Савол: Ассалому алайкум!
— Йиллик қазоларни ўқиётганда шом намозига ният қилинсаю 4 ракат намоз ўқиса ва охирида саждаи саҳв қилса бўладими?
Жавоб: Ва алайкум ассалом!
— Йўқ. Бундай вазиятда саждаи саҳв билан намоз тўғриланмайди. Чунки шом намозида учинчи ракатдан сўнг қаъдага ўтириш фарз амалдир. Уни тарк қилинса шом намози саҳиҳ бўлмайди. Шунинг учун бундай ҳолатларда шом намозини қайта ўқиш лозим бўлади. Саждаи саҳв эса вожибни тарк қилиш ё ўзгартириш, фарзни кечиктириш ёки такрор юзага келганда қилинади. Валлоҳу аълам.
ЎМИ Фатво маркази