Савол: Ассалому алайкум!
— Ҳозирги кунда Россияда пул эвазига эмигрантларимизга урушда қатнашиш учун шартнома таклиф қилиняпти экан. Агар ушбу урушда фуқароларимиз ҳалок бўлсалар қандай ажрга эга бўладилар? Яьни шаҳидлик мақомини оладиларми?
Жавоб: Ва алайкум ассалом!
— Асло шаҳидлик мақомида бўлмайдилар. Аксинча гуноҳи азимга қоладилар. Ҳаргиз бундай урушларда ёлланма аскар сифатида иштирок этмасинлар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази