҳам!

Буларни ҳаммасини болаларимизга ўргатиш учун бизларга ҳеч қандай махсус олий маълумот ҳам, тегишли сертификат ҳам, ҳеч кандай қизил диплом ҳам керак эмас! Ёшларимизда бу жиҳатларини биз уйғотишимиз (!) керак холос. Зеро шу сифатларнинг ҳаммаси фарзандларимизнинг қонида бор, уларнинг хамиртурушларида бор! Зеро шу фазилатларнинг ҳаммаси болаларимизнинг ДНК ларида мавжуд!

Чунки бу хусусиятларнинг барчаси бизларнинг ота-оналаримиздан авлоддан-авлодга, қон орқали ўтиб келаяпди! “Бунинг қонида бор-да ўзи!” деб ёки “олманинг тагига олма тушади”, “олма пишса, тагига тушади” деб бежиздан-бежиз айтмайди доно халқимиз!

Кимнинг она Ватанни севиш туйғуси кучли ва имон-эътиқоди мустаҳкам бўлса, ўзининг ўтмишини ҳурматлаб, яхши билса, «оммавий маданият» тузоғига тушиб қолмайди, дину давлатимизнинг “хақиқий дўстлари”нинг қармоғига илинмайди. Бунинг учун оилада ота-оналар фарзандлари билан миллий мусиқа, халқ қўшиқ-ашулаларимизни эшитишса, биргаликда китоб ўқишса, ўқиган асарларини биргаликда муҳокама қилишса, уларни турли спорт секцияларига ва мусиқа тўгаракларига жалб этишса, эришилган ютуқлари ва эгаллаётган тажрибаларига қизиқишса, илм-ҳунар ўрганишларида ҳамнафас бўлишса, ёшларнинг ёт ғоялар учун вақти ҳам, қизиқиши ҳам бўлмайди.

Илоҳо ўзларимизни ҳам,

фарзанд-зурриётларимизни ҳам

Меҳрибон Парвардигоримиз Ўзи буюрган,

Жаноб Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам тавсия этган,

ўтмишда ўтганларимизнинг руҳлари шод бўладиган,

халқимиз хурсанд бўладиган,

ота-оналаримиз рози бўладиган йўллардан юришимизни насиб этсин!

Иброҳимжон домла Иномов.

Муаммо ўзимизда, ечими ҳам…
Интернет хабарларини ўқиб, уй-жой ва квартиралар олди-сотдиси эълонига кўзим тушиб қолди. Икки-уч сотих ерга қурилган икки қаватли уйни кўриб, ҳайрон қоласиз. Шунчалик ҳашаматли ва ортиқча безаклар кўпки, гўё шоҳона қаср дейсиз…

Олдинлари қишлоқдаги уйлар бир-биридан фарқ қилмас, ҳар ким қўшнимдан ошириб уй қурай демасди. Борига қаноат қилиб қариндош-уруғи йўқлаб келса, дастурхонга борини тўкар ва таъмирталаб уй-жойидан асло хижолат чекмасди. Ҳозир эса қишлоққа борганимда кимўзарга қурилаётган уйларни кўриб, танимай қоламан.

Бугун бор-буди, топган-тутганини уй-жой қуришга сарфлаб, иморатини сотувга қўйганида неча йиллар машаққат чекканини ўйлаб, арзонга сотишга кўзи қиймайётганлар ҳам йўқ эмас. Харидор ҳам ҳадеганда чиқавермайди. Катта маблағни эса ҳамма ҳам топа олмайди.

Яқинларимдан хабар олиш учун қишлоққа борганимда бир жияннинг фалончи қишлоқдошимиз икки қаватли қилиб уй кўтаргани, бунга тўрт-беш йил вақт кетгани, ҳали уйи битмаган бўлсаям, энди чақириб “том тўйи” қилиб берганини айтиб қолди.

Тўғриси, ўзбек қўлига пул тушса, ё тўй қилади, ё уй қуради. Бу билан у эл олдидан ўтишни ўйлайди. Ҳатто хорижга бориб ишлайдиган бир танишимдан: “Нега бола-чақадан узоқда у ёқларда бориб ишлайсиз?” деганимда, у: “Бу йил ишлаб уй-жой қурсам, янаги йили топган даромадимга тўй қиламан”, деганди.

Шуларни эшитиб одамзод фақат уй-жой қуриш ёки тўй қилиш учун дунёга келадими, деб ўйлаб қолдим. Улардан бошқа мақсади йўқми?!

Имом Абу Ҳомид Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ совуқдан сақлаб, иссиқдан соя берадиган даражада қурилган уй-жой инсонга кифоя. Бундан ошиғи ҳашам, зебу зийнат ва орзу-ҳавасга берилиш, деб таъкидлайди.

Бугун бизнинг мол-дунё топишдаги ниятларимиз, мезонларимиз ўзгарди. Орзу-ҳавас балоси бизни худбин қилиб қўйди. Бирор қариндош-уруғимиз ёрдам сўраса, уй қуряпман, деб уларни қуруқ қайтармиз. Шу қурилишни озроқ тўхтатиб, уларга ёрдам берсак, демаймиз. Умримизнинг қанча қисми шу орзу-ҳавасимизга қўшилиб совурилиб кетяпти.

Одатимизга кўра, меҳмонга борган ўзбек дарҳол уй-жойига қараб мезбоннинг бой ё фақирлигини аниқлаб олади. Совчиликка борган хотинлар ҳам қизининг одоби ё тарбиясига эмас, отасининг уй-жойига бир кўз югуртириб чиқишади. Агар бирор киши тўй бошласа, биринчи иши таниш-нотанишлар олдида уялиб қолмаслик учун уй-жойини таъмирлаш бўлади. Бу билан икки карра чиқимга тушади.

Бир сўз билан айтганда, қават-қават уй қуриш, ҳаддан ортиқ безаш оддий ҳолга айланмоқда. Имкони, қурби етган киши қилса, омадини берсин. Аммо ўзи ҳаминкадар пул топиб, тўрт-беш йил бир иморат учун умрини, борини сарфлаши тўғримикин?! Ундан кўра, шу вақт ва маблағни бошқа фойдали ишларга, ҳеч бўлмаса, фарзандларининг илм олиши йўлида сарфласа, тўғри бўлмайдими?! Биргина орзу-ҳавас деб кўплаб муаммолар гирдобида қолиб кетмаяптимизми?!

Қолаверса, иморат қураётганимизда ҳаддан ортиқ ҳашамат ёки безак берилишга берилиб кетмасдан, мўмин ўлароқ ўзимиз учун қулай, аёл-қизларимизни бегона назарлардан ҳимоялашни ҳам эътибордан четда қолдирмаслигимиз шарт. Одатий динимиз талаби бўлгани боис, уй-жойлар қуришда, аввало, покланиш учун шариатга мувофиқ махсус жойларни белгилаб олиш зарур.

Ўйлаб кўрсак, кўпгина муаммоларнинг сабабчиси ўзимиз. Уни ҳал этиш учун аввал, ўзимизни ислоҳ қилишимизга тўғри келади. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Аниқки, то бирор қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас” (Раъд сураси, 11-оят).

Бобомурод ЭРАЛИ,

«Ҳидоят» журналидан олинди

Internet xabarlarini o‘qib, uy-joy va kvartiralar oldi-sotdisi eʼloniga ko‘zim tushib qoldi. Ikki-uch sotix yerga qurilgan ikki qavatli uyni ko‘rib, hayron qolasiz. Shunchalik hashamatli va ortiqcha bezaklar ko‘pki, go‘yo shohona qasr deysiz…

Oldinlari qishloqdagi uylar bir-biridan farq qilmas, har kim qo‘shnimdan oshirib uy quray demasdi. Boriga qanoat qilib qarindosh-urug‘i yo‘qlab kelsa, dasturxonga borini to‘kar va taʼmirtalab uy-joyidan aslo xijolat chekmasdi. Hozir esa qishloqqa borganimda kimo’zarga qurilayotgan uylarni ko‘rib, tanimay qolaman.

Bugun bor-budi, topgan-tutganini uy-joy qurishga sarflab, imoratini sotuvga qo‘yganida necha yillar mashaqqat chekkanini o‘ylab, arzonga sotishga ko‘zi qiymayyotganlar ham yo‘q emas. Xaridor ham hadeganda chiqavermaydi. Katta mablag‘ni esa hamma ham topa olmaydi.

Yaqinlarimdan xabar olish uchun qishloqqa borganimda bir jiyanning falonchi qishloqdoshimiz ikki qavatli qilib uy ko‘targani, bunga to‘rt-besh yil vaqt ketgani, hali uyi bitmagan bo‘lsayam, endi chaqirib “tom to‘yi” qilib berganini aytib qoldi.

To‘g‘risi, o‘zbek qo‘liga pul tushsa, yo to‘y qiladi, yo uy quradi. Bu bilan u el oldidan o‘tishni o‘ylaydi. Hatto xorijga borib ishlaydigan bir tanishimdan: “Nega bola-chaqadan uzoqda u yoqlarda borib ishlaysiz?” deganimda, u: “Bu yil ishlab uy-joy qursam, yanagi yili topgan daromadimga to‘y qilaman”, degandi.

Shularni eshitib odamzod faqat uy-joy qurish yoki to‘y qilish uchun dunyoga keladimi, deb o‘ylab qoldim. Ulardan boshqa maqsadi yo‘qmi?!

Imom Abu Homid G‘azzoliy rahimahulloh sovuqdan saqlab, issiqdan soya beradigan darajada qurilgan uy-joy insonga kifoya. Bundan oshig‘i hasham, zebu ziynat va orzu-havasga berilish, deb taʼkidlaydi.

Bugun bizning mol-dunyo topishdagi niyatlarimiz, mezonlarimiz o‘zgardi. Orzu-havas balosi bizni xudbin qilib qo‘ydi. Biror qarindosh-urug‘imiz yordam so‘rasa, uy quryapman, deb ularni quruq qaytarmiz. Shu qurilishni ozroq to‘xtatib, ularga yordam bersak, demaymiz. Umrimizning qancha qismi shu orzu-havasimizga qo‘shilib sovurilib ketyapti.

Odatimizga ko‘ra, mehmonga borgan o‘zbek darhol uy-joyiga qarab mezbonning boy yo faqirligini aniqlab oladi. Sovchilikka borgan xotinlar ham qizining odobi yo tarbiyasiga emas, otasining uy-joyiga bir ko‘z yugurtirib chiqishadi. Agar biror kishi to‘y boshlasa, birinchi ishi tanish-notanishlar oldida uyalib qolmaslik uchun uy-joyini taʼmirlash bo‘ladi. Bu bilan ikki karra chiqimga tushadi.

Bir so‘z bilan aytganda, qavat-qavat uy qurish, haddan ortiq bezash oddiy holga aylanmoqda. Imkoni, qurbi yetgan kishi qilsa, omadini bersin. Ammo o‘zi haminkadar pul topib, to‘rt-besh yil bir imorat uchun umrini, borini sarflashi to‘g‘rimikin?! Undan ko‘ra, shu vaqt va mablag‘ni boshqa foydali ishlarga, hech bo‘lmasa, farzandlarining ilm olishi yo‘lida sarflasa, to‘g‘ri bo‘lmaydimi?! Birgina orzu-havas deb ko‘plab muammolar girdobida qolib ketmayaptimizmi?!

Qolaversa, imorat qurayotganimizda haddan ortiq hashamat yoki bezak berilishga berilib ketmasdan, mo‘min o’laroq o’zimiz uchun qulay, ayol-qizlarimizni begona nazarlardan himoyalashni ham eʼtibordan chetda qoldirmasligimiz shart. Odatiy dinimiz talabi bo‘lgani bois, uy-joylar qurishda, avvalo, poklanish uchun shariatga muvofiq maxsus joylarni belgilab olish zarur.

O‘ylab ko‘rsak, ko‘pgina muammolarning sababchisi o‘zimiz. Uni hal etish uchun avval, o‘zimizni isloh qilishimizga to‘g‘ri keladi. Alloh taolo marhamat qiladi: “Aniqki, to biror qavm o‘zlarini o‘zgartirmagunlaricha, Alloh ularning ahvolini o‘zgartirmas” (Raʼd surasi, 11-oyat).

Bobomurod ERALI,

«Hidoyat» jurnalidan olindi

Қоидабузарлик ўзганинг ҳақига хиёнатдир
Афсус, кунда-кунора йўлларда аянчли автоҳалокатлар содир бўлади. Барчаси йўл ҳаракати қоидаларини билмаслик ва унга риоя қилмаслик, ҳайдовчилик одоби етишмаслигидан келиб чиқади. Ҳолбуки, уловда юрган киши ўзини ва ўзгаларни хатарга қўймаслиги зарур.

Жумҳур уламолар йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш вожиб эканини таъкидлашади. Чунки бундан ҳамманинг фойдаси кўзланади. Шаръий қоидаларга кўра, ҳайдовчи ўзгаларнинг жони, молига етказган зарари учун жавобгар бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Тилидан ва қўлидан мусулмонларга зарари етмайдиган киши – ҳақиқий мусулмондир”, деб бизга таълим берганлар (Имом Бухорий ривояти).

Ҳайдовчи машинаси билан содир бўладиган ҳар бир ҳодисага масъулдир. Чунки машина ўз-ўзидан ҳаракатланмайди, балки уни ҳайдовчи бошқаради.

Мўмин-мусулмонлар кузатув камералари ёки йўл-патрул хизмати инспектори кузатиб тургани учун эмас, балки шариатимиз талаб қилгани боис йўл ҳаракати қоидаларига ва йўл одобларига риоя қилишлари лозим. Аксинча иш тутиш эса бошқа бир йўловчининг ҳаққини поймол қилиш ҳисобланади.

Ачинарлиси, кўплаб бахтсиз ҳодисаларга ҳайдовчиларнинг шошма-шошарлиги ва пиёдаларнинг эҳтиётсизлиги сабаб бўлмоқда. Оқибатда қанчадан-қанча одам жароҳат олиб, майиб-мажруҳ бўлиб қолмоқда, энг ёмони, кимлардир ҳаётдан кўз юммоқда. Шу боис автомобиль бошқараётган киши аёллар, ёши катталар, болалар ва ногиронлар йўлни кесиб ўтаётганда кутиб туришлари зарур. Ўз навбатида, пиёдалардан ҳам йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишлари талаб этилади. Йўлнинг қатнов қисмидан ўтиш, шунингдек, пиёдалар ўтиш жойларида кетаётганда телефонда гаплашиш, расм ва видео кўриш, қулоқчин тақиб, мусиқа эшитиш, китоб ёки газета-журнал ўқиш ҳамда эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланиш мутлақо ман этилади. Кўчадан ўтиш ёки унда тўхтаб туриш ҳаққи – умумий. Бунда ўзига ҳам, ўзгага ҳам зарар бермаслик шарт.

Динимиз мўмин-мусулмонларни бир-бирлари билан чиройли муомалада бўлишга буюради. Аммо йўлларда бунинг аксига дуч келамиз. Ҳайдовчиларнинг бир-бирларини ҳақоратлаши, ёқалашиши одатий ҳолга айланган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Йўлнинг ҳаққи – кўзни тийиш, азият бермаслик, саломга алик олиш, яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтариш”, дедилар (Муттафақун алайҳ). Ҳадиси шарифдаги “азият” сўзининг маъноси кенг. Жумладан, ўзгаларга тил билан озор етказиш ҳам. Маълумки, бировни ҳақоратлаш мусулмонлик одобларига зид. Зеро, Набий алайҳиссалом бундай деганлар: “Мусулмонни сўкиш – фосиқлик, у билан уришиш куфрдир” (Муттафақун алайҳ).

Киши йўлда экан, ушбу тўрт одобни доим эсда тутиш зарур:

– йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этиш;

– йўлда юриш одобларини сўзсиз бажариш;

– бир-бирларига ҳурмат ва бағрикенглик билан муомала қилиш;

– ўзи яхши кўрган нарсани ўзгаларга ҳам раво кўриш.

Бугун кўпчилигимизнинг шахсий автомобилимиз бор. Бу эса фарзандларимизга машина бошқариш маҳоратини, йўл ҳаракати қоидаларини пухта ўргатишни, бу борада ўрнак бўлишни тақозо этади. Эсдан чиқармайлик, ушбу масалага енгил-елпи қараш сўнгсиз афсусларга сабаб бўлиши мумкин.

Иброҳимжон ИНОМОВ

“Ислом нури” газетасининг 2026 йил 13-сонидан

Afsus, kunda-kunora yo‘llarda ayanchli avtohalokatlar sodir bo‘ladi. Barchasi yo‘l harakati qoidalarini bilmaslik va unga rioya qilmaslik, haydovchilik odobi yetishmasligidan kelib chiqadi. Holbuki, ulovda yurgan kishi o‘zini va o‘zgalarni xatarga qo‘ymasligi zarur.

Jumhur ulamolar yo‘l harakati qoidalariga amal qilish vojib ekanini ta’kidlashadi. Chunki bundan hammaning foydasi ko‘zlanadi. Shar’iy qoidalarga ko‘ra, haydovchi o‘zgalarning joni, moliga yetkazgan zarari uchun javobgar bo‘ladi.

Rasululloh sollallohu alayhi va sallam: “Tilidan va qo‘lidan musulmonlarga zarari yetmaydigan kishi – haqiqiy musulmondir”, deb bizga ta’lim berganlar (Imom Buxoriy rivoyati).

Haydovchi mashinasi bilan sodir bo‘ladigan har bir hodisaga mas’uldir. Chunki mashina o‘z-o‘zidan harakatlanmaydi, balki uni haydovchi boshqaradi.

Mo‘min-musulmonlar kuzatuv kameralari yoki yo‘l-patrul xizmati inspektori kuzatib turgani uchun emas, balki shariatimiz talab qilgani bois yo‘l harakati qoidalariga va yo‘l odoblariga rioya qilishlari lozim. Aksincha ish tutish esa boshqa bir yo‘lovchining haqqini poymol qilish hisoblanadi.

Achinarlisi, ko‘plab baxtsiz hodisalarga haydovchilarning shoshma-shosharligi va piyodalarning ehtiyotsizligi sabab bo‘lmoqda. Oqibatda qanchadan-qancha odam jarohat olib, mayib-majruh bo‘lib qolmoqda, eng yomoni, kimlardir hayotdan ko‘z yummoqda. Shu bois avtomobil boshqarayotgan kishi ayollar, yoshi kattalar, bolalar va nogironlar yo‘lni kesib o‘tayotganda kutib turishlari zarur. O‘z navbatida, piyodalardan ham yo‘l harakati qoidalariga amal qilishlari talab etiladi. Yo‘lning qatnov qismidan o‘tish, shuningdek, piyodalar o‘tish joylarida ketayotganda telefonda gaplashish, rasm va video ko‘rish, quloqchin taqib, musiqa eshitish, kitob yoki gazeta-jurnal o‘qish hamda e’tiborni chalg‘itadigan boshqa elektron vositalardan foydalanish mutlaqo man etiladi. Ko‘chadan o‘tish yoki unda to‘xtab turish haqqi – umumiy. Bunda o‘ziga ham, o‘zgaga ham zarar bermaslik shart.

Dinimiz mo‘min-musulmonlarni bir-birlari bilan chiroyli muomalada bo‘lishga buyuradi. Ammo yo‘llarda buning aksiga duch kelamiz. Haydovchilarning bir-birlarini haqoratlashi, yoqalashishi odatiy holga aylangan.

Rasululloh sollallohu alayhi va sallam: “Yo‘lning haqqi – ko‘zni tiyish, aziyat bermaslik, salomga alik olish, yaxshilikka buyurish va yomonlikdan qaytarish”, dedilar (Muttafaqun alayh). Hadisi sharifdagi “aziyat” so‘zining ma’nosi keng. Jumladan, o‘zgalarga til bilan ozor yetkazish ham. Ma’lumki, birovni haqoratlash musulmonlik odoblariga zid. Zero, Nabiy alayhissalom bunday deganlar: “Musulmonni so‘kish – fosiqlik, u bilan urishish kufrdir” (Muttafaqun alayh).

Kishi yo‘lda ekan, ushbu to‘rt odobni doim esda tutish zarur:

– yo‘l harakati qoidalariga qat’iy rioya etish;

– yo‘lda yurish odoblarini so‘zsiz bajarish;

– bir-birlariga hurmat va bag‘rikenglik bilan muomala qilish;

– o‘zi yaxshi ko‘rgan narsani o‘zgalarga ham ravo ko‘rish.

Bugun ko‘pchiligimizning shaxsiy avtomobilimiz bor. Bu esa farzandlarimizga mashina boshqarish mahoratini, yo‘l harakati qoidalarini puxta o‘rgatishni, bu borada o‘rnak bo‘lishni taqozo etadi. Esdan chiqarmaylik, ushbu masalaga yengil-yelpi qarash so‘ngsiz afsuslarga sabab bo‘lishi mumkin.

Ibrohimjon INOMOV

“Islom nuri” gazetasining 2026 yil 13-sonidan